Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
ХТВ тавсиялар.pdf
3.1 MB
ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ СУММАСИНИНГ 25 ФОИЗИ МИҚДОРИДА ПУЛ БЕРИЛАДИ

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови юзасидан ажратилган мукофот пулларидан фойдаланиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги хатини олдик.

Ушбу хатда халқ таълими бошқарма ва бўлимларига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига тавсиялар берилган.

Хатда:

хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи;

5 нафар ўқувчилар жамоаси аъзолари учун планшет, ноутбук, компютер ёки пул кўринишида рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи ажратилиши келтирилган.

Шунинингдек, ушбу хатда мактаблар томонидан пул мукофотларни сарфланишига оид бошқа бир қатор муҳим тавсяилар берилган. Танишиб чиқинг.

Ушбу хатни ўқитувчиларимизга юбориб қўйинг. Пул сарфланиши қоидаларини билиб олсинлар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Директорлар ва соатбай ишловчи ўқитувчилар ҳам ойлик устама олиши мумкин

❗️Мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Шунингдек, ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022 ўқув йилида мактабларда 9-синф ўқувчилари учун 6 та, 11-синф ўқувчилари учун 5 та фандан имтихон ўтказилади

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🔷Мактабларда ўқувчиларни компьютердан шунчаки фойдаланувчи эмас, балки ундан даромад топадиган мутахассислар қилиб тайёрлашимиз зарур

© Шавкат Мирзиёев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
54 ЁШДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИМ МУМКИНМИ?

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат. Мен ўқитувчиман. Ёшим 50да. Соғлигим охирги пайтларда ёмонлашганлиги сабабли мактабга дарс бериб келишга қийналяпман. Шу сабабли 53 ёшимгача ишламай, 54 ёшимда оҳирги йилда ишга чиқиб, кейин пенсияга чиқсам бўладими?

ЖАВОБ: Албатта чиқсангиз бўлади.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 12-1-моддасига асосан камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган юқоридаги асосга кўра сизнинг стажингиз 20 йилдан ортиқни ташкил қилса сиз 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқингиз бўлади.

(c) ЮРИСТ МАСЛАҲАТИ

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2022-йилнинг 1-апрел куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
Ассалому алайкум, азиз Устозлар ва ҳамюртлар!

Барчангизга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин! Тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

👉 @ustoz
#Биласизми
Мактаб битирувчиларининг натижаларидан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади

Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар хил бўлар бўлмас аттестация ўтказиш ҳақида

Президентимиздан иқтибос.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#Биласизми
❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди - ХТВ

2021 йилнинг феврал ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди. Янги Низомга кўра, мактабларда синф раҳбарларига қуйидаги талаблар қўйилади:

— Камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

— Мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

— Бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;

— Одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;

— Руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;

— Ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
XTVning 70-son buyrug‘i.pdf
928.2 KB
2021-2022 ўқув йилида ўқувчиларнинг босқичли назорат имтихонлари бекор қилинди

Бу ҳақида Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний назорат имтихонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" ги 70-сонли бўйруғида ёзилган.

Буйруқ билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аттестацияга кирувчи устозлар учун мотивация

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Tushgan(2-variant).pdf
421.1 KB
КИМЁ фанидан аттестатция саволлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Tushgan(3-variant).pdf
416.5 KB
КИМЁ фанидан аттестатция саволлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Tushgan(1-variant).pdf
320.9 KB
КИМЁ фанидан аттестатция саволлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️2022 йил май ойидаги барча дам олиш кунлари – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун:

• 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
• 3 май, сешанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни;
• 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни;
• 5 май, пайшанба – қўшимча дам олиш куни;
• 8 май, якшанба – одатий дам олиш куни;
9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни.

Рамазон ҳайити Ой чиқишига қараб 2 май ёки 3 май куни нишонланади. Ҳайит 2 майга тўғри келган тақдирда, қўшимча дам олиш кунлари 3–4 май кунларига белгиланиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланади. Унда халқ таълими тизимини ривожлантириш миллий дастурининг лойиҳаси ҳам тақдимот қилинади ва кўриб чиқилади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание, посвященное результативности проводимых реформ в сфере народного образования. Будет представлен и рассмотрен проект национальной программы по развитию системы народного образования.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди.

Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди.

2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлат раҳбари.

Президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.

Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент халқ таълими соҳасидаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди

«2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими ‘РайОНО’ мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифалар белгилангани, аммо бирорта ислоҳот осон бўлмаганини таъкидлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус