Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
717 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
🇺🇿"Мустақиллик дарси"га доир қўшимча маълумотлар

🔹"Мустақиллик дарси" 6 сентябрь куни бошланғич синфлар учун 2 соат, юқори синфлар учун 5 соат ўтилади.

🔰 6 сентябрь учун kundalik.com дастурига ўқитувчилар мустақиллик мавзусини ёзадилар.

Фанга тегишли мавзулар тақвим режага кўра 7 сентябрдан бошлаб ёзилади.

⚠️ Кимнинг фани 6 сентябрь кунига қўйилган бўлса, улар ҳам мустақиллик дарсини ўтишади, шу куннинг фан мавзуси эса чорак давомида тиғизлаштириб ўтилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАКТАБЛАРДА ВА ОЛИЙГОҲЛАРДА ЎҚИШНИ 1-ОКТЯБРДАН БОШЛАШ ТАКЛИФ ЭТИЛДИ

Мактабларда ўқишни 6-сентябрдан эмас 1-октябрдан бошлаш таклиф этилди. Шунингдек таклифда олийгоҳларда ҳам ўқишни 1-октябрдан бошлаш кераклиги айтиб ўтилди

Агар ўқув йили йил фаслларига эмас, молиявий йилнинг тўртинчи чорагига мосланган ҳолда, 1 октябрда бошланадиган бўлса, ўқиш ҳам 4та чорак эмас, 3 ой-3 ойдан учта триместр қилинса бўлади:

1. Октябрь-ноябрь-декабрь (31 декабрдан 10 кун таътил)
2. Январь-февраль-март (21 мартдан 10 кун таътил)
3. Апрель-май-июнь (1 октябргача 3 ой таътил)


Олийгоҳларда икки семестрни октябрдан февралнинг 15-санасигача, ундан июнь ойи охирига қадар қилиш мумкин.

Маълумки, 1 октябрь бизда ўқитувчилар ва мураббийлар куни — умумхалқ байрами ҳисобланади. Агар ўқув йили бу тарзда бошланадиган бўлса, 1 октябрни барча учун умумхалқ байрами қилиш ҳам шарт бўлмас эди (Агар таклиф инобатга олиниб, ислоҳот ўтказилса, буни ҳам қўшиб кетса бўлади, албатта). 

Субъектив фикримча, ўқитувчиларнинг ўзи таълим даргоҳи очилишини ўтказиб, табрикларни қабул қилиб, фақат улар учун шу кунни қисқа иш куни қилинса етарли бўларди.

Агар умумхалқ байрами бўлиши шарт, деган фикр ғолиб келса, шу байрамни 5 октябрь — БМТ тасдиқлаган халқаро ўқитувчилар кунига кўчирса мақсадга мувофиқ бўлади.

Агар ўқув йили бошланиши 1 ойга суриладиган бўлса, ўқишнинг тугаши 20-25 июнларгача борарди, имтиҳонлар ўтказилиб, 30 июнь — ёшлар куни билан тугарди. Шунда ўқиш тизимимиз собиқ СССРнинг ўзгармай келаётган андозасида эмас, азалий ва янги қадриятларимизга мос, қандайдир ўзбекона бўлар эди.

Албатта, айримлар июнь ойида кунлар исиб кетиши, ўқишни саратонгача тақаш — уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатишини рўкач қилиши ҳам мумкин. Бунга чора сифатида, кичик синф ўқувчиларининг дарсларини ихчамлаштириб, эртароқ тугатиш мумкин.

Юқорида таъкидланганидек, таътилни бир ой ортга суришдан кўзланган мақсадлардан бири — қишлоқ жойларда ўқитувчилар ва талаба ёшларга қурилишларда меҳнат қилиб ёки далаларда пахта териб пул ишлаб олиш, қўшимча даромад қилиш учун шароит яратиш.

Таклифни батафсил ўқиш

Сиз бу таклифни мақуллайсизми? Фикрингизни ёзиб қолдиринг

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Дарс тақсимлаш бўйича намуна

Айтайлик сиз раҳбарлик қилаётган ёки фаолият юритаётган мактабда 5 та бошланғич синфи (1-синф) бор. Жами ҳафталик дарс соати 110 соат бўлса-ю, мактабда 6 нафар бошланғич синф ўқитувчилари бўлса. Соатларни қандай тақсимлайсиз?

#Жавоб
Бунга Халқ таълими вазирлиги юқоридаги расм орқали асосли жавоб беради.

©️ Халқ таълими вазирлиги

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБЛАРДАГИ АНЪАНАВИЙ ДАРС ЖАРАЁНЛАРИДА КАСАЛЛИКДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Тўғри, болалар коронавирус инфекциясининг тарқатувчиси эканлиги тўғрисида кўп бора таъкидлаб келамиз. Қачонки болалар ва уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналар карантин қоидаларига риоя қилмаса, бу омил касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Биламизки, ҳар бир мактабда болалар саломатлиги ва ҳолатини назорат қилувчи фильтрлар мавжуд. У ерда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Болалар мактабга ниқобда бориш, қўлларни совунлаб ювиш каби қоидаларга тўлиқ риоя қилиши зарур.

Болаларга тушлик учун ота-оналар уйдан имкон қадар витаминларга бой овқатларни бериб юборишлари мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, ўқувчиларда кўпроқ суюқлик ичиш имкони бўлиши керак.

Бу каби қоидалар билан мактаб директорлари, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларидан ташқари, қолган ишчи-ходимлар ҳам тўлиқ танишиб чиқиши лозим.

Ота-оналар фарзандларига мактабдан қайтгач, албатта, юз-қўлларини совун билан яхшилаб ювиши зарурлигини ўргатиши лозим.

Шунингдек, болалар уйда устки кийимларини ечганларидан кейин, томоқ ва бурунларини оддий илиқ сувда 2-3 марта чайганидан сўнггина оила аъзолари ёнига кирсалар, уларни ҳимоялаган бўлади.

Шу ўринда, мамлакатимизда вакцинация жараёнларининг дастлабки босқичларида халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимларини эмлашга бежиз алоҳида эътибор қаратилмаганлигини таъкидлаш керак.

Ҳозирда мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларнинг деярли барчаси вакцина олган.
Табиийки, бу уларнинг COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимояланганлигини билдиради.

Малумот ўрнида шуни ҳам айтиш керакки, шу кунгача юртимизда жами 15 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилган. Вирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар эса 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йили олдидан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилиб, ўзи ёки оила аъзоларидан бири коронавирусга чалинган ва вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар, шунингдек, ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида коронавирус аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактабларнинг ўқувчилари таълим жараёнига вақтинча масофадан жалб этилишини таъкидлаган эди.

Бундай ўқувчилар учун телевидение орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида параллель равишда онлайн дарслар бериб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ АТТЕСТАЦИЯДАН ИККИНЧИ МАРТТА ҲАМ ЎТА ОЛМАГАН ЎҚИТУВЧИГА МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДА ҚАНДАЙ ҲУҚУҚ ВА КАФОЛАТЛАР БЕРИЛГАН?

Савол
: Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 68-бандида “......Аттестация комиссиялари қайта аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис лавозимига мувофиқ эмас» қарорини қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.” деб кўрсатиб ўтилган. Лекин келгусидаги фаолияти бўйича аниқ тушунча берилмаган. Шу асослар билан ўқитувчи ишдан бўшатилса, унинг бошқа таълим муассасасига ишга киришида муаммо бўлмайдими? Савол шундайки, бу ўқитувчи келгусида педагогик фаолият олиб бориш учун қандай йўл тутиши керак?

Жавоб: Бу бироз баҳсли масала бўлганлиги учун, меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахасис, Муҳаммадамин Каримжонов билан боғландик. М.Каримжоновнинг айтишча, аттестациядан ўта олмаган ходимларга ҳам меҳнат қонунчилигида бир қанча ҳуқуқ ва кафолатлар берилади.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, ходим аттестациядан ўта олмаса, Меҳнат шартномасини 100-модда 2-қисм 2 банди яъни ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бекор қилиш шарт дегани эмас. Чунки 100-модда яъни меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш бу иш берувчининг ҳуқуқидир. Яъни айтайлик, ходимнинг малакаси етарли эмас. Иш берувчи истаса у билан шартномани бекор қилади, истаса ходимга имкон бериши мумкин.

❗️Айтайлик, иш берувчи малакаси етарли бўлмаган ходимни ишлатмоқчи эмас? Бунда нима бўлади? Ходим қандай ҳуқуқ ва кафолатларга эга?

1.
Агар ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига нолойиқ деб топилганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, унга мутахассислиги бўйича камроқ малакали иш таклиф этилиши, у ҳам мавжуд бўлмаса, мактабда мавжуд бўлган камроқ малакали бошқа иш таклиф этилиши шарт (Асос: МК 92-моддаси).

2. Иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги муносабати билан шартномани бекор қилганда ходимни камида 2 ҳафта олдин огоҳлантириши шарт. Асос: МК 102-моддаси. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди. Асос:МК 102-моддаси.

4. Меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 2-банди асосида бекор қилинишида иш берувчи ушбу асосларга кўра меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришнинг бутун муддати давомида ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт Асос:МК 102-моддаси.

5. Ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Асос:МК 102-моддаси.

6. Ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши шарт. Асос: МК 109-моддаси.

7. Иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади. Асос:МК 67-моддаси.

8. Ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади. Асос: МК 67-моддаси.

9. Ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб, ходим 1 ой ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш ҳуқуқи бор.

10. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдира, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

©Халқ таълими инфо

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларидаги оддий кунлардан бири. Бизда ҳам мана шундай доскалар бўлганда болалар мактабга бормайман деб ҳархаша ҳам қилмасди, балки.

Бизда ҳам бўлиб қолар...

Бугундан болалар учун мактаб бошланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
БУ ЙИЛ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧИ 30 ФОИЗДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН “ЯШИЛ” ТОИФАДАГИ МАКТАБЛАР ЖУДА ҲАМ КЎП

Каналда эълон қилинган “Битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичлари бўйича мактаблар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади” номли пост остида мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамини ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдирилишини ва биз эса уни каналда эълон қилиб боришимиз ҳақида хабар бергандик.

❗️Демак, айрим ҳудудларда қйидаги натижалар қайд этилган:

👉Навоий вилояти, Навоий шаҳар математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 49 нафар битирувчисининг барчаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, 100% натижани қайд этишди.

👉Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Таган қишлоғидаги 28-умумтаълим мактабининг 100% битирувчилари ҳам ОТМга талабаликка қабул қилинди.

👉Наманган вилояти, Чуст туманисаги 52-ИДУМнинг 20 нафар битирувчисидан 18 нафари Ўзбекистоннинг нуфузли университетларига, 1 нафари ИНҲA университети талабаси бўлди. Натижа 98% ташкил этди.

Фарғона вилояти, Риштон туманидаги “Bright education school” битирувчиларининг 95.7 % олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

👉Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги 35-умутаълим мактабининг 11-синф битирувчиларининг 95% ўқувчилари талабаликка қабул қилиниб, туманда рекорд натижани қайтд этди.

👉Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 1-ФМИИининг бу йилги 36 нафар битирувчидан 33 нафари ОТМ талабаси бўлди. Булардан, 13 нафари давлат гранти асосида, 16 нафари контракт асосида, 4 таси суперконтракт билан талабаликка қабул қилинди. Натижа 92 %ни ташкил этди.

👉Aндижон вилояти, Бўстон тумани 26-ДИМИнинг 32 нафар битирувчиларидан 26 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Натижа 81%.

👉Фарғона вилояти, Данғара тумани 1-ИДУМИ битирувчиларининг 85%и ОТМ талабаси бўлди.

👉Наманган вилояти 2-ДИМИнинг 27 нафа битирувчилари орасидан 22 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, бу жами ўқувчининг 81% ни ташкил қилди.

👉Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 1-ИДУМИ битирувчиларининг 70% олийгоҳларда ўқишларини давом эттириш тўғрисидаги тавсияни қўлга киритишди.

👉Фарғона вилояти, Олтиариқ туманининг 15-умумтаълим мактабининг битирувчилари 50 нафар бўлиб, улардан 26 нафари яъни, 51 % ОТМ талабаси бўлди.

👉Қашқадарё вилояти, Касби туман 11-ИДУМ битирувчиларидан 24% грант, 42% эса контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Натижа 66 %.

👉Сирдарё вилояти, Сардоба тумани 17-сонли умумтаълим мактаб битирувчиларининг 66% олий таълимга ўқишга кирди.

👉Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабининг 112 нафар битирувчиларидан 16 нафари давлат гранти асосида, 48 нафари контракт асосида талабаликка қабул қилинди. Муддатдан олдин хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги флиалларига 1 нафар грант, 6 нафари контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Натижалар 65%ни ташкил этмоқда.

👉Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани 25-умумтаълим мактаб битирувчиларининг 72% фоизи ОТМга талабаликка қабул қилинди. Мактаб олис, тоғли ҳудудда жойлашган.

👉Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 67-умумтаълим мактаб битирувчиларидан 23 нафари ОТМ талабаси бўлди. Натижа 41%.

👉Хоразм вилояти, Гурлан тумани 2-мактаб битирувчиларидан 23 нафари ОТМга ўқишга қабул қилинди, Натижа 35% ташкил килди.

👉Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани ХТБ га қарашли 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 34% битирувчилари ОТМга ўқишга қабул қилинди.

❗️Эслатиб ўтамиз, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қўшимча пул мукофотлари билан тақдирланади.

©Халқ таълими инфо

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Онлайн мактаб” дарслари учун алоҳида телеканаллар ташкил қилинди

2021-2022 ўқув йилида “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслари Миллий телерадиокомпаниянинг алоҳида телеканаллари орқали бериб борилади.

Ушбу телеканалларни телевизордан топиш учун “автоқидирув” (автопоиск) тугмасини босиш лозим. Телеканллар рўйхатида “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар” телеканаллари пайдо бўлади.

"Онлайн мактаб" лойиҳаси орқали вақтинча мактабга бормаётган болалар дарсларини ўзлаштириб боришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дарсларни шунингдек Халқ таълими вазирлигининг “Online-Maktab” лойиҳасининг расмий канали орқали ҳам бериб борилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Савол: Мактабда 45 соат дарс бор, завуч ўзи дарс олиб кейин менга дарс ажратяпти бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Агар асосий ходим сифатида ишлаётган мактабингизда завуч олдин ўзига дарс олаётган бўлса, унда унинг ҳаракатлари нотўғри.

Чунки
30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига биноан олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари энг оҳирги поғонада белгиланган.

Шунингдек, эътибор берган бўлсангиз қоидада раҳбар ходимлар “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар” дарс бериши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шундай экан сиздаги вазиятда завуч олдин барча ўқитувчиларни дарс билан таъминлаши ва шундан сўнггина дарс олиши лозим.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!

Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларини ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билар бирга баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғаларни ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади.

Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.
Ўқитувчи | Халқ таълими ходимлари учун махсус канал, [07.09.21 17:51]
❗️Савол: Мактабда 45 соат дарс бор, завуч ўзи дарс олиб кейин менга дарс ажратяпти бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Агар асосий ходим сифатида ишлаётган мактабингизда завуч олдин ўзига дарс олаётган бўлса, унда унинг ҳаракатлари нотўғри.

Чунки
30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандига биноан олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари энг оҳирги поғонада белгиланган.

Шунингдек, эътибор берган бўлсангиз қоидада раҳбар ходимлар “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар” дарс бериши мумкинлиги белгиланган.

❗️Шундай экан сиздаги вазиятда завуч олдин барча ўқитувчиларни дарс билан таъминлаши ва шундан сўнггина дарс олиши лозим.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

Мактаблардаги барча 1–11-синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️​Қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?

Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялари қаторида синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор.

❗️Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.

Ушбу меҳнат эвазига ҳақ тўлаш тартиби эса «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабридаги қарори асосида амалга оширилади.

Дафтар ва ёзма ишларни текширганлик учун -меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз.

🔰 Қайси фанлардан дафтар текшириш талаб этилади?

Бошланғич синфларда:👉 Алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к)

Юқори синфларда:👉 Она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра, геометрия.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kundalik.com платформасида журнални тўлдириш ва тақвим мавзу режаларини юклаш

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kundalik.com да мавзуларни тиғизлаштириш

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи учун мактаблар қурилади

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.

Бу орқали келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун мактаблар реконструкция қилинади ва қурилади — Шавкат Мирзиёев.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев:

«Ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.

Шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади».

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб, мактаб ва яна мактаб. Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади, мен бунга ишонаман — Шавкат Мирзиёев

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР МАКТАБГА ҚАНДАЙ ФОРМАДА КЕЛИШЛАРИ КЕРАК?

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да педагог ва техник ходимлар иш вақтида қандай кийимда юришлари кераклиги ҳақида нормативлар белиглаб қўйилган.

🔰Педагог ва техник ходимлар иш вақтида кийиниш услубига кўра қуйидаги нормативларга амал қилишлари керак:

педагог ва техник ходимлардан иш вақтида корпоратив кийиниш услубига кўра, эркин ҳаракатланиш учун қулай ва касбга мос ҳолда кийинишлари;
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши;
ходимларнинг турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансублигини акс эттирувчи кийимларда бўлмаслиги;
умумеътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт кийимларида бўлмаслиги (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шуниндек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно)

👨🏼‍⚖️Эркаклар мавсумга қараб - классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👩🏻‍⚖️Аёллар мавсумга қараб - классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши лозим.

❗️Шунингдек, ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:

танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
эркакламинг соқоли олинган бўлиши;
қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
аёллар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилмаслиги, тирноғини узун қилиб ўстирмаслиги, кўриниши оддий бўлган сирға тақиши лозим.

Мактаб устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига мазкур низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмайди

Президент Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари йил якунига қадар бирорта мактаб “Бир миллион дастурчи” лойиҳасидан четда қолмаслигини таъминлаши шартлигини қатъий таъкидлади.

Икки ой муддатда бу мактабларнинг ҳар бирига камида 10 тадан компьютер етказиб бериш бўйича ҳам топшириқ берди.

Бунинг учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиладиган бўлди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022- ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал