STATISTIKA
953 members
443 photos
70 videos
272 links
Davlat statistika qo'mitasi Axborot xizmati rahbari - Raisning axborot siyosati bo'yicha maslahatchisi

Facebook:
facebook.com/usmonabdurasulov
Instagram:
instagram.com/abdurasulovusmon
Twitter:
twitter.com/u_abdurasulov
Telegram:
T.me/usmonabdurasulov
Download Telegram
to view and join the conversation
O`zbekiston, jahonning 150 dan ortiq mamlakatlari bilan savdo aloqalarini amalga oshirib kelmoqda. TSAning nisbatan salmoqli hissasi Xitoy Xalq Respublikasida (17,6 %), Rossiya Federatsiyasida (15,9 %), Qozog`istonda (7,8 %), Koreya Respublikasida (6,7 %), Turkiyada (5,3 %), Qirg`iz Respublikasida (2,4 %) va Germaniyada (2,1 %) qayd etilgan.

🔵 Rasmiy sahifalar:

Telegram|Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Ўзбекистон 7 ойда 21,5 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, қиймати 18,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 21,5 минг тонна узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 минг тоннага кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 12,5 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 6,2 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 2,3 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.
Пандемия шароити бўлишига қарамай 13 та давлатга Ўзбекистон узумларининг экспорти амалга оширилган. Айниқса, бу йил Германия, Литва ва Туркманистон давлатлари бозорларида ватанимиз сарҳадларида етиштирилган узум маҳсулоти биринчи бор сотилмоқда.
Маълумот ўрнида экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (6,2 минг тонна), Тошкент (4,3 минг тонна), Наманган (3,1 минг тонна), Хоразм (2,1 минг тонна) ва Қашқадарё (1,7 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
🚘 Энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 7 ойда жами 44 901 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,7 % ўсиш суръатига эга бўлди.

❗️Эслатиб ўтамиз, июль ойида 7219 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 338 тага кам.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида 44 901 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,7 %), 41 663 дона “Nexia T-250” (96,6 %), 30 368 дона “Lacetti-Gentra” (124,5 %), 30 889 дона “Damas” (111,7 %), 16 370 дона “Spark” (138,9 %) ҳамда 4 520 дона “Labo“ (101,9 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Фарғонада етиштирилган шафтолилар қайси давлатларга экспорт қилинди?

Ўзбекистон 47,7 минг тонна 🍑🍑 шафтоли мевасини 9 та хорижий давлатларга экспорт қилди.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига қиймати 36,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна шафтоли меваси хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 минг тоннага кўп.
📌 Экспорт қилинган жами шафтолининг 34, 9 фоизи яъни, 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган. Бу борада Наманган 8,2 минг тонна, Тошкент 7,5 минг тонна ва Хоразм вилояти 5,5 минг тонна маҳсулот экспорти билан кейинги ўринларни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, Россия Федерациясига 22,1 минг тонна ва Қозоғистонга 20,6 минг тонна шафтоли меваси экспорт қилинган.
Ўзбекистон 52,5 тонна атир маҳсулотини импорт қилди

Франциядан мамлакатимизга жорий йилнинг 7 ойида 30 минг грамм атир импорт қилинган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига қиймати 377 минг AҚШ долларига тенг бўлган 52,5 тонна атир маҳсулоти импорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 тоннага кам.

📌 Бу йил Ўзбекистон 12 та давлатдан атир импорт қилди. Импорт қилинган атирнинг энг катта улуши 42,1 тонна билан Туркия давлати ҳиссасига тўғри келган. Атир импортида Чехия – 4,2 тонна, Хитой – 2,5 тонна ва Россия Федерацияси – 1,8 тонна билан кейинги ўринларни эгаллаган.

❗️Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда қиймати 971,5 миллион сўмга тенг бўлган 13,6 тонна атир ишлаб чиқарилган.
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан барча ватандошларимизни чин дилдан самимий муборакбод этаман!
Ҳурматли қадрдон дўстларим! Сизга ва оила аъзоларингизга тинчлик-тотувлик, сиҳат-саломатлик, файзу-барака ҳамда доимо омад ёр бўлсин!
Ишларингизда улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва янги зафарлар тилайман!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимнинг асосий статистик кўрсаткичлари
СУРХОНДАРЁДА ЭНГ КЎП ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР ЯРАТИЛДИ

🏢 Давлат статистика қўмитаси Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Нурбек Шералиевнинг маълумот беришича, 2020 йил январь-август ойларида республика бўйича янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 12 500 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 275 тага кўпайган.

📌 Ўсиш суръати 52,0 фоизга ошган.
Эътиборлиси, 2020 йил январь-август ойларида ҳудудлар бўйича энг кўп Сурхондарё вилоятида оилавий корхоналар ташкил этилган.
Вилоятда 2020 йил январь-август ойларида 3 371 та янги оилавий корхоналар яратилган.

Фотосурат “Халқ сўзи” сайтидан олинган.
Ўзбекистон 13 та давлатга 51 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди

🍇 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 46,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 51 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 минг тоннага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт қилинган мазкур узум маҳсулотининг энг кўп улуши Фарғона (15,3 минг тонна), Тошкент (9,6 минг тонна), Наманган (7,2 минг тонна), Хоразм (3,6 минг тонна) ва Қашқадарё (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Маълумот ўрнида, юртимиз боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 20,6 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 7,1 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.
Ўзбекистонга хориждан 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинди

📱 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 23,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

📌 Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион AҚШ доллари кўп сарфланган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (14,9), Вьетнам (3,7), Ҳиндистон (2,8) ва 1,1 миллион AҚШ доллари билан Бирлашган Араб Амирликларини кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон 79,3 минг тоннадан зиёд қовун-тарвуз экспорт қилди

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 24,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 79,3 минг тоннадан зиёд қовун-тарвуз хорижга экспорт қилинди. Бу йил Ўзбекистон 18 та давлатга қовун-тарвуз сотган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қовун-тарвуз экспорти бўйича Қозоғистон 39,9 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Россия Федерацияси (16,2 минг тонна) ва Қирғиз Республикасини (14,6 минг тонна) кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, қовун экспортида Жиззах вилояти 7,6 минг тонна ва тарвуз экспортида Қашқадарё вилояти 7,2 минг тонна кўрсаткич билан ҳудудлар орасида етакчилик қилмоқда.
Қашқадарё вилояти хорижга 7,2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 9,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 40,8 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

🍉 Мамлакатимизда пишган тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (26,8), Россия Федерацияси (11,2) ва Қирғиз Республикаси 2,3 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган мазкур тарвуз маҳсулотининг энг кўп улуши Қашқадарё (7,2 минг тонна), Тошкент (5,3 минг тонна), Жиззах (5,1 минг тонна), Сирдарё (4,6 минг тонна) ва Хоразм (4,6 минг тонна ) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга хориждан 360,4 минг дона мобил телефон импорт қилинди
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат статистика қўмитаси қовун-тарвуз экспорти бўйича тақдим қилган маълумотлари
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон 8 ойда хориждан қанча музлатгич сотиб олди?

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 22,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 162 мингдан зиёд музлатгичлар импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил 25 783 дона кам музлатгич харид қилинган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 21 та давлатдан музлатгич импорт қилган. Импорт улуши юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (71 минг), Россия Федерацияси (59,5 минг), Индонезия (8,5 минг), Вьетнам (8,3 минг) ва 4,7 минг дона музлатгич билан Беларусь Республикасини кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда қиймати 754,5 млрд. сўмлик 502 минг дона музлатгичлар ишлаб чиқарилган.
Август ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 8 ойда жами 52 202 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 % ўсиш суръатига эга бўлди.

❗️ Эслатиб ўтамиз, август ойида 7301 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 82 тага кўп.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 52 202 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,9 %), 46 904 дона “Nexia T-250” (93,6 %), 35 150 дона “Lacetti-Gentra” (127,9 %), 35 322 дона “Damas” (110,2 %), 18 275 дона “Spark” (128,6 %) ҳамда 5 327 дона “Labo“ (105,7 %) автомобиллари ишлаб чиқарилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Давлат статистика қўмитаси Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган.

📌 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160 та, компьютерлар сони эса 55 тани ташкил этади.

Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100 та уй хўжалигидаги аҳолига 282 та телефон аппарати тўғри келган.
Андижон вилояти хорижга 7,1 минг тоннадан зиёд қовунни 2,8 миллион AҚШ долларига сотди

❗️ Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 14,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 38,5 минг тонна қовун экспорт қилган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда етиштирилган қовунлар 16 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (13,1), Қирғиз Республикаси (12,4) ва Россия Федерацияси 5,0 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.

📌Қайд этиш жоиз, бу йил Нидерландия, Молдова, Чехия ва Грузия давлатларига биринчи бор қовун экспорт қилинган.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган мазкур қовун маҳсулотининг энг кўп улуши Жиззах (7,6 минг тонна), Андижон (7,1 минг тонна), Фарғона (5,1 минг тонна), Наманган (4,6 минг тонна) ва Сирдарё (4,0 минг тонна ) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистон Туркиядан 4,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак сотиб олган

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 64 та давлатдан қиймати 16,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 млн. AҚШ долларига кам.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Хитой (6,5 млн.), Туркия (4,9 млн.), Россия Федерацияси (839,1 минг), Ҳиндистон (714,0 минг) ва 647,9 минг АҚШ доллари билан Германия ҳиссасига тўғри келган.

❗️Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда қиймати 7,2 трлн. сўмга тенг бўлган тайёр кийим-кечак ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон тайёр кийим-кечак экспорти ҳажмини оширди

📌 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган.

❗️Бу йил 32 та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион AҚШ долларига оширган.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (178,3 млн.), Қирғиз Республикаси (120,9 млн.) ва 12,3 млн. AҚШ доллари билан Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг энг кўп улуши Андижон (90,2), Тошкент (70,5), Наманган (49,8) ва 39,7 млн. АҚШ доллари билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистон қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг олтин экспорт қилган

Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига 147,2 % ни ташкил этиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп.

❗️ Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 % ни ташкил этоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.