Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига «Технология» фанида электротехника йўналиши бўйича касб-ҳунар ўқитилади

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2022-йилнинг 26-март куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
❗️Душанбадан мактабларда дарслар бошланади

Бугун — 26 март мактабларда баҳорги таътилнинг охирги куни ҳисобланади.

28 март — душанбадан IV чорак дарслари бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
АТТЕСТАТСИЯ ҲАҚИДАГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

— 25 мартдан бошлаб асосий тест синовлари бошланганлиги сабабли Онлайн-репетитсиялар тўхтатилган.

— Аттестация натижалари билан ҳар куни кеч соат 18:00 дан бошлаб эрталаб 8:00 гача Шахсий кабинетга кирган ҳолда танишиш мумкин (Якшанба куни тўлиқ кун давомида).

— Сўровномани шахсий кабинетдан "Мурожаат ҳақидаги илова файли" тугмачасини босган ҳолда юклаб олиш мумкин.

— Аттестация натижаларига кўра "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги" сертификатлар июнь ойидан бошлаб педагогларнинг Сўровномани шахсий кабинетларига юборилади.

©️ Таълим инспекцияси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Жорий йилда малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар диққатига!

Ҳурматли Устозлар,

Жорий йилнинг 25 мартидан 21 апрелига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган.

Малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар рўйхати фанлар кесимида гуруҳларга ажратилиб, ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан таълим муассасаларига етказилган. Мазкур жадвалларда ҳар бир ўқитувчининг синовларга кириш вақти аниқ кўрсатилган.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда, ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги маълум қиламиз.

Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилади. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.

Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига малака (тест) синовларида ёрдам беришни таклиф қилса, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингизни сўраймиз.

Ўтказилаётган синовларда барча педагогларга омад тилаймиз!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниҳоят эртадан мактабларда оҳирги чорак дарслари бошланади

Эртага, 28 март — душанбадан IV (оҳирги) чорак дарслари бошланади.

P.S.: Узоқ йил маориф тизимида фаолият юритган ўқитувчи ўқув йили якунлангач невролог ҳузурига борган экан...(Юқоридаги лавҳада)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини ҳурмат қилиш керак!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ХТВ тавсиялар.pdf
3.1 MB
ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ СУММАСИНИНГ 25 ФОИЗИ МИҚДОРИДА ПУЛ БЕРИЛАДИ

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови юзасидан ажратилган мукофот пулларидан фойдаланиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги хатини олдик.

Ушбу хатда халқ таълими бошқарма ва бўлимларига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига тавсиялар берилган.

Хатда:

хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи;

5 нафар ўқувчилар жамоаси аъзолари учун планшет, ноутбук, компютер ёки пул кўринишида рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи ажратилиши келтирилган.

Шунинингдек, ушбу хатда мактаблар томонидан пул мукофотларни сарфланишига оид бошқа бир қатор муҳим тавсяилар берилган. Танишиб чиқинг.

Ушбу хатни ўқитувчиларимизга юбориб қўйинг. Пул сарфланиши қоидаларини билиб олсинлар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Директорлар ва соатбай ишловчи ўқитувчилар ҳам ойлик устама олиши мумкин

❗️Мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Шунингдек, ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022 ўқув йилида мактабларда 9-синф ўқувчилари учун 6 та, 11-синф ўқувчилари учун 5 та фандан имтихон ўтказилади

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🔷Мактабларда ўқувчиларни компьютердан шунчаки фойдаланувчи эмас, балки ундан даромад топадиган мутахассислар қилиб тайёрлашимиз зарур

© Шавкат Мирзиёев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
54 ЁШДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИМ МУМКИНМИ?

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат. Мен ўқитувчиман. Ёшим 50да. Соғлигим охирги пайтларда ёмонлашганлиги сабабли мактабга дарс бериб келишга қийналяпман. Шу сабабли 53 ёшимгача ишламай, 54 ёшимда оҳирги йилда ишга чиқиб, кейин пенсияга чиқсам бўладими?

ЖАВОБ: Албатта чиқсангиз бўлади.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 12-1-моддасига асосан камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган юқоридаги асосга кўра сизнинг стажингиз 20 йилдан ортиқни ташкил қилса сиз 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқингиз бўлади.

(c) ЮРИСТ МАСЛАҲАТИ

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2022-йилнинг 1-апрел куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
Ассалому алайкум, азиз Устозлар ва ҳамюртлар!

Барчангизга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин! Тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

👉 @ustoz
#Биласизми
Мактаб битирувчиларининг натижаларидан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади

Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар хил бўлар бўлмас аттестация ўтказиш ҳақида

Президентимиздан иқтибос.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#Биласизми
❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар ўзгарди - ХТВ

2021 йилнинг феврал ойидан эътиборан халқ таълими тизимида 5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича Низом жорий этилди. Янги Низомга кўра, мактабларда синф раҳбарларига қуйидаги талаблар қўйилади:

— Камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

— Мактабда тўлиқ ставкада аcосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

— Бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;

— Одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;

— Руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;

— Ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
XTVning 70-son buyrug‘i.pdf
928.2 KB
2021-2022 ўқув йилида ўқувчиларнинг босқичли назорат имтихонлари бекор қилинди

Бу ҳақида Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний назорат имтихонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" ги 70-сонли бўйруғида ёзилган.

Буйруқ билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аттестацияга кирувчи устозлар учун мотивация

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус