This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ажойиб гапни гапирган экан
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Ўқитувчилар қачон $1 000 ойлик олади?
- Барча ўқитувчиларнинг ойлиги $1 000 бўладими?
Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
- Барча ўқитувчиларнинг ойлиги $1 000 бўладими?
Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#киноя
Ўқтувчилар учун махсус
Хаёллар оғушида
Роса ошиб кетди-ку,
Ўқитувчининг ойлиги,
Сандиқларга сиғармикин,
Шунча топган бойлиги!
Бундан кейин устозлар,
Каптивада юрармиш,
Бир қават уйни бузиб,
Икки қават қурармиш!
Тушликда ҳам ё шашлик,
ёки грилл ейишар,
Мастава ва лағмонни,
Нима ўзи у дейишар!
Мактабнинг олди ҳар кун,
Машинага тўларкан,
Кутубхоначи Спаркига,
Жой ҳам етмай қоларкан!
Кеча уч-тўрт ўқитувчи,
Iphone 13 pro олди,
Мактабда А52 ишлатадиган,
Битта қоровул қолди!
Ҳаммаёқда дув-дув гап,
Ҳамма ҳайрон ҳамма лол,
Ўқитувчилар доллардан,
Касса ўйнар бемалол!
Кимё фани ўқитувчиси,
Ўтган кун тўй қилди қаранг,
Санъаткор кўп, Шерали
Бир дона қўшиқ айтди аранг!
Ўқитувчилар бой бўлса,
Жуда қизиқ бўларкан,
Хаёлдаги бу гапларга,
Ишониб ҳам қоларкан!

❓Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичида қўлга киритилган баллар талабгорнинг 2-босқичдаги якуний натижаларига қўшиб, ҳисобланадими?
✅Талабгорнинг биринчи босқич имтиҳонларида эгаллаган баллари унинг иккинчи босқич имтиҳонларида инобатга олинмайди.
❓Президент мактабларига 2-босқич имтиҳонлари қайси фанлардан бўлиб ўтади?
✅Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи танқидий фикрлаш, муaммони ҳал қилиш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
✅Талабгорнинг биринчи босқич имтиҳонларида эгаллаган баллари унинг иккинчи босқич имтиҳонларида инобатга олинмайди.
❓Президент мактабларига 2-босқич имтиҳонлари қайси фанлардан бўлиб ўтади?
✅Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи танқидий фикрлаш, муaммони ҳал қилиш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Базавий ставка 01.06.2022 й.pdf
2 MB
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари
(Қўшма буйруқ. 31.05.2022 йил)
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
(Қўшма буйруқ. 31.05.2022 йил)
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#ўқитувчи_қадри_учун
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан муҳокама жараёни якунланганига ҳам (26/01/2019) уч ярим йилдан ошди.
Лекин ҳанузгача бу қонундан дом-дарак йўқ.
Янги Ўзбекистон. Ўқитувчилар қадри учун

#Огоҳлантириш
⚡️Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга асоссиз равишда огоҳлантириш хатлари бермаслик тўғрисида кўрсатма берилди
Халқ таълими вазирининг биринчи уринбосари У.Шарифходжаевнинг маълум қилишича, сўнги пайтларда мактаб раҳбарияти томонидан ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга нисбатан асоссиз равишда қисқа муддатли шартнома тузиш, синф раҳбарлиги ва устама тўловларини бермаслик, огоҳлантириш хатлари бериш, йиғилишларда камситиш каби қонунбузарлик ҳолатлари содир этилган.
Шу сабабли вазирлик томонидан бундай салбий ҳолатларга йўл қўйган умумтаълим мактаблари раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чораларини кўллаш, ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишга йўналтириш, уларга тест имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда сессия жараёнларида амалий ёрдам бериш топшириғи берилди.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар қабул қилиниши ва бу ҳозирда тизимда фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотли кадрлар учун алоҳида имконият эканлигини жойлардаги масъуллар ва ўқитувчиларга аниқ тушунтириш зарурлиги қайд этилди.
Асос: Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 02-01/31445-сонли хати.

Telegram
Usmon Sharifxodjayev
Умид қиламанки, мазкур топшириқдан келиб чиқиб жойлардаги барча раҳбарлар ҳар бир педагогнинг қадр-қимматини эъзозлаб, ортиқча гап-сузсиз фаолиятини олиб бориши учун шарт-шароитларни яратадилар.
⚡️5 йил стажга эга, лекин олий педагогик маълумоти бўлмаган ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота ҳақида маълумот
❓Кимлар топшира олади?
— Халқ таълими тизимида ишлаётган;
— камида 5 йил стажга эга;
— олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар.
❓Тартиби қанақа?
— ҳеч қаердан алоҳида тавсиянома олиш шарт эмас ёки ДТМ сайтида имтиёз бор деган маълумот кўринмайди;
— Ўқитувчилар мй.гов.уз сайтида оддий абитуриент сифатида 20 июлгача (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтишлари керак;
— Биринчи йўналиш сифатида 1000 та имтиёзли квота белгиланган сиртқи йўналишлардан бирини танлаш керак. Рўйхат бу ерда
— 2, 3, 4 ва 5-йўналишга тўғри келадиган исталган йўналишни танлаш мумкин. Агар бор бўлса, кундузги, кечкини ҳам танлаш мумкин;
— Тестга ҳам оддий абитуриент сифатида кириб чиқишади;
— Агар ўзлари олган балл бўйича бешта йўналишдан бирига ўқишга кириб кетишса, унда уларга ушбу мақсадли квота қўлланмайди;
— Ушбу мақсадли мингта квота ўқишдан йиқилган педагогларга қўлланади;
— Йиқилган ўқитувчилар мақсадли квота доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.
❗️Ўқиш тўлов-контракт асосида бўлади. Ушбу имтиёз ўқишдан йиқилганларга фақат мақсадли мингта квота беради, лекин контракт пулини ўқитувчиларнинг ўзлари тўлаши керак.
❌ Бу 5 йил стажга эга хотин-қизларга бериладиган 500 та квота эмас. У бошқа, бу бошқа, адаштириб қўйманг.

⚡️“Таълим сифати қолиб, формага ёпишиш вазирликдагиларнинг савияси”
“Янги киритилаётган мактаб формаси ҳақида бир-икки фикр билдирмоқчиман.
Финляндияда (суратда) мажбурий форма йўқ. Форма болалар шахсияти ривожланишига тўсқинлик қилади, деган хулосага келинган.
Туркияда мажбурий форма йўқ, ундан 2012 йилда воз кечилган.
АҚШда мактабларнинг 10-15%да форма киритилган, асосан энг камбағал, жиноятчилик ошиб кетган ҳудудларда, аммо давлат тарафидан эмас. Бундай мактабларда форма бепул.
Жанубий Кореяда бошланғич мактабда форма йўқ, ўрта ва юқори мактабда бор, униям ота-оналар тасдиқлайди.
Англияда мактаб формаси мажбурий, аммо ота-оналар ўзи тасдиқлайди.
Экспертлар мажбурий форма болаларнинг ўзлаштириш даражасига ҳеч қандай таъсир қилмайди, деган хулосага келган.
Ўзбекистонда табақаланиш чўнтакдаги пул, қиммат телефон, гаджетлар ва автомашиналар орқали кийимдан-да кўпроқ ифода этмоқда. Агар табақаланишнинг олдини олмоқчи бўлсак, унда мактабларда барча учун бепул овқатланишни ташкил қилиш, телефон олиб кирмасликни таъминлашимиз лозим.
Кўп ота-оналар формани рўмолни тақиқлаш учун киритяпти, деган фикрда. Бир йил аввал давлат раҳбари ва вазирлик маъмурияти томонидан рўмолга нисбатан эътироз қилмаслик тўғрисидаги кўрсатмалар пучга чиқадими, деган хавотир уйғонмоқда.
Қолаверса, яна шаклга ёпишяпмиз. Моҳият эса ўша-ўша. Таълим сифатини оширувчи масалалар қолиб, формага ёпишиш вазирликдагиларнинг савияси ҳақида яққол гапиради, менимча.
Хулосам — формани бекор қилиш керак, кеч бўлмасдан. Унинг ўрнига дресс-код киритиш лозим, кўп мамлакатлар каби. Рўмол муҳокамасини ҳам тўхтатиш лозим. Ҳар қалай 95% аҳолимиз мусулмон бўлса, уят энди.
Масала қизларимиз рўмол ўраши ёки ўрамаслигида эмас, улар қанчалик билимли, ватанпарвар, ижтимоий фаол бўлиб вояга етишларидадир. Эътиборни шунга қаратайлик, илтимос”.
Баҳодир Ғаниев, собиқ “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши раиси

Ўқувчи қизлар учун мактаб формаси туркумига кирувчи юбкаларни узунроқ қилиб тикишга рухсат борлиги маълум қилинди
Халқ таълими вазирлиги ташаббуси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда журналистлар учун Наманган вилоятидаги корхоналарда тикилаётган мактаб формаларини бориб ўрганиш мақсадида пресс-тур ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Ушбу пресс-турда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова тикувчиликдан хабардор ота-оналар ўзлари шу матодан болаларга андоза бўйича форма тикишлари мумкинлиги, шунингдек, қиз болалар учун узунроқ фасонда юбка тикиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Лайло Рустамованинг айтишича, қиз болалар учун юбкаларни узунроқ қилиб тикишга рухсат бор. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 666-сонли қарори 2-иловаси — Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобидаги таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш ва уларга қўйилган талаблар орасида қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши белгиланган.

Эндиликда Педагог кадрлар аттестациясига оид SMS хабарлар, шу жумладан Шахсий кабинетга кириш учун логин ва пароллар 3700 қисқа рақамидан эмас, PEDKADR_TDI альфанумерик (Nickname)дан юборилади.
PEDKADR_TDI дан юборилган SMS хабарларни ўчириб юбормасликни тавсия қилади.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
PEDKADR_TDI дан юборилган SMS хабарларни ўчириб юбормасликни тавсия қилади.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактаб кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан оширилади
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб формасини ота-оналар ўзи хоҳлаган тикувчига белгиланган тартибдагидек тиктириши мумкин!
"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул мактаб формаси билан таъминланади.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул мактаб формаси билан таъминланади.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланади
Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.
Ушбу синовларда иштирок этиш учун педагоглар инспекциянинг pedkadr.tdi.uz сайти ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат юборишлари мумкин.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.
Ушбу синовларда иштирок этиш учун педагоглар инспекциянинг pedkadr.tdi.uz сайти ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат юборишлари мумкин.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дунёда бунча дарс ўтадиган ОТМ ҳам, мактаб ҳам йўқ» — Жамшид Қўчқоров дарсларни камайтириш кераклигини айтди
Тошкентдаги мактабларда ўқувчиларнинг битта синфдаги ўртача сони 31 нафарга етган. Бош вазир ўринбосари синфларда ўқувчилар сонини камайтириш борасида депутатлар саволига жавобан, кўриладиган чоралар қаторида дарслар сонини ҳам кескин қисқартиришни таклиф қилди. “Ўзбекистон дарслар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради”, деди Қўчқоров.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Тошкентдаги мактабларда ўқувчиларнинг битта синфдаги ўртача сони 31 нафарга етган. Бош вазир ўринбосари синфларда ўқувчилар сонини камайтириш борасида депутатлар саволига жавобан, кўриладиган чоралар қаторида дарслар сонини ҳам кескин қисқартиришни таклиф қилди. “Ўзбекистон дарслар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради”, деди Қўчқоров.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
«Дунёда бунча дарс ўтадиган ОТМ ҳам, мактаб ҳам йўқ» — Жамшид Қўчқоров дарсларни камайтириш кераклигини айтди Тошкентдаги мактабларда ўқувчиларнинг битта синфдаги ўртача сони 31 нафарга етган. Бош вазир ўринбосари синфларда ўқувчилар сонини камайтириш борасида…
Кўпроқ мактаб ҳам қуриш керак. Бу дарслар сонини қисқартиришдан ҳам кўра муҳимроқ.
Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров дарслар сонини кескин қисқартириш кераклиги ҳақида айтди. Бу қай даражада тўғри эканлиги бизга номаълум. Чунки бизда таҳлилий маълумот йўқ. Лекин дарслар сонини қисқартириш бунга ечим бўлмаса керак.
Ўтган йили собиқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Парламентдаги «Ҳукумат соати»даги маърузасида 2030 йилга бориб 2 млндан ошиқ ўқувчига жой етишмаслиги мумкинлиги ҳақида айтганди.
Аҳоли сонининг ўсиш кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида яққол олдинда. Хусусан, 2020 йили 1991 йилга нисбатан аҳоли сони 16 млн нафарга ошган.
🤦♂️ Аммо мактаблар сони оширилмаган.
❗️1991 йилда мактабдаги сиғими ўқувчилар сонидан юқори бўлган.
❗️2010 йилда эса атиги 70 минг ўқувчига ўрин етишмаган.
❗️2021 йилга келиб ўқувчилар сони 6,43 млн, мактаблар қуввати эса 5,06 млнни ташкил қилган. Яъни 1,37 млн ўқувчига ўрин етишмайди.
Ўз вақтида чоралар кўрилмаса 2030 йилга бориб аҳвол бундан ҳам даҳшатли даражага етиб 2 млндан ошиқ ўқувчига жой етишмаслиги мумкин.

⚡️Умумтаълим мактабларида педагогик ставкаларни қисқартириш юзасидан ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ
Иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоровнинг кечаги чиқишидан кейин Респуплика таълим маркази депектор ўринбосари Исроил Тиллабоев Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.
Шундан сўнг Иқтисодиёт вазирлиги умумтаълим муассасаларида битта синфдаги ўқувчилар сонининг 36 нафардан 40 нафаргачани ташкил этиши ва ушбу ҳолат таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиши юзасидан билдирилаётган эътирозлар бўйича расмий баёнот берди.
«Бугунги кунда республика бўйича умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сони тўлиқлилиги ўртача 25 нафарни ташкил этади. Бироқ, айрим мактабларда ушбу кўрсаткич 40 нафар бўлса, айримларида 20 нафарни ташкил этади.
Ушбу кўрсаткич бўйича Тошкент шаҳрини таҳлил қиладиган бўлсак, синфлардаги ўқувчилар сони тўлиқлилиги ўртача 31 нафарни ташкил этади. Бироқ, алоҳида таълим муассасалари кесимида олиб қаралганда 78 та мактабда синф тўлиқлиги 30 нафардан кам бўлса, 23 та мактабда синфлардаги ўқувчиларнинг ўртача сони 35 нафардан 40 нафаргачани ташкил этмоқда. Шу билан бирга, хозирги вақтда умумтаълим мактабларида айрим фанлардан ўқитувчиларнинг етишмовчилиги юзага келмоқда.
Маълумот учун: умумтаълим мактабларида жами 500 мингдан ортиқ ўқитувчи фаолият юритса, шундан бугунги кунда 20 фоизи 1,0 дан ортиқ педагогик ставкада ишлайди. Шунингдек, ҳалқаро тажрибанинг тахлили шуни кўрсатаяпди-ки, Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ўқув юкламаси таълим сифати юқори бўлган бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ.
Аҳоли сонининг ўсиш кўрсаткичларини инобатга оладиган бўлсак кейинги 5 йилда мактаб ўқувчиларнинг сони 7,7 миллион нафарни ташкил этиши ёки бугунги кундаги кўрсаткичга нисбатан 1,5 миллион нафарга ортиши кутилмоқда. Кейинги 5 йилда мактаб ўқувчилари сонининг ушбу тарзда ўсиши фонида педагогик ставкалар сони ҳам шунга мутаносиб равишда кўпаяди.
Ўқув дастурини такомиллаштириш бир кунлик масала эмас. Бу масала таълим соҳасидаги ислохотлар доирасида ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда ҳалқаро экспертлар иштирокида кенг муҳокамадан ўтиши зарур.
Агар ушбу муҳокамалар доирасида умумтаълим мактабларида ўқув дастурини мақбуллаштириш хулосасига келинса, шунга тегишли равишда ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси миқдори ҳам ҳалқаро тажрибадан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқилиши зарур. Ўз навбатида, бугунги кунда умумтаълим мактабларида педагогик ставкаларни қисқартириш юзасидан ҳеч қандай ишлар олиб борилмаётганлигини маълум қиламиз.» - дейилади Иқтисодиёт вазирлигининг расмий баёнотида.

