Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
717 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларидаги оддий кунлардан бири. Бизда ҳам мана шундай доскалар бўлганда болалар мактабга бормайман деб ҳархаша ҳам қилмасди, балки.

Бизда ҳам бўлиб қолар...

Бугундан болалар учун мактаб бошланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
БУ ЙИЛ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧИ 30 ФОИЗДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН “ЯШИЛ” ТОИФАДАГИ МАКТАБЛАР ЖУДА ҲАМ КЎП

Каналда эълон қилинган “Битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичлари бўйича мактаблар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади” номли пост остида мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамини ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдирилишини ва биз эса уни каналда эълон қилиб боришимиз ҳақида хабар бергандик.

❗️Демак, айрим ҳудудларда қйидаги натижалар қайд этилган:

👉Навоий вилояти, Навоий шаҳар математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 49 нафар битирувчисининг барчаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, 100% натижани қайд этишди.

👉Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Таган қишлоғидаги 28-умумтаълим мактабининг 100% битирувчилари ҳам ОТМга талабаликка қабул қилинди.

👉Наманган вилояти, Чуст туманисаги 52-ИДУМнинг 20 нафар битирувчисидан 18 нафари Ўзбекистоннинг нуфузли университетларига, 1 нафари ИНҲA университети талабаси бўлди. Натижа 98% ташкил этди.

Фарғона вилояти, Риштон туманидаги “Bright education school” битирувчиларининг 95.7 % олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

👉Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги 35-умутаълим мактабининг 11-синф битирувчиларининг 95% ўқувчилари талабаликка қабул қилиниб, туманда рекорд натижани қайтд этди.

👉Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 1-ФМИИининг бу йилги 36 нафар битирувчидан 33 нафари ОТМ талабаси бўлди. Булардан, 13 нафари давлат гранти асосида, 16 нафари контракт асосида, 4 таси суперконтракт билан талабаликка қабул қилинди. Натижа 92 %ни ташкил этди.

👉Aндижон вилояти, Бўстон тумани 26-ДИМИнинг 32 нафар битирувчиларидан 26 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Натижа 81%.

👉Фарғона вилояти, Данғара тумани 1-ИДУМИ битирувчиларининг 85%и ОТМ талабаси бўлди.

👉Наманган вилояти 2-ДИМИнинг 27 нафа битирувчилари орасидан 22 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, бу жами ўқувчининг 81% ни ташкил қилди.

👉Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 1-ИДУМИ битирувчиларининг 70% олийгоҳларда ўқишларини давом эттириш тўғрисидаги тавсияни қўлга киритишди.

👉Фарғона вилояти, Олтиариқ туманининг 15-умумтаълим мактабининг битирувчилари 50 нафар бўлиб, улардан 26 нафари яъни, 51 % ОТМ талабаси бўлди.

👉Қашқадарё вилояти, Касби туман 11-ИДУМ битирувчиларидан 24% грант, 42% эса контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Натижа 66 %.

👉Сирдарё вилояти, Сардоба тумани 17-сонли умумтаълим мактаб битирувчиларининг 66% олий таълимга ўқишга кирди.

👉Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабининг 112 нафар битирувчиларидан 16 нафари давлат гранти асосида, 48 нафари контракт асосида талабаликка қабул қилинди. Муддатдан олдин хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги флиалларига 1 нафар грант, 6 нафари контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Натижалар 65%ни ташкил этмоқда.

👉Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани 25-умумтаълим мактаб битирувчиларининг 72% фоизи ОТМга талабаликка қабул қилинди. Мактаб олис, тоғли ҳудудда жойлашган.

👉Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 67-умумтаълим мактаб битирувчиларидан 23 нафари ОТМ талабаси бўлди. Натижа 41%.

👉Хоразм вилояти, Гурлан тумани 2-мактаб битирувчиларидан 23 нафари ОТМга ўқишга қабул қилинди, Натижа 35% ташкил килди.

👉Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани ХТБ га қарашли 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 34% битирувчилари ОТМга ўқишга қабул қилинди.

❗️Эслатиб ўтамиз, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қўшимча пул мукофотлари билан тақдирланади.

©Халқ таълими инфо

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Онлайн мактаб” дарслари учун алоҳида телеканаллар ташкил қилинди

2021-2022 ўқув йилида “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслари Миллий телерадиокомпаниянинг алоҳида телеканаллари орқали бериб борилади.

Ушбу телеканалларни телевизордан топиш учун “автоқидирув” (автопоиск) тугмасини босиш лозим. Телеканллар рўйхатида “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар” телеканаллари пайдо бўлади.

"Онлайн мактаб" лойиҳаси орқали вақтинча мактабга бормаётган болалар дарсларини ўзлаштириб боришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дарсларни шунингдек Халқ таълими вазирлигининг “Online-Maktab” лойиҳасининг расмий канали орқали ҳам бериб борилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Савол: Мактабда 45 соат дарс бор, завуч ўзи дарс олиб кейин менга дарс ажратяпти бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Агар асосий ходим сифатида ишлаётган мактабингизда завуч олдин ўзига дарс олаётган бўлса, унда унинг ҳаракатлари нотўғри.

Чунки
30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига биноан олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари энг оҳирги поғонада белгиланган.

Шунингдек, эътибор берган бўлсангиз қоидада раҳбар ходимлар “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар” дарс бериши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шундай экан сиздаги вазиятда завуч олдин барча ўқитувчиларни дарс билан таъминлаши ва шундан сўнггина дарс олиши лозим.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!

Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларини ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билар бирга баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғаларни ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади.

Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.
Ўқитувчи | Халқ таълими ходимлари учун махсус канал, [07.09.21 17:51]
❗️Савол: Мактабда 45 соат дарс бор, завуч ўзи дарс олиб кейин менга дарс ажратяпти бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Агар асосий ходим сифатида ишлаётган мактабингизда завуч олдин ўзига дарс олаётган бўлса, унда унинг ҳаракатлари нотўғри.

Чунки
30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига биноан олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари энг оҳирги поғонада белгиланган.

Шунингдек, эътибор берган бўлсангиз қоидада раҳбар ходимлар “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар” дарс бериши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шундай экан сиздаги вазиятда завуч олдин барча ўқитувчиларни дарс билан таъминлаши ва шундан сўнггина дарс олиши лозим.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

Мактаблардаги барча 1–11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️​Қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?

Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялари қаторида синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор.

❗️Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.

Ушбу меҳнат эвазига ҳақ тўлаш тартиби эса «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабридаги қарори асосида амалга оширилади.

Дафтар ва ёзма ишларни текширганлик учун -меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз.

🔰 Қайси фанлардан дафтар текшириш талаб этилади?

Бошланғич синфларда:👉 Алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к)

Юқори синфларда:👉 Она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра, геометрия.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kundalik.com платформасида журнални тўлдириш ва тақвим мавзу режаларини юклаш

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kundalik.com да мавзуларни тиғизлаштириш

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи учун мактаблар қурилади

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.

Бу орқали келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун мактаблар реконструкция қилинади ва қурилади — Шавкат Мирзиёев.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев:

«Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.

Шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади».

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб, мактаб ва яна мактаб. Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади, мен бунга ишонаман — Шавкат Мирзиёев

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР МАКТАБГА ҚАНДАЙ ФОРМАДА КЕЛИШЛАРИ КЕРАК?

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да педагог ва техник ходимлар иш вақтида қандай кийимда юришлари кераклиги ҳақида нормативлар белиглаб қўйилган.

🔰Педагог ва техник ходимлар иш вақтида кийиниш услубига кўра қуйидаги нормативларга амал қилишлари керак:

педагог ва техник ходимлардан иш вақтида корпоратив кийиниш услубига кўра, эркин ҳаракатланиш учун қулай ва касбга мос ҳолда кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши;
ходимларнинг турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансублигини акс эттирувчи кийимларда бўлмаслиги;
умумеътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт кийимларида бўлмаслиги (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шуниндек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно)

👨🏼‍⚖️Эркаклар мавсумга қараб - классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👩🏻‍⚖️Аёллар мавсумга қараб - классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши лозим.

❗️Шунингдек, ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:

танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
эркакламинг соқоли олинган бўлиши;
қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
аёллар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги, кўриниши оддий бўлган сирға тақиши лозим.

Мактаб устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига мазкур низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмайди

Президент Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари йил якунига қадар бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслигини таъминлаши шартлигини қатъий таъкидлади.

Икки ой муддатда бу мактабларнинг ҳар бирига камида 10 тадан компьютер етказиб бериш бўйича ҳам топшириқ берди.

Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиладиган бўлди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022- ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Президент мактабларидаги стандартлар келгусида умумтаълим мактабларида ҳам жорий қилиниши керак — Шавкат Мирзиёев

“Президент мактаблари – бизнинг келажагимиз. Мен нима учун бу мактабларни намуна даражасида қиляпман – келажакда бу мактаблар таълим стандартлари умумтаълим мактабларига, халқ таълими тизимига тушиши керак, локомотивга айланиши керак”, – деди президент.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
3 MB
2-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
1.6 MB
3-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
2.3 MB
4-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-sinf soati yangi 2021-2022-o`quv yili uchun to`liq hajmda.docx
2.3 MB
1-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9_sinf_soati_yangi_2021_2022_o`quv_yili_uchun_to`liq_hajmda.docx
1.3 MB
9-синф "Синф соати" 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал