Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
717 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ЎЗ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3907-сонли қарорига мувофиқ педагог ходимларни қуйидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади:

👉 Халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш;

👉 Халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш;

👉 Халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш.

❗️Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилади.

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:

👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

🔰 Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚИТУВЧИ ҚАЧОН МАЛАКА ОШИРИШГА ЧИҚИШИ МУМКИН?

Таълим тизимида фаолият юритаётган барча педагог ходимлар борки, албатта малака оширишга чиқиши зарур. Чунки, касбий маҳоратини оширмайдиган ўқитувчи яхши дарс беролмайди. Илгари малака ошириш тизимида жуда кўплаб муаммолар бор эди. Бу ҳақда анча олдинроқ “Малака ошириш тизимидан ўқитувчилар қониқадами?” номли постда ёзгандик. Ҳозир малака ошириш тизимидаги ўзгаришлар, аввалги малака ошириш тизимидан амалдаги тизимнинг фарқи ва қулайликлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

❗️Ҳўш, педагог ходимлар қачон малака оширишга чиқишлари лозим?

Аввал ўқитувчилар фақат 5 йилда бир марта малака оширишга чиқишар эди. Ҳозир эса, ўқитувчилар истаган вақтда, истаган жойда малака оширишлари мумкин. Илгари 5 йилда бир марта 144 соат малака оширган бўлса, эндиликда ўқитувчилар йил давомида, камида 36 соатлик ўқишларга жалб қилинади.

Энди Халқ таълими ходимлари фақат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш муассасаларида эмас, балки ўз ихтиёрларига кўра, ҳудудларда жойлашган исталган олий таълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотларида малака ошириши мумкин. Бундан ташқари ўқитувчи ўзи истаган вақтда, исталган ҳудудда ўқиш имкониятига эга. Бунинг учун onlinedu.uz манзили орқали кириб рўйхатдан ўтиш кифоя.

❗️Педагог қандай қилиб ўзи хоҳлаган шароитда малака ошириши мумкин?

Хабарингиз бўлса, Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан халқ таълими ходимларининг малакасини оширишда “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформасини йўлга қўйган. Бу платформа орқали ўқитувчилар ишдан ажралмаган ҳолда, истаган пайтда ва истаган жойдан туриб касбий малакаларини оширишлари мумкин бўлади.

❗️Онлайн малака ошириш курси қандай бўлади?

Улар энг ками 15 дақиқадан иборат видеодарслар бўлиб дарс якунида мавзу юзасидан тақдимот ва тест топшириқлари берилади. Ходим шу мавзуни тўлиқ ўзлаштириб, саволларга тўғри жавоб берсагина кейинги дарсга ўтиши мумкин бўлади. Унга қайта тайёрланиш учун истаганча қайта имконият берилади, ҳар бир имконият вақти 40 дақиқадан ошмайди.
Тингловчи барча дарсларни ўрганиб ўзлаштириб бўлгач, диагностикада аниқланган 8та компетенция бўйича ундаги олинган кўникмалар солиштирилади. Натижаларга қараб тингловчига қўшимча курслар ҳам таклиф этилади.

❗️Энди педагог имтиҳондан ўтолмаса қайтадан пул тўлаб малакасини ошириш ҳақида қайғурмайди.

Малака ошираётган мутахассис энди имтиҳон учун эмас, тақдим этилган маълумотларни ўзлаштириш учун платформадан фойдаланади. Ўқув курслари якунида мактаб директорлари олган кўникмалари орқали ўз раҳбарлик қиладиган муассасани ривожлантириш учун йўлга қўядиган ишлари ҳақида, ўқитувчилар эса ўз дарсларини бойитиш мақсадида ўрганган янги методлари асосида дарс ўтиб беради. Бу жараёнлар вебинар тизим орқали амалга оширилади.

Ушбу постда малака ошириш тизимидаги ўзгаришлар ҳақида озроқ бўлсада тушунтириш беришга ҳаракат қилдик. Агар тизимдаги ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлмоқчи бўлсангиз, қуйидаги мақолаларни эринмай ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

Ўқитувчилар истаган вақтда, истаган жойда малака оширишлари мумкин. Бу қандай амалга оширилади?

Энди халқ таълими ходимлари ҳар йили малака оширишади.

Касбий маҳоратини оширмайдиган ўқитувчи дарс бериши мумкин эмас.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️2021-ўқув йилида «Кундалик» учун йиллик обуна нархи 365 кун муддатга 8600 сўмни ташкил этади.

💻 Мазкур суммага логин ва пароль, шунингдек, платформанинг барча функцияларидан фойдаланиш имконияти ҳам киради. Бошқа ҳеч қандай хизматга алоҳида пул тўланмайди.

🔴 Тўлов бўйича видео йўриқнома қуйидаги ҳавола бўйича мавжуд:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=Ep8mYCurph8

⚠️ Тўлов фақатгина www.kundalik.com сайтида ўқувчининг ёки ота-онанинг профили орқали амалга оширилади.

📲 Агар сиз Kundalik Family иловасини юклаб олган бўлсангиз, унга кириш учун мавжуд логин ва паролдан фойдаланинг. Агар улар мавжуд бўлмаса ёки йўқолган бўлса, уларни қайта тиклаш учун мактабдаги маъмурга ёки синф раҳбарига мурожаат қилинг. Логин ва пароллар бепул берилади. Kundalik Family иловасининг PRO-талқинига кириш 30.11.2021 йилгача бепул тақдим этилади.

❗️Сиздан асосий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни ҳамда пластик картангиз тўғрисидаги маълумотларни бегоналарга бермаслигингизни, бошқа усулда тўловни амалга оширишни сўраганлар билан ёзишмалар олиб бормаслигингизни сўраймиз. Текширилмаган маълумот манбаларига ишонманг.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИЛАР ДАВОМАТИ ЯХШИЛАНМАСА КИМ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ?

Ўқувчилар давоматига мактаб директори бошчилигида барча педагог ходимлар бирдек жавобгардир.

Мактаб миқёсида кунлик ўқувчилар давомати мактаб ёшлар етакчиси томонидан олиб борилади. Ўқувчилар давомати ҳар ўкув кунида 2 марта (1 марта, 1-соат) ва охирги дарс давомида синфлар кесимида ўрганилади.

Ўқувчилар давомати мактаб миқёсида директорпипг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.

Мактаб маъмуриятининг хатоси нимада?

Барчамизга маълумки хар кунги давомат туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади ва мактабнинг давомат журналига қайд этиб борилади.

Давоматнинг ҳақиқий ҳолатини эса мактаб маъмурияти доим яширишга ҳаракат қилади. Бу эса катта хато. Ҳўш унда нима қилиш керак?

👉1-қадам: Ўқувчилар давомати ҳар ўкув кунида 2 марта (1 марта, 1-соат) ва охирги дарс давомида синфлар кесимида ўрганиш. Бу орқали мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчилар рўйхати шакллантирилади.

👉2-қадам: Мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига огоҳлантириш хатларини чиқарилади. Агар огоҳлантириш хатлари чиқарилганда ҳам бу натижа бермаса ушбу ўқувчилар рўйхати маҳалла фуқаролар йиғинига тақдим этилади. Бу ҳам натижа бермаса профилактика инспекторларига билдириш хати билан мурожаат қилинади.

👉3-қадам: Мунтазам равишда дарсларга қатнашмаётган ўқувчиларни таълимга жалб қилиш борасида мактаб раҳбарияти томонидан олиб борилган ишлар самарасиз якунланган ҳолатларда, бундай ўқувчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилади.

Давоматга масъул ходимлар ўзининг ваколати доирасида иш қилиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига тушунтириш ишларини олиб бориб, огоҳлантирш хатларини чиқариб, бу ҳолат юзасидан мактаб директорига, маҳаллага, профилактика инспекторларига билдирги билан мурожаат қилиб, буларнинг барчаси самарасиз якунланган ҳолатларда ўқувчилар ҳақидаги батафсил маълумотлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этилган бўлса, бу вазиятда мактаб маъмурияти эмас балки ўқувчиларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз: Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Малака тоифасини олиш бўйича янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар устозларни хурсанд қилиши шубҳасиз.

Энг асосий янгиликлардан:

- аттестация комиссиялари ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда;

- аттестациядан ўтиш учун ўқитувчи давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали шахсан ўзи ариза беради (мактаб ёки туман бўлимидаги потенциал субъективлик олди олинади);

- малака сертификатини қоғоз шаклда бериш тартиби бекор қилинади ва электрон шаклдаги сертификат берилади (сертификат рақами, берилиш муддати тўғридан-тўғри бухгалтерияларга боради).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал