Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Қайси давлатда ўқитувчиларга энг кўп маош тўланади?

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти таҳлиллари бўйича, ўқитувчилар энг кўп маош оладиган давлатлар рейтинги қуйидагича (камида 15 йиллик иш тажрибасига эга бошланғич мактаб ўқитувчисининг йиллик ўртача иш ҳақи):

1. Люксембург – 101 360 доллар;
2. Германия – 80 407 доллар;
3. Канада – 71 664 доллар;
4. Нидерландия – 71 024 доллар;
5. Австралия – 65 658 доллар;
6. Ирландия – 62 313 доллар;
7. АҚШ – 62 102 доллар;
8. Дания – 60 185 доллар;
9. Корея Республикаси – 59 103 доллар;
10. Австрия – 55 142 доллар;
11. Янги Зеландия – 53 247 доллар;
12. Норвегия – 51 352 доллар;
13. Испания – 49 898 доллар;
14. Япония – 49 498 доллар;
15. Швеция – 47 664 доллар;
16. Словения – 45 857 доллар;
17. Португалия – 44 802 доллар;
18. Финландия – 44,180 доллар;
19. Исландия – 42 024 доллар;
20. Колумбия – 39 961 доллар.

❗️Шунингдек, таълим тизимидаги баъзи фарқлар сабаб Швейцария рейтингга киритилмаган бўлса-да, у ерда ҳам ўқитувчилар ойлиги жуда юқори бўлиб, улар йилига ўртача 94 500 доллар даромад топишади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТИЛИШИ МАЖБУРИЙМИ?

Фан тўгараклари ўқитувчининг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланади. Чунки педагог ходимнинг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ва ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни ҳисобга олинади.

Ўқув-тарбия жараёни педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатларини ўтиш кирса, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнига эса фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан ўқитувчиларининг лавозим мажбуриятларида ҳам педагог ходимлар ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташлкил этиш лозимлиги қайд этилган.

Демак хулоса шуки, фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини ўтиш мажбурий ҳисобланади. Бунда фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлик ҳамда малака (тест) синовлари натижалари қўшиб ҳисобланади

Низомнинг 44-бандига кўра: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги ҳамда малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади.

📌 Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:

20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:

20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:

0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

P.S. Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўзбекистонда ўқитувчилар байрамини бир йилда икки марта нишонлаш таклиф қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатилган «Менимча» теледастурида айтиб ўтилди.

«Мамлакатимиз ўқитувчилари бундан буён ўз касб байрамларини йилда икки марта нишонласалар арзийди: 1 октябрь санасида ва 8 февраль санасида. Иккинчи санани ўқитувчи ҳуқуқи поймол қилинишга қаршилик куни сифатида белгилаб қўйсак ҳам бўлади, менимча», — дейди Хайрулла Нуритдинов.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги масъуллар мактабда ўқувчилар ёмон ўқиётганлиги учун ўқитувчиларни ота-оналар олдида кечирим сўраттиргани ҳамда бу воқеа орадан тўрт кун ўтиб – 8 февраль куни ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг кескин муносабат билдиришига сабаб бўлгани учун шундай таклиф билдирилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчилардан узр сўратганлар жазоланди.

Марҳамат ҳокими ҳайфсан олди, ўринбосари ишдан бўшатилди.

Ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбурлаш воқеаси ортидан Марҳамат туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинди.

Туман ҳокими Бобуржон Юлдошев эса ҳайфсан интизомий жазосини олди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#МУҲИМ_ХАБАР
Ўрта махсус ўқитувчилар олий таълим муассасаларига мақсадли қабул асосида талабаликка тавсия этилди

Мактабларда фаолият юритаётган 537 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи олий таълим муассасаларига мақсадли қабул параметрлари асосида талабаликка тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан олий педагогик маълумотга эга бўлмаган, мактабда ўқитувчи сифатида фаолият олиб бораётган ҳамда “Педагогика” таълим йўналишларига ҳужжат топширган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида ҳудудлар кесимида жами 500 та ўрин белгиланган эди.

🔰 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шакли бўйича “Педагогика” таълим йўналишларига имтиҳонда иштирок этган ўқитувчиларнинг маълумоти шакллантирилган бўлиб, Давлат тест маркази томонидан абитуриентлар рўйхати уларнинг тўплаган баллари ҳамда танлаган таълим йўналишлари устуворлиги бўйича аниқланди.

Бир қатор ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами ўринлар 537 тани ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати
тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан етказилди.

Қуйидаги ҳаволалардаги рўйхатда келтирилган ўқитувчиларнинг кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси

👉 Андижон вилояти

👉 Бухоро вилояти

👉 Жиззах вилояти

👉 Қашқадарё вилояти

👉 Навоий вилояти

👉 Наманган вилояти

👉 Самарқанд вилояти

👉 Сирдарё вилояти

👉 Cурхондарё вилояти

👉 Тошкент вилояти

👉 Фарғона вилояти

👉 Хоразм вилояти

👉 Тошкент шаҳри

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#мотивация

Аттестациядан ўта олмайман деб тушкунликка тушяпсизми⁉️

Сизга ёрдам берадиган биргина одам бор, ким экан деяпсизми?

Унда қуйидаги скрипкаларнинг устига босинг ва у ким эканлигини билиб олинг: 👇👇👇

🧷📎🧷📎 🧷📎🧷📎
📎 🧷 📎 🧷
📎🧷 📎 🧷


© Сафарали Ҳамраев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқувчиларни математикага қизиқтириш учун 5 та маслаҳат

Ҳар бир ўқитувчи аълочилар билан бир қаторда ўқишга қизиқиши суст бўлган болалар билан ҳам ишлашига тўғри келади. Қуйида сизга ўқувчиларни математикага бўлган қизиқишини оширишнинг 5 та фойдали усулларини келтириб ўтамиз.

1️⃣ Ўқувчиларингиз билимидаги камчиликларга эътибор беринг: қачонки биз мавзу бўйича боланинг билимидаги бўшлиқларни аниқ илғай олсак, унда ўқувчида янги билимларга қизиқиш пайдо бўлади. Аввалдан мураккаб мисоллардан бошламанг ва синфдаги барчанинг умумий даражасини инобатга олишга ҳаракат қилинг.

2️⃣ Болада ютуқларга эришишда кетма-кетликни асос қилиш: яъни бу жуда оддий. Сиз ўз тушунтиришларингизни мантиқий кетма-кетлик билан олиб боринг. Булар уларни имкон қадар миясида тез тушуниб, асосий мантиқ қаерда эканлигини англаб етсин.

3️⃣ Ҳаётий муаммоли топшириқлар бериш: бир нарсани ёдда тутинки, қачонки бола сиз бераётган билимни ҳаётининг қайси қисмида ас қотишини аниқ ҳис этса, у сизнинг фанингизни чин дилдан ёқтиради. Мавзуга доир ҳаётий масалалар бериб, ким биринчи жавоб топишларига ҳаракат қилишга унданг.

4️⃣ Дарс жараёнида қизиқарли ва кўнгил очадиган вазифалар бериб бориш: мисол учун турли топишмоқлар, ўйинлар, математик парадокслар, мактаб бинолари атрофида математик "юришларни" амалга ошириш.

5️⃣ Математика ҳақида қизиқарли ҳикояларни айтиб бериш: масалан, Карл Фридрих Гаус 10 ёшида 1 дан 100 гача сонларни бир минутда қандай қилиб тез қўша олгани ҳақидаги мисоллар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
​​Иккинчи гуруҳ фанлари (она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, француз тили, тожик тили, қозоқ тили, тарих, география, она тили ва адабиёти (махсус), математика (махсус)) дан асосий фан олимпиадасининг ИИИ (вилоят) босқичи ўтказилиш саналари.

‼️Еслатиб ўтамиз, асосий фан олимпиадасининг ИИИ (вилоят) босқичида ҳар бир фан ва синф кесимида ғолиб бўлган ўқувчиларга қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари топширилиши белгиланган:

1 ўринни эгаллаган ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари;

2 ўринни егаллаган ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари;

3 ўринни эгаллаган ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирди

«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.

Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.

Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир» — деди Сенат раиси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент Шавкат Мирзиёев «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади

Унга кўра, 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланади.

Наврўз умумхалқ байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади. Ўз набатида, Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуаси алоҳида дастурлар асосидаги халқ сайилларига мезбонлик қилади.

Фуқароларга байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакиллари, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш тавсия қилинади.

Шунингдек, қарорда барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
4_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.4 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал