This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-4 синфлар учун PIRLS тест-топшириқларини бажариш бўйича йўриқнома.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал

Маърифат газетасида эълон қилиб борилаётган намунавий аттестация саволлари (фото)
Маърифат газетасида 2022 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси саволлари бериб борилиши ҳақида хабар берилган эди.
Юқоридаги фотоларда 2022 йил феврал ойи 6-сонида берилган аттестация саволлари билан танишишингиз мумкин.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Маърифат газетасида 2022 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси саволлари бериб борилиши ҳақида хабар берилган эди.
Юқоридаги фотоларда 2022 йил феврал ойи 6-сонида берилган аттестация саволлари билан танишишингиз мумкин.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Таклиф
МАКТАБ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА БЎЙСУНМАЙДИГАН ЎҚУВЧИЛАРГА ТАЪСИРЧАН ЧОРА ҚЎРИШ МЕХАНИЗИМИНИ ЯРАТИШ КЕРАК
Биламизки, ҳар бир мактабда аҳлоқсиз, дарсларга кечикиб келадиган, ўқитувчиларнинг жахлини чиқариш учун ҳам атайлаб мактабга формасиз келадиган ўқувчилар топилади.
Истаймизми йўқми бундай ўқувчиларга нисбатан таъсирчан чора қўллашнинг имкони йўқ. Чунки, таълимга оид норматив ҳужжатларда бу каби ўқувчиларга яхшироқ таъсир ўтказа оладиган жазо чоралари йўқ. Биз эса таъсирчан чора қўллайман деган ўқитувчини ишдан оламиз ёки унга қандайдир жазо чорасини қўллаймиз. Ҳуддики ўқувчининг билим олиши фақат ўқитувчига зарурдек.
Ҳозирги кунда мактаб ички тартиб қоидаларига бўйсунмайдиган ўқувчиларга жуда енгил «жазо» чоралари белгиланган. Бундай жазо чоралари деярли самара бермайди. Ҳозир уларнинг айримларини мисоллар билан келтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.
❕Мактаб ички тартиб қоидаларига амал қилмайдиган, дарсларга кечга қолиб келадиган ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари:
👉ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш;
👉қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;
👉бошқа синфга ўтказиш;
👉синф жамоаси орасида муҳокама қилиш;
👉ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни мактабга таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш.
❕Мактаб формасини кийиш қоидаларига амал қилмаган ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари:
👉огоҳлантириш;
👉кундалик дафтарига қайд этиш;
👉тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
👉фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.
❕Мактабга мобил телефон олиб келадиган ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари:
👉огоҳлантириш;
👉уларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
👉телефонни олиб қўйиш; (аммо уни қайтариб бериш шарти билан)
👉ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ўқувчи мактабда қанча тартиб қоидаларни бузса ҳам унга нисбатан таъсирчан чора кўриш амримаҳол. Тартибга бўйсунмайдиган ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш бефойда эканлигини кўпчилигимиз яхши биламиз.
Агар қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш чораси ҳам бор. Лекин, ўқувчинини мактаб ички назорат рўйхатига олиш учун ўқитувчи жуда кўп ҳужжатлар йиғиши керак бўлади. Бундай ҳолатда ўқувчини тартибга соламан деб, ўқитувчининг ўзига иш кўпайиб кетади.
Мактабга мобил телефон олиб келадиган, ундан дарс пайти ҳам фойдаланиб, ўқитувчиини изза қилиш мақсадида уни видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлайдиган ўқувчилар ҳам талайгина. Бундай ўқувчиларга ҳам тузукроқ бир жазо чораси йўқ. Бу ҳолатда ҳам ўқитувчи уни огоҳлантириш ёки ота-онасини чақиришдан бошқа ҳеч нарса қилолмайди.
Бунда энг таъсирчан чора сифатида ўқувчининг мобил телефонини олиб қўйишингиз мумкин. Лекин, барибир ўқитувчи қанча чиранмасин ўқувчининг телефонини қайтариб беришга мажбур. Бу дегани, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёмон ҳулқли ўқувчига таъсир ўтказиш мушкул иш.
Шу сабабли ҳам «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»ни қайта кўриб чиқиб, мактаб ички қоидаларига бўйсунмайдиган ўқувчиларга таъсирчан чора қўриш механизимини яратиш керак.
(c) Улуғбек Пўлатов

Андижон вилоятининг айрим туманларида аванс пуллари кечикаётганлиги юзасидан
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
Андижон вилоятининг Андижон шаҳар, Асака ва Бўстон туманлари халқ таълими бўлинмалари айрим ходимларнинг масъулиятсизлиги туфайли 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар ўз вақтида топширилмаганлиги сабабли, уларнинг ғазна ҳисоб рақамлари бўйича амалга ошириладиган операциялар автоматик равишда тегишли дастурларда вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу туман (шаҳар) халқ таълими бўлинмаларида юзага келган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши натижасида Асака ва Бўстон туманларида аванс тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.
Андижон шаҳрида ходимларни қисқа муддатда аванс тўловлари билан таъминлаш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.
Халқ таълими вазирлиги

В2 ва унга тенглаштирилган Сертификатлар учун тоифа олишда имтиёзлар берилмайди.
❓Савол: Ассалому алайкум. Мен Андижон вилояти, Шаҳрихон туманиданман. Инглиз тили ўқитувчимиз ихтиерий аттестацияга ариза топширди, унга аризангиз "Қабул қилинди"- деган SMS ҳам келди. У шу кунларда В2 даражадаги сертификатни қўлга киритди. Бу даража 2- тоифа олишга ёрдам бера оладими?
✅ Жавоб: Афсуски йўқ, В2 ва унга тенглаштирилган сертификатлар учун тоифа олишда имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган. Низомнинг 36-банди тўртинчи хатбоши: "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади".
C1 ва унга тенглаштирилган сертификатларга эга бўлган педагоглар Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади. Шунингдек, навбатдан-ташқари аттестация бўлса, белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.

Ҳурматли рус тили ўқитувчилари!
Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Класс” лойиҳаси доирасида ўтказилган синовлар натижасида талабгорлар томонидан қўлга киртилган рус тилини билиш даражасини белгиловчи ТРКИ С1 сертификатлари етиб келганлигини маълум қиламиз.
Ушбу сертификатлар эгаларига тегишли халқ таълими бўлимлари томонидан бир ҳафта ичида тарқатилади.
Сертификатларни жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб мактабингизга қарашли халқ таълими бўлимларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатингиз билан олишингиз мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ТРКИ С1 сертификатига эга бўлган таълим тили рус тили бўлмаган мактаблар ва синфларда дарс берадиган рус тили ўқитувчилари сертификат берилган санадан бошлаб 2 йил давомида ойлик иш ҳақларига 50 фоиз устама олишга ҳақлидирлар.

Ота-оналар учун... шеър
Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.
Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.
©️ Заршидбек Матғозиев

❗️ЭНДИЛИКДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТАНЛОВСИЗ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАДИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
✅ Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;
✅ Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;
✅ ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;
✅ Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади.

С1 даражасидаги Сертификатга эга бўлган педагоглар ҳам тест топширадими?
❓Мен Навоий шаҳридаги 19-мактабда инглиз тили ўқитувчисиман. Малака тоифам мутахассис. Яқинда халқаро C1 сертификатни қўлга киритдим. Айтишларича, аттестациядан озод қилиниб максималл балл бериларкан. Саволим шуки, мен шу C1 даражани тасдиқловчи ҳужжатни қаергадир жойлашим зарурми ёки шу ҳужжат имтиҳон жараёнида кўрсатиладими? Агар зарур бўлса, шу нарса қандай жойланади?
✅ Низомнинг 36-банди тўртинчи хатбоши Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.
C1 сертификатига эга бўлган педгоглар Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади. Шунингдек, навбатдан-ташқари аттестация бўлса, белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.
С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар мурожаат юборишда "ИМТИЁЗЛАР" ойначаси очилганда, имтиёз турини танлашлари ҳамда имтиёз берадиган сертификат нусхасини илова қилиб юклашлари керак бўлади.
Имтиёзга эга бўлиб, мурожаатлари қабул қилинган педагоглар тест синовлари куни қаергадир боришлари ёки кимгадир ниманидир кўрсатишлари талаб қилинмайди.

#Биласизми
❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);
— мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);
— мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагогика йўналишида ўқиётган талабалар эндиликда 2 курсдан бошлаб мактабларда ойлик олиб ишлаши мумкин
Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАЪЛИМ РИВОЖИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМАЙДИ
Сўнги пайтларда мактабдаги раҳбар ходимлар саноқсиз жадваллар билан ишлаб банд бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Жадваллар билан машғул бўлиб, кўпчилик асосий лавозим вазифаларини бажариш учун жисмонан улгурмайди.
Педагог ходимлар деярли ҳар куни турли хил кўринишдаги жадвалар билан ишлашга мажбур. Энг ачинарли тарафи шундаки, буларнинг ҳеч бири таълим сифати ёки халқ таълими ривожи учун хизмат қилмайди.
Мисол учун мактабда жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарлик содир қилган ўқувчилар ҳақида рақамли маълумот тайёрланиб, уни юқори турувчи ташкилотларга бериш нимани ҳал қилади? Жадвал талаб қилган ташкилот барибир ўша ўқувчига ёрдам беролмайдику.
Ёки бўлмаса, қандайдир ютуқларга эришган ўқувчилар базасини шакллантириш орқали уларнинг ҳаммасини рағбатлантириб ҳам бўлмайдику. Қаси ўқувчиининг ижтимоий ҳолати оғир ёки жиноятчиликка мойиллиги бор ёки йўқлигини таълим муассаси раҳбариятининг билишининг ўзи етарли эмасми. Барибир сўрлаган маълумотлар берилгани билан ҳеч ким уларга ёрдам бермайдику.
Ёки сиз бирор мартта кам таъминланган, ҳуқуқбузарлик содир этган, ота-онаси ажрашган ёки чет элга кетган ўқувчига юқори ташкилотлардан келиб, айнан мактаб маъмурияти берган жадвал асосида бирорта масъул амалий ёрдам берганини кўрганмисиз?
Саноқсиз рақамлар билан ишлаш ҳеч нимани ҳал этмайди. Бу жадваллар қўлдан-қўлга ўтади, охирги борадиган жойига етиб борганда эса ўз аҳамиятини йўқотади ва яна янги кўринишдаги жадвал ўйлаб топилади. Энг ёмони буларнинг барчаси қоғозларда қолиб кетади.
Манба.
P.S.: Бундан ташқари сон-саноқсиз электрон базалар ҳам мавжуд.

❓Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин?
✅ Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:
👉 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;
👉 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
👉 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
👉 аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
❗️ Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Энди IELTS сертификати бўлмаган талабалар магистратурага қабул қилинмайди.
Жорий йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчиларга чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.
Бу ҳақда Президентнинг видеоселекторида маълум қилинган.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Жорий йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчиларга чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.
Бу ҳақда Президентнинг видеоселекторида маълум қилинган.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли математика фани ўқитувчилари ва методистлари!
Сиз учун математика фанини ўқитишда илғор халқаро тажрибани ўрганиш учун ажойиб имконият!
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бухоро Давлат университети, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И. Романовский номидаги математика институти, Финляндия ташқи ишлар вазирлиги Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги билан ҳамкорликда Финляндиялик математика фанини ўқитишдаги илғор мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ўтказилади.
Ушбу семинар-тренингга барча математика фанини ўқитишга бефарқ бўлмаган устоз ва мутахассисларни таклиф этамиз.
Семинар-тренингни Бухоро давлат университетининг расмий Youtube каналида кузатишингиз мумкин.
Санаси: 26 февраль 2022 йил
Вақти: 13:00
Ҳавола: https://www.youtube.com/c/BuxDUuzedu

Давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун талаблар белгиланган
Қарорга кўра, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланди.
🔰 Жумладан:
➖ 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;
➖ 2022/2023 ўқув йилига қадар давлат ОТМларидаги барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;
➖ 2024/2025 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг 50 фоизи камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;
➖ 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга «спорт тарғиботчиси» сифатида бириктирилади.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга «спорт тарғиботчиси» сифатида бириктирилади.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Энг катта ниятим мактабларда бепул овқат бериш. Энг катта ниятим 2 ёшдан қабул қилиш" — Шавкат Мирзиёев
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
👩🏻🏫 Ўқитувчилар учун республика миқёсида олимпиада
🗓 Бугун, 27 февраль куни соат 22:00 га қадар www.khiso.uz платформасида қуйидаги фанлардан ўтказилади:
📐 Математика
🧲 Физика
🧪 Кимё
🦠 Биология
🖥 Информатика
🌍 География
📝 Она тили ва адабиёт
🇺🇿 Давлат тили
🇬🇧 Инглиз тили
🇷🇺 Рус тили
⚔️ Тарих
🕵🏻♀️ Бошланғич таълим
⚖️ Ҳуқуқ
✏️ Тасвирий санъат ва чизмачилик
📖 Тарбия
⚙️ Технология (Сервис ва Дизайн)
🎼 Мусиқа
🔖 Соат 22:00 да барча ўқитувчилар QR кодли сертификат юклаб олишади.
🔠 Тестлар сони 20 та бўлиб, осон-ўртача-қийин тартибда тузилган.
📈 Иштирокингизга мос рейтинг балларига ҳам эга бўласиз.
💡Илтимос, сайтдан фойдаланиш бўйича йўриқномалар билан батафсил танишиб чиқинг:
👉 ЙЎРИҚНОМА

#Эслатма
Эртага аттестация учун мурожаат юборишнинг охирги куни
2022 йилги аттестатцияда рўйхатдан ўтиш қачон, қандай тартибда бўлади?
Низомга кўра, аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали, ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.
2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади.
✅ Биринчи аттестацияда:
👉 Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;
👉 Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
👉 Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.
✅ Иккинчи аттестацияда:
👉 Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;
👉 Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
👉 Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.
❗️Демак, эртага, яъни 28 февраль куни биринчи аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, мурожаат юборишнинг охирги куни ҳисобланади.