Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
717 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
⚡️Келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи учун мактаблар қурилади

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.

Бу орқали келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун мактаблар реконструкция қилинади ва қурилади — Шавкат Мирзиёев.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев:

«Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.

Шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади».

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб, мактаб ва яна мактаб. Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади, мен бунга ишонаман — Шавкат Мирзиёев

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР МАКТАБГА ҚАНДАЙ ФОРМАДА КЕЛИШЛАРИ КЕРАК?

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да педагог ва техник ходимлар иш вақтида қандай кийимда юришлари кераклиги ҳақида нормативлар белиглаб қўйилган.

🔰Педагог ва техник ходимлар иш вақтида кийиниш услубига кўра қуйидаги нормативларга амал қилишлари керак:

педагог ва техник ходимлардан иш вақтида корпоратив кийиниш услубига кўра, эркин ҳаракатланиш учун қулай ва касбга мос ҳолда кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши;
ходимларнинг турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансублигини акс эттирувчи кийимларда бўлмаслиги;
умумеътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт кийимларида бўлмаслиги (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шуниндек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно)

👨🏼‍⚖️Эркаклар мавсумга қараб - классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👩🏻‍⚖️Аёллар мавсумга қараб - классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши лозим.

❗️Шунингдек, ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:

танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
эркакламинг соқоли олинган бўлиши;
қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
аёллар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги, кўриниши оддий бўлган сирға тақиши лозим.

Мактаб устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига мазкур низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмайди

Президент Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари йил якунига қадар бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслигини таъминлаши шартлигини қатъий таъкидлади.

Икки ой муддатда бу мактабларнинг ҳар бирига камида 10 тадан компьютер етказиб бериш бўйича ҳам топшириқ берди.

Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиладиган бўлди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022- ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Президент мактабларидаги стандартлар келгусида умумтаълим мактабларида ҳам жорий қилиниши керак — Шавкат Мирзиёев

“Президент мактаблари – бизнинг келажагимиз. Мен нима учун бу мактабларни намуна даражасида қиляпман – келажакда бу мактаблар таълим стандартлари умумтаълим мактабларига, халқ таълими тизимига тушиши керак, локомотивга айланиши керак”, – деди президент.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
3 MB
2-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
1.6 MB
3-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
2.3 MB
4-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
2.3 MB
1-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9_sinf_soati_yangi_2021_2022_o`quv_yili_uchun_to`liq_hajmda.docx
1.3 MB
9-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10_sinf_soati_yangi_2021_2022_o`quv_yili_uchun_to`liq_hajmda.docx
2.1 MB
10-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11_sinf_soati_yangi_2021_2022_o`quv_yili_uchun_to`liq_hajmda.docx
1.7 MB
11-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
1.5 MB
5-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
2.4 MB
6-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
1.8 MB
7-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
1.5 MB
8-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
Синф раҳбари хужжатлар тўплами

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслиги керак – президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 сентябрь куни ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига тўхталиб ўтилди. Ҳозиргача бу лойиҳа доирасида 567 минг ўғил-қиз бепул сабоқ олди. Эътиборлиси, уларнинг 79 фоизи мактаб ўқувчиларидир.

Йиғилишда ахборот технологиялари бўйича таълим шароитларини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ҳам ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида иштирок этмагани кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани ҳар бир мактабга етказиш, зарур ҳолларда уларни қўшимча компьютерлар билан таъминлаш, болаларни ўқишга кенг жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

– Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслиги керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, бундай ўқувлар жойлардаги Ёшлар маркази, “Ишга марҳамат” моно-марказлари негизида ҳам ташкил этилиши айтилди.

Бугунги кунда юртимизда ахборот технологияларига ихтисослашган 100 та мактаб фаолият юритмоқда. Келгуси икки йилда бундай муассасаларни 205 тага етказиб, 30 мингдан зиёд ўқувчиларни ўқитиш режалаштирилган.

Шу боис мутасаддиларга ушбу мактаблар учун педагоглар, техника ва ўқув дастурларини ҳозирдан пухта тайёрлаш бўйича кўрсатма берилди.

Яна бир янгилик – жорий йил 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилади. Уларда дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги телекоммуникация каби йўналишлар бўйича 8 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади.

Йиғилишда ушбу техникумларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Кадрлар тайёрлашда ўқув марказлари ҳам муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда Алоқа банк томонидан устави 80 миллиард сўм бўлган Венчур жамғармаси ва IT билимларни ривожлантириш маркази ташкил этилиши белгиланди. Ушбу марказда келгуси беш йилда 100 минг нафар ёшларга дастурий таъминот, мобил иловалар, тармоқ администратори каби йўналишлар бўйича профессионал таълим берилади.

Бундан ташқари, ҳозирда 151 та рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият юритиб, уларда жорий йилда 27 мингдан ортиқ тингловчилар ўқитилди. Ушбу марказлар фаолиятини кенгайтириш, давлат-хусусий шериклик асосида яна шундай ўқув масканлари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​ 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг ижара дарсликлари нархлари

1 –синфлар учун – бепул;

2-синфлари учун 12 та дарслик – 32 900 сўм;

3-синфлар учун 11 та дарслик – 30 100 сўм;

4-синфлар учун 11 та дарслик – 30 100 сўм;

5-синфлар учун 13 та дарслик – 35 600 сўм;

6-синфлар учун 15 та дарслик – 41 100 сўм;

7-синфлар учун 17 та дарслик 46 600 сўм;

8-синфлар учун 18 та дарслик 49 300 сўм;

9-синфлар учун 18 та дарслик 49 300 сўм;

10-синфлар учун 18 та дарслик 49 300 сўм;

11-синфлар учун 20 та дарслик - 54 800 сўм.

Канал👉
@ustoz