Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
[@ustoz] Qoraqalpag'iston - PM.pdf
1.9 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 2483 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 57.4 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Samarqand - PM.pdf
3.2 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Самарқанд вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 4273 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 63.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Sirdaryo - PM.pdf
1.4 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Сирдарё вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 1814 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 57.4 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Surxondaryo - PM.pdf
2.8 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Сурхондарё вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 3655 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 59.3 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Toshkent shahar - PM.pdf
2.1 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Тошкент шаҳар:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 2663 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 71.5 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Toshkent viloyati- PM.pdf
2.4 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Тошкент вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 3204 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 62.7 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президент мактабига кириш имтиҳонларининг 1-босқич натижаси эълон қилинди

❗️Тест топширган ҳудудингизни танланг:
👉 Тошкент вилояти
👉 Тошкент шаҳар
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Фарғона вилояти

Саралаш босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.
Саралаш босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
7-sinf KIMYO 2022.pdf
66 MB
КИМЁ 7-СИНФ ДАРСЛИГИ ЯНГИ НАШРИ (Ўзгаришлар анча катта)

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 йиллик таълимдан сўнг репетиторга эҳтиёж борми?

Бугунги кунда ўрта таълим сифати қай даражада? 11 йиллик таълимдан сўнг яна нима учун абитуриентлар қўшимча дарсларга қатнамоқда? Шу каби саволлар билан Халқ таълими вазирлигига юзландик.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда таълим, банклар, соғлиқни сақлаш ва IT соҳалари 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин

Ўзбекистонда IT, банклар, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, илм-фан каби номоддий ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритувчи ходимлар 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўтказган таҳлиллар шундай хулосага келишга имкон бермоқда.

Хорижий амалиётни ўрганган ҳолда, шунингдек, ҳисоб-китоб натижаларига кўра, ПМТИ мутахассислари Ўзбекистон шароитида айрим соҳаларда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш имкониятлари мавжуд, деб ҳисоблайди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​#Биласизми

ЯГОНА МАКТАБ ФОРМАСИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛГАН?

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган тартибда бўлиши мақсадга мувофиқдир.

❗️Ягона мактаб формаларининг шакллари қуйидагича бўлиши лозим:

1-6 СИНФЛАР УЧУН:

👉Кўйлак оқ, 100% пахтадан оддий классик бичимда, енги калта вариантда ҳам тикилади.

👉Нимча кўк, кўк катак 65% пахта, 35% полиэстердан тикилади. Ўғил болалар нимчасининг олд тарафида кўк катак матодан фойдаланилади. Қиз болалар нимчасининг ёнида ёлғон чўнтак тикилади.

👉Шим кўк, 65% пахта, 35% полиэстердан тикилади. Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор. Шим кийиб юрилганида оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

👉Юбка кўк катак 65% пахта, 35% полиэстердан трапеция шаклида тикилади ва ён қисмида тўртта йиғма бўлади. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 8 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

👉Енгил куртка кўк, 65% пахта, 35% полиэстердан эркин бичимда тикилиб, ёқа ва манжет қисмида резина материал ва икки ёнида чўнтаклари бўлиши лозим.

7-11 СИНФЛАР УЧУН

👉Кўйлак
оқ, 70% пахта, 30% полиэстердан классик услубда тикилиб, енги узун ва калта вариантларда ҳам тикилади.

👉Нимча тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан тикилади. Ўғил болаларнинг нимчасида икки қатор тугма ва қизларникида бир қатор тугма мавжуд бўлиши керак.

👉Шим тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан тикилади. Шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бўлиши лозим. Шим кийиб юрилганда оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт.

👉Юбка тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан, тиззадан юқори бўлмаган, классик услубда тикилади. Юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 12 сантиметргача узайтирилиши мумкин.

👉Пиджак тўқ кўк, 45% пахта, 55% полиэстердан, классик услубда тикилиб, рельеф виточкалари ва чўнтаклари бўлиши лозим.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ДАРС ТАҚСИМОТИ ҚАНДАЙ КЎРСАТКИЧЛАР АСОСИДА БЕЛГИЛАНАДИ?

Хар йили август ойида, янги ўқув йили бошланиши олдидан умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга дарс тақсимоти белгиланади. Бу йилдан бошлаб ушбу тақсимот ўқитувчиларнинг бир неча параметрли кўрсатгичлари асосида тақсимланади.

Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга кадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
1) халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
2) чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги буйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
3) ТОР-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
4) асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
5) ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
6) республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
7) олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
8) биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
9) асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
10) иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
11) педагогик йуналиш буйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
12) белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
13) олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
14) қайта тайёрлаш буйича дипломга эга ўқитувчилар;
15) олий таълим муассасаларининг педагогик йуналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
16) педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
17) олий маълумотли укитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
18) олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.


Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

☝️Юкоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал микдорлари белгиланиши тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.

❗️Ўқитувчи кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устуворини инобатга олган ҳолда дарс соатлари тақсимланади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.

Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (Адлия вазирлигидан 2020 йил 30 июн 3271-сон билан рўйҳатдан ўтказилган).

❗️Ушбу фойдали маълумотни барча ўқитувчиларга юборинг

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ажойиб гапни гапирган экан

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг
👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Ўқитувчилар қачон $1 000 ойлик олади?

- Барча ўқитувчиларнинг ойлиги $1 000 бўладими?


Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари жавоб берди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#киноя
Ўқтувчилар учун махсус

Хаёллар оғушида


Роса ошиб кетди-ку,
Ўқитувчининг ойлиги,
Сандиқларга сиғармикин,
Шунча топган бойлиги!

Бундан кейин устозлар,
Каптивада юрармиш,
Бир қават уйни бузиб,
Икки қават қурармиш!

Тушликда ҳам ё шашлик,
ёки грилл ейишар,
Мастава ва лағмонни,
Нима ўзи у дейишар!

Мактабнинг олди ҳар кун,
Машинага тўларкан,
Кутубхоначи Спаркига,
Жой ҳам етмай қоларкан!

Кеча уч-тўрт ўқитувчи,
Iphone 13 pro олди,
Мактабда А52 ишлатадиган,
Битта қоровул қолди!

Ҳаммаёқда дув-дув гап,
Ҳамма ҳайрон ҳамма лол,
Ўқитувчилар доллардан,
Касса ўйнар бемалол!

Кимё фани ўқитувчиси,
Ўтган кун тўй қилди қаранг,
Санъаткор кўп, Шерали
Бир дона қўшиқ айтди аранг!

Ўқитувчилар бой бўлса,
Жуда қизиқ бўларкан,
Хаёлдаги бу гапларга,
Ишониб ҳам қоларкан!

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичида қўлга киритилган баллар талабгорнинг 2-босқичдаги якуний натижаларига қўшиб, ҳисобланадими?

Талабгорнинг биринчи босқич имтиҳонларида эгаллаган баллари унинг иккинчи босқич имтиҳонларида инобатга олинмайди.

Президент мактабларига 2-босқич имтиҳонлари қайси фанлардан бўлиб ўтади?

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқичи танқидий фикрлаш, муaммони ҳал қилиш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Базавий ставка 01.06.2022 й.pdf
2 MB
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари

(Қўшма буйруқ. 31.05.2022 йил)

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#ўқитувчи_қадри_учун

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан муҳокама жараёни якунланганига ҳам (26/01/2019) уч ярим йилдан ошди.

Лекин ҳанузгача бу қонундан дом-дарак йўқ.

Янги Ўзбекистон. Ўқитувчилар қадри учун

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Огоҳлантириш

⚡️Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга асоссиз равишда огоҳлантириш хатлари бермаслик тўғрисида кўрсатма берилди

Халқ таълими вазирининг биринчи уринбосари У.Шарифходжаевнинг маълум қилишича, сўнги пайтларда мактаб раҳбарияти томонидан ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга нисбатан асоссиз равишда қисқа муддатли шартнома тузиш, синф раҳбарлиги ва устама тўловларини бермаслик, огоҳлантириш хатлари бериш, йиғилишларда камситиш каби қонунбузарлик ҳолатлари содир этилган.

Шу сабабли вазирлик томонидан бундай салбий ҳолатларга йўл қўйган умумтаълим мактаблари раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чораларини кўллаш, ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишга йўналтириш, уларга тест имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда сессия жараёнларида амалий ёрдам бериш топшириғи берилди.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар қабул қилиниши ва бу ҳозирда тизимда фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотли кадрлар учун алоҳида имконият эканлигини жойлардаги масъуллар ва ўқитувчиларга аниқ тушунтириш зарурлиги қайд этилди.

Асос: Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 02-01/31445-сонли хати.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️5 йил стажга эга, лекин олий педагогик маълумоти бўлмаган ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота ҳақида маълумот

Кимлар топшира олади?

— Халқ таълими тизимида ишлаётган;
— камида 5 йил стажга эга;
— олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар.

Тартиби қанақа?

— ҳеч қаердан алоҳида тавсиянома олиш шарт эмас ёки ДТМ сайтида имтиёз бор деган маълумот кўринмайди;

— Ўқитувчилар мй.гов.уз сайтида оддий абитуриент сифатида 20 июлгача (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтишлари керак;

— Биринчи йўналиш сифатида 1000 та имтиёзли квота белгиланган сиртқи йўналишлардан бирини танлаш керак. Рўйхат бу ерда

— 2, 3, 4 ва 5-йўналишга тўғри келадиган исталган йўналишни танлаш мумкин. Агар бор бўлса, кундузги, кечкини ҳам танлаш мумкин;

— Тестга ҳам оддий абитуриент сифатида кириб чиқишади;

— Агар ўзлари олган балл бўйича бешта йўналишдан бирига ўқишга кириб кетишса, унда уларга ушбу мақсадли квота қўлланмайди;

— Ушбу мақсадли мингта квота ўқишдан йиқилган педагогларга қўлланади;

— Йиқилган ўқитувчилар мақсадли квота доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.

❗️Ўқиш тўлов-контракт асосида бўлади. Ушбу имтиёз ўқишдан йиқилганларга фақат мақсадли мингта квота беради, лекин контракт пулини ўқитувчиларнинг ўзлари тўлаши керак.

Бу 5 йил стажга эга хотин-қизларга бериладиган 500 та квота эмас. У бошқа, бу бошқа, адаштириб қўйманг.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️“Таълим сифати қолиб, формага ёпишиш вазирликдагиларнинг савияси”

“Янги киритилаётган мактаб формаси ҳақида бир-икки фикр билдирмоқчиман.

Финляндияда (суратда) мажбурий форма йўқ. Форма болалар шахсияти ривожланишига тўсқинлик қилади, деган хулосага келинган.

Туркияда мажбурий форма йўқ, ундан 2012 йилда воз кечилган.

АҚШда мактабларнинг 10-15%да форма киритилган, асосан энг камбағал, жиноятчилик ошиб кетган ҳудудларда, аммо давлат тарафидан эмас. Бундай мактабларда форма бепул.

Жанубий Кореяда бошланғич мактабда форма йўқ, ўрта ва юқори мактабда бор, униям ота-оналар тасдиқлайди.

Англияда мактаб формаси мажбурий, аммо ота-оналар ўзи тасдиқлайди.

Экспертлар мажбурий форма болаларнинг ўзлаштириш даражасига ҳеч қандай таъсир қилмайди, деган хулосага келган.

Ўзбекистонда табақаланиш чўнтакдаги пул, қиммат телефон, гаджетлар ва автомашиналар орқали кийимдан-да кўпроқ ифода этмоқда. Агар табақаланишнинг олдини олмоқчи бўлсак, унда мактабларда барча учун бепул овқатланишни ташкил қилиш, телефон олиб кирмасликни таъминлашимиз лозим.

Кўп ота-оналар формани рўмолни тақиқлаш учун киритяпти, деган фикрда. Бир йил аввал давлат раҳбари ва вазирлик маъмурияти томонидан рўмолга нисбатан эътироз қилмаслик тўғрисидаги кўрсатмалар пучга чиқадими, деган хавотир уйғонмоқда.

Қолаверса, яна шаклга ёпишяпмиз. Моҳият эса ўша-ўша. Таълим сифатини оширувчи масалалар қолиб, формага ёпишиш вазирликдагиларнинг савияси ҳақида яққол гапиради, менимча.

Хулосам — формани бекор қилиш керак, кеч бўлмасдан. Унинг ўрнига дресс-код киритиш лозим, кўп мамлакатлар каби. Рўмол муҳокамасини ҳам тўхтатиш лозим. Ҳар қалай 95% аҳолимиз мусулмон бўлса, уят энди.

Масала қизларимиз рўмол ўраши ёки ўрамаслигида эмас, улар қанчалик билимли, ватанпарвар, ижтимоий фаол бўлиб вояга етишларидадир. Эътиборни шунга қаратайлик, илтимос”.

Баҳодир Ғаниев, собиқ “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши раиси

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy