Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
VM-823 qo'shimcha tanlovlar Hududlarga.pdf
107.3 KB
Халқ таълими Вазирлигининг 2021 йил 16-сентабрдаги 2504-сонли хатига қўшимчалар киритилди.

Эндиликда мазкур хатда кўрсатилган кўрик танловлар ҳам 2022-2023 ўқув йили учун Директор жамғармаси маблағларидан устамалар белгилашда инобатга олинади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби

АОКАда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президент Фармонига кўра 2022 йил 1 сентябрдан умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга белгиланган тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Мактаб кутубхоналари
ва «Болалар кутубхоналари» ходимларининг ойлик иш ҳақи 1,2 бараварга оширилади.

Шу ва бошқа муҳим маълумотлар билан батафсил юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таътил пули (Яъни "Отпускной")

Ура! Таътил пул олдим,
Энди мен ҳам бой бўлдим.
Катта режалар тузиб,
Орзу-хаёлга чўмдим.

Ҳеч кимдан кам эмасман,
Саёҳатга бораман.
Мазза қилиб биронта,
Курортда дам оламан.

Эрта тонг уюшмага,
Учраб қўяй даставвал.
Яхши бир сихатгоҳга,
Йўлланмани қилай ҳал.

Сўнг бозорга тушаман,
Янги либослар олай.
Бирон емакҳонада,
Кабобхўрлик дегандай.

... Шошма , ҳали коттамни,
Контракти турибди.
Кенжатойим эскироқ,
Поябзалда юрибди.

Тўй бошладим дедими?
Кеча тоғам чамаси.
Ҳаёлимдан чиқибди,
Иморатни чаласи.

Кредит ҳам тўланмай,
Қолган эди сўнги ой.
Дам олишни кейинга,
Сураман-ов ҳойнаҳой...

Шу алфоз ўтар умр,
Орзуларга берилиб.
Мазза қилиб ақалли,
Ҳаёл сурдим керилиб.

Шукрона бўлсин Тангрим,
Кўнглим йироқ нолишдан.
Ўзинг асра одамни,
Ташвишларсиз қолишдан.

Оққан дарё ўзани,
Яна сувга тўлади.
Ўқитувчи ҳам бир куни,
Албатта бой бўлади.

© Дилшодбек Тожибоев

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ta'til pulini hisoblash o'qituvchilarga.xlsx
11.4 KB
Таътил пулини ҳисоблаш жадвали

❗️Фақат олинган ойликни ва таътилни киритасизлар, ҳисобланади

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌞ХАВО ЖУДА ИССИҚМИ?

Хозироқ INTEX осон эгилувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ҳовлингизда фарзандларингиз билан муздекгина ўтказинг☝️

Ўчами:
Узунлиги - 1.83 м
Эни - 2 м
Баландлиги - 51см (турли хил ўлчамлар мавжуд)

Жазирама иссиқда ўз ҳовлиншизда муздек сувга тўла бассейн бўлишига нима етсин☺️


Эски нархи: 497 000 сўм
💰Акция нархи: 347 000 сўм
❗️ Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН:👇
👉 https://100k.uz/oqim/118418
👉 https://100k.uz/oqim/118418

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ❗️
Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинибди

Январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedkadr.tdi.uz сайти орқали логин ва паролингизни киритиб, кўришингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз: аттестациядан ўтган педагогларга сертификатлар 30 июнга қадар шахсий кабинетларига юборилади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларнинг ойлигига осилаётганлар...

Саид Абдулазиз Юсуповдан ажойиб фирклар

Ушбу видеони максимал улашинг!

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан ОТМга онлайн рўйхатга олиш бошланди

Бугун, 20 июнь куни 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабда ўқитувчиларнинг меҳнат таътили иш ҳақидан қандай ҳисобланади?

🔹 мукофот пулидан ташқари барча дарс соат, синф раҳбарлик, дафтар текшириш, замен, устама ва кабинет учун.
🔹 9 ойлик меҳнат ҳақининг ўртача қиймати ҳисобланади.
🔹 25.4 га бўлинади.
🔹 натижа 48 кунга кўпайтирилади.

Масалан:

09 2021 = 1 600 000 сўм
10 2021 = 1 600 000 сўм
11 2021 = 1 900 000 сўм
12 2021 = 1 900 000 сўм
01 2022 = 2 200 000 сўм
02 2022 = 2 200 000 сўм
03 2022 = 2 200 000 сўм
04 2022 = 2 200 000 сўм
05 2022 = 2 200 000 сўм

Жами: 18 000 000 сўм

Ўртача ойлик: 18 000 000 сўм : 9 ой = 2 000 000 сўм.

2 000 000 сўм : 25.4 = 78 740, 15 сўм

Демак, 1 кунлик иш ҳақи ўртача 78 740, 15 сўм

78 740, 15 сўм * 48 кун = 3 779 527,2

Ушланма 13% ни ҳисоблаймиз (12% даромад солиқ ва 1% касаба уюшма)
3 779 527 * 13% = 491 338

Демак сизнинг таътил пулингиз қўлга тегиши:
3 824 701 - 491 338 = 3 288 188 сўм.

️Агар центябрдан иш бошлаган бўлсангиз, 1 кунлик иш ҳақингизни 36 га кўпайтирасиз.
Кўриб турганингиздек таътил пули 9 ойлик олган маошингизнинг умумийсидан келиб чиқиб ҳисобланади. Май охири, июнь ойида олган устама сертификатларингизни таъсири бўлмайди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг
👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Базавий ставка 01.06.2022й.pdf
647.9 KB
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари

ҚЎШМА БУЙРУҚ (31.05.2022йил)

Ўқитувчилар учун махсус кан
алга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
100 фоизлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагог ходимлар «Аъло даражали» педагоглар деб юритилади ва бу устама кимларга берилади?

Умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари фаолияти давомида халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган педагог ходимларга "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 21-бандида кўрсатилган устамалар ўрнига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз бўлган устама ҳақ тўланади.

Ҳар ойлик базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимлар рўйхати Ишчи гуруҳнинг қарори асосида халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.

100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида ўтказиладиган синовлар натижаларига кўра аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг ташқи мониторинг натижаларига кўра, ўқувчилар ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлганда, Ишчи гуруҳ томонидан ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ белгиланади.

Халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.

Республика таълим маркази томонидан тайёрланган назорат материаллари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади ҳамда 100 фоизлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагог ходимлар (устама олиш даврида) шартли равишда «Аъло даражали» педагоглар деб юритилади.

Даъвогар ўқитувчи дарс машғулотлари олиб борадиган синфларнинг 30 фоизи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ташқи мониторинг жараёнида қамраб олиниши шарт.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА

Жорий 2022/2023 ўқув йилги 5 блокли тест синовларида фойдаланиладиган жавоблар варақаси (Титул) намунаси

🖨 Ушбу жавоблар варақасини чоп этинг ва уни тўғри тўлдиришни ҳозирдан машқ қилишни бошланг!

Эсингизда бўлсин, бўяганда доирадан ташқарига чиқманг;

Доира ичини тўлиқ бўялмаслиги ҳам хато;

Хато қилиб белгилаган доирани "тешиш" мумкин эмас;

Сканер тешилган жавобни барибир хато деб ҳисоблайди

Битта тестга жавоб сифатида бирданига икки ёки ундан ортиқ доирани бўяш мумкин эмас. Бу ҳам хато ва бунинг учун ҳеч қандай балл берилмайди.

Энг ёмони, хато қилганингиз учун сизга янги титул берилмайди!

Бошқаларга ҳам тарқатинг!

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Бугунги кунда мамлакатимизда:

👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 000 сўм;

👉
базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм;

👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 000 сўм;

👉 ёшга доир энг кам пенсиялар 633 000 сўм;

👉 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа 698 000 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа 500 000 сўм;

👉 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 500 000 сўм;

👉 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 698 000 сўмдан иборат.

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун таълим тизимимиз ҳеч қачон ривожланмайди?

Ўқитувчи ва сартарош суҳбати

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистон мактабларида бир ўқитувчига нечта ўқувчи тўғри келади?

Давлат статистика қўмитаси 2021–2022 ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача тўғри келадиган ўқувчилар сонини эълон қилди.

Унга кўра:

👉 Тошкент шаҳри — 18 нафар;
👉 Андижон вилояти — 14 нафар;
👉 Тошкент вилояти — 14 нафар;
👉 Фарғона вилояти — 13 нафар;
👉 Самарқанд вилояти — 13 нафар;
👉 Наманган вилояти — 13 нафар;
👉 Сирдарё вилояти — 13 нафар;
👉 Бухоро вилояти — 11 нафар;
👉 Сурхондарё вилояти — 12 нафар;
👉 Хоразм вилояти — 11 нафар;
👉 Қашқадарё вилояти — 11 нафар;
👉 Жиззах вилояти — 11 нафар;
👉 Қорақалпоғистон — 9 нафар;
👉 Навоий вилояти — 9 нафар

ўқувчи тўғри келиши маълум бўлган.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2024/2025 ўқув йилидан Тошкент давлат педагогика университетига қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июнда “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-290-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

2024/2025 ўқув йилида
тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йуналишларига (алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йуналишлари бундан мустасно) қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади.

Бунда:

🔹 дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари
Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;

🔹дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;

кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

Бундан ташқари ушбу қарорга асосан
қуйидаги ишлар амалга оширилади:

👉 2023 йил 1 январдан бошлаб Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

👉 2023 йил 1 январга қадар Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ихтисослик кафедраларига камида 15 нафар малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади;

👉 2023 йил 1 сентябрга қадар халкаро эътироф этилган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликда Университетда камида 3 та қўшма таълим дастури ташкил этилади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга энди фақат беш йил иш стажига эга бўлган педагоглар қабул қилинади
.

2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига фақатгина камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланди.

Мазкур қарорга кўра 2023-2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг математика ва информатика, физика ва астрономия, киё, биология, география ва иқтисодий билим асослари, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (тиллар бўйича), ўзбек тили гуруҳларда ўзбек тили, хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), чақириққача ҳарбий таълим, мактаб менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича) ва махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда бўлмаган таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга камида беш йиллик педагогик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Дарсни қизиқтириб ўтиш...

Бу термин, умрида дарс ўтмаган одамларнинг ўқитувчиларга тавсия қиладиган дарс методи, фақат бизда бўлса керак...

Ҳозирда мактаб ўқувчиси, унинг ота-онаси ваҳоланки умри бино бўлиб дарс ўтиб кўрмаган комиссиядан шу гапни таълим сифати йўқлиги, ўқувчи ва унинг оиласини таълимга умуман қизиқмаслигини ёпти-ёпти қилиб айбни осонгина ўқитувчига ағдариш учун ишлатаётганига кўп гувоҳ бўлаяпмиз!
Хўш, 35 та бемақсад, хатто ота-онаси ҳам уларнинг келажагини тасаввур қила олмайдиган, ўқув йили давомида юзлаб 2 олсаям, ойлаб келмасаям синфдан-синфга бемалол ўтиб шу туфайли ўқитувчиларни менсимай қўйган бошбодоқларга дарсни қандай қизиқтириб ўтиш мумкин?

Мисол учун оддий арифметикани билмайдиган ўқувчига интеграл тенгламаларни қандай қизиқарли ўтиш мумкин?

Тўғри баъзи фанларни мисол учун меҳнат, адабиёт, тарих, физика, ҳимия, табиатшуносликни эплаб бирон бир лаборатория амалиёти қилиб қизиқтириш мумкиндир лекин бошқа асосий фанларничи?

Тўҳтанг ўзи ким айтди ўқитувчи қизиқтиришга мажбур деб? Яна қайси соҳада бу амалиёт бор? Нега ўқитувчи кимнидир ўқишни хохламаган ўқувчиси қизиқтиришга мажбур? Қизиққан, келажагини ўйлаган ўқийверсин, ўқигиси келмаган ўқимасин!
Кейин яна репититорликка бориб ГЎЁКИ ЎЗ-ЎЗИДАН фанга қизиқиб кетган абитуриентларни ўқитувчиларга пеш қилишга харакат қилашади, ановини кўрдингми репититорга бориб зўр ўқияпти деб!

Ха энди зўрға битта ёки максимум учта фанни ўқиса қолганларга дам берса, текингамас яхшигина пулга ўқиса, яна дарс қолдирса ёки вазифа қилмаса ўқитувчиси бемалол: қайтиб келма, сени ўқитмайман, ПУЛИНГА КУЙДИНГ дея олса ким ҳам ўқимас эди?

Агар мактабларда ростдан 30 соат сабабсиз келмаганни, қониқарсиз баҳо олганни ҳар қандай фан ўқитувчиси синфда қолдира олганда эди... Ўқувчилар ўқитувчилар билан Тангем саломлашгандек кўришиб, эсликкина бўлиб дарсда 100% формада ўтиришган бўлар эди!

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
41-моддада ўқитувчилар учун фойдали ўзгартириш:

«Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмайди»,-деган банд конституциямизнинг 41-моддасига киритилмоқда.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Африкалик бу ўқитувчи компютерсиз ўқувчиларга Microsoft Word ҳақида дарс бермоқда

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy