Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўрайди

Олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Абитуриентлар энди аввалгидек олий таълим муассасаларига овора бўлиб боришлари, узундан-узоқ навбатга туришларига хожат қолмади.

Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.

Бу жараёнда битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31%) паспорт олмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни сўраймиз.

Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактабларга психологик хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик Республика ташхис маркази фаолияти билан тубдан танишди.

Марказ ходимлари билан учрашувда мактабларда психологик хизмат ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Бугун шиддат билан ўзгараётган замонда ҳар бир ўқувчи ва педагог ходим учун психолог хизмат ўта мухим, шу боис, Республика марказидан тортиб, энг қуйи буғингача психологлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун, Республика ташхис марказининг функциялари, мақсад ва вазифалари такомиллаштирилади.

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятлари қайта кўриб чиқилади.

Психологлар фаолиятини энг қуйи бўғин, мактаб даражасигача тушиб, уларнинг кунлик фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, айниқса, мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Мактаб психологларининг мутахассислиги, касбий лаёқати диагностика қилиниб, уларни малакасини ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестация 2 босқичда: умумий 100 баллик тизимда баҳоланади

Аттестацияда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги (20 балл) ҳамда малака синовлари (80 балл) натижалари ҳисобга олинади
.

1- босқич:

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгаши томонидан ўрганилади ҳамда 20 баллик тизимда баҳоланади.

2-босқич:

Педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малака синовлари (тест, ижодий, назарий ва амалий шакллардан бири) ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, хар бир тўғри бажарилган тест учун 2 балл билан баҳоланиб, жами 80 балл берилади.

Иккита босқич натижасига кўра:

🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 50 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;

👉 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас

☝️ Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Ушбу видеофилмни барча синф гуруҳларингизга тарқатинг, ота-оналар йиғилишингизда биринчи дақиқада уларга қўйиб беринг, кўришга мажбурланг!

Аксарият ҳолларда айрим ота-оналарнинг ўқитувчиларни муҳокама қилаётганликлари ҳолатига дуч келамиз, лекин ўзимиз қандай ота-она эканлигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

Бугун ўқитувчиларимизнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрларига қизиқдик. Хўш, улар бугунги ота-оналар ҳақида нима дейди?

Уларнинг сўзларига қулоқ тутинг, эҳтимол, бу сизга келажагингиз бўлмиш фарзанд тарбиясида йўл қўяётган хатоларингиз устида яна бир бор ўйлаб кўришга ҳамда масъулиятингизни оширишингизга оз бўлсада туртки бўлар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Диққат: Аттестация кунлари маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогларнинг ўқув фани бўйича малака (тест) синови ўтказилиш муддатлари маълум бўлди

Синовлар 2022 йилнинг 25 мартидан бошлаб 21 апрелига қадар ўтказилади.

Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади.

Тошкент вилояти педагоглари учун малака (тест) синовлари 4 апрелдан бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🌸 Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар, каналимиз аъзолари

Сизларни ва оила аъзоларингизни фасллар келинчаги бўлмиш баҳор фаслининг энг улуғвор, янгиланиш ва ёшариш байрами «Наврўзи олам» айёми билан табриклаймиз. Сизларга баҳорий кайфият, узоқ умр, баҳт- саодат ҳамроҳ бўлишини тилаймиз. Доим соғ ва саломат бўлинг. Юртимиз тинч, тинчлигимиз бардавом бўлсин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ПКА_2022_Андижон_в_25_29_март_куни_тест_топширадиган_педагоглар.pdf
967.2 KB
АНДИЖОН вилояти бошланғич таълим ўқитувчиларининг тест топширадиган аниқ санаси, гуруҳи ва вақти

25-29 март кунлари малака (тест) синовларида иштирок этадиган АНДИЖОН вилояти бошланғич таълим ўқитувчилари рўйхати эълон қилинди.

Pўйхатлар орқали педагоглар тест топширадиган аниқ санасини, гуруҳини ва вақтини билиб олишлари мумкин.

Педагоглар шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА) лари билан белгиланган вақтдан ярим соат олдин (Андижон машинасозлик институти) етиб келишлари мақсадга мувофиқ.

Батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
С1 ёки унга тенглаштирилган Сертификатга эга бўлган педагоглар онлайн-репетицияларда ҳам иштирок эта олмайдиларми?

Савол:
Мен Онлайн репетицияда қатнашмоқчи эдим, лекин " Ушбу ўқитувчи учун ИМТИЁЗ мавжуд. Тест топшириш мумкин эмас!"-деган ёзув чиқди. Бу нимани билдиради? Асосий синовларда ҳам шундай бўладими, яъни мен тест топширмайманми?

Жавоб: Низомнинг 36-банди С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

📌 Бундай чекловлар асосан Инглиз, Немис, Француз ва Рус тили (миллий мактабларда) ўқитувчиларида учраши мумкин!

P.S. Имтиёз берувчи С1 Сертификати бор педагоглар, репетицияга кириб кўринг, рухсат берилмаса, имтиёзли мурожаатингиз қабул қилинган. Чеклов бўлмаса ноаниқлик бор.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизга устоз нимага керак?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарёда ўқувчи қиз Наврўз байрамида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди

Жорий йилнинг 19 март куни Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги 33-мактабда 2005 йилда туғилган ўқувчи қиз Наврўз байрами тадбирида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қизнинг ёшлигидан тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги билан касалланиб келган.
Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.

Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ФАРҒОНАЛИК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ КУННИ ЎҚУВЧИЛАРИГА ЎЗИГА ХОС ТАРЗДА МОТИВАЦИЯ БЕРИШДАН БОШЛАЙДИ (+ВИДЕО)

25 ёшли ўқитувчи Шермуҳаммад Машрабжонов Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 29-мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан сабоқ беради. Ўз касбини севган Шермуҳаммад Машрабжонов бошланғич синфларга жисмоний тарбия фанидан дарс бериш билан бирга мактабнинг 7-«В» синф ўқувчиларига синф раҳбарлик ҳам қилади ва ҳар бир янги кунни синф раҳбарлик қилаётган ўқувчиларига мана шу тарзда мотивация беришдан бошлайди.

“Ҳар бир ўқувчи алоҳида бир дунё, уларнинг ҳар бири мактабга турли кайфиятда келади, кимдир кўчадан салбий маълумот эшитиб келса, яна кимдир уйдан дакки эшитган ҳолда келиши мумкин. Бундай ҳолларда мактаб ўқитувчисининг бола билан дўстона муносабати ўқувчининг мактабга, таълимга ва устозларига бўлган меҳрини ортишида беқиёс деб ҳисоблайман. Ўқувчиларим билан ҳар кунни шу тарзда саломлашиб олишдан бошлаймиз, бу эса уларнинг кун давомида тетик кайфиятда юришларига сабаб бўлади”, — дейди устоз.

Шермуҳаммад Машрабжонов ўз фаолияти давомида ривожланган хорижий давлатлардаги ўқитиш методларини ўрганиб, уларни ўз ўқувчиларига татбиқ этиш устида доимий изланиш олиб боради.

У айни дамда мактабнинг барча ўқувчилари жисмонан ва руҳан тетик бўлиб юришлари мақсадида яна бир қатор янгиликлар устида бош қотиряпти, улар амалга ошгач биз билан ўртоқлашишга ваъда берди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
С1 СЕРТИФИКАТ БЎЛСА МАЛАКА ТОИФАСИ БИР ПОҒОНА ОШИРИЛАДИМИ?

Ассалому алайкум! Мен 2022йил 25февраль куни рус тилиданРоссиянинг Пушкин номли рус тили институтиниг ТРКИ С1 сертификатини қўлга киритдим.Навбатдан ташқари аттестацияда олий тоифага даъвогарман.Сертификатнинг элкктрон кўринишини тақдим этсам, тестга кирмасдан олий тоифа бериладими?Жавоб учун раҳмат!

ЖАВОБ: Саволингизга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида жавоб берамиз.

Низомнинг 8-бандига кўра таълим ташкилотларининг қуйидаги педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

— туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

— халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

— халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

❗️Низомнинг 9-бандига асосан қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:

— Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

— «Устоз» миллий мукофоти ғолиблари;

— Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

— республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

❗️Демак, фақат мазкур ҳолатлардагина малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади ва малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади.

Демак, мазкур Қоидаларга сизни ҳолатингизда татбиқ этилмайди.

Бироқ Низомнинг 36-бандига асосан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларини аниқловчи сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аттестацияда иштирок этадиган ҳар бир ўқитувчи ушбу видеони ҳеч бўлмаса бир маротаба диққат билан кўриши тавсия қилинади!

БИЗ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!
(педагоглар аттестацияси мисолида)

Таълим инспекцияси томонидан педагог кадрлар аттестацияси жараёнида коррупцияни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?

— Ушбу жараёнда таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда педагоглар қандай йўл тутишлари лозим?

Ушбу видео орқали юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.


👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига «Технология» фанида электротехника йўналиши бўйича касб-ҳунар ўқитилади

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2022-йилнинг 26-март куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇
❗️Душанбадан мактабларда дарслар бошланади

Бугун — 26 март мактабларда баҳорги таътилнинг охирги куни ҳисобланади.

28 март — душанбадан IV чорак дарслари бошланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
АТТЕСТАТСИЯ ҲАҚИДАГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

— 25 мартдан бошлаб асосий тест синовлари бошланганлиги сабабли Онлайн-репетитсиялар тўхтатилган.

— Аттестация натижалари билан ҳар куни кеч соат 18:00 дан бошлаб эрталаб 8:00 гача Шахсий кабинетга кирган ҳолда танишиш мумкин (Якшанба куни тўлиқ кун давомида).

— Сўровномани шахсий кабинетдан "Мурожаат ҳақидаги илова файли" тугмачасини босган ҳолда юклаб олиш мумкин.

— Аттестация натижаларига кўра "Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги" сертификатлар июнь ойидан бошлаб педагогларнинг Сўровномани шахсий кабинетларига юборилади.

©️ Таълим инспекцияси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Жорий йилда малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар диққатига!

Ҳурматли Устозлар,

Жорий йилнинг 25 мартидан 21 апрелига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилиши ҳақида хабар берилган.

Малака (тест) синовларида иштирок этувчи педагоглар рўйхати фанлар кесимида гуруҳларга ажратилиб, ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан таълим муассасаларига етказилган. Мазкур жадвалларда ҳар бир ўқитувчининг синовларга кириш вақти аниқ кўрсатилган.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда, ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (ПАСПОРТ ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома) билан ўзингиз учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишингиз етарли эканлиги маълум қиламиз.

Синовларга кирувчи ҳар бир талабгор ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан текширилади. Бундан ташқари жараёнда шаффофликни таъминлаш учун маҳаллий депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.

Агар сизга кимдир маълум миқдордаги тўлов эвазига малака (тест) синовларида ёрдам беришни таклиф қилса, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингизни сўраймиз.

Ўтказилаётган синовларда барча педагогларга омад тилаймиз!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниҳоят эртадан мактабларда оҳирги чорак дарслари бошланади

Эртага, 28 март — душанбадан IV (оҳирги) чорак дарслари бошланади.

P.S.: Узоқ йил маориф тизимида фаолият юритган ўқитувчи ўқув йили якунлангач невролог ҳузурига борган экан...(Юқоридаги лавҳада)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини ҳурмат қилиш керак!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ХТВ тавсиялар.pdf
3.1 MB
ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ СУММАСИНИНГ 25 ФОИЗИ МИҚДОРИДА ПУЛ БЕРИЛАДИ

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови юзасидан ажратилган мукофот пулларидан фойдаланиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги хатини олдик.

Ушбу хатда халқ таълими бошқарма ва бўлимларига ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига тавсиялар берилган.

Хатда:

хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи;

5 нафар ўқувчилар жамоаси аъзолари учун планшет, ноутбук, компютер ёки пул кўринишида рағбатлантириш учун - мукофот суммасининг 25 фоизи ажратилиши келтирилган.

Шунинингдек, ушбу хатда мактаблар томонидан пул мукофотларни сарфланишига оид бошқа бир қатор муҳим тавсяилар берилган. Танишиб чиқинг.

Ушбу хатни ўқитувчиларимизга юбориб қўйинг. Пул сарфланиши қоидаларини билиб олсинлар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал