Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАГАН ОТА-ОНАГА ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11-йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

— болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

— болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

— ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

— таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

— таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчингизнинг онаси уни мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчингизнинг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар она бу мажбуриятларни бажармаса, унда онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энди тухмат масаласига келсак, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

❗️Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат)

Шунинг учун бу вазиятда онанинг ҳаракатлари устидан ИИБга ушбу жавобга асосланган ҳолда ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
✔️ Президент пенсия ва нафақаларни 1 майдан 12 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади

Шунингдек
:

📌 энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга оширилади (440 минг сўмдан 500 минг сўмга);

📌 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

Мутасаддиларга:

📌 ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш;

📌 уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш;

📌 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
〰️〰️〰️

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар куни ғамхўрлик қилиш, эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилади. Жумладан:

▫️ 16 мингдан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади;

▫️25 минг нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, жарроҳлик амалиётларига харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Таклиф

​​ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроилака Тиллабоевнинг ёзишича, Хоразмнинг Янгибозор тумани ҳокими ташаббуси билан тумандаги ўқитувчилар яшайдиган уйнинг дарвозаларига «Ушбу хонадонда ҳурматли устоз истиқомат қилади» деб ёзилган пешлавҳалар илиш урфга кирибди. Бу жуда яхши ташаббус. Шахсан мен ҳам буни қўллаб-қувватлайман.

Аммо мен масаланинг яна бир томонига эътибор қаратиш лозим деб ўйлайман. Ўқитувчилар дарвозасига пешлавҳалар илиш ҳам яхшидир, лекин бу ташаббус нари борса бир йил ўтиб ўз актуаллигини йўқотади. Ўқитувчиларни чинакамига улуғламоқчи бўлсак уларга бир қанча имтиёзлар ҳам бериш керак.

Мисол учун, 2000 йилларда ўқитувчилар учун бир қанча имтиёзлар бўлган экан. Ўша йиллари педагогларга нисбатан газ, сув, электр энергияси, ер-мулк солиғи учун 50 фоизгача чегирма белгиланган экан.

Ҳатто, йўл ҳаққи учун чипталарда ҳам бир қанча енгилликлар яратилган. Негадир 2004 йилга келиб, ўқитувчиларга берилган барча имтиёзлар бекор қилинган. Булар қайсидир «ақилли»нинг таклифи билан бекор қилинган бўлса керак.

Ҳозирги кунда ҳам ўқитувчилар учун алоҳида имтиёзлар мавжуд эмас. Жуда кўп давлатларда педагоглар тоифаси учун алоҳида имтиёзлар бор. Аслида биз ҳам улардан ўрнак олишимиз керак.

Ўзбекистонда ўқитувчи обрўсини ошириш ва уларга алоҳида имтиёзлар яратиш учун салмоқли ишлар амалга оширилаётгани рост. Аммо бу каби имтиёзлар белгиланишининг ортга сурилиши бироз ғалати. Майли, кутайликчи балки бу ҳақда ҳам кимдир бош қотириб қолар...

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Расман:

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади — президент қарори

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Ачинарли статистика: Ўзбекистоннинг 56 фоиз ўқитувчилари салоҳияти талаб даражасида эмас.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов: «Бугунги кунда республика мактабларида 504 минг нафар ўқитувчиларимиз фаолият юритади Уларнинг 280 минг нафардан ортиғи, яъни 56 фоиз ўқитувчиларимизнинг салоҳияти талаб даражасида эмас. Бу дегани деярли 3 млнга яқин ўқувчи-болаларда юқори малакали ўқитувчидан таълим олиш имконияти мавжуд эмас».

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🌙Ассалом алайкум, Хайит айёмингиз муборак бўлсин!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ассалому алайкум, қадримданда қадрлироқ, қалбимданда қимматроқ кўрган азиз Устозларим!

Барчангизни Қодир эгам мархамат қилган улуғ кунлардаги самимий дуоларингиз қабул бўлсин. Барча устозларга битмас туганмас зеҳну-заковат, сабру-қаноат, фахму-фаросат, иймон ва саодат, гўзал хулқ ва ибодат насиб этсин. Доимо барча халқ ва миллатларнинг энг қадрли ва фахрли касб эгалари бўлиб юринглар. Оилангизга тинчлик-омонлик, соғлиқ-саломатлик ва файзу-барака ҳамроҳ бўлсин.

Барчангизга Ҳайит муборак бўлсин!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 GOLD AVEX — келди шошилинг сони кам қолмокда

(Деворга ўрнатилади)
❄️ Қиш ва Ёз мавсуми учун
Хонани ҳавосини тозалаб беради
Таймер бор
Уч хил режимда ишлайди
Пулт орқали бошкарилади
30 35 квадратни иситади
1-2 КВ (Экономический)
Иситиши 40°
Совутиши 16° гача
Ҳажми ихчам
↔️ Узунлиги: 60см
↕️ Бўйи: 25см
Эни: 15 см
Гарантия 1 йил

Олдинги нархи: 890 000 сўм
❗️Акция нархи: 575 000 сўм

Буюртма бериш:
👉
https://100k.uz/oqim/107946

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз
СИНФ РАҲБАРДАН ТУШУНТИРИШ ХАТИ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алайкум. Ўқувчи тунги соат 22 00 да бильярдхонада рейдга тушса синф раҳбар бориб тушунтириш хати ёзишга мажбурми?

📍ЖАВОБ:

Йўқ, бу ҳолатда синф раҳбардан тушунтириш хати олиш нотўғри. Аслида боланинг ота-онасидан олиш керак.

Чунки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Manba: Yurist maslahati

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Anti Pashsha - Ўзбекистон шароитига мослашган, қўшимча синовлардан ўтган маxсус модел!

🕷Суварак ва чивинлар жонга тегдими?
🐭Кемирувчилардан қутула олмаяпсизми?


Бу муаммони Anti Pashsha тез ва осон ҳал қилади.

Болалар ва уй ҳайвонлари учун хавфсиз
80 квадрат метр майдонни ўз ичига олади
Токда тўхтовсиз ишлайди
Тез фурсатда натижа беради
Сифат кафолатланади

Батафсил:👇
👉 https://100k.uz/oqim/108238
Буюртма беринг: 👇
👉 https://100k.uz/oqim/108238
МАКТАБ “РЕМОНТИ” УЧУН КИМ ПУЛ АЖРАТИШИ КЕРАК?

Амалдаги қонунчилигимизга кўра, умумтаълим муассасаларини молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши керак.

Ҳар бир мактаб йил давомида тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида маблағ олади. Мазкур маблағнинг асосий қисми мактаб ходимларининг ойлик иш ҳақи ва у билан боғлиқ тўловларига йўналтирилади. Маблағнинг қолган қисми эса коммунал ҳамда алоқа (телефон, интернет) учун тўловлар, мактабни жорий таъмирлаш (ремонт) учун, қоғоз, канцелярия ва хўжалик моллари, компьютер техникалари, китоблар хариди ва бошқа турли тегишли харажатларга ажратилади.

Мактаб учун зарур бўлган қурилиш материаллари сметанинг “товар-моддий захиралар” бандида ажратилган маблағдан олиниши мумкин бўлиб, ушбу банд доирасидаги маблағлардан канцелярия ва хўжалик моллари ҳам олинади.

Мактабларни янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш учун жавобгарлик Президентининг ПФ-5538-сонли Фармонига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимликлари зиммасига юклатилган.

(c) Xalq ta'limi info

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Хусусий боғча ва мактаблар учун 1 апрелдан солиқ имтиёзи берилиши айтилганди, шу кучга кирдими?

ЖАВОБ: Йўқ, ҳали бу бўйича қонунчиликка ўзгариш киритилмади. Аммо сиз билишингиз керак бўлган бир муҳим жиҳати бор.

Ўтган йили Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида фарзандларини хусусий мактаб ва боғчаларга жойлаштирган ота-оналар учун ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмаслигини маълум қилганди.

Кейинчалик бу 2022 йил 28 январдаги Президент фармонида ҳам топшириқ сифатида ўз аксини топди ва 1 апрелдан бошлаб ушбу тартиб амалга кириши белгиланди. Лекин ҳалигача Солиқ кодексига бу борада тегишли ўзгариш киритилмади.

Мазкур масала юзасидан Молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан боғландим. Уларнинг айтишича, ҳозирда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва келишиш жараёнида экан. «Аммо 1 апрелдан кечикиб кетди-ку, натижада ота-оналар кечиккан даври учун зарар кўрмаяптими?» деган саволимизга қуйидагича тушунтириш беришди ва буни сиз ҳам билиб қўйишингиз керак:

❗️Солиқ кодекси қоидаларига кўра, енгиллаштирувчи ҳолат орқага қайтиш кучига эга. Шу сабабли 1 апрелдан солиқ имтиёзи қўлланаверади, ота-оналар зарар кўрмайди. Фақат бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйишлари керак бўлади. Йил охирида улар барча тўланган маълумотларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.

Бошқача айтганда, ушбу солиқ имтиёзи орқали ота-оналар ойма-ой пулларини қайтариб олишмайди ёки боғча/мактаб тўловида "скидка" бўлиб, нарх пасайиб қолмайди. Ўша суммани тўлашда давом этаверадилар. Аммо йил сўнггида битта қилиб, 12% қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

ℹ️ Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади. Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради (адашмасам, пластикка тушириш орқали).

‼️ БУ МУҲИМ: ушбу имтиёз апрель ойидан амал қилишини ҳисобга олиб, жорий ойдан бошлаб тўловингизни тасдиқловчи маълумотларни тўплашни унутманг. Айрим хусусий боғча ва мактаблар ойлик тўлов пулини касса ёки терминал орқали эмас, балки бирор ходимининг пластик картасига пул ўтказмаси сифатида ташлашни сўрашади. Бунақа вазиятда сиз айнан боғча ёки мактабга тўлов қилганингизни исботлай олмай қоласиз. Шу сабабли тўловни расмий йўллар орқали амалга оширинг. Таълим муассасаси маъмуриятидан ҳам буни талаб қилинг.

Хушнудбек

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 25 мартдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 7 май куни ўтказилади.

Синовлар Тошкент шаҳридаги ўқитувчилар учун соат 8:00 дан, Тошкент вилоятидаги педагоглар учун эса соат 11:00 дан бошлаб ташкил этилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб базавий контракт асосида ўқишга кирган хотин-қизларга контрактларини тўлаш учун 7 йилга фоизсиз кредит берилади

Шунингдек, ушбу ўқув йилидан бошлаб докторантурага хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади;

Қайд этилишича, хотин-қизлар учун ажратиладиган грантлар сони келгуси йилларда 3 бараварга оширилиб, 6 мингтага етказилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бошланғич синф ўқувчилари учун 2022 йилнинг 7 май куни ўқиш куни сифатида белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ-131-сон Фармонига кўра ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун 3 май қўшимча дам олиш куни, 4 май эса 7 май (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни деб белгиланган эди.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, умумтаълим мактабларида I — IV синфлар учун ўқув ҳафтанинг давомийлиги 5 кун этиб белгиланганлиги боис жорий йилнинг 4 май куни ўтказиладиган дарс жараёнлари 7 май кунига кўчирилган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
352_умумтаълим_муассасларини_текшириш.pdf
20.7 MB
Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

25.04.2019 №352

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шарт.

ХТВ маълумотига кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишларини тавсия этамиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бу йил тест топшириш учун абитуриентларда фақат ID карта бўлиши керакми?

ЖАВОБ: Йўқ, биометрик паспорт ҳам бўлаверади.


Халқ таълими вазирлигининг эндигина 16 ёшга тўлган битирувчи ўқувчиларга ID карта олиш кераклиги ҳақида тарқатган маълумотидан сўнг, кўпчилик буни нотўғри талқин қилибди.

Яъни айримлар бошқа абитуриентлар ҳам ID карта олиши шарт, биометрик яшил паспорт билан бу йил тестга кириб бўлмас экан, деган гапларни тарқатишмоқда. Аммо бу гаплар мутлақо нотўғри.

Тестга кириш учун шахсни тасдиқловчи исталган ҳужжатдан бири — ёки биометрик паспорт, ёки ID карта бўлиши керак. Биометрик паспорти борлар ID картага алмаштириши шарт эмас.

Шунчаки, 2022 йилда 16 ёшга тўлган мактаб ўқувчилари фақат ID карта олишлари мумкин, чунки ҳозир биометрик паспорт берилмаяпти. Шу сабабли мана шундай нотўғри гап тарқалиб кетган бўлса керак.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули юзасидан тушунтириш.

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

❗️Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Биометрик паспортга эга абитурийентлар ID-карта олишлари шарт эмас

Апрель ойида Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID-карта олишлари лозимлиги ҳақида эълон берилган эди.

Шундан сўнг мазкур хабар кўплаб оммавий ахборот воситалари ва telegram каналларда ҳам эълон қилинди.

Лекин айрим telegram каналларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитурийентларда ID-карта бўлиши шарт, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида Давлат тест марказига абитурийентлар томонидан паспортимиз бўлса ҳам ID-карта олишимиз шартми, деган мазмунда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

— жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитурийентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;

— рўйхатга олишда абитурийентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;

— бунинг учун абитурийентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим;

— бунда биометрик паспортга эга бўлган абитурийентлар ID-карта олишлари шарт эмас;

— абитурийентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо булади

“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги янги Фармонга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

⚠️Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

Давлат тест марказининг мазкур банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилмаган миллий тест тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

📌 Бунда, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади;

педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида ҳар йили 1 августга қадар миллий баҳолаш тизимига мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхати, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати ҳамда халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг тегишли даражаларини эълон қилиб боради.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан
бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал