Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
8-mart bayramiga senariy.docx
14.5 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart-ssenarli (1).docx
20.7 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart tadbir1.docx
70.4 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Mart onajonlar bayrami ssenariy.docx
23.8 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
21-Mart Navro'z bayrami ssenariysi.docx
25.7 KB
21-март Наврўз байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Navro'z bayrami ssenariysi 1.docx
2.7 MB
21-март Наврўз байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияга тайёргарлигингизни текшириб кўринг!

Педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн-репетициялар бошланди.
🔹Инглиз тили;
🔹Немис тили;
🔹Француз тили;
🔹Рус тили;
🔹Она тили;
🔹Тарих;
🔹Давлат ва ҳуқуқ асослари;
🔹Тарбия;
🔹Математика;
🔹 Информатика ва ахборот технологиялари;
🔹Физика;
🔹Кимё;
🔹Биология;
🔹География;
🔹Иқтисодиёт;
🔹 Бошланғич таълим;
🔹 Мусиқа маданияти;
🔹 Тасвирий санъат ва чизмачлик;
🔹 Технология.

Онлайн репетицияларга ушбу манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ўқитувчиларга: «Тест сизга болани саралаб беряптими, сиз ҳам уни маънан мажруҳ қилмай, ўқитиб беринг»

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати яхши эмаслигига олий таълимдаги муҳит сабабчидир. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов таъкидлаб ўтди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестация бўйича янги низомнинг шу жойига тушунмаяпман. Агар ўқитувчи тестдан 60 балл олса кейин мактаб томонидан 10 балл берилса иккаласи қўшиб ҳисобланиб 70 балл билан 1-тоифага ўтадими? 70 балл олса тестдан 10 балл мактабдан берилса 80 балл билан олий тоифали бўладими?

Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги+Малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади. Масалан:

📌
Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:
20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:
20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:
0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда рус тили дарси...

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестация 2 босқичда: умумий 100 баллик тизимда баҳоланади

Аттестацияда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги (20 балл) ҳамда малака синовлари (80 балл) натижалари ҳисобга олинади
.

1- босқич:

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгаши томонидан ўрганилади ҳамда 20 баллик тизимда баҳоланади.

2-босқич:

Педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малака синовлари (тест, ижодий, назарий ва амалий шакллардан бири) ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, хар бир тўғри бажарилган тест учун 2 балл билан баҳоланиб, жами 80 балл берилади.

Иккита босқич натижасига кўра:

🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 50 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;

👉 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас

☝️ Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

— тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

— вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

— халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-,2-,3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Маълумот учун, бу байрам арафасида қўшимча дам олиш кунлари кўзда тутилмаган. 9 март — чоршанба ҳамма учун иш куни ҳисобланади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ассалому алайкум хурматли устозлар азиз опалар-сингиллар

Барчаларингизни 8-март Халқаро хотин- қизлар байрами билан табриелаймиз. Оилангизда тинчлик осойишталик, танингизда соғ- саломатлик, рўзғорингизда барака бўлсин. Аллоҳнинг ўзи машаққатли иш фаолиятингизга мададкор бўлсин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Азиз ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни баҳорнинг илк айёми – 8 март байрами билан Халқ таълими вазирлиги номидан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, ҳамиша оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келганини ҳеч биримиз ёдимиздан чиқармаймиз.

Сиз гўзал ва бетакрор, азиз аёлларимиз ҳақида жуда илиқ фикрлар айтиш, кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Бу борада Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз” деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли соҳаларида хотин-қизларнинг фаол ва ташаббускорлиги, ҳалол меҳнатлари билан ҳаётимизнинг файзли бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари барчамизни қувонтиради.

Ушбу шукуҳли айёмда катта мамнуният билан, бугун халқ таълими тизимида эзгу ишларимизга камарбаста бўлиб, фарзандларимизга устозлик қилиб келаётган 343 967 нафар хотин-қизларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтишни жоиз деб биламан.

Азиз опа-сингиллар!

Ақл-заковатингиз, меҳр-оқибатингиз, сабру қаноатингиз билан барчамизга ибрат бўлиб, ёш авлодга билим бериш борасида қўшаётган беқиёс ҳиссангиз ва янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз учун Сизлардан чексиз миннатдормиз.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланган жорий йилда ҳам олдимизга қўйилган улкан вазифаларни амалга оширишда, аввало, Сизларнинг билим ва маърифий салоҳиятингизга таянамиз.

Ишончим комилки, ҳар бирингиз қайси ҳудудда истиқомат қилишингиз, халқ таълими тизимининг қайси бўғинида ишлашингиздан қатъи назар, юртимизнинг барча жонкуяр аёллари қаторида таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларимизга, айниқса, қизларимизга таълим ва тарбия беришдек ғоят машаққатли, аммо олижаноб ишга муносиб ҳиссангизни қўшасиз.

Азиз ва мўътабар онахонлар, мунис опа-сингиллар!

Яна бир бор сизларни ва сиз орқали юртимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни самимий табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.

Зеро, аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб ва буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидойилик ва она жасорати мужассамдир.
Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин!

Эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов


👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Тошкент шаҳридаги педагоглар учун малака (тест) синовларини ўтказиш жадвали

Синовлар 2022 йилнинг 14 мартидан бошлаб 2 апрелига қадар Таълим инспекцияси биносида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) ўтказилади.

Аттестацияга жалб қилинган педагогларни белгиланган муддатларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан иштирок этишлари лозим бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Эслатма

❗️2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилдиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари январь-февраль ойларида амалга оширилди ҳамда мурожаат юбориш 1 март куни тўхтатилди.

1 мартга қадар
мурожаат юбориб, мурожаати ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш жараёнларида камчиликлар аниқланиб "Рад этилган" педагоглар, ўз мурожаатларидаги камчиликларни тўғрилаган ҳолда, шахсий кабинетлари орқали"таҳрирлаб қайта юбориш"лари мумкин.

Шунингдек, 1 мартга қадар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориб, тўлов қилишга улгурмаган педагоглар ҳам тўлов қилишлари мумкин.

Шу билан биргаликда, онлайн-репетициялар давомида аниқланган камчиликлар (фанлари алмашиб қолган ёки иш жойлари ўзгарган ва ҳ.к.з) ни тўғрилаш бўйича 10 мартга (шу куни ҳам) қадар вилоятдаги ишчи гуруҳларига, яъни Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига ёзма равишда мурожаат қилишлари мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБДА СИНФЛАР СОНИГА КЎРА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ ШТАТ БИРЛИГИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕЛГИЛАНАДИ?

🔰Синф комлектлар сонига қараб мактабларда раҳбар ходимлар штат бирлиги қуйидаги тартибда белгиланади:

Синф комплектлари сони 8 ва ундан ортик ёки ўқувчилар сони 240 нафардан ортиқ бўлган бошланғич мактабларда директор лавозими киритилади.

🔹Директорнинг маънавий- маърифий ишлари буйича уринбосари:
👉6 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.
👉7-10 тагача синф учун – 0.5 штат
👉11-22 тагача синф учун – 1 штат
👉23-29 тагача синф учун – 1.5 штат

🔹Директорнинг ўқув ишлари буйича уринбосари:
👉6 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.
👉7-10 тагача синф учун – 0.5 штат
👉11-22 тагача синф учун – 1 штат
👉23-29 тагача синф учун – 1.5 штат

🔰Синф комплектлари юқори бўлган тақдирда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари қўшимча равишда қуйидаги миқдорларда киритилади:
👉40-49 синф комплектлари бўлганда – 0,5 бирликдан;
👉50 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда – 1,0 бирликдан ажратилади.

🔹Директорнинг ҳўжалик ишлари буйича уринбосари:
👉6-16 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.
👉17-30 тагача синф учун – 1 штат
❗️Бунда:
👉6-10 тагача синф учун 0.5 штат бирликда ҳўжалик мудири лавозими киритилади.
👉11-16 тагача синф учун 1 штат бирликда ҳўжалик мудири лавозими киритилади.

🔹Психолог лавозими:
👉250 нафаргача бўлганда 1,0 бирликдан;
👉250 нафардан 800 нафаргача бўлганда 1,5 бирликдан;
👉800 нафардан 1600 нафаргача бўлганда 2,0 бирликдан;
👉1600 нафардан 3000 нафаргача бўлганда 2,5 бирликдан;
👉3000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 3,0 бирликдан.

🔹ЧҚБТ раҳбари:
Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозими мактабдаги мавжуд 10-11-синфлар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда киритилади:

👉10 тагача синф комплектлари бўлганда 1,0 бирликдан;
👉11-15 синф комплектлари бўлганда 1,5 бирликдан;
👉16 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда 2,0 бирликдан ажратилади. Бунда ушбу лавозим мажбуриятлари таркибига ҳафталик 10 соатгача ушбу фан бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш киритилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБЛАРДА 19 МАРТ 3-ЧОРАКНИНГ ОХИРГИ ДАРС КУНИ БЎЛАДИ

Мамлакатимиз умумий ўрта таълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилининг 3-чораги ўз якунига етиб бормоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра тасдиқланган Низомга мувофиқ мактабларда баҳорги таътил 2022 йилнинг 21 март кунидан бошланиб, 2022 йилнинг 27 март куни якунланиши керак.

20 март куни якшанбага тўғри келаётганлиги учун, мактабларда 20 март куни эмас, балки 19 март куни 3-чоракнинг охирги дарс куни, 28 март куни эса 4-чоракнинг биринчи дарс куни бўлади.

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Педагоглар_аттестацияси

Малака тоифаси бўйича илк маротаба электрон сертификатлар тарқатилди

Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан педагог кадрларга қоғоз шаклдаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилган эди.

Электрон сертификатларнинг дастлабкилари фаолияти давомида ютуқларга эришган, малака тоифасини малака тоифаси (лавозим)ни тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) қўлга киритган педагогларга тарқатилди.

Батафсил: https://tdi.uz/oz/news/112246

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИЛАРНИ МАКТАБ ҲУДУДИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Савол:
Ассалому алайкум! Мен мактаб директориман. Мана баҳор ойлари ҳам кириб келмоқда. Маълумки, баҳор келиши билан мактаб ҳудудини тозалашга зарурият туғилади. Бутун мактаб ҳудудини тозалашга эса ҳовли супурувчиларнинг ўзи улгурмайди. Саволим шундан иборатки, ўқувчиларни мактаб ҳудудини ободонлаштириш учун жалб қилса бўладими. Илгари бизда мактаб ҳудуди синфлар кесимида ўқувчиларга бўлиб берилар эди. Ҳозир ҳам шундай қилсак бўладими?

Жавоб: Бу жуда нозик масала. Чунки арзимаган қалтис ҳаракат билан болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиб қўйиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шу сабабли бу борада Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 179-сонли буйруғи билан ишлаб чиқилган "Умумий ўрта таълим муассасалари ҳовлиси, фойе ва бино йўлакларини безатиш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари” бўйича тавсияларига амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Вазирликнинг мазкур тавсияларида ўқувчиларга мактаб ҳудудини ободонлаштириш учун синфлар кесимида бўлиб бериш мумкинлиги айтилган. Мактаб ҳудуди ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш мақсадида алоҳида майдонларга бўлинган ҳолда ўрта ва юқори синфларга бириктирилади ҳамда синфлар рақами кўрсатилган белгилар (табличкалар) ўрнатилади.

Бунда мактабнинг ён томонлари ҳудудини 9-11-синфларга, орқа ҳудудини 6-8-синфларга бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Умумтаълим мактаб ҳудудининг олд қисмини ободонлаштириш ҳамда ландшафт дизайни билан боғлиқ ишларга мактаб ўқувчиларини жалб қилиш мумкин эмас.

Таълим муассасасини стендлар ва турли хил кўргазмалар билан безатиш ишларини ташкил этиш учун ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки ўрнини босувчи шахслар)дан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади. Бундай тадбирларга сарф этиладиган ҳаражатларни мактабнинг нобюджет фонди ёки ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қоплаш тавсия этилади.

Юқоридаги кўрсатмалар ўқувчиларни ҳар куни мактаб ҳудудини ободонлаштиришга жалб қилиш керак дегани эмас. Бунинг учун ҳафтанинг маълум бир кунини танлаб олиб, «Озодалик куни» деб номлаш ва шу куни мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тавсия қилинади.

Шунингдек, таълим муассасасида ўтказиладиган ободонлаштириш ишлари дарс жараёнларига умуман таъсир кўрсатмаслиги лозим.

(с) Улуғбек Пўлатов

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал