Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
711 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари қаерда ўтказилиши маълум қилинди

Давлат тест маркази расмий манбасига кўра, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.

Унда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда испан тилини ўқитиш таклиф қилинди.

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида Ўбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Испания Таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш вазирлиги вакиллари ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

Мактаблар битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Барчамизга маълумки, сўнги йилларда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши кўрсатгичи билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаб битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

🔰Бунда:

🟢мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

🟡10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

🔴битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:

👉ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;

👉ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;

👉ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
O‘qituvchilar uchun maqsadli kvota - 2022.pdf
93.5 KB
❗️5 йил стажга эга ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун мақсадли қабул квоталари

Давлат қабул комиссиясининг 1-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йилида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар учун педагогика ОТМларида бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️​​Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 2 июлдаги мажлис баёнига асосан олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Бунинг учун олий таълимга эга бўлмаган, мақсадли қабул параметрлардаги жойларга даъвогар ўқитувчилар иловадаги ОТМ йўналишларига барча абитуриентлар қатори 20 июлга қадар тегишли тартибда Давлат тест маркази порталида рўйхатдан ўтишлари керак.

Олий таълимга эга бўлмаган даъвогар ўқитувчилар ўрнатилган тартибда кириш имтиҳонларида иштирок этади ва асосий квотага кира олмаган тақдирда мақсадли қабул параметрлари доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ҲАЙИТ АЙЁМ МУБОРАК!

Минг шукрким, етказди,
Ғам-андуҳни кетказди.
Сўранг ҳар қандай тилак,
Ҳайит айём муборак.

Роббим этгай мустажоб,
Бу фурсат бўлар камёб.
Дуога чўзинг билак,
Ҳайит айём муборак.

Гуллар қийғос очилиб,
Заминга зар сочилиб,
Нурга чулғанди фалак,
Ҳайит айём муборак.

Тилингиздан томсин бол,
Қариндошдан сўранг ҳол.
Эътибор беринг жиндак,
Ҳайит айём муборак.

Иқболимиз порлоқдир,
Кибру ҳасад йироқдир.
Чирой очсин келажак,
Ҳайит айём муборак.

Меҳр-шафқат улашиб,
Хайру саховат тошиб,
Товлангандек камалак,
Ҳайит айём муборак.

Жизғанак бўлиб шайтон,
Бизга қилолмас исён.
Кулиб боққайдир малак,
Ҳайит айём муборак.

Мусулмонлар шод бўлар,
Қалблар қувончга тўлар.
Иймон жаннатдан дарак,
Ҳайит айём муборак.

Бу кунлар ҳам ғанимат,
Байрам қилмоқлик суннат.
Бунга қилманг ҳаргиз шак,
Ҳайит айём муборак.

Савоб жилмайиб боқар,
Барчамизга хуш ёқар.
Гўё нозли келинчак,
Ҳайит айём муборак.

Роббим Ўзи Ғаффордир,
Байрам мисли ифордир.
Дилдан севинмоқ керак,
Ҳайит айём муборак.

Яйранг, қувнанг, яшанг шод,
Юртимиз бўлсин обод.
Файзга тўлсин теварак,
Ҳайит айём муборак!


© ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди, аризалар 10 августга қадар қабул қилинади

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:

— ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
— диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
— ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

❗️Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

☝️Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

🗓 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

⚠️Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълимдаги энг катта хатоларимиздан бири

– Адабиёт дарсидан 100 олди, математикадан эса 40 олди. Хўш, бу ҳолда болангизни қайси фандан қўшимча дарсга берасиз?

– Албатта, паст балл олган фандан.

– Хорижда она дейдики: “О, менинг фарзандим адабиётдан жуда кучли экан. Демак, мен уни адабиётдан қўшимча дарсга берайки, у ёзувчи бўлиб етишсин”.

Бизнинг тушунчамизда қандай?

Ҳар доим камчиликларини тўлдришга уринамиз. Чет элда эса боланинг кучли томонларини янада ривожлантиришга урғу қаратилади.

❗️Агар фарзадингизнинг камчиликларига эътибор қаратаверсангиз ва унга “Мана бу фандан ортда қоляпсан, мана бу жиҳатингни тўлдиришинг керак”, дейилаверса, унда ўзига нисбатан ишончсизлик ва қадрсизлик туйғуси пайдо бўлади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
БИТИРУВЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРМАСА ЎҚИТУВЧИ ЖАВОБГАР БЎЛАДИМИ?

Мактаб директори жамоа манфаатларини ҳисобга олиб қонунчилик доирасида қўл остидаги ходимларига қўшимча вазифалар юклаши мумкин. Шу ўринда педагог ходимлар ҳам меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши лозим. Ушбу қоидалар Меҳнат кодексида акс этган.

Шуни унутмаслик лозимки, педагог ходимларнинг иш фаолияти Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари" ҳамда 2021 йил 1 июлда 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўмумий ўрта таълим мактаблари ходимларининг лавозим мажбуриятлари» билан тартибга солинади.

Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида ўқитувчилар мактаб психологи билан ҳамкорликда ўқувчилар шахсини ривожлантириш, уларни касбга йўналтириш ва касбгача тайёрлаш масалалари бўйича тегишли ишлар олиб бориши ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда болаларни ўқишга тўлиқ қамраб олиш, тўққизинчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичларига жалб қилиш масалалари билан шуғулланиш лозимлиги қайд этилган.

Аммо юқоридаги норматив ҳужжатларда 11 синф битирувчиларининг ҳар бирини мактабдаги педагог ходимларга бириктириш, агар битирувчи олий таълимда ўқиш учун ҳужжат топширмайдиган бўлса ёки ҳужжат топширган тақдирда ҳам ўқишга киролмаса бунинг учун фан ўқитувчилари жавобгар бўлиши ҳақида ҳеч қандай қоида белгиланмаган.

Шу сабабли битирувчилар олий таълимга ҳужжат топширмаганлиги учун фан ўқитувчиларига чора кўриш нотўғри. Тўғри битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичини ошириб бориш мактаб директорининг вазифаси ҳисобланади. Лекин бу ишларни педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини поймол қилмаган ҳолда қонун доирасида амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Бугундан ўқишни кўчириш (перевод) учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

Бунда аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади:

➡️ transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;

➡️ my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.

☝️Қабул 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.

Керакли ҳужжатлар:
◾️ ариза (онлайн тарзда)
◾️ транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (JPEG ёки Pdf шакли)
◾️ академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Farg'ona-PM.pdf
2.6 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Фарғона вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 3415 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 65.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Buxoro-PM.pdf
1.5 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Бухоро вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 1899 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 62.7 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Andijon- PM.pdf
2.4 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Андижон вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 3188 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 61.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Jizzah - PM.pdf
2.2 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Жиззах вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 2877 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 61.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Namangan - PM.pdf
2.8 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Наманган вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 3668 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 69.1 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Navoiy - PM.pdf
1.4 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Навоий вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 1790 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 61.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Qashqadaryo - PM.pdf
2.6 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Қашқадарё вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 3429 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 65.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Qoraqalpag'iston - PM.pdf
1.9 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 2483 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 57.4 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Samarqand - PM.pdf
3.2 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Самарқанд вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 4273 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 63.2 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Sirdaryo - PM.pdf
1.4 MB
Президент мактабларига топширилган имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Сирдарё вилояти:

Жами ҳужжат топширувчилар сони: 1814 нафар
Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар сони: 480 нафар
Ўтиш балли: 57.4 балл

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy