Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
ФАРҒОНАЛИК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ КУННИ ЎҚУВЧИЛАРИГА ЎЗИГА ХОС ТАРЗДА МОТИВАЦИЯ БЕРИШДАН БОШЛАЙДИ (+ВИДЕО)

25 ёшли ўқитувчи Шермуҳаммад Машрабжонов Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 29-мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан сабоқ беради. Ўз касбини севган Шермуҳаммад Машрабжонов бошланғич синфларга жисмоний тарбия фанидан дарс бериш билан бирга мактабнинг 7-«В» синф ўқувчиларига синф раҳбарлик ҳам қилади ва ҳар бир янги кунни синф раҳбарлик қилаётган ўқувчиларига мана шу тарзда мотивация беришдан бошлайди.

“Ҳар бир ўқувчи алоҳида бир дунё, уларнинг ҳар бири мактабга турли кайфиятда келади, кимдир кўчадан салбий маълумот эшитиб келса, яна кимдир уйдан дакки эшитган ҳолда келиши мумкин. Бундай ҳолларда мактаб ўқитувчисининг бола билан дўстона муносабати ўқувчининг мактабга, таълимга ва устозларига бўлган меҳрини ортишида беқиёс деб ҳисоблайман. Ўқувчиларим билан ҳар кунни шу тарзда саломлашиб олишдан бошлаймиз, бу эса уларнинг кун давомида тетик кайфиятда юришларига сабаб бўлади”, — дейди устоз.

Шермуҳаммад Машрабжонов ўз фаолияти давомида ривожланган хорижий давлатлардаги ўқитиш методларини ўрганиб, уларни ўз ўқувчиларига татбиқ этиш устида доимий изланиш олиб боради.

У айни дамда мактабнинг барча ўқувчилари жисмонан ва руҳан тетик бўлиб юришлари мақсадида яна бир қатор янгиликлар устида бош қотиряпти, улар амалга ошгач биз билан ўртоқлашишга ваъда берди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
С1 СЕРТИФИКАТ БЎЛСА МАЛАКА ТОИФАСИ БИР ПОҒОНА ОШИРИЛАДИМИ?

Ассалому алайкум! Мен 2022йил 25февраль куни рус тилиданРоссиянинг Пушкин номли рус тили институтиниг ТРКИ С1 сертификатини қўлга киритдим.Навбатдан ташқари аттестацияда олий тоифага даъвогарман.Сертификатнинг элкктрон кўринишини тақдим этсам, тестга кирмасдан олий тоифа бериладими?Жавоб учун раҳмат!

ЖАВОБ: Саволингизга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида жавоб берамиз.

Низомнинг 8-бандига кўра таълим ташкилотларининг қуйидаги педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

— туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

— халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

— халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

❗️Низомнинг 9-бандига асосан қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:

— Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

— «Устоз» миллий мукофоти ғолиблари;

— Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

— республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

❗️Демак, фақат мазкур ҳолатлардагина малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади ва малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади.

Демак, мазкур Қоидаларга сизни ҳолатингизда татбиқ этилмайди.

Бироқ Низомнинг 36-бандига асосан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларини аниқловчи сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аттестацияда иштирок этадиган ҳар бир ўқитувчи ушбу видеони ҳеч бўлмаса бир маротаба диққат билан кўриши тавсия қилинади!

БИЗ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!
(педагоглар аттестацияси мисолида)

Таълим инспекцияси томонидан педагог кадрлар аттестацияси жараёнида коррупцияни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?

— Ушбу жараёнда таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда педагоглар қандай йўл тутишлари лозим?

Ушбу видео орқали юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.


👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига «Технология» фанида электротехника йўналиши бўйича касб-ҳунар ўқитилади

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2022-йилнинг 26-март куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
❗️Душанбадан мактабларда дарслар бошланади

Бугун — 26 март мактабларда баҳорги таътилнинг охирги куни ҳисобланади.

28 март — душанбадан IV чорак дарслари бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
АТТЕСТАТСИЯ ҲАҚИДАГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

— 25 мартдан бошлаб асосий тест синовлари бошланганлиги сабабли Онлайн-репетитсиялар тўхтатилган.

— Аттестация натижалари билан ҳар куни кеч соат 18:00 дан бошлаб эрталаб 8:00 гача Шахсий кабинетга кирган ҳолда танишиш мумкин (Якшанба куни тўлиқ кун давомида).

— Сўровномани шахсий кабинетдан "Мурожаат ҳақидаги илова файли" тугмачасини босган ҳолда юклаб олиш мумкин.

— Аттестация натижаларига кўра "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги" сертификатлар июнь ойидан бошлаб педагогларнинг Сўровномани шахсий кабинетларига юборилади.

©️ Таълим инспекцияси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Жорий йилда малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар диққатига!

Ҳурматли Устозлар,

Жорий йилнинг 25 мартидан 21 апрелига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган.

Малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар рўйхати фанлар кесимида гуруҳларга ажратилиб, ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан таълим муассасаларига етказилган. Мазкур жадвалларда ҳар бир ўқитувчининг синовларга кириш вақти аниқ кўрсатилган.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда, ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги маълум қиламиз.

Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилади. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.

Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига малака (тест) синовларида ёрдам беришни таклиф қилса, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингизни сўраймиз.

Ўтказилаётган синовларда барча педагогларга омад тилаймиз!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниҳоят эртадан мактабларда оҳирги чорак дарслари бошланади

Эртага, 28 март — душанбадан IV (оҳирги) чорак дарслари бошланади.

P.S.: Узоқ йил маориф тизимида фаолият юритган ўқитувчи ўқув йили якунлангач невролог ҳузурига борган экан...(Юқоридаги лавҳада)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини ҳурмат қилиш керак!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ХТВ тавсиялар.pdf
3.1 MB
ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ СУММАСИНИНГ 25 ФОИЗИ МИҚДОРИДА ПУЛ БЕРИЛАДИ

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови юзасидан ажратилган мукофот пулларидан фойдаланиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги хатини олдик.

Ушбу хатда халқ таълими бошқарма ва бўлимларига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига тавсиялар берилган.

Хатда:

хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи;

5 нафар ўқувчилар жамоаси аъзолари учун планшет, ноутбук, компютер ёки пул кўринишида рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи ажратилиши келтирилган.

Шунинингдек, ушбу хатда мактаблар томонидан пул мукофотларни сарфланишига оид бошқа бир қатор муҳим тавсяилар берилган. Танишиб чиқинг.

Ушбу хатни ўқитувчиларимизга юбориб қўйинг. Пул сарфланиши қоидаларини билиб олсинлар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Директорлар ва соатбай ишловчи ўқитувчилар ҳам ойлик устама олиши мумкин

❗️Мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.

Шунингдек, ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритганда мактабларнинг раҳбар ходимларига ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар белгиланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022 ўқув йилида мактабларда 9-синф ўқувчилари учун 6 та, 11-синф ўқувчилари учун 5 та фандан имтихон ўтказилади

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🔷Мактабларда ўқувчиларни компьютердан шунчаки фойдаланувчи эмас, балки ундан даромад топадиган мутахассислар қилиб тайёрлашимиз зарур

© Шавкат Мирзиёев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
54 ЁШДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИМ МУМКИНМИ?

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат. Мен ўқитувчиман. Ёшим 50да. Соғлигим охирги пайтларда ёмонлашганлиги сабабли мактабга дарс бериб келишга қийналяпман. Шу сабабли 53 ёшимгача ишламай, 54 ёшимда оҳирги йилда ишга чиқиб, кейин пенсияга чиқсам бўладими?

ЖАВОБ: Албатта чиқсангиз бўлади.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 12-1-моддасига асосан камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган юқоридаги асосга кўра сизнинг стажингиз 20 йилдан ортиқни ташкил қилса сиз 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқингиз бўлади.

(c) ЮРИСТ МАСЛАҲАТИ

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2022-йилнинг 1-апрел куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
Ассалому алайкум, азиз Устозлар ва ҳамюртлар!

Барчангизга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин! Тутган рўзаларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

👉 @ustoz
#Биласизми
Мактаб битирувчиларининг натижаларидан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади

Мактаб битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралгача ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб мактабларнинг раҳбар ходимлари рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш БҲМнинг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 12 баравар (3 млн 240 минг сўм), директори ўринбосарлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм);

ўқувчиларининг 85–89 фоизи ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 9 баравар (2 млн 430 минг сўм), директор ўринбосарлари – 4,5 баравар (1 млн 215 минг сўм);

ўқувчиларининг 80–84 фоиз қисми ўқишга кирса ва (ёки) ишга жойлашса мактаб директорлари – 6 баравар (1 млн 620 минг сўм), директор ўринбосарлари – 3 баравар (810 минг сўм).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар хил бўлар бўлмас аттестация ўтказиш ҳақида

Президентимиздан иқтибос.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​#Биласизми
❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус