STATISTIKA
1.83K members
554 photos
80 videos
407 links
Davlat statistika qo'mitasi Axborot xizmati rahbari Usmon Abdurasulovning rasmiy kanali

Facebook:
facebook.com/usmonabdurasulov
Instagram:
instagram.com/abdurasulovusmon
Twitter:
twitter.com/u_abdurasulov
Telegram:
T.me/usmonabdurasulov
Download Telegram
to view and join the conversation
Ҳурматли Фойдаланувчилар !!!

Авваламбор Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтига доимий равишда ташриф буюриб, биздаги янгиликлар билан яқиндан танишиб бораётганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Сизлар келтирган камчилик ва истаклар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Давлат статистика қўмитаси Осиё тараққиёт банки мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликда 2020 йилнинг январидан бошлаб қўмитанинг янги ва замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган сайтини ишлаб чиқди (new.stat.uz). Ушбу расмий веб-сайтимиз ҳозирги кунда тест режимида ишламоқда. Шунинг учун ҳам унинг контенти ҳар куни тўлдириб борилмоқда. Бу ҳозирчалик расмий сайт деб қабул қилингани йўқ. Ундаги барча функциялар тўлиқ ишлаб кетганидан кейингина расмий сайт (stat.uz). деб эълон қилинади.

2. Тизимда профилактика ишлари амалга оширилганлиги муносабати билан Сиз талаб қилган маълумотлар вақтинчалик тақдим қилиб бўлмади (stat.uz). Ушбу корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг маълумотлар базасида ҳозирги кунда 1,4 млн. бирликдаги субъектлар ҳақида барча маълумотлар сақланиб келинмоқда. Ундан керакли бўлган маълумотларни излаб топишда маълум бир техник муаммолар келиб чиқиши табиийдир. Юзага келган мазкур ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Ҳозирги вақтда ушбу функциянинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди ва ундан ҳоҳлаган маълумотингизни олишингиз мумкин.

3. Сайтимиз фаолиятини ва ундаги контентни янада бойитиш бўйича Сизлар томондан яна таклифлар бўлса, биз жудаям ҳурсанд бўламиз. Сизларга энг асосийси сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган сермаҳсул меҳнатларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин.

Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билан,
ДСҚ ахборот хизмати раҳбари,
Усмон Абдурасулов
(телефон: (71) 202-81-35)
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сонини ўсиши
#22oct #uzbekiston

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сентябрь ойида 7050 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 59 252 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155,7 %), 52689 дона “Nexia T-250” (101,0 %), 39 960 дона “Lacetti-Gentra” (136,4 %), 39631 дона “Damas” (107,6 % ), 19980 дона “Spark” (129,9 %) ҳамда 6259 дона “Labo“ (116,5 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
⚡️ Ўзбекистонда қанча қурилиш ишлари бажарилди?

🏢Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,6 % ни ташкил этди.

Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилниг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 % и ёки 13,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

📌 Шунингдек, Тошкент (7,1 %) ва Бухоро (6,2 %) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилди.
⚡️ Енгил автомобиль экспорти қарийб 1,5 бараварга ошган

Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган.

📌 Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. АҚШ долларига яъни 47,9 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 91,7 млн. АҚШ доллари
- Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
- Украина – 5,7 млн. АҚШ доллари
- Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
- Тожикистон – 1,1 млн. АҚШ доллари
- Бошқа давлатлар – 1,3 млн. АҚШ доллари

❗️Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 349,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги 20 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
⚡️ Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 14,6 % га ошди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 1,3 млрд. АҚШ доллари қийматидаги 455 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 171,6 млн. АҚШ долларига яъни 14,6 % га ошган.

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган асосий давлатлар:
- Россия – 486,5 млн.
- Хитой – 277,5 млн.
- Қирғиз Республикаси – 196,5 млн.
- Туркия – 153,4 млн.
- Польша – 32,6 млн.
- Қозоғистон – 30,6 млн. АҚШ доллари

📌 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 148,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилиниб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 % га камайган.

❗️Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ой якуни бўйича тўқимачилик корхоналари томонидан 23,8 трлн. сўм қийматидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 % га ошган.
⚡️ Ҳудудларда хорижий инвестиция ва кредитларнинг ўзлаштирилиши

📌 Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасида жами 56,6 трлн. сўм асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган бўлиб, уларнинг энг катта қисми Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республика бўйича жами ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг юқори улушига эга ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти – 18,5 %
- Тошкент шаҳри – 15,0 %

- Навоий вилояти – 14,5 %

Маълумот ўрнида, Қашқадарё вилоятида хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилган ҳолда тозаланган метан асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш, углеводород газини қазиб чиқаришни кенгайтириш каби лойиҳаларни келтириш мумкин.
⚡️ Ўзбекистонда миллионер вилоятлар сони яна биттага кўпайди

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар қаторига кирди.

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:
Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши
Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши
Андижон вилояти – 3172,1 минг киши
Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши
Наманган вилояти – 2852,3 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши
Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши
Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши
Қорақалпоғистон Р. – 1916,1 минг киши
Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши
Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши
Навоий вилояти – 1009,3 минг киши
Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши
⚡️ Ажрашишлар сони камайдими?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрашиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам.

Йиллар кесимида (январь-сентябрь ҳолатига) ажрашишлар сони:
- 2017 йил – 23,6 минг
- 2018 йил – 23,8 минг
- 2019 йил – 23,6 минг
- 2020 йил – 20,0 минг

Ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажрашишлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

❗️Маълумот ўрнида республика бўйича 9 ойда энг кам ажрашиш ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган.
⚡️ Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси рақамли иқтисодиётнинг драйвери

📌 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида, кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,0 % гача ошиши (2019 йилнинг январь-сентябрида – 5,6 %) қайд этилди.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг умумий ҳажмида компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш хизматларининг улуши 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 ф.п.га ошиб, 7,5 %ни ташкил этди, шунингдек, ахборот соҳасидаги хизматларнинг улуши 1,2 ф.п.га ошиб, 4,7 %га етди.

❗️Компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш хизматларининг энг катта улуши Тошкент шаҳрида қайд
этилди - 94,4 %. Бунинг сабаби шундаки, ушбу ҳудудда шу соҳада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг аксарияти рўйхатдан ўтган.
⚡️Ўзбекистонга 2020 йилнинг 9 ойида нечта электромобиль олиб келинган?

📌 Ўзбекистон сентябрь ойида хориждан 9 та электромобиль сотиб олган.

2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 53 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган.

❗️Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.
⚡️ Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори?

🇨🇳 Хитой – 4,6 млрд., экспорт – 1,4 млрд., импорт 3,2 млрд. АҚШ доллари

🇷🇺 Россия – 4,1 млрд., экспорт – 1,1 млрд., импорт 3,0 млрд. АҚШ доллари

🇰🇿 Қозоғистон – 2,0 млрд., экспорт – 646,2 млн., импорт 1,3 млрд. АҚШ доллари

🇰🇷 Корея – 1599,6 млн., экспорт – 34,1 млн., импорт 1565,5 млн. АҚШ доллари

🇹🇷 Туркия – 1434,1 млн., экспорт – 650,9 млн., импорт 783,2 млн. АҚШ доллари

🇰🇬 Қирғиз – 660,7 млн., экспорт – 561,1 млн., импорт 99,6 млн. АҚШ доллари

🇩🇪 Германия – 574,0 млн., экспорт – 51,3 млн., импорт 522,8 млн. АҚШ доллари

🇦🇫 Афғонистон – 542,9 млн., экспорт – 541,3 млн., импорт 1,7 млн. АҚШ доллар

🇹🇯 Тожикистон – 358,8 млн., экспорт – 289,1 млн., импорт 69,7 млн. АҚШ доллари

🇹🇲Туркманистон – 323,6 млн., экспорт – 97,8 млн., импорт 225,9 млн. АҚШ доллари

Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 9 ой якунлари маълумотлари асосида тайёрланган.
⚡️⚡️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,
2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?
🌾 Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (790,2 минг тонна маҳсулот).
🥕 🥬Самарқандда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1162,5 минг тонна).
🥔 Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг тонна).
🧅🧄🥦 Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (195,7 минг тонна).
🍑 🍓Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (417,5 минг тонна).
🍇 Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (479,0 тонна).
🥩 Қашқадарёда энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (221,4 минг тонна).
🥛Самарқандда энг кўп – 982,1 минг тонна сут олинган.
🥚 Тошкент вилоятида энг кўп – 987,2 миллион дона тухум олинган.
🦈 Хоразмда энг кўп – 7 909 тонна балиқ овланган.
🐂🐄 Самарқандда 1586,1 минг бош йирик шохли қорамол бор.
🐑🐐Қашқадарёда 4583,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.
🐎Тошкент вилоятида энг кўп – 51105 бош отлар бор.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 9 ойда 769,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш:

- Табиий газ – 36,1 млрд. куб метр
- Бензин – 769,1 минг тонна
- Керосин – 1,8 минг тонна
- Енгил автомобил – 217 771 дона
- Автобус – 519 дона
- Юк машинаси – 2936 дона
- Трактор – 630 дона
⚡️ Ўзбекистонда Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16,4 миллионтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 % га ёки 3,1 миллионтага ўсган. Шудан, аҳоли орасида 15,8 млн. абонент мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22,3 % га ёки 2,9 миллионтага кўп.

❗️ Ҳудудлар орасида Интернет тармоғига уланганлар сони:

⬆️ Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 3 550,6 минг

⬇️ Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 441,4 минг
🟢 100 та уй хўжалигига нечта енгил автомобил тўғри келади?

🏢 Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида, 100 та уй хўжалигига 48 та енгил автомобил тўғри келмоқда.

📌Маълумот учун:

2010 йилда - 21 та;
2015 йилда - 42 та енгил автомобил тўғри келган
⚡️ Энг юқори ва энг паст туғилиш ҳолатлари қайси ҳудудларга тўғри келади?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик (тирик туғилган) ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.

Туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг кам Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилганлиги кузатилди.

📌 Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 та чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 та чақалоқ тўғри келганлиги кузатилди.
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
Respublikada uy-joy bilan ta’minlanganlik darajasi oʻsmoqda

Davlat statistika qo’mitasi ma’lumotlariga ko’ra, respublikamizda oʻrtacha bir kishiga toʻgʻri keladigan uy-joylarning umumiy maydoni 2011- yilning 1- yanvariga nisbatan 15,0 kv.m dan 16,0 kv.m (1,0 kv.m) ga koʻpaygan.

Batafsil

🏢
Rasmiy sahifalar👇

| Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube
🟢 100 та уй хўжалигига нечта мобил телефон тўғри келади?

🏢 Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020- йилнинг январь-сентабрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани ташкил этди.

Маълумот учун: 2010- йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015- йилда 234 тани ташкил этган.