Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
5_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.4 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari 2021-2022-o`quv yili yangi to`liq.docx
1.1 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2021-2022-ўқув йили учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021/2022 ўқув йилида битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича вилоятлар рейтинги (Давлат тест марказидан олинган маълумот асосида)

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 1-синф ўқувчиларини «сазойи» қилган ўқитувчи ишдан олинди

Маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф раҳбари ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ҳамдв дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқариб, қолган ўқувчиларга «уят» деб гапиртириб, изза қилдирган. Шунингдек, бу жараёнларни ўзи телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчининг ота-онасига жўнатган.

Вилоят ХТБ матбуот хизматининг хабар беришича, синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Қайд этилиштча, мактаб директори, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосаларига «хайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўзбекистонликлар Наврўз байрами арафаси кетма-кет 5 кун дам олади

• 19 март (шанба) - дам олиш куни
• 20 март (якшанба) - дам олиш куни
• 21 март (душанба) - дам олиш куни
• 22 март (сешанба) – қўшимча ишланмайдиган кун
• 23 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи учун барча ташвиш ва машаққатларини унуткизиб юборувчи, мотивация бериб ёшартирувчи энг катта куч раҳбарият ва ёки бошқанинг эмас - бу энг аввало ўқувчиларининг эътирофи!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-4 синфлар учун PIRLS тест-топшириқларини бажариш бўйича йўриқнома.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Маърифат газетасида эълон қилиб борилаётган намунавий аттестация саволлари (фото)

Маърифат газетасида 2022 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси саволлари бериб борилиши ҳақида хабар берилган эди.

Юқоридаги фотоларда 2022 йил феврал ойи 6-сонида берилган аттестация саволлари билан танишишингиз мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Таклиф

МАКТАБ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА БЎЙСУНМАЙДИГАН ЎҚУВЧИЛАРГА ТАЪСИРЧАН ЧОРА ҚЎРИШ МЕХАНИЗИМИНИ ЯРАТИШ КЕРАК

Биламизки, ҳар бир мактабда аҳлоқсиз, дарсларга кечикиб келадиган, ўқитувчиларнинг жахлини чиқариш учун ҳам атайлаб мактабга формасиз келадиган ўқувчилар топилади.

Истаймизми йўқми бундай ўқувчиларга нисбатан таъсирчан чора қўллашнинг имкони йўқ. Чунки, таълимга оид норматив ҳужжатларда бу каби ўқувчиларга яхшироқ таъсир ўтказа оладиган жазо чоралари йўқ. Биз эса таъсирчан чора қўллайман деган ўқитувчини ишдан оламиз ёки унга қандайдир жазо чорасини қўллаймиз. Ҳуддики ўқувчининг билим олиши фақат ўқитувчига зарурдек.

Ҳозирги кунда мактаб ички тартиб қоидаларига бўйсунмайдиган ўқувчиларга жуда енгил «жазо» чоралари белгиланган. Бундай жазо чоралари деярли самара бермайди. Ҳозир уларнинг айримларини мисоллар билан келтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Мактаб ички тартиб қоидаларига амал қилмайдиган, дарсларга кечга қолиб келадиган ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари:

👉ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш;
👉қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;
👉бошқа синфга ўтказиш;
👉синф жамоаси орасида муҳокама қилиш;
👉ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни мактабга таклиф қилиш, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгаши доирасида муҳокама қилиш.

Мактаб формасини кийиш қоидаларига амал қилмаган ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари:

👉огоҳлантириш;
👉кундалик дафтарига қайд этиш;
👉тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
👉фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Мактабга мобил телефон олиб келадиган ўқувчиларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари:

👉огоҳлантириш;
👉уларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиш;
👉телефонни олиб қўйиш; (аммо уни қайтариб бериш шарти билан)
👉ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ўқувчи мактабда қанча тартиб қоидаларни бузса ҳам унга нисбатан таъсирчан чора кўриш амримаҳол. Тартибга бўйсунмайдиган ўқувчининг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзиш бефойда эканлигини кўпчилигимиз яхши биламиз.

Агар қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш чораси ҳам бор. Лекин, ўқувчинини мактаб ички назорат рўйхатига олиш учун ўқитувчи жуда кўп ҳужжатлар йиғиши керак бўлади. Бундай ҳолатда ўқувчини тартибга соламан деб, ўқитувчининг ўзига иш кўпайиб кетади.

Мактабга мобил телефон олиб келадиган, ундан дарс пайти ҳам фойдаланиб, ўқитувчиини изза қилиш мақсадида уни видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлайдиган ўқувчилар ҳам талайгина. Бундай ўқувчиларга ҳам тузукроқ бир жазо чораси йўқ. Бу ҳолатда ҳам ўқитувчи уни огоҳлантириш ёки ота-онасини чақиришдан бошқа ҳеч нарса қилолмайди.

Бунда энг таъсирчан чора сифатида ўқувчининг мобил телефонини олиб қўйишингиз мумкин. Лекин, барибир ўқитувчи қанча чиранмасин ўқувчининг телефонини қайтариб беришга мажбур. Бу дегани, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёмон ҳулқли ўқувчига таъсир ўтказиш мушкул иш.

Шу сабабли ҳам «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»ни қайта кўриб чиқиб, мактаб ички қоидаларига бўйсунмайдиган ўқувчиларга таъсирчан чора қўриш механизимини яратиш керак.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Андижон вилоятининг айрим туманларида аванс пуллари кечикаётганлиги юзасидан

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Андижон вилоятининг Андижон шаҳар, Асака ва Бўстон туманлари халқ таълими бўлинмалари айрим ходимларнинг масъулиятсизлиги туфайли 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар ўз вақтида топширилмаганлиги сабабли, уларнинг ғазна ҳисоб рақамлари бўйича амалга ошириладиган операциялар автоматик равишда тегишли дастурларда вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу туман (шаҳар) халқ таълими бўлинмаларида юзага келган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши натижасида Асака ва Бўстон туманларида аванс тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.

Андижон шаҳрида ходимларни қисқа муддатда аванс тўловлари билан таъминлаш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

Халқ таълими вазирлиги

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
В2 ва унга тенглаштирилган Сертификатлар учун тоифа олишда имтиёзлар берилмайди.

Савол:
Ассалому алайкум. Мен Андижон вилояти, Шаҳрихон туманиданман. Инглиз тили ўқитувчимиз ихтиерий аттестацияга ариза топширди, унга аризангиз "Қабул қилинди"- деган SMS ҳам келди. У шу кунларда В2 даражадаги сертификатни қўлга киритди. Бу даража 2- тоифа олишга ёрдам бера оладими?

Жавоб: Афсуски йўқ, В2 ва унга тенглаштирилган сертификатлар учун тоифа олишда имтиёзлар бериш кўзда тутилмаган. Низомнинг 36-банди тўртинчи хатбоши: "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади".

C1 ва унга тенглаштирилган сертификатларга эга бўлган педагоглар Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади. Шунингдек, навбатдан-ташқари аттестация бўлса, белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли рус тили ўқитувчилари!

Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Герцен номидаги Россия Давлат педагогика Университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Класс” лойиҳаси доирасида ўтказилган синовлар натижасида талабгорлар томонидан қўлга киртилган рус тилини билиш даражасини белгиловчи ТРКИ С1 сертификатлари етиб келганлигини маълум қиламиз.

Ушбу сертификатлар эгаларига тегишли халқ таълими бўлимлари томонидан бир ҳафта ичида тарқатилади.

Сертификатларни жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб мактабингизга қарашли халқ таълими бўлимларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатингиз билан олишингиз мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ТРКИ С1 сертификатига эга бўлган таълим тили рус тили бўлмаган мактаблар ва синфларда дарс берадиган рус тили ўқитувчилари сертификат берилган санадан бошлаб 2 йил давомида ойлик иш ҳақларига 50 фоиз устама олишга ҳақлидирлар.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ота-оналар учун... шеър

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

©️ Заршидбек Матғозиев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️ЭНДИЛИКДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТАНЛОВСИЗ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАДИ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;

Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;

ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;

Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
С1 даражасидаги Сертификатга эга бўлган педагоглар ҳам тест топширадими?

Мен Навоий шаҳридаги 19-мактабда инглиз тили ўқитувчисиман. Малака тоифам мутахассис. Яқинда халқаро C1 сертификатни қўлга киритдим. Айтишларича, аттестациядан озод қилиниб максималл балл бериларкан. Саволим шуки, мен шу C1 даражани тасдиқловчи ҳужжатни қаергадир жойлашим зарурми ёки шу ҳужжат имтиҳон жараёнида кўрсатиладими? Агар зарур бўлса, шу нарса қандай жойланади?

Низомнинг 36-банди тўртинчи хатбоши Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади.

C1 сертификатига эга бўлган педгоглар Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади. Шунингдек, навбатдан-ташқари аттестация бўлса, белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.

С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар мурожаат юборишда "ИМТИЁЗЛАР" ойначаси очилганда, имтиёз турини танлашлари ҳамда имтиёз берадиган сертификат нусхасини илова қилиб юклашлари керак бўлади.

Имтиёзга эга бўлиб, мурожаатлари қабул қилинган педагоглар тест синовлари куни қаергадир боришлари ёки кимгадир ниманидир кўрсатишлари талаб қилинмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача);

— мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагогика йўналишида ўқиётган талабалар эндиликда 2 курсдан бошлаб мактабларда ойлик олиб ишлаши мумкин

Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистон Республикасидаги талабалар билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал