Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.24K photos
714 videos
1.99K files
4.25K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
⚡️Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 август кунидан бошланади

Тест синовлари 8 августдан бошланади.

2022-2023 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️1 сентябрдан мактаб директорларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарорига асосан 2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига бюджетдан ташқари маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Мазкур қарор қабул қилингунга қадар халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиз миқдорида тўлаб келинган бўлиб, янги тартиб бўйича ушбу миқдор 1 фоиз этиб белгиланди. Яъни муассаса ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари даромадлари 24 фоизга кўпайишига эришилади.

Мисол учун, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган 307-сонли умумий ўрта таълим мактаби томонидан 2021 йил давомида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан жами 2,4 млрд. сўм маблағни ходимларига қўшимча иш ҳақи, устама ва мукофотларга йўналтирган бўлиб, шундан 482 млн. сўм ижтимоий солиқ тўловларини ташкил этган.

Эндиликда эса, жорий йилда ҳам шу миқдордаги маблағларни ходимларни қўшимча рағбатлантиришга йўналтирадиган тақдирда мактаб ихтиёрида янги имтиёзлар ҳисобига қўшимча 462,5 млн. сўм маблағ қолиб, атиги 19,5 млн. сўм ижтимоий солиқ учун тўланади.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча хизмат кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағларни яширган, шунингдек, ходимларга норасмий иш ҳақи тўлаган халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Дастлаб умумий ўрта таълим муассасаларига «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида назорат камералари ва биометрик идентификация тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари аниқланади.

2024 йил 1 январга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.

--------------------------------------------------------------

Тушунишимизча бу шундай тизим бўладики, давомат инсон омилисиз юритилади. Бунинг учун мактабларда махсус қурилма ўрнатилади ва у ўқувчининг кимлигини юз-кўзига қараб аниқлик киритиб, ўзи автоматик тарзда рўйхатга олади. Бу эса ўқувчилар давомати ҳақида маълумотлар тўғри юритилишини таъминлайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
0.5 СТАВКА ИШЛАЙДИГАН ЗАВУЧЛАР 10 СОАТДАН ОРТИҚ ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМИ?

❗️Агар завуч 0.5 ставка миқдорида асосий ходим сифатида ишлаётган бўлса, унда завуч 10 соатдан ортиқ дарс бериши мумкин эмас

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.

Мазкур нормада умумий қоида белгиланган бўлиб, у 1 ставка ишлаётган раҳбар ходимларга ҳам, 0.5 ставка ишлаётганларига ҳам тегишли қоида саналади.

Шунга кўра раҳбар ходимлар (директор, унинг ўринбосарлари (завуч), психолог) ўзи ишлаётган мактабда 10 соатга миқдорда тарификациядан ўтган ҳолда дарс бериши мумкин.

Бошланғич синфларда 1 ставка учун иш юкламаси ҳафтасига 18 соатлигини инобатга оладиган бўлсак (Бу рўйхат рақами №3058 бўлган йўқирномада келтирилган), 9 соат дарс беришга ҳақли.

❗️Бироқ яна бир нарсани унутмаслик керак. Завучлар мактабда ҳамма ўқитувчилар тўлиқ дарс билан таъминлангандан сўнггина ўзларига дарс олишлари мумкин.

📄 “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ дарслар ўқитувчилар ўртасида устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Ушбу кўрсаткичларнинг энг оҳирги бандида “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари” келтирилган.

Демак, ушбу қоиданинг мазмунига мувофиқ мактабдаги раҳбар ходимлар (директор ва унинг ўринбосарлари, психолог) ўз мутахассислиги бўйича мактабдаги шу мутахассислик бўйича бошқа ўқитувчилар дарс билан таъминлангандан сўнггина дарс олишга ҳақли бўлади. Шунда ҳам юқоридаги меёрдан ошмаган ҳолда.

(c) Yurist xizmati

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Янги ўқув йилидан Она тили ҳамда Она тили ва ўқиш саводхонлиги фанларидан назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан юборилади

Миллий ўқув дастури асосида янги авлод дарсликлари амалга жорий қилинган синфлар учун Она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда Она тили фанларидан тақвим режасида кўрсатилган назорат ишлари учун материаллар ҳамда баҳолаш мезонлари Республика таълим маркази томонидан тайёрланади ҳамда тавсия (ҳозирча ўқитувчилар айнан шу материаллар асосида баҳолашга мажбурланмайди) сифатида ўқитувчиларга юборилади.

Республика таълим маркази баҳолаш бўйича мутахассиси Шокир Турсуннинг таъкидлашича, ушбу назорат материаллари орқали маълум давр оралиғида ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган кўникмалар текширилади.

Бундан ташқари, назорат материалларини таҳлил қилиш бўйича қўлланма ҳам бўлиб, ўқитувчилар ўқувчиларининг баҳоларини батафсил изоҳлаб бериш имконига эга бўладилар.

Назорат материаллари тақвим режа асосида, назорат ўтказилиши лозим бўлган вақтдан бир неча кун олдин вилоят халқ таълими бошқармалари орқали юборилиши режалаштирилган.

📌Назорат материаллари юбориладиган фанлар ва синфлар рўйхати:

1-, 2-, 3-синфлар учун Она тили ва ўқиш саводхонлиги;
6-, 7-, 10-синфлар учун Она тили.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1-sentabr.docx
36.7 KB
Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбири.

РЕЖАСИ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
15 йил олий тоифани сақлаган педагог-ўқитувчиларга олий тоифани умрбод сақлаб қолиш имконияти берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестасиядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”га 572-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестасияга жалб қилинмайдиган педагогларга аниқлик киритилди.

Ҳозирги аниқлаштирилган таҳрирга асосан педагог-кадрлар олий тоифали бўлиб, ўз даражасини 3 марта мажбурий аттестасияда тасдиқлаганларидан сўнг умрбод олий тоифали бўлишлари мумкин.

Мисол учун, 2022 йилда олий таълим муассасасини битирган педагог навбатдан ташқари аттестасия имкониятларидан фойдаланиб, 2024 йилда олий тоифали бўлади ва шундан бошлаб 15 йил ичида 3 маротаба (2029, 2034 ва 2039 йилларда) тасдиқлайди. Бундай ҳолатда педагог 39 ёшида пенсиягача олий тоифани сақлаб қолади.

Аввалги таҳрирда 15 йил давомида олий тоифага эга бўлмай 16 йилда олий тоифани олган педагоглар автоматик равишда умрбод олий тоифани сақлаб қолиши мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида турли талқинлар ҳам юзага келган.

Бу эса авваллари 1-тоифали бўлиб, сўнгги аттестасияда олий тоифани олган баъзи устозларнинг кейинчалик ўз малакасини ошириб бормаслигига сабаб бўлаётган эди.

Халқ таълими вазирлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР ДАВЛАТ ОРГАНИДА ИШЛАШИ ТАҚИҚЛАНМОҚДА

Бир давлат органида яқин қариндошлар ишлаши ва юқори лавозимларни эгаллаши чекланади. Бу ҳақда 8 август куни президент имзолаган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида белгиланган. Кеча, 9 август куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов мазкур модда тўғрисида гапирди.

Отабек Ҳасановнинг айтишича, қонун билан бир давлат ташкилотида яқин қариндошларнинг бирга ишлаши ва юқори лавозимларга тайинланиши ман этилади.

«Қонунда ўзаро яқин қариндошлар айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, бирга хизмат қилиш жараёнида улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига чеклов қўйиляпти. Оддий мисол, сиз давлат ташкилотида департамент раҳбари бўлсангиз, туғишган укангиз қўлингизда бош мутахассис бўлиб ишлаши мумкин эмас. Лекин Конституцияга кўра, умумий ташкилотда ишлаш ҳуқуқига эга. Ҳужжатда тўғридан-тўғри сизнинг раҳбарлигингиздаги яқин қариндошларингиз ишлаши мумкин эмаслиги аниқ чеклов билан белгилаб қўйиляпти», – деди агентлик расмийси.

Қонунда яқин қариндошлар тоифасига ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар ва фарзандлар киритилган. Шу билан бирга, эр-хотинга қуда томондан қариндош бўлган шахслар, хусусан, ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар ва қизлар киритилган.

Отабек Ҳасановнинг таъкидлашича, қонун кучга киргач, бир давлат ташкилотида ишлаётган яқин қариндошлар ротация қилинади.

«Қонун 3 ойдан кейин кучга киради. Шу муддат мобайнида биз тўғридан-тўғри ушбу категорияда ишлаётган одамларни аниқлаймиз. Ротация деган модда бор. Уларга ротация тизими жорий этилади», – деди у.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ота-оналар фарзандини бир синфдан бошқа синфга кўчириш ҳуқуқига эга

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2022-2023 ўқув йили учун календар (Расман тасдиқланмаган)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Энди ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда уларнинг ота-онасини маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади

Хабарингиз бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” янги таҳрирда тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига кўра таритиббузар ўқувчилар ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш мумкин бўлади.

Ўқувчи ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаса уларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

👉ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш;

👉қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;

👉ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни муассасага таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш;

👉фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш;

👉ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га нисбатан муассасага бириктирилган инспектор-психолог томонидан тегишли маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш.

Эслатиб ўтамиз,
эски таҳрирдаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларида тартиббузар ўқувчилар ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш ҳамда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш каби жазо чоралари белгиланмаган эди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​#Тезкор_хабар

⚡️МАКТАБЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ҚАЙТА ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Маълумки, Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчиси лавозими тугатилганди.

Ёшлар етакчиси лавозими тугатилганлиги сабабли унинг лавозим вазифалари таълим муассасаларидаги психолог, ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига юклатилганди.

Аммо сентябрь ойида умумтаълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишини юқори савияда ташкил этиш, ҳамда ёшлар билан ишлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Халқ таълими вазирлигининг жорий йилнинг 12 август куни ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқлари ва ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларига юборган кўрсатма хатида маълум қилинган.

Ушбу хатда жорий йилнинг 16 август кунига қадар жамоатчилик асосида “Ёшлар етакчиси” лавозимига ҳар бир таълим муассасасидан 35 ёшдан ошмаган шижоатли, ташаббускор, ёшлар манфаатларини ҳимоя қила оладиган, етакчилик қобилиятига эга 3 нафар номзодларнинг рўйхатини шакллантириш, номзодларнинг белгиланган график асосида республика комиссияси суҳбат жараёнларида иштирокини таъминлаш топшириғи берилган.
Манба.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Ўқув_календари
Ўқитувчилар учун 2022-2023 ўқув йили календари

Бу календарга қўшимча дам олиш кунларини белгилаш тўғрисидаги Президент фармони билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Дарс жараёнлари 5-сентябрдан бошланади

Мустақиллик байрами муносабати билан 4 кун дам бўлади:

👉 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
👉 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаситуридан қатъи назар);
👉 3 сентябрьшанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
👉 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

❗️Демак, 5 сентябрь душанба куни барча таълим муассасалари учун илк ўқиш куни бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Сўраган_эдингиз

«ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ҚАЙТА ЖОРИЙ ҚИЛИНСА УЛАРГА ОЙЛИК ТЎЛАНАДИМИ?

Мактабларда ёшлар етакчиси лавозими қайта жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг кўпчилик мактаб директорлари агар шу лавозим жорий қилинса уларга маош тўлаш масаласи нима бўлади деб савол йўлламоқда.

Очиғи бу ҳақда ҳозир ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ. Аммо Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Халқ таълими вазирлигининг жорий йил 12 август куни ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқлари ва ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларига юборган кўрсатма хатида ёшлар етакчиси лавозими жамоатчилик асосида ташкил этилиши ҳақида сўз борган.

Одатда жамоатчилик асосида ташкил этиладиган лавозимлар учун ойлик иш ҳақи тўланмайди. Яъни улар катта эҳтимол билан мактабларда жамоатчилик асосида ташкил этилган касаба уюшмаси ва хотин-қизлар қўмитаси раислари каби фаолият олиб боришади.

Аммо Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Халқ таълими вазирлиги жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган ёшлар етакчиларини қўшимча рағбатлантириш чораларини кўриши ҳам мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
халқаро_сертификат_бўйича_устама.pdf
8.3 MB
Вазирликларнинг қўшма қарори билан халқаро ва хорижий давлатлар сертификатлари бўйича аниқ қилиб қайсилари устамаларга ўтиши белгиланди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
818-14-0-Q-22 хокимлик 114-1б 253 буйруқ.pdf
5 MB
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
КУНДАЛИК COM БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ


2О22-уил 24 июнь 205-сон

Ушбу буюруққа кўра мактаб раҳбарятининг вазифалари қуйидагича этиб белгиланди.


👉ДИРЕКТОРнинг вазифалари:

Ўзбекистон Республикасининг "Шахсий маълумотлар тўғрисида" 2019-уил 2 июлдаги ЎРҚ-547-сон Қонуни талабларига риоя этиш;

электрон журнальни ўз вақтида юритиш;

электрон журналга киритилган маълумотларга ўзгартириш киритилишининг олдини олиш;

электрон журнальни юритишда, фан ўқитувчилари томонидан йўл қўйилган, инсон омилига боғлиқ хатоларга ўзгартириш киритиш мақсадида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига расмий хат билан мурожаат қилиш;

мактаб психологи лавозимидаги ходимни Платформадаги синфларга аъзо бўлганини ва "Психолог" гуруҳларини тузиб, ўқувчилар ҳамда ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) билан доимий мулоқотда бўлишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6-сентябрдаги 284-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаш тартиби ҳақида низом" талабларига мувофиқ ҳужжатларни архивлаштиришни умумтаълим муассасасининг ўзида ташкиллаштиришни амалга оширади.

👉ЎИБДЎнинг вазифалари:

электрон журнал ягона тизимида муассасанинг тизимдаги бош администратор фаолиятини олиб бориш;

фан ўқитувчилари томонидан баҳолаш мезонига доир ўқувчиларни баҳолаш жараёни фақат дарс ўтилган сананинг ўзида олиб борилишини назорат қилиш;

ўқитувчилар томонидан ҳар бир ўзгартирилган баҳоларнинг сабаби ва омилларини аниқлаган ҳолда тегишли ҳужжатлар тўпламини йиғиб муассаса раҳбарига тақдим этиш;

электрон журнальни ўз вақтида ва тўғри юритилиши бўйича ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликлар юзасидан изоҳ уозиб қолдириш;

фан ўқитувчилари томонидан дарс режасига асосан тегишли мавзу юзасидан "Дарсни ишлаб чиқиш режаси"ни тизимга юклатилганлигини назорат қилишни амалга оширади.

👉ММИБДЎнинг вазифалари:

фан ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган ўқувчилар давоматини мониторинг қилиб, кун давомида статистик маълумот тўплаб, мактаб директорига тақдим этилиши;

мактаб ҳаётига доир тадбирларни "янгиликлар саҳифаси" ва "тадбирлар" бўлимида ёритиб борилиши;

5 та муҳим ташаббус доирасида умумтаълим муассасаларида ташкил этилган тўгараклар, секциялар ва клубларда ўқувчиларнинг қамровини таҳлил қилиш билан биргаликда киритилаётган маълумотларни мониторинг қилиб, чораклик ҳисобот олиб борилишини таъминлайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбек тили.zip
1.2 MB
#Иш_режа
Ўзбек тили фанидан тақвим мавзу режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Технология.zip
1.5 MB
#Иш_режа
Технология фанидан тақвим мавзу режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy