Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун 4 март куни қуйидаги фанлардан онлайн-репетициялар бошланади:

— Инглиз тили;
— Немис тили;
— Француз тили;
— Жисмоний тарбия.

Онлайн репетицияларга
ушбу манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?

Жавоб: Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида "тестни якунлаш" тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан бир неча марта фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Энди ўқитувчиларга ойлик иш ҳақи ва аванс тўловларини исталган вақтда амалга ошириш имконияти чекланади

Маълумки, педагог ходимларга ойлик иш хақи ҳисоблашда Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан ойнинг ярмида аванс тўловлари, ойнинг иккинчи ярмида эса иш ҳақи тўловлари исталган вақтда, бир неча бор амалга ошириб келинарди.

Молия вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги кўрсатмасига асосан жорий йилнинг март ойидан бошлаб “УзАСБО” дастурий мажмуасида ушбу операцияларни бир мартадан ортиқ амалга ошириш имконияти чекланди.

Энди аванс тўловлари, иккинчи ярми иш ҳақи тўловлари ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалар учун сўровномалар ҳар ойда уларнинг ҳар бири бўйича бир мартадан ортиқ амалга оширилмайди.

Шу сабабли педагог ходимларга ойлик иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар “УзАСБО” дастурий мажмуасида шакллантирилган сўровномалар (ойнинг биринчи ва иккинчи ярми иш ҳақи) фақатгина бир маротаба амалга оширилади.

Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, ойлик ёки аванс учун иш ҳақи ҳисоблаш ҳар бири учун фақат бир мартта амалга оширилади. Илгаригидек директор ёки ўқув ишлари бўйича ўринбосарларнинг оғзаки илтимосига кўра, “УзАСБО” дастурий мажмуасига қайта-қайта сўров юборилмайди. Яъни, ойда бир маротаба аванс, бир маротаба ойлик иш ҳақи олинади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу чекловлар молиявий хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий этилди. Бу тартибнинг жорий қилиниши ўқитувчилар ойлик иш ҳақи ва аванс олиш муддатларига умуман таъсири йўқ.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади” – Президент.

Олийгоҳлар атрофидаги мактаб ва боғчаларда 13 минг вакант иш ўринлари мавжуд. Камида 10 минг нафар талабани улар учун жойлашуви қулай бўлган мактаб ва боғчаларга ишга жойлаштириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга давлат корхоналаридаги вакансиялар бўйича ҳар чоракда талабалар ўртасида танловлар эълон қилиб бориш топширилди.

Умуман, ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак.

Масалан, Марказий банк ҳар йили 3-4 курс талабалари ўртасида танловлар эълон қилиб, 60 нафар талабани ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилиш тизимини йўлга қўйган. Стажировка якунида энг яхши талабаларга доимий иш таклиф қилинади.

Худди шундай ишларни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари тизимли ташкил этиши шарт.

Ушбу янги тизим орқали ҳар йили 3 минг нафар талаба банд қилинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ, ТУМАН БОСҚИЧИДА 1-2-3- ЎРИНЛАР УЧУН 100-75-50 МЛН СЎМ МУКОФОТ

Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 4 март куни бошланиб, унда 40 325 минг ўқувчи иштирок этди.

Танловда иштирок этиш учун 8065 та мактаблар электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу мактабларнинг хорижий тил ўқитиш бўйича асосий кўрсаткичлари баҳоланиши билан бир қаторда терма жамоага киритилган 5 нафар ўқувчиларининг хорижий тил (инглиз, немис, француз тиллари) бўйича билимлари тест синовлари орқали баҳоланади.

Тест топшириқлари умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та топшириқлардан иборат.

Тест топшириқлари грамматик билимни баҳолаш, ўқиб тушуниш кўникмасини баҳолаш, лексик имкониятни баҳолашдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига 10 тадан (0,9 баллик 10 та, 1,7 баллик 10 та, 2,4 баллик 10 та, жами: 50 балл) тест топшириқлари берилади.

Тест топшириқлари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда тузилади.

Туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси танловнинг кейинги вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

🔰Эслатиб ўтамиз, мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;

🔰Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 250 миллион сўм, 2-ўрин учун – 200 миллион сўм, 3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;

🔰 Республика босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 500 миллион сўм, 2-ўрин учун – 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.

Маълумот учун: Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи жорий йил апрель ойида, республика босқичи эса август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart bayramiga senariy.docx
14.5 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart-ssenarli (1).docx
20.7 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart tadbir1.docx
70.4 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Mart onajonlar bayrami ssenariy.docx
23.8 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
21-Mart Navro'z bayrami ssenariysi.docx
25.7 KB
21-март Наврўз байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Navro'z bayrami ssenariysi 1.docx
2.7 MB
21-март Наврўз байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияга тайёргарлигингизни текшириб кўринг!

Педагог кадрлар аттестация бўйича онлайн-репетициялар бошланди.
🔹Инглиз тили;
🔹Немис тили;
🔹Француз тили;
🔹Рус тили;
🔹Она тили;
🔹Тарих;
🔹Давлат ва ҳуқуқ асослари;
🔹Тарбия;
🔹Математика;
🔹 Информатика ва ахборот технологиялари;
🔹Физика;
🔹Кимё;
🔹Биология;
🔹География;
🔹Иқтисодиёт;
🔹 Бошланғич таълим;
🔹 Мусиқа маданияти;
🔹 Тасвирий санъат ва чизмачлик;
🔹 Технология.

Онлайн репетицияларга ушбу манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ўқитувчиларга: «Тест сизга болани саралаб беряптими, сиз ҳам уни маънан мажруҳ қилмай, ўқитиб беринг»

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати яхши эмаслигига олий таълимдаги муҳит сабабчидир. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов таъкидлаб ўтди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестация бўйича янги низомнинг шу жойига тушунмаяпман. Агар ўқитувчи тестдан 60 балл олса кейин мактаб томонидан 10 балл берилса иккаласи қўшиб ҳисобланиб 70 балл билан 1-тоифага ўтадими? 70 балл олса тестдан 10 балл мактабдан берилса 80 балл билан олий тоифали бўладими?

Жавоб: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги+Малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади. Масалан:

📌
Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:
20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:
20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:
0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда рус тили дарси...

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестация 2 босқичда: умумий 100 баллик тизимда баҳоланади

Аттестацияда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги (20 балл) ҳамда малака синовлари (80 балл) натижалари ҳисобга олинади
.

1- босқич:

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгаши томонидан ўрганилади ҳамда 20 баллик тизимда баҳоланади.

2-босқич:

Педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малака синовлари (тест, ижодий, назарий ва амалий шакллардан бири) ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, хар бир тўғри бажарилган тест учун 2 балл билан баҳоланиб, жами 80 балл берилади.

Иккита босқич натижасига кўра:

🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;

👉 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

👉 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;

👉 50 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;

👉 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас

☝️ Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

— тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

— вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

— халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-,2-,3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Маълумот учун, бу байрам арафасида қўшимча дам олиш кунлари кўзда тутилмаган. 9 март — чоршанба ҳамма учун иш куни ҳисобланади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ассалому алайкум хурматли устозлар азиз опалар-сингиллар

Барчаларингизни 8-март Халқаро хотин- қизлар байрами билан табриелаймиз. Оилангизда тинчлик осойишталик, танингизда соғ- саломатлик, рўзғорингизда барака бўлсин. Аллоҳнинг ўзи машаққатли иш фаолиятингизга мададкор бўлсин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал