Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
ҚАНДАЙ ТАНЛОВ, МУСОБАҚА ВА ТАДБИРЛАР ЎКИТУВЧИЛАРГА УСТАМА ТАЙИНЛАШДА ИНОБАТГА ОЛИНАДИ?

2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда куйидаги олимпиадалар, кўрик танловлар, мусобақалар ҳамда синфдан ташқари амалга оширилган ишлар инобатга олинади.

❗️ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ:
1.
Асосий фан олимпиадаси (4 босқичли);
2.Халқаро математика олимпиадаси;
3.Халқаро физика олимпиадаси;
4.Халқаро кимё олимпиадаси;
5.Халқаро биология олимпиадаси;
6.Халқаро информатика олимпиадаси;
7.Халқаро Кавказ олимпиадаси (математика фани);
8.Халқаро Жаутиков олимпиадаси (математика фани);
9.Халқаро Менделеев олимпиадаси (кимё фани);
10.Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси - кимё, биология ва физика;
11.7-8 синфлар ўртасида ал-Хоразмий олимпиадаси (математика фани);
12.Осиё физика олимпиадаси;
13.Осиё-Тинч океани информатика олимпиадаси;
14.Европа физика олимпиадаси;
15.Халқаро иқтисод олимпиадаси;
16.Халқаро математика мусобақаси;
17.Ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси
18.Ал-Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси

❗️КЎРИК ТАНЛОВ ВА МУСОБАҚАЛАР:
1.
“Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар танлови;
2.“Беш ташаббус - санъат билан” шиори остида фестивал- танлов (3-босқичли);
3.“Беш ташаббус - спорт билан” шиори остида спорт мусобақаси (3-босқичли);
4.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
5.Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида республика биринчилиги (2-босқичли);
6.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида республика биринчилиги (4-босқичли);
7.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари (4-босқичли);
8.Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ешлик спорт жамоалари” республика биринчилиги (4-босқичли);
9.Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Кураш - миллий ғурурнмиз” шиори остида спортнинг кураш туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
10.“Беш ташаббус - ахборот технологиялари билан” шиори остида фестивал-танлови;
11.“Беш ташаббус - китоб билан” шиори остида фестивал-танлови (3-босқичли);
12.“Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Қизларжон” кўрик-танлови (3-босқичли);
13.Фан тўгараклари бўйича кўрик-танловлар (3-босқичли)

❗️БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ТАНЛОВ ВА БОШҚА ТАДБИРЛАРДА ИШТИРОКИ:
1.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (1-босқич);
2.Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” республика биринчилиги (1-босқич);
3.Фан тўгараклари бўйича кўрик-танлорлар (1-босқич)

❗️СИНФДАН ТАШҚАРИ ИШЛАР:
1.
Фан тўгараклари ташкил этиш;
2.“Ёшлар театр студиялари”ни ташкил этиш;
3.“Ёш китобхонлик клуби”ни ташкил этиш;
4.Хор ва ансамбл жамоаларини ташкил этиш;
5.Бешта муҳим ташаббус тадбирларини ўтказиш;
6.Ёзувчи ва шоирлар таваллуд кунига бағишлаб мушоира кечалари ва турли тадбирлар ўтказиш;
7.Газета ва веб-сайтларда янги ёндашув асосида қўшимча машғулотлар олиб борилганлиги юзасидан мақоллар чиқариш.

Асос: ХТВнинг 2021 йил 16 сентябрдаги 03-02/3-2504-сонли хати

Обуна бўлинг 👉 @ustoz
⚡️Ўқитувчиларга кечикаётган меҳнат таътили тўлови бугундан тўланишни бошлайди

Сўнгги кунларда ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги бўйича мурожаатлар кўпайганди.

Халқ таълими вазирлигининг хабар қилишича, "УзАСБО" дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди.

Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.

Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 @ustoz
Таътил пули қандай хисобланади?

Меҳнат таътилларини ҳисоблашда базавий ҳисоблаш миқдори ўртача иш ҳақи миқдоридан олинади. Умумтаълим муассасаларида ўртача иш ҳақи миқдорини 25.4 га бўлиш билан ўртача кунлик иш ҳақи миқдори ҳисобланади. Яъни, агар ўртача иш ҳақи 1 900 000 сўм бўлганда, кунлик иш ҳақи (1 900 000 / 25,4 ) 74 803 сўм. Ўқитувчиларнинг таътил кунлари 48 кун қилиб белгиланганлигини ҳисобга олсак, 74 803 х 48 = 3 590 551 сўм меҳнат таътили белгиланади.

Саволга вилоят молия бош бошқармаси ахборот хизмати мутахассислари томонидан жавоб берилди

Обуна бўлинг 👉 @ustoz
#Хуш_хабар

⚡️Ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади

Мутасаддиларга
профессионал таълим педагог ва усталари учун муносиб шароит қилиб бериш, уларнинг касбий маҳоратини ошириб борадиган тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қилаяпмиз”, деди Президент.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан:

— профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

— ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

— эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.

Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, профессионал тахлил муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

Давомини ўқиш 👉 @ustoz
Болани мактабга топшириш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топширади:

— ариза;
— ота-онанинг паспорти нусхаси;
— боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
— боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
— боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Халқ таълими вазирлигига:

- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқишни давлат ОТМга кўчиришда янги тартиб жорий этилади

Қарорга кўра, талабалар ўқишини давлат ОТМга кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;

имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

🚫 Хорижий мамлакатлардаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

☑️ Давлат ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

🔹талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

🔹давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;

🔹талабалар ўқишини республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;

🔹спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчириши мумкин.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Отпускной тушди!

Аёлнинг телефони лоларанг пушти,
Бирдан унга "тинг" этиб смс тушди,
Шунда унинг хаёли бошидан учди,
Кўрди-ю, шодонлиги самони қучди,
Чунки картасига отпускной тушди!

Бир йиллик чарчоқлар унут бўлди-я,
Қаҳқаҳадан ҳовлиси нурга тўлди-я,
Овсини-чи аламдан роса "ўлди-я",
Аёлнинг шодонлиги самони қучди,
Чунки картасига отпускной тушди!

Айни дам у оилада "топармон" келин,
Қайнонасин олдида ғоз тутар белин,
Ёри ҳам хуш қараб, шод этар дилин,
Аёлнинг шодонлиги самони қучди,
Чунки картасига отпускной тушди!

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
VM-823 qo'shimcha tanlovlar Hududlarga.pdf
107.3 KB
Халқ таълими Вазирлигининг 2021 йил 16-сентабрдаги 2504-сонли хатига қўшимчалар киритилди.

Эндиликда мазкур хатда кўрсатилган кўрик танловлар ҳам 2022-2023 ўқув йили учун Директор жамғармаси маблағларидан устамалар белгилашда инобатга олинади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби

АОКАда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президент Фармонига кўра 2022 йил 1 сентябрдан умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга белгиланган тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Мактаб кутубхоналари
ва «Болалар кутубхоналари» ходимларининг ойлик иш ҳақи 1,2 бараварга оширилади.

Шу ва бошқа муҳим маълумотлар билан батафсил юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таътил пули (Яъни "Отпускной")

Ура! Таътил пул олдим,
Энди мен ҳам бой бўлдим.
Катта режалар тузиб,
Орзу-хаёлга чўмдим.

Ҳеч кимдан кам эмасман,
Саёҳатга бораман.
Мазза қилиб биронта,
Курортда дам оламан.

Эрта тонг уюшмага,
Учраб қўяй даставвал.
Яхши бир сихатгоҳга,
Йўлланмани қилай ҳал.

Сўнг бозорга тушаман,
Янги либослар олай.
Бирон емакҳонада,
Кабобхўрлик дегандай.

... Шошма , ҳали коттамни,
Контракти турибди.
Кенжатойим эскироқ,
Поябзалда юрибди.

Тўй бошладим дедими?
Кеча тоғам чамаси.
Ҳаёлимдан чиқибди,
Иморатни чаласи.

Кредит ҳам тўланмай,
Қолган эди сўнги ой.
Дам олишни кейинга,
Сураман-ов ҳойнаҳой...

Шу алфоз ўтар умр,
Орзуларга берилиб.
Мазза қилиб ақалли,
Ҳаёл сурдим керилиб.

Шукрона бўлсин Тангрим,
Кўнглим йироқ нолишдан.
Ўзинг асра одамни,
Ташвишларсиз қолишдан.

Оққан дарё ўзани,
Яна сувга тўлади.
Ўқитувчи ҳам бир куни,
Албатта бой бўлади.

© Дилшодбек Тожибоев

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ta'til pulini hisoblash o'qituvchilarga.xlsx
11.4 KB
Таътил пулини ҳисоблаш жадвали

❗️Фақат олинган ойликни ва таътилни киритасизлар, ҳисобланади

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌞ХАВО ЖУДА ИССИҚМИ?

Хозироқ INTEX осон эгилувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ҳовлингизда фарзандларингиз билан муздекгина ўтказинг☝️

Ўчами:
Узунлиги - 1.83 м
Эни - 2 м
Баландлиги - 51см (турли хил ўлчамлар мавжуд)

Жазирама иссиқда ўз ҳовлиншизда муздек сувга тўла бассейн бўлишига нима етсин☺️


Эски нархи: 497 000 сўм
💰Акция нархи: 347 000 сўм
❗️ Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН:👇
👉 https://100k.uz/oqim/118418
👉 https://100k.uz/oqim/118418

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ❗️
Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинибди

Январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedkadr.tdi.uz сайти орқали логин ва паролингизни киритиб, кўришингиз мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз: аттестациядан ўтган педагогларга сертификатлар 30 июнга қадар шахсий кабинетларига юборилади.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларнинг ойлигига осилаётганлар...

Саид Абдулазиз Юсуповдан ажойиб фирклар

Ушбу видеони максимал улашинг!

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан ОТМга онлайн рўйхатга олиш бошланди

Бугун, 20 июнь куни 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабда ўқитувчиларнинг меҳнат таътили иш ҳақидан қандай ҳисобланади?

🔹 мукофот пулидан ташқари барча дарс соат, синф раҳбарлик, дафтар текшириш, замен, устама ва кабинет учун.
🔹 9 ойлик меҳнат ҳақининг ўртача қиймати ҳисобланади.
🔹 25.4 га бўлинади.
🔹 натижа 48 кунга кўпайтирилади.

Масалан:

09 2021 = 1 600 000 сўм
10 2021 = 1 600 000 сўм
11 2021 = 1 900 000 сўм
12 2021 = 1 900 000 сўм
01 2022 = 2 200 000 сўм
02 2022 = 2 200 000 сўм
03 2022 = 2 200 000 сўм
04 2022 = 2 200 000 сўм
05 2022 = 2 200 000 сўм

Жами: 18 000 000 сўм

Ўртача ойлик: 18 000 000 сўм : 9 ой = 2 000 000 сўм.

2 000 000 сўм : 25.4 = 78 740, 15 сўм

Демак, 1 кунлик иш ҳақи ўртача 78 740, 15 сўм

78 740, 15 сўм * 48 кун = 3 779 527,2

Ушланма 13% ни ҳисоблаймиз (12% даромад солиқ ва 1% касаба уюшма)
3 779 527 * 13% = 491 338

Демак сизнинг таътил пулингиз қўлга тегиши:
3 824 701 - 491 338 = 3 288 188 сўм.

️Агар центябрдан иш бошлаган бўлсангиз, 1 кунлик иш ҳақингизни 36 га кўпайтирасиз.
Кўриб турганингиздек таътил пули 9 ойлик олган маошингизнинг умумийсидан келиб чиқиб ҳисобланади. Май охири, июнь ойида олган устама сертификатларингизни таъсири бўлмайди.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг
👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Базавий ставка 01.06.2022й.pdf
647.9 KB
Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига хақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари

ҚЎШМА БУЙРУҚ (31.05.2022йил)

Ўқитувчилар учун махсус кан
алга обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy