Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади

Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида
тақсимланади:

— халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
— ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
— халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
— асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
— ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
— республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
— олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
— биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
— асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
— педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
— ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
— олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
— ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
— педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
— умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

❗️Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2022-2023 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади

2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] O'zR XTV Buyruq№205_24.06.2022.pdf
6.9 MB
❗️KUNDALIK.COM БЎЙИЧА

Халқ таълими вазирининг буйруғи 2022 йил 24 июнь 205-сон.

ДИҚҚАТ! Ушбу буйруқни ҳар бир мактабнинг ўқитувчи ва раҳбар ходимлари ўқиб чиқиши шарт!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган асосий 5 та вазифани белгилаб берди

Биринчи
— таълим соҳасида Ўзбекистон фарзандлари замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.
Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.
Учинчи — бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.
Тўртинчи — соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.
Бешинчи — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Биринчи_қўнғироқ_тадбири_тавсиялар.pdf
89.2 KB
2022-2023 янги ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш учун намунавий сценарий

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мустақиллик дарси тезислар.pdf
1.6 MB
“Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзуларни ўқитишда фойдаланиш тавсия этилаётган тезислар

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мустақиллик дарси тақдимоти.pdf
7.9 MB
Янги ўқув йилининг биринчи ўқиш куни ўтиладиган “Мустақиллик дарси” тақдимоти

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Излаган имкон топар...

Қозоғистонда бугундан мактаб бошланган аммо мана бу расм ижтимоий тармоқларда трендга чиқмоқда 😅

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Форма йўқ, 6 синфгача уй иши берилмайди, ўқув қуроллари, хатто битта ручка олиб бермаймиз. Барча керакли қуролларни мактаб беради

Канаданинг
Калгари шаҳридаги давлат мактаблари бошланғич синфлари ҳақида қисқача:

- Ўқиш бепул;

- Дарслар 8 дан 2:30 гача;

- Форма йўқ;

- 6 синфгача уй иши берилмайди. 6 синфдан кейин мактабда улгурмаган ишларини уйда қилиши мумкин;

- Ўқув қуроллари, хатто битта ручка олиб бермаймиз. Барча керакли қуролларни мактаб беради. Биз йилига 30 АҚШ доллари тўлаймиз;

- Дарсликлар йўқ. Болалар уйга китоб олиб келмайди. Керак бўлганда ўқитувчи материал тарқатади. Йил сўнгида уйга бериб юборишади;

- Давлат миқёсида тан олинмаган, аммо ўқувчи дини ёки миллатида бор байрамлар куни мактабга бормаса, дарс сабабли қолдирилган ҳисобланади;

- Ўқитувчи ва ота-оналар билан алоқа асосан имейл орқали амалга оширилади;

- Бир йилда икки марта ота-оналар мажлиси бўлади. Бунда ўқитувчи ҳар бир ота-она билан алоҳида суҳбатлашади.

Тирранчалар мактабга кетишди. Уйимиз анчадан бери бунақа тинч бўлмаганди. (Фото)

Фарҳод Файзуллаев, Канаданинг Калгари шаҳридан

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим мактаби тўғрисида”ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

❗️Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг

👉 1-11 синфларида
«Чет тили» фани

👉 айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

👉 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

👉 8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

👉 5-9- синфларда «Технология»

👉 10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

👉 таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди.

2022-2023 ўқув йилида таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:
👉1-синф
: бепул
👉2-синф: 102 минг 700 сўм
👉3-синф: 102 минг 700 сўм
👉4-синф: 68 минг 500 сўм
👉5-синф: 85 минг 600 сўм
👉6-синф: 74 минг 200 сўм
👉7-синф: 102 минг 700 сўм
👉8-синф: 108 минг 400 сўм
👉9-синф: 108 минг 400 сўм
👉10-синф: 102 минг 700 сўм
👉11-синф: 119 минг 800 сўм

Таълим тили рус, қорақалпоқ, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилидаги дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари билан расмдаги иловада танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
СУПЕР_КОНТРАКТНИНГ_МИНИМАЛ_МИҚДОРИ+.pdf
628.5 KB
⚡️Барча давлат ОТМларида супер-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди

Қуйидаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишишингиз мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан 2022…
2022-2023 ўқув йили учун дарсликларнинг ижара нархлари белгиланди

Республика мақсадли китоб жамғармасининг Васийлик кенгаши дарсликлар ва машқ дафтарларининг ижара тўлови миқдорларини белгилади.

Қайд этиш жоизки жорий йилда Президент Фармони билан умумтаълим мактабларининг 3-, 6-, 7- ва 10-синфлари учун тўлиқ, шунингдек 2- ва 3-синф учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари (2021 йилда 25 миллион дарслик) чоп этилмоқда.

Жорий йилда янги дарсликларнинг чоп этилиш ҳаражатларининг, хусусан дунё бозорида қоғоз нархи (фақатгина 2022 йилнинг ўзида қоғоз нархи 60-70 фоизга ошган) ва қоғозни мамлакатимизга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетиши, табиийки дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келди.

Ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.

Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108%) ошган.

Ижара тўлови суммасини ота-оналар дарслик тўпламини тўлиқ олгач 1 октябрга қадар амалга оширишлари мумкин.

Шу ўринда қуйидаги фуқаролар дарслик ижара тўловидан озод этилишини эслатиб ўтамиз:

биринчи синф ўқувчилари;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари;
“Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари;
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАРГА 50 ФОИЗ МИҚДОРИДА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

Президент қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

— халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

— халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

❗️Шунингдек, ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Депутат Расул Кушербаев китоблар нархи кескин ошиб кетганига муносабат билдирди

Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади", деб белгиланган.

Шу боис, мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага бериш ҳам Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз.

Бу бизнинг нуқтаи назаримиз ва уни тўғри, деб ҳисоблаймиз. Бироқ бу борадаги якуний хулосани Конституциявий судимиз билдирганида янада мақсадга мувофиқ иш бўларди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Наше спасение в образовании, спасение в воспитании, спасение в знаниях» — Ш. М. Мирзиёев

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда» — Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди

Таълим тизими ходимларининг бепул тиббий кўриги масаласида бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов билан мулоқотда бўлдим.

Қонунда ушбу тизим ходимлари учун мажбурий тиббий кўрик бепул эканлиги кўрсатилишига қарамай турли важлар билан бу қонун талаби бажарилмай, ходимлар ўз ҳисобларидан тиббий кўрикдан ўтиб келишмоқда эди.

Ушбу масалада яқинда Соғлиқни сақлаш вазири, Халқ таълими вазири, Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири номига депутатлик сўрови киритган эдим.

Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари биз кўтарган ушбу масала ўрганилгани ва асосли эканлигини инобатга олиб, зудлик билан вилоятлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббий марказларга Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилганини билдирди.

Бу ҳақида тармоқларда ҳам эълонлар чиқарилмоқда экан.

Шунингдек, молиявий масалаларни ҳал этиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлигига тегишли топшириқ ҳам берилибди.

❗️Ниҳоят қонунда кафолатланган ҳуқуқнинг амалда ҳам таъминланишига эришилаётгани бизни ҳурсанд қилмоқда. Ҳар қалай ҳаракатларимиз зое кетмабди.

Энди ўқитувчи ва тарбиячиларни тезроқ бепул тиббий кўрикдан ўтишга чақирамиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Yangi bazaviy tarif stavkasi.pdf
517.6 KB
2022-йил 1 июнь ва 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши муносабати билан Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари.

П.С:
. Оширилган иш ҳақи миқдорига кўра, ким энди қанча олади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Айрим хусусий мактаблардан хушхабарлар келмоқда!

"Аслида пуллик бўлиши керак бўлган айрим хусусий мактаблар китоблар учун ижара пули йўқлигини маълум қилишмоқда. Инсайдерлар эса буни тасдиқлади!" — деб хабар бермоқда Kompromatuzb телеграм канали

👉
@ustoz
⚡️Тез орада мактаб дарсликларининг ижараси бекор бўлиши кутилмоқда экан.

Аммо бу ҳақда ҳозирча расмий маълумотлар мавжуд эмас. Норасмий манбаларга кўра, дарсликлар яратиш ва чоп этиш учун бюджетдан маблағ ажратилиб, ижара тўловларининг бир кисмини ота-оналар бир қисмини эса ҳукумат қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, сўнги пайтларда дарсликлар ижара нархларининг оширилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Обуна бўлинг 👉 @ustoz