Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
15 фоизлик устама сертификати ва 50 фоизлик C1 сертификатим бўлса, иккаласига умумий 65 фоиз устама олсам бўладими?

2022 йил 19 майдаги ПФ-134-сонли қарорига 9-г бандида 2022 йил 1-сентябрдан умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатларга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланиши белгиланган.

Яъни сизда ҳам 15/30 фоизлик устама ҳам 50 фоизлик устама берадиган сертификат (Аптис, Даража аниқлаш C1 ёки ИЕЛТС ва бошқалар) бўлса, сизга фақат юқорироқ фоиздаги сертификат учун устама тўланади.

Агар сизда 50 фоиз устама берадиган сертификат бўлмаса, ва 15/30 фоизлик устама сертификатининг ўзигина бўлса, унда сизга шу сертификат амал қилиш муддати давомида 15/30 фоиз устама тўланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Дарс жараёнлари 5-сентябрдан бошланади Мустақиллик байрами муносабати билан 4 кун дам бўлади: 👉 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни); 👉 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаситуридан қатъи назар); 👉 3 сентябрь — шанба…
Расман: Ўзбекистон барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йили илк ўқиш куни 5 сентябрдан бошланади.

Бунда мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари 5 сентябрь, душанба кунидан дарсга чиқишлари керак бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Mustaqillik yig’ilish bayonnomasi.docx
22.1 KB
Мустақиллик йиғилиш баённомаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Odob axloq qoidalari yangi fayl.docx
32.1 KB
246-тўлиқ ҳужжатлар:

— Одоб ахлоқ
— Баённома
— Буйруқ
— Чора тадбир
— Ишчи гуруҳ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб битирувчилари учун «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими жорий этилади

Умумтаълим муассасаларида 2023 йил 1 майга қадар мактаб битирувчилари учун «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Дастлаб «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимининг техник топшириқлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

2022 йил 1 ноябрга қадар «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими яратилади. 2023 йил 1 февралгача «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимини тажриба-синовдан ўтказилади.

2023 йил 1 майдан бошлаб эса «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️МАКТАБ ЁШИ ЯНА 6 ЁШ ЭТИБ БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН...

Маълумки, эски таҳрирдаги “Таълим тўғрисидаги Қонун”га кўра биринчи синфга болалар олти-етти ёшидан қабул қилиниши мумкин эди.

“Таълим тўғрисида”ги қонун янги таҳририда қабул қилингач, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланди.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактаб ёшини 7 ёш этиб белгилаб депутатлар ва Халқ таълими вазирлиги катта хатога йўл қўйганлигини айтди.

“Бу тартиб одамларни жуда қаттиқ қийнаяпти. Боғчаларда жараён тугайди, лекин мактабга қабул қилишга ҳали жараён бошланмаган бўлади. Ўртада 6 ой, 1 йил, 9 ойгача жуда кўп болалар мактабга киролмаяпти...

Тўғри боғчада мажбуран қоляпти... Лекин мактаб ёшига вақт ўтгандан кейин, 6 ой кечикиб киряпти. Биз бу хатони бирга қилганмиз. Лекин энди одамлар қийналяпти. Бу хатони тузатиш керак. Мен таклиф қилган бўлардим, қонун ташаббускорлиги Халқ таълими вазирлигида кўпроқ, агар шу таклиф киритилса бизлар бу масалани қўллаб-қувватлаймиз.” – деб таъкидлаб ўтди Алишер Қодиров.
Манба: Халқ таълими инфо

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президент ихтисослаштирилган мактаб агентлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган мактаблар натижалари 2022 йил 18 август куни эълон қилинади!

Бу ҳақида СМС хабарнома юборилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎҚИТУВЧИ ва БОЙ АКА

❗️Охиригача эшитинг, кетган вақтга умуман ачинмайсиз

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
"ТАРБИЯ ФАНИНИ ДУЧ КЕЛГАН ЎҚИТУВЧИ ЎТМОҚДА" – Алишер Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров "тарбия" фанини тўғри келган ўқитувчи ўтаётганини танқид остига олиб, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовга бу масалада жуда "қаттиқ туриши" кераклиги ҳақида айтди.

“Тарбия фани жуда катта мақсадлар билан жорий қилинганди. Лекин бу нарсага салгина эътиборсизлик қиляпмиз. Яъни "тарбия" фанини тўғри келган ўқитувчи ўтиши керак эмас. Тарбия учун махсус педагогларни тайёрлаш керак. Педагогика институтларида тарбия фани учун махсус педаоглар тайёрланиши керак.

Уни адабиёт фани ўқитувчиси ёки бошқалар ўтолмайди. Мендаги маълумотларга қараганда педагогик институтларда шунақа педагогларни тайёрлаш йўлга қўйилмаган ва уни тасодифий ўқитувчилар ўтяпти. Математикани адабиёт фани ўқитувчиси ўтса, уни эффекти қандай бўлса, "тарбия"да ҳам натижа ана шундай бўлади.

"Тарбия" фанининг тақдири "одобнома"никига ўхшаб қолишини хоҳламайман. Бу жуда катта мақсадлар билан қилинди ва биз янги авлодни айнан шу "тарбия" фани орқали тарбиялашни мақсад қилган эдик. Бунга (Бахтиёр Саидов) жуда қаттиқ туришингиз керак.” – деб таъкидлаб ўтди Алишер Қодиров

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
Мактабларда дарсликлар қанча муддатда янгиланади?

Умумтаълим мактабларида:

1-синфлар учун Алифбе дарслиги ҳамда 1–4-синфлар учун ўқувчиларнинг машқ дафтарлариҳар йили;

1-синфларнинг қолган дарсликлариикки йилда бир марта;

2–4-синфлар учун дарсликларуч йилда бир марта;

5–11-синфлар учун дарсликлар – беш йилда бир марта янгиланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳони натижалари эълон қилинди!!

Ўқувчиларга натижалари СМС хабарнома шаклида келишни бошлади. Натижаларни ariza.piima.uz платформасида шахсий кабинетга кириш ёки @piima_natijabot боти орқали ҳам кўриш имконияти мавжуд.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олади

Маълумки, педагог ходимлар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши, бу йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан ушбу тартибга чеклов ўрнатилди. Янги тартибга кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.

Эски амалиёт бўйича таълим муассасаларидаги ўқитувчилар кўрсатган натижаларига қараб календарь йили давомида навбатма-навбат лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантириларди. Бу орқали бир мактабдан энг камида 70-80 фоиз ўқитувчи-ходимлар мукофотланарди. Ўқитувчилар тилида бу “13-ойлик” номини ҳам олган.

Энди ўқитувчилар бундай тартибда рағбатланитирилмайди. Бунинг ўрнига ўқувчилари юқори натижаларга эришган ҳамда ўз устида доимий ишлайдиган, ўзининг ўқитиш услуби ва халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган фаол ўқитувчилар устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Бир марталик пул мукофоти оладиган илғор ходимлар рўйхати Халқ таълими вазири томонидан тасдиқланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Директор жамғармаси ҳисобидан педагогларни моддий рағбатлантиришга чеклов ўрнатилди

«Ўқитувчилар энди календарь йили давомида эмас фақатгина «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олади» деб номланган постни кўпчилик нотўғри талқин қиляпти.

Айримлар «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ўқитувчиларга қўшимча мукофот пули берилади деб ўйлаяпти. Лекин ундай эмас.

Юқоридаги постда директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган мукофот пуллари назарда тутилган. Алоҳида мукофот пули бериш ҳақида гап кетмаган. Ҳозир буни батафсил тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Аввалги амалиёт бўйича ўқитувчилар бир йилда бир марта мукофот пули оларди. Ҳозир ана шу амалиёт бекор қилинди. Яъни директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган мукофотлар миқдорига чеклов ўрнатилди.

Мисол учун илгари мактаб директорлари (ишчи гуруҳ) йил давомида (таҳминан ҳар ойда 5-6 нафар) яхши натижа кўрсатган педагог ходимларга навбати билан мукофот пули ёзиб берган. Бунда бир йил давомида таълим муассасасидаги ходимларининг 70-80 фоизини рағбатлантиришга эришилган.

Янги тартибга кўра педагог ходимларга йил давомида, (ҳар ойда) мукофот пули ёзиб беришнинг имкони бўлмайди. Яъни мактаб директорлари (ишчи гуруҳ билан бирга) исталган вақтда ўқитувчиларни рағбатлантиролмайди. Энди педагог ходимлар фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан мукофот пули олишга тавсия қилиниши мумкин. Бунда катта эҳтимол билан ХТБ иқтисодчилари бир йилда энг кўпи билан 10 нафар ходимларни рағбатлантиришга рухсат беради.

Бу дегани директор жамғармаси ҳисобидан мукофот оладиган педагог ходимлар сони кескин камаяди. 1 октябрь муносабати билан мукофот олишга тавсия этилган педагоглар ҳам кўпи билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (ҳозирги вақтда 460 минг сўм) миқдорида мукофот пули олиши мумкин.

Юқори натижаларга эришган, кўпроқ миқдорда мукофот пули олиш истагида бўлган педагог ходимлар эса янги ташкил этилган "Халқ таълими вазири жамғармаси" ҳисобидан бериладиган устама ёки мукофотга ҳаракат қилиши керак бўлади. Бунинг учун улар бир қанча мезонлардан ўтишига тўғри келади.

P.S: "Халқ таълими вазири жамғармаси" ҳисобидан устама ёки мукофот пули қай тартибда олиниши бўйича кейинги постларимизда маълумот берамиз.

(c) Xalq taʼlimi info

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода туман ҳокими 3 та мактаб директорларини Дубайга айланишга жўнатди

Ғиждувон туманида энг фаол 3 та мактаб директорларига Дубайга бепул саёҳат ташкиллаштириб берилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
⚡️Синф раҳбарлик учун августда ҳам қўшимча ҳақ тўлаш керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарори 4-бандига кўра умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

Cинфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

— 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
— 16 дан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
— 21 дан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
— 26 дан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
— 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

Ушбу бандда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмаслиги қайд этилган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
dars_taqsimoti_slaydlari.pdf
7 MB
Умумтаьлим муассасаларида дарс соатлари тақсимоти
 

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Sinf_rahbar_daftari_2022_2023_o`quv_yili_uchun_to`liq.docx
2.6 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2022-2023-ўқув йили учун
 
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️0.5 ставкада фаолият юритаётган директор ўринбосарларига 10 соатдан ортиқ миқдорда дарс беришга тақиқ қўйилди

Маълумки, мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлаётган ходим бир вақтнинг ўзида мутахасислиги бўйича дарс ўтиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандида халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига йўл қўйилади дейилган. Фақат низомнинг мазкур бандида 0.5 ставкада ишлайдиган раҳбар ходимлар назарда тутилмаганди.

Шу сабабли 0.5 ставкада ишлаётган раҳбар ходимларнинг асосий иши ўқитувчилик бўлиб, раҳбарлик қилиш уларга қўшимча вазифа сифатида юклатилган тақдирда улар 20 соатгача дарс олиши мумкин эди. Амалиётда ҳам мана шу қоида қўлланилаётганди.

Аммо Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори 3-иловасининг 14-бандига ўзгартириш киритилиб ушбу тартиб бекор қилинди.

Амалдаги янги тартибга кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада фақат 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилиши мумкинлиги белгиланди. Яъни 1 ставкадаги раҳбар ходим ҳам, 0.5 ставкада ишловчи раҳбар ходим ҳам энди фақатгина 10 соат дарс ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, педагог ходимларга (раҳбар ходимларга ҳам) дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомида белгиланган тартибда тақсимланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ижтимоий тармоқларда Синф соатининг 2022-2023 ўқув йили режаси ва дарс ишланмалари тарқалмоқда.

Ушбу режа бу йилги ўқув йили учун мос келмайди. Янги иш режа ҳали расман чиқмади. Шундай экан бундай сохта файлларни сотиб олиш ва тарқатишни маслаҳат бермаймиз.

Расмий хабарларни фақат бизнинг канал орқали кузатиб боринг!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ХТВнинг 02-02I2-1794-сонли хати 17.08.2022.PDF
664.6 KB
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 02-02/2-1794-сонли хати
1-синфга қабул қилинган ва adm.maktab.uz электрон платформасига киритилган ўқувчилар сонига мос равишда "Президент совғаси"ни умумтаълим мактабларига етказилишини таъминлаш тўғрисида

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб дарсликлари тўплами билан кимлар бепул таъминланади?

Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy