Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
"Ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланмаслиги керак.

Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур", деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:

- янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;

- ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;

- таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;

- мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;

- миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Педагогика олийгоҳлари талабалари энди 4 кун ОТМда, 2 кун бевосита мактабда ўқийди

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

2022 йил 1 апрелдан
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент дарс ўтиш маҳорати паст бўлган педагогларни танқид қилди

Ўзбекистонда 2021 йилда 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ОТМга кирмаган.


Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, йиғилишда мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига кескин баҳо берилган.

Таълим-тарбия — келажак, ҳаёт-мамот масаласи экани қайд этилган.

«Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз», дейди президент.

Давлат раҳбари мактаб фақат Халқ таълими вазирлиги зиммасидаги масъулият эмаслигини таъкидлади.

«Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин»,
деган Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмайди.

Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ ҳисобланади.

«Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи чала билган нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилади», деган президент.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар ҳаддан ташқари қолипга солинган.

Йиғилишда мактаб таълим тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтилган.

Бугунги кунда республика бўйича 1 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинган.

Бундан ташқари, янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор. Ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас.

Таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган. Мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган. Миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд ҳисобланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тақдиримиз муаллимлар қўлида

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Мактаб таълимини ривожлантирмасак, ёшларимиз шароит бор жойларга кетади»

Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ экани таъкидланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 5-класса
на 29 января:

― География
― Узбекский язык
― Английский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 6-класса
на 29 января:

― География
― Литература
― Английский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 7-класса
на 29 января:

― География
― История Узбекистана
― Узбекский язык
― Французский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 8-класса
на 29 января:

― География
― История Узбекистана
― Узбекский язык
― Французский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 9-класса
на 29 января:

― История Узбекистана
― Узбекский язык
― Физика

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 10-класса
на 29 января:

― Геометрия
― Информатика
― Химия

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 11-класса
на 29 января:

― Алгебра
― Информатика
― История Узбекистана

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 январь куни 5-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― География
― Рус тили
― Инглиз тили

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 январь куни 6-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― География
― Адабиёт
― Инглиз тили

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 январь куни 7-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― География
― Ўзбекистон тарихи
― Рус тили
― Француз тили

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 январь куни 8-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― География
― Ўзбекистон тарихи
― Рус тили
― Француз тили

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 январь куни 9-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Ўзбекистон тарихи
― Рус тили
― Физика

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29 январь куни 10-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Геометрия
― Информатика
― Кимё

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус