Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 январь куни 10-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Жаҳон тарихи
― Геометрия
― Кимё

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 январь куни 11-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Биология
― Она тили
― Алгебра
― Кимё

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28 январь куни 6-синф учун эфирга узатилган дарслар:

― Физика
― Математика
― Биология

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Для тех, кто пропустил #эфир сегодня, 28.01.2022.
Телевизонные уроки для учеников 1-11 классов.

(❗️нажмите на интересующий вас класс❗️)

👉 1 класс | 👉 5 класс | 👉 9 класс

👉 2 класс | 👉 6 класс | 👉 10 класс

👉 3 класс | 👉 7 класс | 👉 11 класс

👉 4 класс | 👉 8 класс |

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал!
28.01.2022 #кўролмай қолганлар учун

1-11 синф ўқувчилари учун телевизион онлайн дарслар

(❗️Сизни қизиқтирган синф устига босинг❗️)

👉 1 синф | 👉 5 синф | 👉 9 синф

👉 2 синф | 👉 6 синф | 👉10 синф

👉 3 синф | 👉 7 синф | 👉11 синф

👉 4 синф | 👉 8 синф |

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
❗️ПЕДАГОГЛАР УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА!

Айрим телеграм каналлари ва группаларида 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қиламиз!

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисдаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг ШАХСИЙ КАБИНЕТларига SMS хабар орқали маълум қилинади.

Ҳамкасбларингиз билан улашинг, фойдаси тегса хурсанд бўламиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
ЭНДИ ЎҚИТУВЧИ ЛАВОЗИМИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА УЛАРДАН МАХСУС СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛИШИ МУМКИН

«2022-2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасида айтилишича, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларига ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинишида фуқаролар белгиланган намунадаги маҳаллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талаби жорий қилинади.

Бунда 2022 йил 1 мартга қадар Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар бир фан кесимида миллий ёки халқаро сертификатларни ҳамда уларнинг тегишли даражаларини белгилаш бўйича қўшма қарор қабул қилади.

Бундан ташқари педагогика йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари битирувчилари учун ҳам белгиланган намунадаги маҳаллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш талаб этилади.

Шунингдек, ҳар бир фан кесимида белгиланган талабдан юқори даражада миллий ёки халқаро сертификатга эга ўқитувчиларга қўшимча устамаларни белгилашни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, юқорида педагог ходимларга қўйиладиган талаблар Президент фармони лойиҳасида назарда тутилган. Ушбу фармон лойиҳаси ҳозирча ҳеч қандай кучга эга эмас. Фармон лойиҳаси барча манфаатдор вазирликлар томонидан кўриб чиқиб, маъқулланиб, Президент томонидан изолангандан сўнгина қонуний кучга эга бўлади.

(c) Улуғбек Пўлатов

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
РАСПИСАНИЕ телевизионных уроков для учеников, обучение которых ведется на русском языке на 29 января 2022 года

👉 5 класс
Телеканал: “5-8-sinflar”

9:11 ― География
9:26 ― Узбекский язык
9:42 ― Английский язык

👉 6 класс
Телеканал: “5-8-sinflar”

10:47 ― География
11:02 ― Литература
11:14 ― Английский язык

👉 7 класс
Телеканал: “5-8-sinflar”

12:30 ― География
12:49 ― История Узбекистана
13:06 ― Узбекский язык
13:20 ― Французский язык

👉 8 класс
Телеканал: “5-8-sinflar”

14:43 ― География
14:56 ― История Узбекистана
15:11 ― Узбекский язык
15:27 ― Французский язык

👉 9 класс
Телеканал: “9-11-sinflar”

9:20 ― История Узбекистана
9:35 ― Узбекский язык
9:50 ― Физика

👉 10 класс
Телеканал: “9-11-sinflar”

10:54 ― Геометрия
11:04 ― Информатика
11:16 ― Химия

👉 11 класс
Телеканал: “9-11-sinflar”

12:12 ― Алгебра
12:27 ― Информатика
12:40 ― История Узбекистана

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Йиғилишда олий маълумотли педагог кадрларни олийгоҳларда тайёрлаш тизими ҳам тубдан такомиллаштирилиши таъкидланди.

Бунинг учун Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

Мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни назарий билимлар билан бирга фикрлашга чорлайдиган методикаларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бир нарсани яхши тушуниш керак. Ҳозирги шароит, муҳит ва имконият 30-40 йил олдинги даврдан умуман бошқача. Шунинг учун ўқитиш методикаси ҳам, дарслик ҳам, педагогларнинг ёндашуви ҳам замонга мос равишда тубдан ўзгариши керак", деди Президент.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Ўқитувчи сифатли дарс ўтиш эмас, “кўпроқ соат олиш” дардида – Мирзиёев ўқитувчиларни биринчи марта танқид қилди

Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очди. Қайд этиш керакки, Президент биринчи бор ўқитувчиларни бу тарзда кескин танқид қилмоқда.

Йиғилишда Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига кескин баҳо берган.

Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқлиги урғуланган.

"Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", дейди Президент.

Таъкидланишича, мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар “ҳаддан ташқари қолипга солинган”.

Давлат раҳбари, шунингдек, бугунги таълим тизимига қандай раҳбарлар кераклигини ҳам айтиб ўтди.

“Бизга сифатли таълим тизими, замон талабларига жавоб берадиган ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар, уларда малакали педагог-кадрлар, бошқарувчилик ва лидерлик қобилиятига эга мактаб директорлари керак”.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
"Ўқувчилар билимини баҳолаш ҳам дарсликлардаги вазифаларни бажариш, у ёки бу формулани ёд олиш даражаси билан чегараланмаслиги керак.

Ўқувчининг дунёқараши, мантиқий ва ижодий фикрлаши, берилган масала бўйича ўқув дастури билан чекланган қоидалардан ташқари, ностандарт ечимлар беришини ҳам инобатга олиш зарур", деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлигига келгуси икки йилда барча мактаб ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиб, дарсликларни илғор тажрибалар асосида, тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда дарсликларни янгилашга ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп - 605 миллиард сўм ажратилмоқда. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, жорий йилда 4 та синфнинг фан дарсликлари ҳамда барча синфларда инглиз, рус, немис тиллари ҳамда IT фанлари бўйича ўқув дарсликларини тўлиқ янгилашни таъминлаш топшириғи берилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:

- янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;

- ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;

- таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;

- мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;

- миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Педагогика олийгоҳлари талабалари энди 4 кун ОТМда, 2 кун бевосита мактабда ўқийди

Бу ҳақда ҳозир бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади.

Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
⚡️Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

2022 йил 1 апрелдан
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Президент дарс ўтиш маҳорати паст бўлган педагогларни танқид қилди

Ўзбекистонда 2021 йилда 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ОТМга кирмаган.


Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, йиғилишда мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига кескин баҳо берилган.

Таълим-тарбия — келажак, ҳаёт-мамот масаласи экани қайд этилган.

«Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз», дейди президент.

Давлат раҳбари мактаб фақат Халқ таълими вазирлиги зиммасидаги масъулият эмаслигини таъкидлади.

«Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин»,
деган Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмайди.

Бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ ҳисобланади.

«Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи чала билган нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилади», деган президент.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд, ўқитиш, тадбирлар ўтказиш каби барча жараёнлар ҳаддан ташқари қолипга солинган.

Йиғилишда мактаб таълим тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтилган.

Бугунги кунда республика бўйича 1 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинган.

Бундан ташқари, янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор. Ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас.

Таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган. Мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган. Миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд ҳисобланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тақдиримиз муаллимлар қўлида

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Мактаб таълимини ривожлантирмасак, ёшларимиз шароит бор жойларга кетади»

Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ экани таъкидланди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 5-класса
на 29 января:

― География
― Узбекский язык
― Английский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 6-класса
на 29 января:

― География
― Литература
― Английский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телевизионные уроки для 7-класса
на 29 января:

― География
― История Узбекистана
― Узбекский язык
― Французский язык

👉 @ustoz — Подписывайтесь на наш Telegram-канал