Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Жаҳон мактаблари ҳақида

— Ўқувчиларга форма кийдириш биринчи бўлиб Буюк Британияда ўйлаб топилган.

— Чехияда энг ёмон баҳо – “5”, аъло баҳо – “1” экан.

— Норвегияда ўқувчилар 8 синфгача баҳоланмас экан.

— Хитой мактабларида дарс бошланишидан олдин ўқитувчи-ю ўқувчи биргаликда бадантарбия қилишга мажбур.

— Ҳиндистонда болалар 4 ёшдан мактабга боришади.

— Америка ўқувчилари биринчи синфда дарс бошлашдан олдин, "ватанимга содиқман" деб қасамёд қилишади.

— Ҳиндистон мактаблари энг кўп ўқувчиларни бағрига олиши билан машҳур. Айрим мактабларида ўқувчилар сони 28 мингтагача етади.

— Японияда ўқув йили Сакура гуллаган пайтдан бошланади.

— Япон мактабларида ошхона бўлмайди.

— Япон мактабларида ручка ўрнига қалам ишлатилади.

— Япон мактабларида умуман “иккичи” ўқувчилар бўлмайди.

— Финландияда ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўқувчилар танаффусда синфдан ташқарига чиқишга мажбур.

— Куба мактабларида ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига ўргатилади.

— Россияда биринчи мактабни Петр И ташкил қилган. Унда фақат ўғил болалар ўқишарди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли таълим тизимига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар!

Халқ таълими вазирлиги фуқаролар мурожаатларини ўрганишни ўзининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. Ижтимоий тармоқлардаги вазирликнинг расмий саҳифалари орқали тизимга оид мурожаатларни имкон борича кузатиб боришга ва зарур ҳолларда уларни тезкор йўналтириб, жамоамиз билан уларни ўрганиб ечимини топишга ҳаракат қиламиз. Мактабларимизда таълим сифатини ошириш юзасидан берилаётган таклифларингиз, тизимдаги муаммо ва камчиликлар юзасидан билдирилаётган фикрларингиз тизим раҳбари сифатида мен учун жуда ҳам муҳим.

Аксарият мурожаатларнинг тагида "Бизнинг ҳам мактабимизга ташриф буюринг" деган изоҳларни ўқиб хурсанд бўламан. Масалан, Фарғона вилояти, Сӯх туманидаги 2-мактаб ӯқитувчиси Санжар Ҳисомов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан ўқитувчимиз Рустам Мамиров мактаблар шароити билан танишиб, кадрлар салоҳиятини баҳолашни, Улуғбек Мамуров Учкўприк туманидаги мактабни назоратга олишни, Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидан Моҳира Мустаева мактаб шароитини яхшилашни, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги мактаб шароитини яхшилашни сўраб Чарос Тохировна мурожаат қилган. Бундай мурожаатлар сони кўп.

Айримлар нега фақат яхши мактабга борасиз, ёмон мактабга ҳам келинг, деб ёзишади. Шу ўринда ҳудудларга борганда асосан муаммоли мактабларни ўрганишга эътибор қаратишимизни айтиб ўтмоқчиман. Ҳудуд раҳбарлари танлаган мактабларга имкон қадар бормасликка ҳаракат қилсак-да, айрим ҳолларда улар танлаган мактабларга боришимизни ҳам инкор этмайман. Шундай вазиятлар бўладики, умуман ҳеч кимга айтмай, йўлимда учраган мактабга ёлғиз кириб чиқаман, бунда ҳатто мактаб раҳбарлари ҳам борганимни билмайди ва борганим ҳеч қаерда ёритилмайди.

Халқ таълими тизимида 10 мингдан ортиқ мактаб бор, қани эди ҳар бирига бирданига боришнинг, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни бирваракайига ҳал қилишнинг имкони бўлса. Шу мақсадда вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳам соҳага оид барча муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил қилинганлигини ва бу Кенгашлар ҳар бир вилоятда тузилишини айтиб ўтмоқчимиз.

Дарвоқе, Халқ таълими вазирлиги барча ҳудуд раҳбарларини замонавий Таълим лидерлари қилишни мақсад қилган. Шу муносабат билан уларга юртимизнинг кўзга кўринган лидер раҳбарлари томонидан замонавий авлодни тарбиялашда замонавий бошқарув тизимини ўргатиш мақсадида мутлақо янги шаклда тренинг ташкил қилдик. Ишонаманки, 3 кун ичида ҳудудий раҳбарларимизнинг раҳбарлик тизимидаги дунёқарашлари ўзгариб, таълим тизимидаги бошқарувга янгича “ҳаво” кириб боради ва улар ўз ўрнида мактаб раҳбарларига ўрганганларини етказиб, тизимдаги бошқарувда ижобий ўзгариш юзага келади.

Ҳурматли устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари! Яна бир бор юборилган таклиф-мулоҳазаларингизнинг бирортаси эътибордан четда қолмаслигини билдирган ҳолда ҳар бирингизга таълим тизимига бефарқ эмаслигингиз учун миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Эртага, 1 март куни соат 10-00 дан бошлаб аттестация иштирокчилари учун ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯлар бошланади!

2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари ҳам якунланмоқда.

Педагоглардан малака (тест) синовларига тайёргарлик кўриш учун тест намуналаридан бериш тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pedkadr.tdi.uz - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

🔰1 март куни соат 10-00 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

🔸 Она тили ва адабиёт;
🔸 Ўзбек тили (Давлат тили);
🔸 Рус тили ва адабиёти;
🔸 Рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган синфлар учун);
🔸 Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
🔸 Қорақалпоқ тили (Давлат тили);
🔸 Тожик тили ва адабиёти;
🔸 Қозоқ тили ва адабиёти;
🔸 Қирғиз тили ва адабиёти;
🔸 Туркман тили ва адабиёти;
🔸 Корейс тили.

‼️Репетицияларга қуйидаги сайт ҳаволаси орқали ўзингизнинг логин-паролингиз билан киришингиз мумкин:

↪️ http://test.tdi.uz/

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт фанлари ўқитувчилари диққатига!

Эртага, 2 март куни соат 10:00дан бошлаб табиий фанлар бўйича педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик учун онлайн-репетициялар бошланади.

2 март куни соат 10:00 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

🔹Физика;

🔹Кимё;

🔹Биология;

🔹География;

🔹Иқтисодиёт;

📌Онлайн репетицияларга 👉http://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Loginuztdi
Parol uztdi

Эслатиб ўтамиз, ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни http://pedkadr.tdi.uz/ электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️"Математика" ҳамда "Информатика ва ахборот технологиялари" фанлари ўқитувчилари диққатига!

Бугун, 2 март куни соат 10:00дан бошлаб аниқ ва табиий фанлар бўйича педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик учун онлайн-репетициялар бошланади.

2 март куни соат 10:00 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

🔹Математика;
🔹 Информатика ва ахборот технологиялари;
🔹Физика;
🔹Кимё;
🔹Биология;
🔹География;
🔹Иқтисодиёт;

📌Онлайн репетицияларга 👉http://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Loginuztdi
Parol uztdi

Эслатиб ўтамиз, ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни http://pedkadr.tdi.uz/ электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
С1_Сертификат_имтиёзлари_муддатлари.pdf
731.7 KB
#Сўраган_эдингиз

С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатлар учун неча йил давомида имтиёзлар белгиланади?

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️"Тарих", "Давлат ва ҳуқуқ асослари" ҳамда "Тарбия" фанлари ўқитувчилари диққатига!

3 март куни соат
10:00дан бошлаб ижтимоий фанлар бўйича ҳам педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик учун онлайн-репетициялар бошланади.

3 март куни онлайн-репетицияларда иштирок этиш мумкин бўлган ўқув фанлари рўйхати:

🔹Тарих;
🔹Давлат ва ҳуқуқ асослари;
🔹Тарбия;
🔹 Информатика ва ахборот технологиялари;
🔹Физика;
🔹Кимё;
🔹Биология;
🔹География;
🔹Иқтисодиёт.

📌Онлайн репетицияларга 👉http://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Loginuztdi
Parol uztdi

Эслатиб ўтамиз, ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни http://pedkadr.tdi.uz/ электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини дарс ўтишига тўсқинлик қилинмоқда.

Тошкент вилояти Охангарон тумани 24-мактаб директори Мингбоев Юсуфали ака шу мактабнинг инглиз тили ўқитувчи Абдуллаева Ҳамида опага ноқонуний тарзда, қонунда кўрсатилмаган ҳужжатни талаб қилиб(мурожаатчининг айтишича шахсий манфаат сабаб), уни мактабдан ҳайдамоқчи, дарс вақтида кириб, дарсдан қўлидан судраб олиб чиқиб ташлаган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

ОТА-ОНАЛАР ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ДАРС ЖАРАЁНИГА АРАЛАШИШИ МУМКИН ЭМАС

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.

Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.

Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.

❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:

👉фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаб директорга отасидан қолганми?

Исроил ака мана бу ерда директор ва ўқитувчи ўртасидаги видео жойлашибди. Вазиятда аслида нимаган бошлагани ва нима учун директор ўқитувчини дарсга қўймагани ҳақида маълумот берибди. Вазият юзасидан шахсий хулосам қуйидагилардан иборат:

1️⃣ Ўқитувчининг конспект ёзиши “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор ( рўйхат рақами (3058 ИИ-сон, 29.06.2020 й.) билан бекор бўлган.

2️⃣ Ўқитувчининг дарс машғулотларини олиб боришига қаршилик кўрсатиш учун жавобгарлик белгиланган ва бу ҳақида аввалроқ ёзган эдим. Видеодаги вазиятдан хулоса қиладиган боълса, директорни бемалол маъмурий жавобгарликка ториш мумкин.

3️⃣ Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1июлдаги 206 сонли буйруғи билан тасдиқланган халқ таълими ходимларининг лавозим мажбуриятлари орасида директорнинг таълим-тартбия жараёнининг иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиш мажбурияти борлиги белгиланган.

4️⃣ Директор оъқитувчини дарсга қоъймаслиги натижасида оъша синфдаги оъқувчилар билим олмаслиги учун ҳам директор жавобгардир. Чунки умумтаълим муассасаси директори муассасанинг ўқув-тарбиявий фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади.

П.С. Шундай экан, директорнинг бундай ҳаракат қилиши на ҳуқуқий ва на аҳлоқий меёрларга тўғри келади. Агар вазият ҳақиқатда ўқитувчи айтганидек бўлса, унда бундай шахснинг таълим муассасасига раҳбарлик қилиши мутлақо мумкин эмас.

Вазият юзасидан халқ таълими вазирлиги ёки бошқармаси аниқлик киритиб, тегишли чора кўриши лозим.

(c) Исроил Тиллабоев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун 4 март куни қуйидаги фанлардан онлайн-репетициялар бошланади:

— Инглиз тили;
— Немис тили;
— Француз тили;
— Жисмоний тарбия.

Онлайн репетицияларга
ушбу манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Login — uztdi
Parol — uztdi

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?

Жавоб: Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида "тестни якунлаш" тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан бир неча марта фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Энди ўқитувчиларга ойлик иш ҳақи ва аванс тўловларини исталган вақтда амалга ошириш имконияти чекланади

Маълумки, педагог ходимларга ойлик иш хақи ҳисоблашда Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан ойнинг ярмида аванс тўловлари, ойнинг иккинчи ярмида эса иш ҳақи тўловлари исталган вақтда, бир неча бор амалга ошириб келинарди.

Молия вазирлигининг 2022 йил 14 февралдаги кўрсатмасига асосан жорий йилнинг март ойидан бошлаб “УзАСБО” дастурий мажмуасида ушбу операцияларни бир мартадан ортиқ амалга ошириш имконияти чекланди.

Энди аванс тўловлари, иккинчи ярми иш ҳақи тўловлари ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалар учун сўровномалар ҳар ойда уларнинг ҳар бири бўйича бир мартадан ортиқ амалга оширилмайди.

Шу сабабли педагог ходимларга ойлик иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар “УзАСБО” дастурий мажмуасида шакллантирилган сўровномалар (ойнинг биринчи ва иккинчи ярми иш ҳақи) фақатгина бир маротаба амалга оширилади.

Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, ойлик ёки аванс учун иш ҳақи ҳисоблаш ҳар бири учун фақат бир мартта амалга оширилади. Илгаригидек директор ёки ўқув ишлари бўйича ўринбосарларнинг оғзаки илтимосига кўра, “УзАСБО” дастурий мажмуасига қайта-қайта сўров юборилмайди. Яъни, ойда бир маротаба аванс, бир маротаба ойлик иш ҳақи олинади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу чекловлар молиявий хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида жорий этилди. Бу тартибнинг жорий қилиниши ўқитувчилар ойлик иш ҳақи ва аванс олиш муддатларига умуман таъсири йўқ.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади” – Президент.

Олийгоҳлар атрофидаги мактаб ва боғчаларда 13 минг вакант иш ўринлари мавжуд. Камида 10 минг нафар талабани улар учун жойлашуви қулай бўлган мактаб ва боғчаларга ишга жойлаштириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга давлат корхоналаридаги вакансиялар бўйича ҳар чоракда талабалар ўртасида танловлар эълон қилиб бориш топширилди.

Умуман, ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак.

Масалан, Марказий банк ҳар йили 3-4 курс талабалари ўртасида танловлар эълон қилиб, 60 нафар талабани ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилиш тизимини йўлга қўйган. Стажировка якунида энг яхши талабаларга доимий иш таклиф қилинади.

Худди шундай ишларни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари тизимли ташкил этиши шарт.

Ушбу янги тизим орқали ҳар йили 3 минг нафар талаба банд қилинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ, ТУМАН БОСҚИЧИДА 1-2-3- ЎРИНЛАР УЧУН 100-75-50 МЛН СЎМ МУКОФОТ

Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 4 март куни бошланиб, унда 40 325 минг ўқувчи иштирок этди.

Танловда иштирок этиш учун 8065 та мактаблар электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу мактабларнинг хорижий тил ўқитиш бўйича асосий кўрсаткичлари баҳоланиши билан бир қаторда терма жамоага киритилган 5 нафар ўқувчиларининг хорижий тил (инглиз, немис, француз тиллари) бўйича билимлари тест синовлари орқали баҳоланади.

Тест топшириқлари умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, халқаро таълим стандартлари (CEFR) асосида тайёрланган 30 та топшириқлардан иборат.

Тест топшириқлари грамматик билимни баҳолаш, ўқиб тушуниш кўникмасини баҳолаш, лексик имкониятни баҳолашдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига 10 тадан (0,9 баллик 10 та, 1,7 баллик 10 та, 2,4 баллик 10 та, жами: 50 балл) тест топшириқлари берилади.

Тест топшириқлари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда тузилади.

Туман босқичида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси танловнинг кейинги вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

🔰Эслатиб ўтамиз, мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;

🔰Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 250 миллион сўм, 2-ўрин учун – 200 миллион сўм, 3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;

🔰 Республика босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 500 миллион сўм, 2-ўрин учун – 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.

Маълумот учун: Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи жорий йил апрель ойида, республика босқичи эса август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart bayramiga senariy.docx
14.5 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart-ssenarli (1).docx
20.7 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-mart tadbir1.docx
70.4 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Mart onajonlar bayrami ssenariy.docx
23.8 KB
8 март Халқаро хотин-қизлар байрами тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал