Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Бу йил тест топшириш учун абитуриентларда фақат ID карта бўлиши керакми?

ЖАВОБ: Йўқ, биометрик паспорт ҳам бўлаверади.


Халқ таълими вазирлигининг эндигина 16 ёшга тўлган битирувчи ўқувчиларга ID карта олиш кераклиги ҳақида тарқатган маълумотидан сўнг, кўпчилик буни нотўғри талқин қилибди.

Яъни айримлар бошқа абитуриентлар ҳам ID карта олиши шарт, биометрик яшил паспорт билан бу йил тестга кириб бўлмас экан, деган гапларни тарқатишмоқда. Аммо бу гаплар мутлақо нотўғри.

Тестга кириш учун шахсни тасдиқловчи исталган ҳужжатдан бири — ёки биометрик паспорт, ёки ID карта бўлиши керак. Биометрик паспорти борлар ID картага алмаштириши шарт эмас.

Шунчаки, 2022 йилда 16 ёшга тўлган мактаб ўқувчилари фақат ID карта олишлари мумкин, чунки ҳозир биометрик паспорт берилмаяпти. Шу сабабли мана шундай нотўғри гап тарқалиб кетган бўлса керак.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули юзасидан тушунтириш.

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

❗️Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Биометрик паспортга эга абитурийентлар ID-карта олишлари шарт эмас

Апрель ойида Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID-карта олишлари лозимлиги ҳақида эълон берилган эди.

Шундан сўнг мазкур хабар кўплаб оммавий ахборот воситалари ва telegram каналларда ҳам эълон қилинди.

Лекин айрим telegram каналларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитурийентларда ID-карта бўлиши шарт, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида Давлат тест марказига абитурийентлар томонидан паспортимиз бўлса ҳам ID-карта олишимиз шартми, деган мазмунда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

— жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитурийентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;

— рўйхатга олишда абитурийентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;

— бунинг учун абитурийентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим;

— бунда биометрик паспортга эга бўлган абитурийентлар ID-карта олишлари шарт эмас;

— абитурийентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади

“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​Мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молия ҳамда ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича ўқитилади;

ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг менежмент соҳаси бўйича билими ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

☝️⚠️мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​ЭНДИ ЁМОН МАКТАБЛАР МАЪНАВИЯТИГА АКТЁР ВА БЛОГЕРЛАР ЁРДАМЛАШАДИ

1 сентябрдан барча туман ва шаҳарлар кесимида «Намунали мактаб» рейтинги жорий этилади. Ёмон натижа қайд этган мактаблар маънавиятини оширишда эса актёрлар, спортчилар, бизнесменлар ва блогерлар гуруҳи ёрдам беради.

«Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорига кўра, рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳолаб борилади.

Бунинг учун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолатини баҳолаш ва рейтингни юритиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида махсус комиссиялар тузилади ҳамда уларнинг хулосаларига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
OTMlarga_kirishdagi_imtiyozlar_2022-yil.pdf
3.8 MB
❗️2022-2023 йил ўқув йили учун Олий таълим муассасаларига кириш учун бериладиган имтиёзлар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Педагогика университети талабалари ҳафтада 2 кун мактабда амалиёт ўтайди

Президент фармонига биноан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди ва педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи ОТМ этиб белгиланди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабларда амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

Шунингдек, талабаларининг танишув ва малакавий амалиётлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
C1 даражадаги тил билиш сертификатига эга бўлган Рус тили фани ўқитувчиларининг ойлик маошига 50% лик устамалар тўлаш тўхтатилади

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонни нотўғри талқин қилган ҳолда ижтимоий тармоқларда рус тили фани ўқитувчиларига ТРКИ С1 даражадаги сертификатга эгалик қилганлиги учун ойлик маошига 50% тўхтатилиши тўғрисида тарқалаётган хабарлар мутлақо АСОССИЗ.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2023–2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун 400 млрд. сўм маблағлар ажратилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарори имзоланди.

Унга кўра, 2023–2024 йилларда мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш бўйича дастурни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдорда маблағлар ажратилади.

Шунингдек 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида Интернет тезлигини камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда – камида 100 Мбит/с бўлиши таъминланади. Интернетга улаш учун зарур маблағларни ажратиш вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топширилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️КОНСПЕКТ ЁЗИШ ТАРТИБИ ҚАЙТА ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Умумий урта таълим муассасалари ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламалари қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Миллий дастурда айтилишича, ёш мутахассислар яъни 5 йилгача педагогик стажга эга бўлган ўқитувчилар зиммасига дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус педагогик харита ва дарс ишланмаларини тайёрлаш мажбуриятини юклаш юзасидан педагогик жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилади.

Сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламаларига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Яъни конспект ёзиш тартиби фақат янги ишга кирган ёш мутахасислар учунгина жорий қилиниши мумкин. Бунда тажрибали, 5 йилдан ортиқ педагогик иш стажга эга бўлган педагог ходимлардан дарс ишланмалари талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарори билан умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️11-синфлардан якуний аттестацияни ДТМ олади

2024 йилдан бошлаб умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда касб-ҳунар мактаблари битирувчилари учун якуний давлат аттестациясини Давлат тест маркази томонидан имтиҳонлар шаклида ўтказиш йўлга қўйилади.

Президентнинг бу борадаги қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 2022 йил 1 сентябргача киритилиши зарур.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Илк бор ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро фан олимпиадаларига тайёргарликни Пойтахтимизнинг нуфузли меҳмонхоналаридан бирида олиб бормоқда (+ВИДЕО)

Жорий йилда нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини алоҳида махсус дастур асосида ўқитиш ва тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 17 нафар ўқувчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва ҳамда келгуси йиллар учун резервга киритилган 50 нафар 9-10-синф ўқувчилар (саралаш олимпиадаларида юқори натижаларни қайд этган) математика, кимё, биология ва физика фанларидан Америка Қўшма Штатлари, Жанубий Корея, Россия Федерацияси терма жамоаларини халқаро олимпиадаларга тайёрлашда бевосита иштирок этиб келаётган 6 нафар хорижий тренер-ўқитувчилар ҳамда турли йилларда халқаро олимпиадаларда медалларни қўлга киритган юртдошларимиз томонидан ўқитилмоқда. Улар ўқувчиларимиз билан назарий ва амалий машғулотларни олиб боришмоқда.

Барча терма жамоа аъзолари вилоятлардан тўпланиб, «Ўзбекистон» меҳмонхонасига жойлаштирилган. Бу ерда уларнинг халқаро олимпиадага тайёрланишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Бу ўз навбатида ўқувчиларимизнинг олимпиадада қатнашиш учун чет элга борганда халқаро олимпиада муҳитига тушиб, ҳаяжонланиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур амалиёт юртимиз ёшларини халқаро мусобақаларга пухта тайёрланишлари, халқаро фан олимпиадаларида мамлакатимиз нуфузини янада ошиши учун хизмат қилади деб умид қиламиз ва ўқувчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Халқаро олимпиадалар июль-август ойларида ўтказилади.

Терма жамоалар таркибидан Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига кирадиган таълим муассасаларининг ўқувчилари жой олган.

Бугунги кунда олиб борилаётган тайёргарлик жараёнини ушбу видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.


✳️ Ўзбекистонда Халқаро олимпиада ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади

👉 @ustozХалқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Муносабат
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди

Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги, 4-мактабда содир бўлганлиги айтилаётган ўқувчига нисбатан куч ишлатиш акс этган қуйидаги видео юзасидан ХТВ муносабати:

Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Шу ўринда юртимиздаги барча педагогларга болага нисбатан куч ишлатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди.

Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади.

Мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
​#Муносабат Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги, 4-мактабда содир бўлганлиги айтилаётган ўқувчига нисбатан куч ишлатиш акс этган қуйидаги видео юзасидан ХТВ муносабати:…
❗️Ўқувчининг калтакланиши ортидан 5 киши ишдан кетди

Сурхондарё вилояти Бандихон тумани 4-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Ю.Ш нинг 9-Б-синф ўқувчиси Х.И.ни калтакланган видеолавҳа вилоят халқ таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаб кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони асосида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан қуйидаги миқдорда оширилиши белгиланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади

Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

Жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборди. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.

Шу ўринда барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишни олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралади.

Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️2022-2023-ўқув йили учун ОТМга қабул квоталари сони эълон қилинди

Президентнинг «2022/2023-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2022-2023-ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

🔹 кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
🔹 сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
🔹 кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
🔹 масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;

магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

Квоталар билан ОТМлар кесимида танишиш учун: 👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/61078

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаб ремонтига маҳаллий ҳокимликлар масъул ҳисобланади, ота-оналардан ҳам, ўқитувчилардан ҳам мажбурий пул йиғимлари йиғишга йўл қўйилмайди

Ўқув йилининг сўнгги кунларида ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғилаётганлиги юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорларида умумтаълим мактабларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида умумий ўрта таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонуний эканлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Агар фарзандингиз таълим олаётган мактабда ноқонуний пул йиғимлари ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 71 202-09-09 Ишонч телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

Мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин. Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ажратилган ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.

Ҳурматли мактаб раҳбарлари!

Мактабингизда ота-оналардан ва ўқитувчилардан мажбурий пул йиғимларининг олдини олинишини таъминлашингизни сўраймиз.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактабларда таътил кунлари қандай белгиланган?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал