Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Ҳурматли рус тили ўқитувчилари!

Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Класс” лойиҳаси доирасида ўтказилган синовлар натижасида талабгорлар томонидан қўлга киртилган рус тилини билиш даражасини белгиловчи ТРКИ С1 сертификатлари етиб келганлигини маълум қиламиз.

Ушбу сертификатлар эгаларига тегишли халқ таълими бўлимлари томонидан бир ҳафта ичида тарқатилади.

Сертификатларни жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб мактабингизга қарашли халқ таълими бўлимларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатингиз билан олишингиз мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ТРКИ С1 сертификатига эга бўлган таълим тили рус тили бўлмаган мактаблар ва синфларда дарс берадиган рус тили ўқитувчилари сертификат берилган санадан бошлаб 2 йил давомида ойлик иш ҳақларига 50 фоиз устама олишга ҳақлидирлар.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ота-оналар учун... шеър

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

©️ Заршидбек Матғозиев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️ЭНДИЛИКДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТАНЛОВСИЗ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАДИ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;

Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;

ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;

Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
С1 даражасидаги Сертификатга эга бўлган педагоглар ҳам тест топширадими?

Мен Навоий шаҳридаги 19-мактабда инглиз тили ўқитувчисиман. Малака тоифам мутахассис. Яқинда халқаро C1 сертификатни қўлга киритдим. Айтишларича, аттестациядан озод қилиниб максималл балл бериларкан. Саволим шуки, мен шу C1 даражани тасдиқловчи ҳужжатни қаергадир жойлашим зарурми ёки шу ҳужжат имтиҳон жараёнида кўрсатиладими? Агар зарур бўлса, шу нарса қандай жойланади?

Низомнинг 36-банди тўртинчи хатбоши Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

C1 сертификатига эга бўлган педгоглар Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади. Шунингдек, навбатдан-ташқари аттестация бўлса, белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.

С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар мурожаат юборишда "ИМТИЁЗЛАР" ойначаси очилганда, имтиёз турини танлашлари ҳамда имтиёз берадиган сертификат нусхасини илова қилиб юклашлари керак бўлади.

Имтиёзга эга бўлиб, мурожаатлари қабул қилинган педагоглар тест синовлари куни қаергадир боришлари ёки кимгадир ниманидир кўрсатишлари талаб қилинмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

— мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагогика йўналишида ўқиётган талабалар эндиликда 2 курсдан бошлаб мактабларда ойлик олиб ишлаши мумкин

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАЪЛИМ РИВОЖИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМАЙДИ

Сўнги пайтларда мактабдаги раҳбар ходимлар саноқсиз жадваллар билан ишлаб банд бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Жадваллар билан машғул бўлиб, кўпчилик асосий лавозим вазифаларини бажариш учун жисмонан улгурмайди.

Педагог ходимлар деярли ҳар куни турли хил кўринишдаги жадвалар билан ишлашга мажбур. Энг ачинарли тарафи шундаки, буларнинг ҳеч бири таълим сифати ёки халқ таълими ривожи учун хизмат қилмайди.

Мисол учун мактабда жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарлик содир қилган ўқувчилар ҳақида рақамли маълумот тайёрланиб, уни юқори турувчи ташкилотларга бериш нимани ҳал қилади? Жадвал талаб қилган ташкилот барибир ўша ўқувчига ёрдам беролмайдику.

Ёки бўлмаса, қандайдир ютуқларга эришган ўқувчилар базасини шакллантириш орқали уларнинг ҳаммасини рағбатлантириб ҳам бўлмайдику. Қаси ўқувчиининг ижтимоий ҳолати оғир ёки жиноятчиликка мойиллиги бор ёки йўқлигини таълим муассаси раҳбариятининг билишининг ўзи етарли эмасми. Барибир сўрлаган маълумотлар берилгани билан ҳеч ким уларга ёрдам бермайдику.

Ёки сиз бирор мартта кам таъминланган, ҳуқуқбузарлик содир этган, ота-онаси ажрашган ёки чет элга кетган ўқувчига юқори ташкилотлардан келиб, айнан мактаб маъмурияти берган жадвал асосида бирорта масъул амалий ёрдам берганини кўрганмисиз?

Саноқсиз рақамлар билан ишлаш ҳеч нимани ҳал этмайди. Бу жадваллар қўлдан-қўлга ўтади, охирги борадиган жойига етиб борганда эса ўз аҳамиятини йўқотади ва яна янги кўринишдаги жадвал ўйлаб топилади. Энг ёмони буларнинг барчаси қоғозларда қолиб кетади.
Манба.

P.S.: Бундан ташқари сон-саноқсиз электрон базалар ҳам мавжуд.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#LIVE
Асосий фан олимпидаларининг иккинчи гуруҳ фанлари бўйича III (вилоят) босқичи бошланди.

Барча иштирокчи ўқувчиларга омад тилаймиз!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин?

Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

👉 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

👉 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

👉 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

👉 аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

❗️ Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Энди IELTS сертификати бўлмаган талабалар магистратурага қабул қилинмайди.

Жорий йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчиларга чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.

Бу ҳақда Президентнинг видеоселекторида маълум қилинган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли математика фани ўқитувчилари ва методистлари!

Сиз учун математика фанини ўқитишда илғор халқаро тажрибани ўрганиш учун ажойиб имконият!

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бухоро Давлат университети, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И. Романовский номидаги математика институти, Финляндия ташқи ишлар вазирлиги Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги билан ҳамкорликда Финляндиялик математика фанини ўқитишдаги илғор мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ўтказилади.

Ушбу семинар-тренингга барча математика фанини ўқитишга бефарқ бўлмаган устоз ва мутахассисларни таклиф этамиз.

Семинар-тренингни Бухоро давлат университетининг расмий Youtube каналида кузатишингиз мумкин.

Санаси: 26 февраль 2022 йил

Вақти: 13:00

Ҳавола: https://www.youtube.com/c/BuxDUuzedu

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун талаблар белгиланган

Қарорга кўра, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланди.

🔰 Жумладан:

2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2022/2023 ўқув йилига қадар давлат ОТМларидаги барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2024/2025 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг 50 фоизи камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга «спорт тарғиботчиси» сифатида бириктирилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Энг катта ниятим мактабларда бепул овқат бериш. Энг катта ниятим 2 ёшдан қабул қилиш" — Шавкат Мирзиёев

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
👩🏻‍🏫 Ўқитувчилар учун республика миқёсида олимпиада

🗓 Бугун, 27 февраль куни соат 22:00 га қадар www.khiso.uz платформасида қуйидаги фанлардан ўтказилади:

📐 Математика
🧲 Физика
🧪 Кимё
🦠 Биология
🖥 Информатика
🌍 География
📝 Она тили ва адабиёт
🇺🇿 Давлат тили
🇬🇧 Инглиз тили
🇷🇺 Рус тили
⚔️ Тарих
🕵🏻‍♀️ Бошланғич таълим
⚖️ Ҳуқуқ
✏️ Тасвирий санъат ва чизмачилик
📖 Тарбия
⚙️ Технология (Сервис ва Дизайн)
🎼 Мусиқа


🔖 Соат 22:00 да барча ўқитувчилар QR кодли сертификат юклаб олишади.

🔠 Тестлар сони 20 та бўлиб, осон-ўртача-қийин тартибда тузилган.

📈 Иштирокингизга мос рейтинг балларига ҳам эга бўласиз.

💡Илтимос, сайтдан фойдаланиш бўйича йўриқномалар билан батафсил танишиб чиқинг:

👉
ЙЎРИҚНОМА

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Эслатма
Эртага аттестация учун мурожаат юборишнинг охирги куни

2022 йилги аттестатцияда рўйхатдан ўтиш қачон, қандай тартибда бўлади?

Низомга кўра, аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.

Биринчи аттестацияда:

👉 Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;

👉 Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

👉 Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Иккинчи аттестацияда:

👉 Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;

👉 Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

👉 Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.

❗️Демак, эртага, яъни 28 февраль куни биринчи аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, мурожаат юборишнинг охирги куни ҳисобланади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Жаҳон мактаблари ҳақида

— Ўқувчиларга форма кийдириш биринчи бўлиб Буюк Британияда ўйлаб топилган.

— Чехияда энг ёмон баҳо – “5”, аъло баҳо – “1” экан.

— Норвегияда ўқувчилар 8 синфгача баҳоланмас экан.

— Хитой мактабларида дарс бошланишидан олдин ўқитувчи-ю ўқувчи биргаликда бадантарбия қилишга мажбур.

— Ҳиндистонда болалар 4 ёшдан мактабга боришади.

— Америка ўқувчилари биринчи синфда дарс бошлашдан олдин, "ватанимга содиқман" деб қасамёд қилишади.

— Ҳиндистон мактаблари энг кўп ўқувчиларни бағрига олиши билан машҳур. Айрим мактабларида ўқувчилар сони 28 мингтагача етади.

— Японияда ўқув йили Сакура гуллаган пайтдан бошланади.

— Япон мактабларида ошхона бўлмайди.

— Япон мактабларида ручка ўрнига қалам ишлатилади.

— Япон мактабларида умуман “иккичи” ўқувчилар бўлмайди.

— Финландияда ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўқувчилар танаффусда синфдан ташқарига чиқишга мажбур.

— Куба мактабларида ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига ўргатилади.

— Россияда биринчи мактабни Петр И ташкил қилган. Унда фақат ўғил болалар ўқишарди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли таълим тизимига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар!

Халқ таълими вазирлиги фуқаролар мурожаатларини ўрганишни ўзининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. Ижтимоий тармоқлардаги вазирликнинг расмий саҳифалари орқали тизимга оид мурожаатларни имкон борича кузатиб боришга ва зарур ҳолларда уларни тезкор йўналтириб, жамоамиз билан уларни ўрганиб ечимини топишга ҳаракат қиламиз. Мактабларимизда таълим сифатини ошириш юзасидан берилаётган таклифларингиз, тизимдаги муаммо ва камчиликлар юзасидан билдирилаётган фикрларингиз тизим раҳбари сифатида мен учун жуда ҳам муҳим.

Аксарият мурожаатларнинг тагида "Бизнинг ҳам мактабимизга ташриф буюринг" деган изоҳларни ўқиб хурсанд бўламан. Масалан, Фарғона вилояти, Сӯх туманидаги 2-мактаб ӯқитувчиси Санжар Ҳисомов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан ўқитувчимиз Рустам Мамиров мактаблар шароити билан танишиб, кадрлар салоҳиятини баҳолашни, Улуғбек Мамуров Учкўприк туманидаги мактабни назоратга олишни, Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидан Моҳира Мустаева мактаб шароитини яхшилашни, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги мактаб шароитини яхшилашни сўраб Чарос Тохировна мурожаат қилган. Бундай мурожаатлар сони кўп.

Айримлар нега фақат яхши мактабга борасиз, ёмон мактабга ҳам келинг, деб ёзишади. Шу ўринда ҳудудларга борганда асосан муаммоли мактабларни ўрганишга эътибор қаратишимизни айтиб ўтмоқчиман. Ҳудуд раҳбарлари танлаган мактабларга имкон қадар бормасликка ҳаракат қилсак-да, айрим ҳолларда улар танлаган мактабларга боришимизни ҳам инкор этмайман. Шундай вазиятлар бўладики, умуман ҳеч кимга айтмай, йўлимда учраган мактабга ёлғиз кириб чиқаман, бунда ҳатто мактаб раҳбарлари ҳам борганимни билмайди ва борганим ҳеч қаерда ёритилмайди.

Халқ таълими тизимида 10 мингдан ортиқ мактаб бор, қани эди ҳар бирига бирданига боришнинг, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни бирваракайига ҳал қилишнинг имкони бўлса. Шу мақсадда вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳам соҳага оид барча муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил қилинганлигини ва бу Кенгашлар ҳар бир вилоятда тузилишини айтиб ўтмоқчимиз.

Дарвоқе, Халқ таълими вазирлиги барча ҳудуд раҳбарларини замонавий Таълим лидерлари қилишни мақсад қилган. Шу муносабат билан уларга юртимизнинг кўзга кўринган лидер раҳбарлари томонидан замонавий авлодни тарбиялашда замонавий бошқарув тизимини ўргатиш мақсадида мутлақо янги шаклда тренинг ташкил қилдик. Ишонаманки, 3 кун ичида ҳудудий раҳбарларимизнинг раҳбарлик тизимидаги дунёқарашлари ўзгариб, таълим тизимидаги бошқарувга янгича “ҳаво” кириб боради ва улар ўз ўрнида мактаб раҳбарларига ўрганганларини етказиб, тизимдаги бошқарувда ижобий ўзгариш юзага келади.

Ҳурматли устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари! Яна бир бор юборилган таклиф-мулоҳазаларингизнинг бирортаси эътибордан четда қолмаслигини билдирган ҳолда ҳар бирингизга таълим тизимига бефарқ эмаслигингиз учун миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Эртага, 1 март куни соат 10-00 дан бошлаб аттестация иштирокчилари учун ОНЛАЙН-РЕПЕТИЦИЯлар бошланади!

2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мурожаат юбориш жараёнлари ҳам якунланмоқда.

Педагоглардан малака (тест) синовларига тайёргарлик кўриш учун тест намуналаридан бериш тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларни инобатга олган ҳолда ҳамда педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб онлайн-репетициялар ташкил этилади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pedkadr.tdi.uz - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

🔰1 март куни соат 10-00 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

🔸 Она тили ва адабиёт;
🔸 Ўзбек тили (Давлат тили);
🔸 Рус тили ва адабиёти;
🔸 Рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган синфлар учун);
🔸 Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
🔸 Қорақалпоқ тили (Давлат тили);
🔸 Тожик тили ва адабиёти;
🔸 Қозоқ тили ва адабиёти;
🔸 Қирғиз тили ва адабиёти;
🔸 Туркман тили ва адабиёти;
🔸 Корейс тили.

‼️Репетицияларга қуйидаги сайт ҳаволаси орқали ўзингизнинг логин-паролингиз билан киришингиз мумкин:

↪️ http://test.tdi.uz/

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт фанлари ўқитувчилари диққатига!

Эртага, 2 март куни соат 10:00дан бошлаб табиий фанлар бўйича педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик учун онлайн-репетициялар бошланади.

2 март куни соат 10:00 дан онлайн-репетициялар бошланадиган ўқув фанлари рўйхати:

🔹Физика;

🔹Кимё;

🔹Биология;

🔹География;

🔹Иқтисодиёт;

📌Онлайн репетицияларга 👉http://test.tdi.uz/ 👈 манзили орқали кириб кўришингиз мумкин:
Loginuztdi
Parol uztdi

Эслатиб ўтамиз, ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни http://pedkadr.tdi.uz/ электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал