⚡️Ўқитувчиларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам йўқ эмас...
Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Баъзи ўзгаришлар кўпчилик педагог ходимларга ёқмагани рост. Аммо мазкур қарорда уларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам йўқ эмас. Чунки ушбу ҳужжат билан «Халқ таълими вазири жамғармаси тўғрисида»ги Низом ҳам тасдиқланди.
Халқ таълими вазири жамғармаси орқали эса тизимда фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ҳар ойлик қўшимча устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти олишлари мумкин.
Малакали педагог кадрларга бериладиган ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофот суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари яъни ҳозирги вақтдаги 5 млн 60 минг сўмни ташкил этади.
Ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларни саралаш ишлари Вазирлик томонидан тузилган ҳамда фаол жамоатчилик вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида, бир марталик пул мукофотлари Халқ таълими вазирининг буйруғи чиққан вақтдан бошлаб тўлаб берилади.
❕Эътибор беринг, ушбу устамаларни қўлга киритган ўқитувчилар ойлик маошидан ташқари ҳар ойда 5 млн 60 минг сўмдан қўшимча ҳақ олишга эришади. 9 ойда бу сумма 45 млн 540 минг сўмни ташкил қилади. Тўғри ушбу устамаларни қўлга киритиш учун бир қанча синовлардан ўтишга тўғри келади. Аммо ўзига ишонган малакали педагог ходимлар бу синовлардан бемалол ўта олишига ишонамиз.
P.S: Устама ва бир марталик мукофот пулига давогар педагог ходимларни саралаш ишлари қай тартибда олиб борилиши ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берамиз.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, Директор жамғармасидан бериладиган устамалар ва бошқа моддий имкониятлар борасида илгари сурилаётган турли талқинлар юзасидан
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни шунингдек, молиявий хато ва камчиликларни олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларнинг мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилинишини олдини олиш кўзда тутилган.
Қайд этиш жоизки, ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларни кўпайишига ва мукофотлашни “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра жорий йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг август ойига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган эди.
Маълумот учун:2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Бироқ, жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан-йилга ошиб борган.
Мисол учун:2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган.
Кўп ҳолларда Жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган;
мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилганлиги;
аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмаганлиги сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
Шундан келиб чиқиб янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилди.
Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланди, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинди.
Бу эса:
- маблағларни бевосита ўқитувчиларнинг устамаларига йўналтириш;
- моддий ёрдам кўрсатишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш
(ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрганда);
- мукофот пулларини барчага тенг миқдорда бериш имкониятини яратди.
Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн. сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилди.
Хулоса ўрнида Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилмаганлиги, аксинча, моддий ёрдам ва мукофот пулларини аниқ мақсадларга ва тенглик тамойили асосида бериш таъминланганини қайд этиш керак.
Ўзгартиришлар орқали Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ўқитувчи ва бошқа ходимларга тўғри етказилишини таъминлаш мақсад қилинган.

O'zR XTV Buyruq№205_24.06.2022.pdf
6.9 MB
Kundalik.com бўйича ишлаётган мактабларда қўшимча вазифалар юкланди.
Батафсил буйруқ билан танишинг
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Батафсил буйруқ билан танишинг
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларнинг Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамаларга алоқаси йўқ
Хабарингиз бор Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур қарор билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилди. Ана шу вазир жамғармаси ҳисобидан эса малакали педагог кадрлар ҳар ойлик қўшимча устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти олиши мумкинлиги белгиланди.
Ушбу устама ва бир марталик мукофот пули олиш истагида бўлган ходимлар бир қанча синовлардан ўтса яна қўшимча имтиёзларга эга бўлади.
Аммо кўпчилик педагог ходимлар Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилгач, Директор жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамалар бекор қилинди ёки унинг миқдори чекланди деган нотўғри фикрга бормоқда. Лекин ундай эмас.
Халқ таълими вазири жамғармасидан бериладиган устамалар умуман бошқа танлов шартлари билан тайинланади. Директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларнинг Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамаларига умуман алоқаси йўқ.
Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 823-сонли қарори асосида тайинланадиган устамалар илгари қандай тартибда берилган бўлса, яна ўша тартибда давом этаверади. Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришлар ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди.
Тўғри педагог ходимларга бир йилда бир маротаба директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган мукофот пуллари тайинлашда айрим чекловлар жорий қилинди. Лекин бу чекловларнинг устамаларга алоқаси йўқ.
(c) Xalq ta'limi info

⚡️ ЎҚИТУВЧИГА ОСОН ТУТМАНГ...
Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:
— Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;
— Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;
— Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;
— Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;
— Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;
— Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;
— Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;
— Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;
— Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;
— Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.

Adabiyot.rar
641.6 KB
#Иш_режа
Адабиёт фанидан тақвим мавзу режа
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Адабиёт фанидан тақвим мавзу режа
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ўқув дастури асосида шу кунгача 748 номдаги ўқув-адабиётлари яратилди
Миллий ўқув дастури асосида 2021-2022-ўқув йилида барча фанлар бўйича 1-2-синфлар учун жами 326 номдаги дарсликлар, янги ўқув йилида эса 3-, 6-, 7-, 11-синфлар учун жами 422 номда ўқув адабиётлари замонавий талаблар асосида тайёрланди. Уларга қўшимча равишда ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, ўқув дафтарлари ва мултимедиа иловалари яратилди.
Ўзбекистон мактаб таълимида илк маротаба хориждан энг яхши ўқув адабиётларини мактаблар учун адаптация қилиш амалиёти йўлга қўйилди. Хусусан, янги ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларда инглиз тили дарсликлари ва методикаси бўйича ўқитилади. USAID халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа доирасида жами 46 номдаги ўқув адабиётлари Ўзбекистонга мослаштирилди, таржима қилинди ҳамда тажриба-синовдан ўтказилди.

Пенсияга чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қай тартибда амалга оширилиши керак?
Биламизки, ҳозирги кунда пенсия ёшидаги ўқитувчиларнинг мактабларда ишлаб келаётганли кўпчилик ёш ўқитувчилар томонидан танқид остига олиб келинмоқда. Шу сабабли нафақага чиққан ўқитувчиларга дарс тақсимоти қандай амалга оширилиши ҳусусида турли ҳил тушунмовчиликлар бўлмоқда.
Айримлар пенсия ёшига етган ўқитувчилар мактабда ишламаслиги керак деётган бўлса, айримлар бундай ўқитувчиларнинг кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиб улар мактабда ишлаши керак деган фикрни илгари сурмоқда.
Шу сабабли пенсия ёшига етган, лекин мактабларда ҳали-ҳам ишлаб келаётган ўқитувчиларга дарс тақсимоти қай тартибда амалга оширилиши ҳусусида фикр билдириб ўтишни лозим топдик.
Дарс тақсимотида ўқитувчининг ёши роль ўйнамайди. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларга дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.
Ўқитувчи пенсионер экан, унга кам дарс берилиши керак деган қоида йўқ. Лекин пенсионер ходимнинг ҳеч қандай ютуқлари бўлмаса, у дарс берадиган синфнинг таълим сифати паст бўлса, нафақа ёшида эканлиги сабабли ҳеч қандай малака тоифасига эга бўлмаса бу вазиятда ўз фанининг мутахасиси, бир қанча натижаларга эришиб, малака тоифасига эга бўлган ходимга кўпроқ дарс соатлари бериш мумкин.
Аксинча ходим пенсионер бўлишига қарамай бир қанча ютуқ ҳамда малака тоифасига эга бўлса у ҳолда нафақа ёшидаги ўқитувчига кўпроқ дарс берилади. Пенсионер ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки қилмаслик мактаб директорининг ихтиёрида.

ВМнинг 17.09.2021 йил 572 сонли kарор.pdf
3.6 MB
АТТЕСТАТЦИЯНИНГ ЯНГИ НИЗОМИ
Вазирлар Маҳкамасининг 17 сентябрь 2021 йил 572-сонли қарори. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини
аттестасиядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Вазирлар Маҳкамасининг 17 сентябрь 2021 йил 572-сонли қарори. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини
аттестасиядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаммамизга уят!» — Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи таълими сифатини танқид қилди
Бугун, 23 август куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камоловга тегишли аудио тарқалди.
Унда ХТБ бошлиғи шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлими жамоасига мурожаат қилиб, кескин фикр билдирган.
"Биз мактабда ўқувчиларга 2 баҳо қўймаймиз, лекин ўқишга топширса, элементар билим йўқ, демак мактабда сунъий баҳо қўйилган.
25 йиллик директор, ишининг тайини йўқ, сал чора кўрсанг, интернетга жар соладиганлар бор орамизда.
Тўғри, кам сонли яхши ўқитувчилар бор, аммо бу салбий кўрсаткич 35 минг нафар педагог учун ялпи берилган баҳо. Тонманг, ҳақиқат бу”, — дейди Камолов.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирининг Биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев умумий ўрта таълим мактаблари болани ОТМга кириш учун тайёрламаслигини маълум қилган эди.

sinf_rahbar_hujjatlar_to`plami_2022_2023_o`quv_yili.docx
1.7 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2022-2023-ўқув йили учун
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2022-2023-ўқув йили учун
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Оммалаштириш БУЙРУК ЛОЙИХА.pdf
314 KB
Катта ўзгариш!
Маълумки оммалаштириш ишлари шу кунгача кўплаб ноқулайликлари бор.
Масалан:
❎ ишингизни туманга, вилоятга, республикага юборасиз, ҳаммасига ойлаб вақт талаб этилади.
❎ бир қанча хужжатлар тайёрлайсиз.
Хуллас ноқулай тарафи кўп ва энг қизиғи, иши оммалашган одам хаттоки қўшни маҳалладан бўлса ҳам унинг ишидан фойдаланмайсиз, шунчаки қоғозда қолиб кетади... Республика миқёсида оммалашган иш, лекин қўшнингиз билмайди.
Тан олиш керак, ношаффоф, фойдалилиги паст тизим...
Вазирлик ҳамда РТМ бундай ноқулайликларга барҳам бериш мақсадида, оммалаштириш ишини электрон платформага, ҳамма фойдаланиши осон, оммалашган ишларни фойдаланиш мумкин бўлган тизимга ўтказмоқдамиз!
Энди уйда ўтирган холда сиз ҳеч кимни аралаштирмаган холда туман, вилоят, республикада оммалашиш имконингиз бўлади! Ва сиз ўз ҳамкасбларингиз ишларини баҳолашингиз мумкин. 1-босқичда устозлар бир бирини баҳолайди, кейин экспертлар.
Хуллас ўзгариш катта, ЛОЙИҲА вариантини бир ўқиб кўринглар.
Обуна бўлинг 👉 @ustoz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар устозининг ойлиги қанчалигини билиб қолишибди...
Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдим...
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдим...
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
РЕПЕТИТОР, ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИ, БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА ШОҲ СУЛАЙМОН ҲАҚИДА
Ёшлигимда Венецкийни " Рассказы о металлах" деган асарини ўқиганман ( ва тавсия қиламан).
Шунда шоҳ Сулаймон тўғрисида бир ривоят келтириладики, қисқача мазмуни шундай:
Шоҳ Сулаймон қасри куриб битказилгач, базму жамшид ташкил қилиб, биринчи бўлиб, тош терувчи устадан сўрайди: " Бу қаср қурилишига кимнинг мехнати энг кўп сингган?".
У эса " табиийки бизники, биз тошларни шунчалик қунт билан термасак, қаср бўлармиди?" дея жавоб қайтаради.
Кейин эса шоҳ дурадгорга юзланади. Дурадгор эса: " Агар биз тахтадан қаср шаклини қилиб бермасак, тош терувчи шунча иш қила олармиди, албатта бизнинг меҳнатимиз илк ўринда" дейди.
Унинг гапини бўлиб, ер қазувчи: " Агар биз фундамент учун ер қазиб бермасак, иккалангиз ҳам нима қила олардингизлар, биз асосий мехнатни қилганмиз" дея эътироз билдиради.
Шунда Сулаймон уччаласига ҳам юзланиб: "Сизларнинг иш қуролларингизни ким қилиб берган?" дея савол беради. Шунда уччаласи ҳам: " Албатта, темирчи!" дея жавоб беради.
Шунда оқил Сулаймон: "Демак, бу қасрнинг қурилишига аслида темирчи асосий сабабчи бўлган" деб хулоса қилади.
Қиссадан ҳисса шуки, бугун: " Мен боламни репетиторга бердим, ўқув марказида тайёрланади,мактаб хеч нарса бермади" деганларга юзланиб, болангизга қалам ушлашни ўргатиб, ёзиш, ҳарф таниш, алифбодан сабоқ бериб, илмнинг илк қадамига тетапоя қилган оддий, лекин улуғ устоз- бошланғич синф устозларни унутманг демоқчиман! Улар репетитор эмас, улар ўқув марказлари қурмайди, лекин улар қасрларнинг асл меъморларидир.
Лазиз Ҳўжақулов
Халқ таълими вазирлиги таълим сифати департаменти директори

🚫 Халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланади.
❕Бош прокуратура Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайди.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❕Бош прокуратура Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлайди.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Yangi bazaviy tarif stavkasi.pdf
517.6 KB
2022-uил 1 июнь ва 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши муносабати билан Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари.
П.С: оширилган иш ҳақи миқдорига кўра, ким энди қанча олади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
П.С: оширилган иш ҳақи миқдорига кўра, ким энди қанча олади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактаб директори лавозимини эгаллаш масаласида
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
➖ мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилиб, директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади ҳамда лавозимга тайинланади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
➖ мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилиб, директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади ҳамда лавозимга тайинланади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
Кореяда ўқитувчиларнинг ойлик маоши тоифа ёки дарс соатига қараб эмас уларнинг иш стажига қараб белгиланади
Хабарингиз бўлса, яқинда Халқ таълими вазирлигининг бир гуруҳ делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб қайтди. Делегация аъзоси Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев кореялик ўқитувчилар фаолияти ҳақидаги айрим қизиқ маълумотларни тақдим қилганди.
Қизиқ тарафи шундаки, Кореяда ўқитувчилар ойлиги дарс соатига боғлиқ эмас экан. Шунингдек, Корея ўқитувчиларига малака тоифасига қараб ҳам маош белгиланмайди. У ерда иш стажига қараб ойлик маош тўланади. Масалан бир йил иш стажига эга ўқитувчидан кўра икки йил иш стажига эга бўлган ўқитувчилар кўпроқ маош олади. Яъни ходимнинг йиллик стажи ортиб борган сари ойлик маош ҳам шунга мутаносиб равишда ошиб бораверади.
Ойлик маош дарс соатига боғлиқ бўлмасада, лекин ўқитувчилар ҳукумат томонидан белгилаб берилган маълум бир дарс соатларини ўтиши лозим. Мисол учун, бошланғич таълимда ўқитувчилар 25 соат дарс ўтишлари керак бўлади. Агар ўзининг мактабида 20 соат дарс бўлиб қоладиан бўлса, 5 соат бошқа бир мактабдан қўшимча дарс берилади. Аксинча, ўқитувчи ўзи ишлайдиган мактабда 30 соат дарс бўлиб қоладиган бўлса, фақат 25 соатни ўтади холос. Қолган 5 соатга бошқа мактабдан мутахасис жалб қилинади.
❕Кореяда бошланғич – яъни 1-6 синфлар учун бир стафка дарс соати 25 соатни, ўрта – 7-9 синфларда 18 соатни, юқори – 10-11-12 синфларда эса 16 соатни ташкил этади.
Кореяда педагогик институтни битирган ҳар бир талаба бирдан ўқитувчилик фаолияти билан шуғиллана олмайди. Универститетни битириб, ўқитувчиликка давогар бўлган талабалар яна бир давлат имтиҳонидан ўтишларига тўғри келади. Бу – ишга кириш имтиҳони деб аталади. Мана шу имтиҳондан ўтган фуқароларгина ўқитувчи бўла олади.
Мазкур имтиҳондан ўтиб, сертификатга эга бўлган ўқитувчиларни 62 ёшга тўлгунига қадар ҳеч ким ишдан бўшатолмайди. Аммо ўқитувчилар фаолияти ҳар йили баҳолаб борилади. Баҳолаш натижаларига кўра юқори ўринларни эгаллаган ўқитувчилар мактаб раҳбарлиги лавозимларига тавсия қилинади. Шу зайлда улар энг қуйи тизимдан бошлаб вазирлик даражасигача бўлган лавозимларни эгаллаши мумкин бўлади.

Вақтинча ишсиз педагоглар аттестасияга жалб қилинмайди.
❓Савол: Мен Хоразм вилояти, Хонқа туманиданман.Физика фани ўқитувчисиман. Ҳозирда вақтинча ишсизман. Навбатдан ташқари аттестасиядан ўтмоқчи эдим. Онлайн ариза бериб, аттестасияда иштирок этсам бўладими?
✅ Жавоб: Афсуски, мумкин эмас. Низомнинг 1 банди: Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестасиядан ўтказиш тартибини белгилайди.
П.С. Малака тоифаси олиш учун ўтказилдиган педагог кадрлар аттестасиясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак!

ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанддаги мактабларда дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин
Ҳозирда ХТВ томонидан бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Унга кўра дарслар 20 сентябргача онлайн ташкил этилади ёки саммит ўтказиладиган ҳафтада кечиктириб турилади.
Жорий йил 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида муҳим тадбир – Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги барча умумаълим мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин.
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг Kun.uz’га маълум қилишича Самарқанд вилояти ХТБ томонидан вазирликка Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқишларни кечроқ бошлашга розилик юзасидан хат юборилган. Ҳозирда вазирлик томонидан бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда.
Уларга кўра, Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 20 сентябргача онлайн кўринишида ўтказилиши ҳам мумкин. Иккинчи вариантда, ўқув йили бошлангач 5-10 сентябр кунлари мактабларда дарслар ўтилиб, саммит бўлиб ўтадиган ҳафтада дарслар кечиктирилиб, кейин 19 ёки 20 сентябрдан давом эттирилади.