Бир қатор тайинловлар амалга оширилди
Бугун ижроия аппарати мажлислар залида комбинат бошқарув раиси - бош директор Рашид Пирматов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда комбинатнинг бир қатор таркибий тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда Р. Пирматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган, Электрда пўлат эритиш цехи оператори Мадяров Наманджон Байматовични комбинатимиз металлурглари номидан табриклади.
Шунингдек, йиғилиш давомида "Ўзметкомбинат" АЖ Корпоратив хавфсизлик ва ресурсларни химоя қилиш департаменти директори лавозимига Тўлқин Ҳожиев, Стандартлаштриш ва сертификатлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Марат Валиев ва Темир-терсакларни қайта ишлаш цехи бошлиғи лавозимига Дилшод Дўсматовлар тайинланди.

24-25 август кунлари “Ўзметкомбинат” АЖда мавжуд бўш иш ўринларидан бири, Идоравий ҳарбийлаштирилган қоровуллик қоровули (Оҳангарон шаҳри) вазифаси бўйича бўлиб ўтган тест синовлари натижалари қуйидагилардан иборат:
Тест жараёнларида жами 246 нафар номзод иштирок этди ва улар орасидан 41 нафари иккинчи босқичга муваффақиятли ўтган деб топилди.
👉🏻 https://t.me/umk_matbuot_xizmati

Байрам тадбири давом этади
"Металлурглар" маданият саройида Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди.
Тадбирни комбинат бошқарув раиси-бош директор Рашид Пирматов очиб берди ва йиғилганларни байрам билан табриклади. Комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқов ҳам металлургларга байрам табрикларини йўллади.
Тадбир давомида комбинат раҳбари бир гуруҳ металлургларни эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирлади. Шундан сўнг "Металлурглар" маданият саройи санъаткорлари ўзларининг энг сара чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилишди.
Тадбир сўнгида комбинат бошқарув раиси-бош директор Рашид Пирматов ва комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқовлар 1-сон навли прокат цехи электромонтёри ҳамда бир вақтнинг ўзида цех касаба қўмитаси раиси Дусмуратов Мирзадилшод Мирзабурхановични туғилган куни муносабати билан табрикладилар.

ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Бугун комбинатимизнинг тараққиётига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директор Дилшод Аҳмедовнинг туғилган куни.
Д. Aхмедов, 1972 йилда туғилган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси ва И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ҳамда “СКОЛКОВО” Москва менежмент мактабида муҳандис ва бизнес устаси мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Д. Aхмедов ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Ўзбекистон ва Россиядаги саноат корхоналари активларини бошқариш бўйича катта тажрибага эга. Ўз вазифаларига катта масъулият билан ёндошиши, қатъиятлилиги билан ҳамкасблари эътиборини қозонган.
Қадрли Дилшод Турсунқулович!
Сизни туғилган кунингиз билан табриклаймиз. Сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва оилавий хотиржамлик доимий ҳамроҳингиз бўлсин! Касбий фаолиятингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!

Ўқув қуроллари тарқатилмоқда
Бугундан бошлаб Металлурглар маданият саройида комбинат ишчи-ходимлари фарзандлари учун мактаб анжомлари тарқатилиши бошланди.
Эслатиб ўтамиз, анжомлар шакллантирилган рўйхат асосида, фақатгина ойлик маоши 2.5 миллион сўмдан паст бўлган, 2-9-синфларда фарзандлари ўқиётган ишчи-ходимларгагина берилиши назарда тутилган.
Ўқув қуролларини олиш учун соат 9:00 дан 16:00 га қадар Металлурглар маданият саройига фарзандларингиз туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тақдим қилган ҳолда келишингиз сўралади.

#Таъзия
Бекобод шаҳар ҳокимининг матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳом Жўраев автоҳалокат натижасида вафот этди. Илҳом Жўраевнинг яқинларига сабр тилаймиз.

“ГЕНДЕР СТРАТЕГИЯСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ”
Кеча, 27 август куни Металлурглар маданият саройида «Ўзметкомбинат” АЖ хотин-қизлар қўмитаси ва Бекобод шаҳар хотин-қизлар, оила масалалари бўлими билан ҳамкорликда “Гендер стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда шаҳримизнинг ҳамда комбинатимизнинг фаол аёллари иштирок этди. Тадбир давомида «Ўзметкомбинат” АЖ хотин-қизлар қўмитаси раисаси Гулбаҳор Абдуллаева комбинатимизда хотин-қизларга яратилган шароитлар, берилаётган имтиёзлар, раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, узоқ йиллар ишлаган тажрибали аёллар давлат мукофотларига сазовор бўлаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек сўзга чиққан бошқа фоал хотин-қизлар таъкидланганидек, бугунги кунда янгиланаётган Ўзбекистон ислоҳотлари инсон манфаатлари устунлигини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини устувор қадриятлардан бири сифатида ҳимоя қилишга қаратиб келинаётганлиги бунда, айниқса, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида рўёбга чиқарилаётганлиги айтиб ўтилди.

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, комбинатимизнинг ишчи-хизматчилари ўртасида мини-футбол бўйича, шахмат, тош кўтариш, сузиш, стол тениси, арқон тортиш, енгил атлетика ва дартс спорт турлари бўйича спартакиада ўтказилди.
Металлурглар ўртасида бўлиб ўтган бу мусобақалар қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Мусобақада ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларни қутлаб сўзга чиққан, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси - бош директори Рашид Пирматов, комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқовлар ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Шундан сўнг дастлаб, мини-футбол мусобақасида қатнашган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ғалабага бўлган интилиш учун комбинат ижроия аппарати жамоасига 5 млн сўмлик сертификат ва диплом, 3-ўринни қўлга киритган ХИМИЧ цехи жамоасига 10 млн сўмлик сертификат, диплом, бронза медаллари ва кубок, 2-ўринни эгаллаган АваММЛ жамоасига 20 млн сўмлик сертификат, диплом, кумуш медал ва кубок ҳамда 1-ўрин ғолиблари 1-НПЦ жамоасига 30 млн сўмлик сертификат, диплом, олтин медал ва кубоклар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек спартакиаданинг 7 та тури бўйича иштирок этиб ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган металлурглар тақдирланишди. Унга кўра 1-ўринни олганларга телевизор, 2-ўрин учун велосипед, 3-ўринни олган иштирокчиларга чанг ютгич ва дипломлар тантанали топширилди.