❗️Ўзбекистонда кейинги 5 йилда ўқувчилар сони 1,5 млн нафарга ортиши кутилмоқда.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ягона мактаб формасида ўқувчи-қизларнинг юбкасини узунроқ фасонда тиктириш мумкинми?
Қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши, қишки ўқиш даврида ўқувчи-қизлар ягона мактаб формасига мос шим кийишлари мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра, ота-оналар ўқувчи-қизларнинг юбкасини 5-15 см.гача узунроқ фасонда тиктириши мумкинлигини маълум қиламиз.
Ота-оналарга ҳабарни тарқатинг!
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

@ustoz_Халк_таълими_ходимлари.doc
149.5 KB
Халқ таълими ходимлари ёзги таътил даврида неча кун дам олишлари керак?
Директор ― 48 кун
Директор ўринбосарлари (ММИБ, ЎИБ) ― 48 кун
Кутубхоначи ― 24 кун
Фан ўқитувчилари ― 48 кун
Психолог, тарбиячи ― 36 кун
Лаборант ― 24 кун
Котиба ― 24 кун
Хўжалик мудири (ХИБДЎ), котиба ― 24 кун
Қоровул ― 18 кун
Ҳовли супурувчи ― 18 кун
Боғбон ― 18 кун
Уста (дурадгор) ― 18 кун
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Директор ― 48 кун
Директор ўринбосарлари (ММИБ, ЎИБ) ― 48 кун
Кутубхоначи ― 24 кун
Фан ўқитувчилари ― 48 кун
Психолог, тарбиячи ― 36 кун
Лаборант ― 24 кун
Котиба ― 24 кун
Хўжалик мудири (ХИБДЎ), котиба ― 24 кун
Қоровул ― 18 кун
Ҳовли супурувчи ― 18 кун
Боғбон ― 18 кун
Уста (дурадгор) ― 18 кун
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ ЮҚОРИ СИНФЛАРГА ҲАМ ДАРС ЎТИШИ МУМКИНМИ?
Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ўқитувчиси
лавозимининг малака тавсифлари белгилаб берилган.
Ушбу малака талабларига кўра бошланғич синф ўқитувчиси учун - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган бўлиши талаб этилади.
Фан ўқитувчиси учун эса - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлиги ёхуд фан йўналишига (хусусиятига) тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларнинг фан ўқитувчиси учун – камида биринчи малака тоифасига эга бўлиши талаб этилади.
Бундан кўриниб турибдики, юқори синфларда дарс берувчи ўқитувчилар албатта бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлиши лозим. Шундай экан ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар юқори синфларда дарс беролмайдилар.
(c) Халқ таълими инфо