📓Usmon Azim
5.33K subscribers
1 link
Boshqa dunyo odamlari...

@beishqzoda
Download Telegram
Қуш нимадир деди япроққа —
Барг тушунди, тушунмадим мен.
Фақат кўрдим — тани титроқда.
Сездим: ҳоли — зилзиладан кенг.

Боғ нимадир деди тупроққа —
Муҳим бир гап… Англамоқ маҳол.
Унга соя ташлаб турмоққа
Яна рухсат сўрар. Эҳтимол.

Кўшиқ айтди майсага ариқ,
Булут тоққа нимадир деди.
Бу суҳбатлар мағзини ёриб,
Дардларини тушунсам эди!

Ари гулга очди дилини,
Ел дарахтни қучоқлаб суйди…

Шеър, кел! Сенсиз дунё тилини
Бир лаҳзада унутиб қўйдим.

Усмон Азим
Фақат ўзингга суян.

Фарзандлар айтади
«бизга суянинг» деб;

дўстлар елкасини тутади;

туғишганларинг далда берар:
— Биз бормиз!

Уларни хафа қилма:
майли,
фарзандларинг
бизга суянди, деб ўйласин;

дўстлар
елкаларида
сезсин қўлингни;

борлигини
ҳис қилсин
туғишганларинг.

Аммо сен ўзингга суян.

Чунки инсон жуда оғир,
жуда улкан,
осмонлар қадар юксак —

уни
ўзидан бошқа
ҳеч ким
кўтаролмайди.

Усмон Азим
БОЙСУН ҲАҚИДА ҒАМГИН БАЛЛАДА ЁКИ
ҚАЙТМАЙДИГАН ХОТИРАЛАР ҲАҚИДА ШЕЪР

Шукур акага

Сен бор эдинг. Мени кузатдинг.
— Болам, сингиб кетма шаҳарга,
Юрак билан кўксинг безадим,
Эслаб тургин олис сафарда.

Тилларимда эртак бўлдинг сен:
«Бор экан-да,
Йўқ экан.
Оч экан-да,
Тўқ экан.
Кўрдим,
Кездим, Бойсундай жой
Бу оламда йўқ экан».

Ҳайрон боқиб дўсту бегона,
Хаёлкаш деб кулдилар рўй-рост.
— Бойсун?  Бундай жой йўқ, девона,
У тушингга кирибди, холос.

Бу ҳукмга бўлмасдан рози
Эртагимни куйладим такрор.
— Қулоғимда ҳамон овози,
Ишонинглар, дўстлар, Бойсун бор!

Юрагимга сиғмади соғинч.
Бўлмайин деб ҳижронда вайрон —
Энди куйлай бошладим нотинч:
— Бойсун! Бойсун! Бойсун! Бойсунжон…

Аста-аста, бир-бир этди ром,
Юракларни оҳанграбо куй.
Дедиларки: — Қани, ошнажон,
Бойсунингни бир кўрсатиб қўй.

— Қани кетдик!
Шаҳри шовқинзор
Бошингизни қўймиш гангитиб.
Ҳали кўрасизлар, Бойсун бор!-
Пешвоз чиқар меҳр анқитиб.

Йўллар юрдик, тоғлардан ошдик.
— Бойсун қани? Бойсун қаерда?
— Бир кун қалбим севишдан тошди,
Мен етгандим туғилган ерга.

Дўстлар мени айлашар табрик.
Мен турибман беун, бағрим хун.
Оғайнилар, қаерга келдик,
Кетиб қопти Бойсундан Бойсун…

Мен Бойсунни излайман ҳамон,
Баъзан пинҳон йиғлайман шеърга.
Қаерларга кетдинг, Бойсунжон,
Бизнинг Бойсун қани, қаерда?

Усмон Азим
Отим колар демагин
Бу дунёда, шоирим.
Номард туфонлар турса,
Отингдан гард колмагай.

Зотим колар демагин
Бу дунёда, шоирим.
Кисмат тескари бурса
Зотингда мард колмагай.

Бу дунёнинг дардини
Териб кетгин шоирим.
Жонингга ачинмагин-
Кетмайдими чириблар.

Бу дунёга бир кушик,
Бериб кетгин, шоирим,-
Мархумлар уйгонсинлар,
Ухлолмасин тириклар.

Усмон Азим
На-да дузах олови ямлар,
На-да бехишт очади эшик -
Кукрагингни аросат камраб,
Колганида юрагинг беиш...
Чорбогларга йик;илар сулгин
Шамол ~ бевакт куриган япрок*
Нимагадир келмайди улгинг,
Яшагинг хам келмайди бирок;.
... Юрак булса, аллакачонлар
Довдирабми, алахлаб - бехуш,
Номаълум бир эшикни очар,
Хали бил мае: дузахми, бехишт.

Усмон Азим
Турмуш минг-минг занжирда ботди
- Қўзғатмади, лол қотди таним.  
Мен танидим совуқ хаётни     
Ва... ёшимни тўхтатолмадим.                                    
Йўл четида бир кекса дарахт
Сухбат қурди бошқаси билан,   -О, кифтига қўнди қандай бахт,                    
Йиғлаяпти кап-катта одам!                                    
Дардим етди дарахтлар қадар                      
Тураверсам - умрим охирдир...                             
Ерга қўйдим авайлаб қадам 
Дардим оғир, жуда оғирдир...

Усмон Азим
— Аввал пулни беринг,—
деди Фалончиой.
Фалончибой пул узатди қўли қалтираб...
..........................................................................
....................Сўнг диванга ҳорғин чўкиб,
хаёл сурди Фалончибой:
"Кичкинамга телпак оламан,
Ўртанчамга ботинка,
Аммо каттасига палто олишга
Пули қургур етмайди энди..."
..........................................................................
..........................Ғижимланган ўринни тузатаркан,
хаёл сурди Фалончиой:
"Кичкинамга телпак оламан,
Ўртанчамга ботинка,
Аммо каттамга палто олишга
Пули қурғур яна етмайди..."

Мутаносиблик қонуни,
Шу ерда ҳам бормисан, аблаҳ?


"Турмуш манзаралари" туркумидан
Усмон Азим
Ку'нглим к,олгани йук, ёруг' оламдан,
Хаёлимда йук,дир на вик,ор, на кин.
Барибир бир куни сиздан кетаман -
К,айга кетганимни билмайди хеч ким.

Мен ишга бораман, ишдан к,айтаман,
Ку'ксимда юрагим урар - тинмайди.
Уг'лимга энг ширин су'злар айтаман,
Менинг йу'к,лигимни хеч ким билмайди.

Ду'стлар даврасида гох, шароб ичиб,
Гох,о ог'у ичиб у'лтираман жим.
Ку'чада кезаман одамлар кечиб -
Менинг йу'к,лигимни билмайди хеч ким.

Табассум к,иламан таниш - билишга,
Ду'конда навбатда тураман х,орг'ин.
Хеч кимни к,у'ймайди ортик, ташвишга
Халак,ит бермайди менинг йу'к,лигим.

Менинг ку'крагимда ёниб ок,ибат,
Кул бу'лар, соврилар майда савдолар.
Унда к,уёш каби ловуллаб фак,ат
Она У'збекистон сурати к,олар.

Саволлар бермагин - азобдадир жон,
Яхшилаб яшасанг, умр бу - к,ийнок,.
К,айдан к,айтишимни биламан аён,
К,айга боришимни билмайман бирок,.

Усмон Азим
***

Сен минг йил яшаган жон каби ҳорғин.
Овозинг менгзади сўлғин алафга.
Шошиб - кўча каби - ёнингга бордим -
Биноларни суриб икки тарафга.

Урилдим мавзелар бурчакларига,
Турмуш ғилдираги устимдан ўтди.
Мен сени қўймадим юракларимдан -
Сени - шароб каби - симирдим... ўтлиғ!

Худди Барчин каби шарт қўйди ҳаёт:
Аммо Бойчиборим йўқдир - чопишсам,
Парчин ёйларим ҳам йўқдир - отишсам,
ҳатто ёв қалмоқлар йўқдир - тортишсам...
Фақат парвардигор ва ўзинг нажот -
Асрар бу даллол Вақт арзон сотишдан.

О, сенга етмоқлик - энг узун ўкрик!
Турмушдан эртакка чиқмоқдай мушкул,
Назмдан насрга тушмоқдай ўксик,
ўлуму - ҳаётга қайтмоқда машғул.

Шошиб - кўча каби - ёнингга боргум,
Бағримда бўлгандай минг бир фалокат,
ҳамма чорраҳамда қип-қизил ёнғин -
Соғинчимнинг ҳамма кўкси - жароҳат.

Жовдираб дунёдан излама далда,
Дунё - йўқ! Сенсан бу жамулжам олам!
"Бахтли бўламан" деб бермайман ваъда,
"Энди яшайман" деб ичаман қасам.

Шошиб - кўча каби - ёнингга боргум...
қандай шовқинларга йиқилди диллар?
Мени эзган нима? Яшайвер ёрқин!
Улар одам эмас, автомобиллар...

P. S.
Ноўрин ўхшатиш топаман яккаш,
Аслида шундай ҳам жоним сўларли...
Нима керак эди кўчага менгзаш,
Сўқмоққа ўхшасам, нима бўларди?

Усмон Азим
Мен йўқман. Ёлғонлар мени йўқотди. 
Чин гаплар севгимга қилмади карам. 
Нега чорраҳада тош каби қотдинг,— 
Энди сайр қилгин изғирин билан. 
Қўнғироқ чалмагин. Очмайди ҳеч ким, 
Эшик на жилмаяр, на у сўз билсин. 
Азизлик тахтидан тушган, азизим, 
Палтонгни сукунат қозиққа илсин. 
Ўт жонидан ўтар — бўзлайди чойнак, 
Дераза йиғлайди — ташқари туман. 
Телеэкранининг оғзини пойлаб, 
Энди қаҳва ичгин ёлғизлик билан. 
Соат бонг уради. Тун ярим... Ярим... 
Дил ярим — ғуссадан тўлмас ҳеч қачон... 
Зулматгоҳ хонанинг ичида, ёрим, 
Энди сезавергин ўзингни тобон. 
Ухлайсан. Не учун титрайди нафас? 
Яна "кел" дейсанми?... Чорлама. Мен йўқ. 
Мен йўқ. Энди менинг кўксимга эмас. 
Ёстиқнинг юзига ёшларингни тўк. 
Йўқ, йўқ, ишонмагин! Бу шеърдан тондим, 
Бу менинг ўзимга отганим — ўқдир. 
Ахир, бу дунёда мен сенсиз қолдим, 
Ҳатто дардлашмоққа ёлғизлик йўқдир... 

Усмон Азим 
Endi she'r yozmayman 

Endi she’r yozmayman unga bag’ishlab, 
Endi xayolini o’ylab yig’layman. 
Ana, qorli kecha oppoq farishta, 
Bo’salar olmoqda aziz manglaydan. 

Endi maktublar ham bitmayman tamom! 
Zanjirband qilaman telba qayg’uni. 
Ana, qorli kecha to’zg’igan shayton, 
Olib ketmoqdadir quchoqlab uni. 

Nahot, qachonlardir chiqadi quyosh, 
Nurga yo’g’riladi bu sovuq dunyo? 
Endi bu hayotim ketguncha bardosh, 
Endi bu hayotim meniki tanho... 

Usmon Azim. 
Яшамоқдан қийналди одам. 
У ўйлади — кун кўрди бекор.
Ташқарида оқ эди олам,
Ташқарида ёғар эди қор.

У ўйлади — енгди қишу куз,
Ёлворса ҳам қайтмайди баҳор.
Ташқарида оқ либос нуфуз,
Ташқарида ёғар эди қор.

Ёлғизликнинг чексизлигида
Рўзғорини кўрдиким — афгор.
Нисбат топмай тенгсизлигига,
Ташқарида ёғар эди қор.

Одам маъюс чиқди ҳовлига...
Ёруғ олам хонасидан тор.
Хуш ҳавони босиб боврига,
Ташқарида ёғар эди қор.

Ўрламоқда кўкка тутуни —
Бу уйларнинг нима дарди бор?
Бутун жисми билан тўкилиб,
Ташқарида ёғар эди қор.

Бош уриб уй деворларига
Этдимикан шўрликни безор?
Кечиб дунё ғуборларидан,
Ғуборларга ёғар эди қор...

Чироқ ёнди деразаларда,
Эшитилди ғаройиб куйлар.
Поезд каби аллақайларга
Қатор бўлиб жўнади уйлар.

Кетар эди суюмли ёри —
Қарашида мунглиғ истиғфор.
Майдаланиб, негадир қариб,
Ўйнамасдан ёғар эди қор.

Деразадан силкитмасди қўл,
Йиғламасди фарзанди ошкор.
Кетгунича оппоқ эди йўл,
Ҳамма йўлга ёғар эди қор.

Кетар эди онаизори —
Манглайини муштлаб устивор.
Туманларнинг бағрини ёриб,
Туманларга ёғар эди қор.

«Хайр» дейди дўсти ҳамкори —
Сабру тоқат қолмоғи душвор.
Ҳавонинг тош бағрини ёриб,
Дўстликка ҳам ёғар эди қор.

Чопди уйлар ортидан одам,
Улгурмади — талпинди бекор.
Теваракда оқ эди олам,
Тeваракда ёғар эди қор.

Одам қолди — кўзида ёши,
Ўз-ўзидан кулди телбавор.
Оқарарди одамнинг боши —
Бошларига ёғар эди қор.
Endi tikanlimi bu erka yo'llar, 
Yo yo'l tugadimi - endi qaytishmi? 
Gullagan sevgidan qoldimi cho'llar, 
Endi begonaday"xayr" aytishmi? 

Oh, qachon aldashga o'rganasan sen, 
Yuzingda kulgiyu, labingda titroq. 
Men uchun o'rtanmay, o'rtanasan sen... 
Qo'rqma! Tillarimda qolmadi so'roq. 

Ne qilay? Yurakdan bo'shadi tanim, 
Najot - ko'nishdami, najot - o'lishda?.. 
Azizim, azizim, azizim manim, 
Ayt, qachon ulgurding jonim bo'lishga?
U.Azim
АЛАМЛИ ҚЎШИҚ

Ўзгани севсанг, севгин,
Мен ҳам сенга зормасман!
Кел, ёнимга, кела қол деб
Чорласанг ҳам бормасман!

Ўзи сени нега севдим?
Бунча бўлмасам ожиз.
Гўзалмассан, сен шунчаки
Найранг-макри кўпроқ қиз.

Ростин айтсам арзимайсан,
На шеърим, на севгимга.
Мен баландман! Қўлинг етмас!
Кетавергин тенгинг-ла...

Нима дединг! Асло, ҳеч ҳам
Кўзимдаги ёш эмас.
Ёш бўлса ҳам сенинг учун
Тўкмаяпман...
Бўлди... Бас...

Кетгин энди. Севмайман-ку,
Мени қолдиргин ёлғиз!
Тугаяпти сабрим... Тағин —
Оёғингга чўкмай тиз...

Усмон Азим
Деразадан боқар соҳибжамол ой,
Нигоҳлари тўла карашма, чирой.
Кечиргин, бўлибман ойга маҳлиё.
Ишон, энди унга қилмайман парво.

Ойнинг сочларини майли, ўрмайман,
Мен сени ойларга бермайман.

Сулув келинчакдек безанмиш баҳор.
Далалар ҳам гулзор, боғлар ҳам гулзор.
Гулларга боққандим. кулиб, очилиб,
Ёшларинг кетдилар нурдай сочилиб.

Баҳор гулларини майли, термайман,
Мен сени гулларга бермайман.

Шеър чорлар, бир лаҳза асир бўламан.
Ёнаман, куяман, тошиб-тўламан.
Сен-чи, унут бўлиб ғариб бурчакда
Турибсан... ғам тоши чўкар юракка...

Илҳом билан, майли, суҳбат қурмайман,
Мен сени ҳеч кимга бермайман...

Қанча ширин дамдан кечмоғим мумкин,
Фақат сен ўйнагин. қувонгин, кулгин.
Сен менинг тақдирим, охир азалим,
Сен менинг баҳорим. ойим, ғазалим.

Қалбимсан!
Мен қалбсиз сира юрмайман,
Қалбимни ҳеч кимга бермайман...
Мен сени ҳеч кимга бермайман...

Усмон Азим
MULOHAZA

Bu odam yengilgan bo'lsa,
ko'p jang qilgandir;
singan bo'lsa,
ko'targandir dunyoni;
g'amgin bo'lsa,
sevgandir 
jonining boricha;
Yoshini yashamay
o'lgan bo'lsa,
umrini tez yashagandir...
Bu odam haqida
yolg'on
to'qiyotgan bo'lsak,
haqiqati ko'pdir
bu odamning.

Usmon Azim
Жимжит ўлтирибман дунё четида,
Олтмишга кирганман. Чарчоғим беҳад.
Зимиллар фалакнинг жабри этимда,
Оғрир суягимда замон берган дард.

Жимжжит ўлтирибман. Сўзда йўқ матлаб.
Нотаниш билимга миям тўладир.
Энди, бу умрда бўлмайди яшаб-
Янги умр сари учса бўладир.

Усмон Азим
К,иш - ямокли, ардокли калиш,
Оёк к,у'йсанг - к,орга ку'милар...
К,иш - мол бок,иб музлаган бола -
Дарвозадан киради титраб...
К,иш - дахлизда жон сак,лар сандал,
К,иш - печкали уйларга хавас...
У пайт китоб у'кир эди к,иш -
Хдяжонда титраб товуши.
К,иш — зиндондан чиккан Алпомиш
Киш - Барчиннинг синик, нолиши.
Лохасланиб мудради кундуз
Гужумларнинг сояларида.
Ирмокланиб узин отди муз
Бойсунтогнинг к,ояларидан.
Қор аралаш увлади шамол.
Ҳилпиради ҳаво. Юлинди.
Қисмат бу дам — соғинчинг аро —
Минг айланиб — қишга урилди.

Жонни совуқ айлади қамал —
Бўри довул ўради — ёвуз.
Сенсиз қишда қолдим беамал —
Изилладим соғинчда ёлғиз.

Мен чақирдим: — Кел, етди завол!
Мен қичқирдим — кимга? — эланиб!..
Саросима увлади шамол —
Тилка-пора қорга беланиб…

Кел! Борлигинг кетмоқда йироқ,
Кўмилмоқда армонлар изи —
Печкаларнинг тафтидан мудроқ
Уйда совуқ қотган азизим.

Усмон Азим
Нечун ҳеч ким очолмас
Дардим эшикларини —
Кўнглимнинг иморати
Қай баланд боғда барпо?
Дўст! Юксалгин! Жўр бўлгин!
Кузнинг қўшиқларини —
Сўнгги авж баҳрларда
Бирга этайлик ижро!

Кузнинг юксаклигида
Хазон ичра бир ўзим.
Хат ёзсам ҳам келмайсан,
Эшитмайсан йиғласам.
Йўлингда икки кўзим,
Йўлингда икки кўзим —
Борай десам, бу куздан
Чиқиш йўлин билмасам…

30. 12. 2014

У.Азим