Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
7_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari 2021-2022-o`quv yili yangi to`liq.docx
1.1 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2021-2022-ўқув йили учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
СИНФ РАҲБАРЛАРИ «СИНФ СОАТИ» УЧУН КОНСПЕКТ ЁЗИШИ КЕРАКМИ? ТЎГАРАК РАҲБАРЛАРИЧИ?

Бу савол жуда кўпчиликни қийнайди. Ҳақиқатдан ҳам мазкур масала бўйича аниқ бир ҳолат айтиб ўтилмаганди. Ўтган давр мобайнида синф раҳбарлари «Синф соати» учун албатта конспект ёзиши шарт бўлган. Чунку у пайтда ўқитувчилар конспект ёзишдан озод қилинмаганди. Шунинг учун синф раҳбарлари ҳам конспект ёзган.

Ҳўш эндичи? Ҳозир бу борада қандай йўл тутиш лозим? Синф раҳбарлари конспект ёзадими ёки йўқ?

Маълумки, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорга кўра ўқитувчилар фақат синф журналини юритади.

Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбари дафтари ва мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оиширлган ишлар йиғма жилдини юритади.

Демак синф раҳбарлари ҳам синф соатида конспект ёзмайди. Аммо таълим сифатини ошириш мақсадида "Синф соати"да тарқатма ва кўргазмали материал ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиши зарур.

Шу ўринда тўгарак раҳбарлари томонидан ҳам тўгарак машғулоти учун конспект ёзилиши Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланмаган.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Андижондаги ўқитувчиларнинг “узр сўраш” йиғилиши масаласи Бош прокуратурага оширилди

Йиғилишда мактаб ўқитувчилари 300 дан ортиқ ота-оналар олдида обрўсизлантирилиб, йиғлаб кечирим сўрашга мажбурлангани аниқланди. Ишни Бош прокуратура кўриб чиқади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/andizonda-qituvcilarning-uzr-sras-iigilisi-masalasi-bos-prokuraturga-osirildi

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
АЛИШЕР ҚОДИРОВ ТАРБИЯ ФАНИНИ ТЎҒРИ КЕЛГАН ЎҚИТУВЧИ ЎТИШИ КЕРАК ЭМАСЛИГИНИ АЙТДИ

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да умумтаълим мактабларида тарбия фани жорий этилганлиги, бу фан фарзандларимиз таълим-тарбияси ва эртанги куни учун муҳим ҳисобланиши, шу боис тарбия фанини ўзининг мутахассиси ўтиши кераклигини, аммо айни пайтда кўп жойларда ушбу фанни тўғри келган ўқитувчи ўтаётганини айтиб, бу борада қандай чоралар кўрилмоқда - дея Халқ таълим вазирлиги вакилларига савол берган.

Ушбу саволга Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов қуйидагича жавоб берган:

«Вазирлик тизимида 7 та категория бўйича платформа ишлаб чиқилди. Ўқитувчилар ушбу базага киритилади, тоифаси бор-йўқлиги, тил билиш даражаси, ўқувчилар билан муносабати каби йўналишларда синовдан ўтказилиб, диагноз қўйилади.

Масалан, 7 категориянинг 4 тасидан ўтолмаса, ўқитувчилар ўша йўналишда ўқитилади. Кейинги марта ҳам белгиланган талаблардан ўтолмаса, бошқа чоралар кўрилади.

Мактабларимизда тарбия фани татбиқ этилди ва бу ўз натижасини беришига ишонамиз. Ҳақиқатан ҳам кўп мактабларда бошқа фан ўқитувчилари тарбия фанини ўтаётган ҳоллар ўрганилди. Бу борадаги камчиликлар бўйича тегишли чоралар кўрилиб, алоҳида маълумот тақдим этамиз»

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда тест синовига кириш вақтимни қандай билсам бўлади?

Бу йилги педагог кадрлар аттестацияда педагоглар учун бир қанча қулайликлар яратилган.

Жумладан:

Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан малака (тест) синовлари синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг pedkadr.tdi.uz сайтидаги ШАХСИЙ КАБИНЕТларига юқоридаги расмдаги каби SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "Логин ва пароль" орқали амалга оширилади.

P.S. Малака (тест) синовлари март-май ойларида ўтказилади, ҳали аниқ саналари белгиланмаган. Шунинг учун турли канал ва гуруҳларда тарқатилган ўтган йилги ёки ундан аввалги йиллардаги аттестация муддатларига ишонмасликни сўраймиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
АЙНИ ПАЙТДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЎҚИТУВЧИЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛИШАДИ?

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг лавозими ва малака даражасидан келиб чиқиб олаётган ойликлари миқдори қуйидагича:

👉 Мактаб директори:

• 3 млн 185 минг 70 сўм (400 ўқувчигача);
• 3 млн 400 минг 886 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 3 млн 606 минг 259 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 3 млн 814 минг 781 сўм (1600дан ортиқ).

👉 Директор ўринбосарлари:

• 2 млн 974 минг 763 сўм (400 ўқувчигача);
• 3 млн 185 минг 70 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 3 млн 400 минг 886 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 3 млн 606 минг 259 сўм (1600дан ортиқ).

👉 Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:

• 1 млн 376 минг 802 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 1 млн 496 минг 631 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 1 млн 621 минг сўм (1600дан ортиқ).

Шунингдек:

👉 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи –
2 млн 149 минг 436 сўм;

👉 Мутахассис ўқитувчи – 2 млн 299 минг 438 сўм;

👉 Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм;

👉 Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм;

👉 Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 10 сўм.

Бундан ташқари:

👉 Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари –
2 млн 299 минг 438 сўм;

👉 Ёшлар етакчиси – 2 млн 299 минг 438 сўм;

👉 Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи – 2 299 438 сўм;

👉 Психолог – 2 млн 69 минг 494 сўм;

👉 Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 137 минг 632 сўм;

👉 Кадрлар бўйича менежер (инспектор) – 865 минг 553 сўм;

👉 Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 94 минг 227 сўм;

👉 Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 261 минг 866 сўм;

👉 Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 151 минг 816 сўм;

👉 Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 376 минг 802 сўм.

Кейинги 5 йиллик тараққиёт стратегиясида малакали ўқитувчиларнинг ойлигини босқичма-босқич 1000 доллар эквивалентига етказиш режа қилинган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
"Ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" — Халқ таълими вазири марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди.

Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг руҳиятини кўтарар экан, бугун уларнинг обрўси ва қадр-қиммати Давлатимиз сиёсати даражасидаги муҳим масала эканлиги ва уларни обрўсизлантиришга ҳеч ким ҳақли эмаслигини қайд этди ҳамда юз берган ҳолатни устоз шаънини ерга уриш деб баҳолади:

— Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни улуғлаш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқиб, ўқитувчи жамиятимизнинг энг ҳурматли инсони бўлиши эканлигини доимий равишда таъкидлаб келмоқда. Шундай экан , ўқитувчини ҳафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўқитувчи қадрланмаган юртнинг эртаси бўлмайди. Шундай экан, бугун ҳар биримиз, ҳаттоки ўқитувчиларнинг ўзи ҳам шаъни ва обрўсини ошириш учун ҳаракат қилиши зарур, — деди Бахтиёр Саидов ўқитувчилар билан учрашув чоғида.

Учрашув сўнгида ўқитувчиларнинг фикрларини тинглаган вазир улар билан маслаҳатлашган ҳолда мазкур ҳолатга йўл қўйган мутасаддиларга албатта чора кўрилиши алоҳида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги Марҳамат туманидаги ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларига қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Қайси давлатда ўқитувчиларга энг кўп маош тўланади?

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти таҳлиллари бўйича, ўқитувчилар энг кўп маош оладиган давлатлар рейтинги қуйидагича (камида 15 йиллик иш тажрибасига эга бошланғич мактаб ўқитувчисининг йиллик ўртача иш ҳақи):

1. Люксембург – 101 360 доллар;
2. Германия – 80 407 доллар;
3. Канада – 71 664 доллар;
4. Нидерландия – 71 024 доллар;
5. Австралия – 65 658 доллар;
6. Ирландия – 62 313 доллар;
7. АҚШ – 62 102 доллар;
8. Дания – 60 185 доллар;
9. Корея Республикаси – 59 103 доллар;
10. Австрия – 55 142 доллар;
11. Янги Зеландия – 53 247 доллар;
12. Норвегия – 51 352 доллар;
13. Испания – 49 898 доллар;
14. Япония – 49 498 доллар;
15. Швеция – 47 664 доллар;
16. Словения – 45 857 доллар;
17. Португалия – 44 802 доллар;
18. Финландия – 44,180 доллар;
19. Исландия – 42 024 доллар;
20. Колумбия – 39 961 доллар.

❗️Шунингдек, таълим тизимидаги баъзи фарқлар сабаб Швейцария рейтингга киритилмаган бўлса-да, у ерда ҳам ўқитувчилар ойлиги жуда юқори бўлиб, улар йилига ўртача 94 500 доллар даромад топишади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТИЛИШИ МАЖБУРИЙМИ?

Фан тўгараклари ўқитувчининг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланади. Чунки педагог ходимнинг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ва ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни ҳисобга олинади.

Ўқув-тарбия жараёни педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатларини ўтиш кирса, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнига эса фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан ўқитувчиларининг лавозим мажбуриятларида ҳам педагог ходимлар ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташлкил этиш лозимлиги қайд этилган.

Демак хулоса шуки, фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини ўтиш мажбурий ҳисобланади. Бунда фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Аттестацияда педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлик ҳамда малака (тест) синовлари натижалари қўшиб ҳисобланади

Низомнинг 44-бандига кўра: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги ҳамда малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади.

📌 Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:

20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:

20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

📌 Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:

0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

P.S. Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўзбекистонда ўқитувчилар байрамини бир йилда икки марта нишонлаш таклиф қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалида эфирга узатилган «Менимча» теледастурида айтиб ўтилди.

«Мамлакатимиз ўқитувчилари бундан буён ўз касб байрамларини йилда икки марта нишонласалар арзийди: 1 октябрь санасида ва 8 февраль санасида. Иккинчи санани ўқитувчи ҳуқуқи поймол қилинишга қаршилик куни сифатида белгилаб қўйсак ҳам бўлади, менимча», — дейди Хайрулла Нуритдинов.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги масъуллар мактабда ўқувчилар ёмон ўқиётганлиги учун ўқитувчиларни ота-оналар олдида кечирим сўраттиргани ҳамда бу воқеа орадан тўрт кун ўтиб – 8 февраль куни ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг кескин муносабат билдиришига сабаб бўлгани учун шундай таклиф билдирилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчилардан узр сўратганлар жазоланди.

Марҳамат ҳокими ҳайфсан олди, ўринбосари ишдан бўшатилди.

Ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбурлаш воқеаси ортидан Марҳамат туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов лавозимидан озод қилинди.

Туман ҳокими Бобуржон Юлдошев эса ҳайфсан интизомий жазосини олди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#МУҲИМ_ХАБАР
Ўрта махсус ўқитувчилар олий таълим муассасаларига мақсадли қабул асосида талабаликка тавсия этилди

Мактабларда фаолият юритаётган 537 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи олий таълим муассасаларига мақсадли қабул параметрлари асосида талабаликка тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан олий педагогик маълумотга эга бўлмаган, мактабда ўқитувчи сифатида фаолият олиб бораётган ҳамда “Педагогика” таълим йўналишларига ҳужжат топширган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида ҳудудлар кесимида жами 500 та ўрин белгиланган эди.

🔰 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шакли бўйича “Педагогика” таълим йўналишларига имтиҳонда иштирок этган ўқитувчиларнинг маълумоти шакллантирилган бўлиб, Давлат тест маркази томонидан абитуриентлар рўйхати уларнинг тўплаган баллари ҳамда танлаган таълим йўналишлари устуворлиги бўйича аниқланди.

Бир қатор ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами ўринлар 537 тани ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати
тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан етказилди.

Қуйидаги ҳаволалардаги рўйхатда келтирилган ўқитувчиларнинг кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчи-педагоглар рўйхати:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси

👉 Андижон вилояти

👉 Бухоро вилояти

👉 Жиззах вилояти

👉 Қашқадарё вилояти

👉 Навоий вилояти

👉 Наманган вилояти

👉 Самарқанд вилояти

👉 Сирдарё вилояти

👉 Cурхондарё вилояти

👉 Тошкент вилояти

👉 Фарғона вилояти

👉 Хоразм вилояти

👉 Тошкент шаҳри

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#мотивация

Аттестациядан ўта олмайман деб тушкунликка тушяпсизми⁉️

Сизга ёрдам берадиган биргина одам бор, ким экан деяпсизми?

Унда қуйидаги скрипкаларнинг устига босинг ва у ким эканлигини билиб олинг: 👇👇👇

🧷📎🧷📎 🧷📎🧷📎
📎 🧷 📎 🧷
📎🧷 📎 🧷


© Сафарали Ҳамраев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқувчиларни математикага қизиқтириш учун 5 та маслаҳат

Ҳар бир ўқитувчи аълочилар билан бир қаторда ўқишга қизиқиши суст бўлган болалар билан ҳам ишлашига тўғри келади. Қуйида сизга ўқувчиларни математикага бўлган қизиқишини оширишнинг 5 та фойдали усулларини келтириб ўтамиз.

1️⃣ Ўқувчиларингиз билимидаги камчиликларга эътибор беринг: қачонки биз мавзу бўйича боланинг билимидаги бўшлиқларни аниқ илғай олсак, унда ўқувчида янги билимларга қизиқиш пайдо бўлади. Аввалдан мураккаб мисоллардан бошламанг ва синфдаги барчанинг умумий даражасини инобатга олишга ҳаракат қилинг.

2️⃣ Болада ютуқларга эришишда кетма-кетликни асос қилиш: яъни бу жуда оддий. Сиз ўз тушунтиришларингизни мантиқий кетма-кетлик билан олиб боринг. Булар уларни имкон қадар миясида тез тушуниб, асосий мантиқ қаерда эканлигини англаб етсин.

3️⃣ Ҳаётий муаммоли топшириқлар бериш: бир нарсани ёдда тутинки, қачонки бола сиз бераётган билимни ҳаётининг қайси қисмида ас қотишини аниқ ҳис этса, у сизнинг фанингизни чин дилдан ёқтиради. Мавзуга доир ҳаётий масалалар бериб, ким биринчи жавоб топишларига ҳаракат қилишга унданг.

4️⃣ Дарс жараёнида қизиқарли ва кўнгил очадиган вазифалар бериб бориш: мисол учун турли топишмоқлар, ўйинлар, математик парадокслар, мактаб бинолари атрофида математик "юришларни" амалга ошириш.

5️⃣ Математика ҳақида қизиқарли ҳикояларни айтиб бериш: масалан, Карл Фридрих Гаус 10 ёшида 1 дан 100 гача сонларни бир минутда қандай қилиб тез қўша олгани ҳақидаги мисоллар.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
​​Иккинчи гуруҳ фанлари (она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, француз тили, тожик тили, қозоқ тили, тарих, география, она тили ва адабиёти (махсус), математика (махсус)) дан асосий фан олимпиадасининг ИИИ (вилоят) босқичи ўтказилиш саналари.

‼️Еслатиб ўтамиз, асосий фан олимпиадасининг ИИИ (вилоят) босқичида ҳар бир фан ва синф кесимида ғолиб бўлган ўқувчиларга қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари топширилиши белгиланган:

1 ўринни эгаллаган ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари;

2 ўринни егаллаган ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари;

3 ўринни эгаллаган ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирди

«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.

Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.

Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир» — деди Сенат раиси

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент Шавкат Мирзиёев «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади

Унга кўра, 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланади.

Наврўз умумхалқ байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади. Ўз набатида, Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуаси алоҳида дастурлар асосидаги халқ сайилларига мезбонлик қилади.

Фуқароларга байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакиллари, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш тавсия қилинади.

Шунингдек, қарорда барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус