Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.26K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
9 февраль (1441 йил) – буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактабда ўқитувчилар ота-оналар олдида турғазиб қўйилиб, узр сўратилгани учун туман ҳокими Бобуржон Юлдашев устоз ва мураббийлардан кечирим сўради

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Мактаблардааккредитациянитўхтатилганиҳақида.pdf
3.4 MB
Мактабларни аттестациядан ўтказиш токи янги Низом ишлаб чиқилгунга қадар тўхтатилди

Бу ҳақда Президентимиз видеоселекторда шахсан ўзлари эски тартиб ўзини оқламагинини танқид қилиб, янги тартиб ишлаб чиқишга топшириқ бердилар

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг тарихий нутқида таълим тизимида 30 йил давомида гапирилмаган гаплар илк бора гапирилди.

Ушбу нутқда ҳокимларни мактабларга ёрдам берувчи шаҳс бўлишлари кераклигидан бошлаб мактабларни аттестация аккредитациядан ўтказиш тизимигача таҳлил қилиб бердилар.

Хақиқатан ҳам аттестация аккредитациядан ўтказиш жараёнини тубдан коррупциядан холи тартибини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аттестация аккредитациядан ўтказиш бўйича жуда долзарб фикрлари.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президентимизнинг “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш, масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида мазкур йўналишда қуйидагилар ташкил этилади:

Xалқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгаш;
халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари (ҳудудий кенгашлар);
халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари.

Миллий кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

миллий таълим тизимини йўлга қўйиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг янги авлодини яратиш, ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида оптималлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўйини кўтариш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш;
Янги Ўзбекистон тараққиёти, бой маданий-тарихий мерос, миллий урф-одат, ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар ғоялари асосида маънавий етук авлодни тарбиялашнинг самарали педагогик шакл ва методлари татбиқ этилишини ташкиллаштириш;

умумий ўрта таълим муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш, мазкур ишларда замонавий технологиялар ва энергия тежамкор материаллар қўлланилишини таъминлаш;

халқ таълими соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг бу борада қилинган ишлар бўйича ҳисоботларини тинглаш, шу асосда уларни рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўриш;
халқ таълими соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, мазкур соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш ва бошқалар.

Ҳудудий кенгашларга туман (шаҳар) кенгашлари билан биргаликда 2022 йил 15 февралга қадар умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, педагог кадрлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, малакали мутахассислар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туман (шаҳар) кесимида йиллик ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва кенг муҳокама қилиш учун расмий веб-сайтлар, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш топширилди.

Ушбу Фармойиш таълим тизимини ички ва ташқи жихатдан катта ўзгаришларга сабаб бўлувчи тарихий хужжатлардан бири десам адашмаган бўламан.

Фармойишнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: 👉 https://lex.uz/docs/5848414

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
«Керак бўлса йиғлайсизлар» — Марҳаматдаги узрбозлик мажлиси қандай ўтказилган?

Узр сўраш воқеасида иштирок этган ўқитувчилар, ота-оналар Kun.uz мухбири билан суҳбатда ҳаммаси қандай содир бўлгани ҳақида батафсил сўзлаб беришди. Тадбирда 300 нафардан ортиқ ота-оналардан ташқари тумандаги бошқа таълим муассасаларидан вакиллар ҳам бўлган.

👉 https://kun.uz/77381406

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кейинги ўқув йилидан "Она тили ва ўқиш саводхонлиги" фанидан ўқувчиларнинг чораклик баҳоси кундаликка, йиллик баҳоси чоракликка қараб чиқарилмайди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.

— Миллий ўқув дастурига кўра 1- ва 2- синф ўқувчилари учун уй вазифалари олиб ташланганлиги боис уйга вазифани баҳолаш бекор қилинади;

— ўқувчилар топшириқни яхши баҳога топширмагунча баҳоламай туриш тавсия этилмоқда;

— битирувчи синф ўқувчилари малака талабини қанчалик яхши бажарганига қараб баҳолаш тизими жорий қилинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
4_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
2.4 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8_sinflar_Sinf_soati_tarbiyaviy_soat_2021_2022_o`quv_yili_to`liq.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari 2021-2022-o`quv yili yangi to`liq.docx
1.1 MB
Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2021-2022-ўқув йили учун

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
СИНФ РАҲБАРЛАРИ «СИНФ СОАТИ» УЧУН КОНСПЕКТ ЁЗИШИ КЕРАКМИ? ТЎГАРАК РАҲБАРЛАРИЧИ?

Бу савол жуда кўпчиликни қийнайди. Ҳақиқатдан ҳам мазкур масала бўйича аниқ бир ҳолат айтиб ўтилмаганди. Ўтган давр мобайнида синф раҳбарлари «Синф соати» учун албатта конспект ёзиши шарт бўлган. Чунку у пайтда ўқитувчилар конспект ёзишдан озод қилинмаганди. Шунинг учун синф раҳбарлари ҳам конспект ёзган.

Ҳўш эндичи? Ҳозир бу борада қандай йўл тутиш лозим? Синф раҳбарлари конспект ёзадими ёки йўқ?

Маълумки, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3058-I-сонли қарорга кўра ўқитувчилар фақат синф журналини юритади.

Синф раҳбарлари Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбари дафтари ва мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оиширлган ишлар йиғма жилдини юритади.

Демак синф раҳбарлари ҳам синф соатида конспект ёзмайди. Аммо таълим сифатини ошириш мақсадида "Синф соати"да тарқатма ва кўргазмали материал ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиши зарур.

Шу ўринда тўгарак раҳбарлари томонидан ҳам тўгарак машғулоти учун конспект ёзилиши Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланмаган.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал