Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.17K photos
2.88K videos
10 files
9.37K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

ЎМИ Наманган шаҳри ''Ҳомиддин қори'' жомеъ масжиди имоми Адҳамжон домла бу фоний дунёни тарк этдилар.😓😓😓
Яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз!


манба: imom adham

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇
@Umarulforuq_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАЪЗИЯ

• Яна бир булбул қоримиздан жудо бўлдик! 😥
• Биродаримиз Зайнуддин қори дунёни тарк этдилар.
• Аллоҳ таоло Фирдавс жаннатидан жой берсин!
• Мақомларини юксалтирсин!
• Ўрниларини яхшиликлар билан тўлдирсин!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

• Вафотларига тождор вирус сабаб бўлмаган, бошқа дард сабабли ўтибдилар.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ

• Довудхон тўра домламиз ҳам дунёни тарк қилдилар! Умрларини илмга бағишлаган, халқимизнинг дуогўйи, элимиз севган буюк олим эдилар.
• Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Тақсиротларини авф қилсин!
• Ортларида қолганларга сабру жамил берсин!
• Омин!

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Намамган шаҳар «Умарул Форуқ» жомеъ масжиди ва «Umarulforuq_uz» каналимиз номидан. Наманган халқининг дуогўйи, кўплаб қориларнинг устози, умрлари мобайнида қуръон ва суннатни маҳкам тутган, умр бўйи қуръонга хизмат қилган шайх Жамолиддин қори буванинг вафотлари муносабати билан, у зотнинг оилалари ва барча яқинларига чуқур тазия изҳор қиламиз. Устозимизнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Қориларга ваъда қилинган мукофотлар билан мукофотласин. Амийн.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ
УЛУҒ УСТОЗ АЛОУДДИН МАНСУР. Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди. Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1992-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди Шундан кейин у 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази» ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус (Алишер Аҳмад билан ҳамкорликда) ва қирғиз тилларига таржима қилди. Шайхнинг Бишкекда босилган «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асарлари ҳам бор. Аллоҳ устозни раҳматига олсин. Оила аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ
#ТАЪЗИЯ!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
«Умарул Форуқ» жомеъ масжидининг имом хатиби Исақов Олимхон домламизнинг волидаларининг вафотлари муносабати билан, масжидимиз қавми ва Umarulforuq_uz каналимиз номидан чуқур таъзия изҳор қиламиз. Аллоҳ мағфиратига олсин. Манзилларини жаннат боғларидан айласин. Домламиз ва яқинларига Аллоҳ сабр берсин. Амийн.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#таъзия
انا لله وانا اليه راجعون

Буюк олим ва адиб Аҳмад Муҳаммад Турсин бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Аллоҳ охиратларини обод қилсин. Тақсиротларини авф этсин. Дин учун қилган хизматларини ва барча солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилсин. Фарзандлари ва яқинларига Аллоҳ чиройли сабр берсин.


🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Муҳаммад Латиф Жуман вафоти муносабати билан «Умарул Форуқ» жомеъ масжиди ва
UmarulForuq.uz жамоаси чуқур таъзия билдиради.

Устоз Муҳаммад Латиф домла 1958 йил Тошкент вилоятида туғилганлар.
Мир Араб мадрасасида, Ислом Олий маъҳадида таҳсил олиб, 1990 –1994 йилларда Ислом Олий Маҳад ректори бўлиб ишлаганлар.

Нуктадон фақиҳ, муфассир, араб тилининг ўткир билимдони сифатида эътироф этилган устозни, теран тил илмлари сабаб "Абу Наҳв" деб чақирилар эди.
Ҳаммамиз ҳавас қиладиган жиҳатлари ҳимматларида эди. Аллоҳнинг Каломи - Қуръони каримни 58 ёшларида ёд олгандилар.

Сўнгги йилларда Чеченистоннинг Грознийдаги мадрасасида таълим берардилар. Бугун – 2021 йил, 29 май куни пешин намозидан сўнг талабаларга насиҳат қилиб ўтириб боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
#таъзия
Аллоҳ улуғ устозни тақсиротларини авф айласин. Умматга бундай зотларни кўплаб ато қилсин.

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ

ЎМИ Наманган шаҳри
''Шодибек'' жомеъ масжиди
имоми Ахмадалихон домла
бу фоний дунёни тарк этдилар.😓😓😓
Яқинлари оила аъзоларига
ҳамдардлик билдирамиз!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Наманган шаҳар «Умарул Форуқ» жомеъ масжидининг имом хатиби Зокиржон қори домланинг волидалари вафотлари муносабати билан қори ака ва оила аъзоларига таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ онахонимизни раҳматига олсин!

Жаноза пешин намозидан сўнг уйчи туман Бирлашгандаги «Аҳмад Яссавий» жомеъ масжидида бўлади.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ

Оғир жудолик Наманганнинг устун Олимларидан бўлган минглаб қориларни етиштирган, қариб бир аср умр кўриб умрини Аллоҳнинг каломи Қуръон хизматига фидо қилган, ахлоқлари Росулуллоҳ суннатлари бўлган Муҳсин қори дада вафот этдилар! Аллоҳ тақсиротларини авф айласин. Аллоҳни хузурида энг яхши банда бўлишларини насиб қилсин. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларни энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг ўргатганларингиздир деганлар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Таъзия
اِنا لله وانا اليه راجعون

Муҳсинжон тўра даданинг жанозалари бугун 5-декабрь якшанба соат 14:00 га Тўрақўрғон тумани «Ёртепа» қишлоғида ўқилади.
Аллоҳ қори дадамизни охираитларини обод қилсин!

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Наманган вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдулҳай домланинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

🕌🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдулҳай домланинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#таъзия
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун.
Туркиялик қардошларимизга Аллоҳ сабр берсин.
Қулаган бинолар остида қолган мусулмонларни Аллоҳ раҳмат қилсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Шаҳидлар беш(турли)дир:
-Вабодан ўлган,
-Қорин оғриғи билан ўлган,
-Сувда чўкиб ўлган,
-Қулаш (бузилиш) натижасида ўлган,
-Аллоҳ йўлида жангда ўлган.
Муттафақун алайҳ.

Бу беш турда вафот этганлар агар мусулмон бўлса шаҳид ҳукмида бўлишади.
Вабо яни ўлат тарқаган жойда уни юқтириб олган тезда ўлим топади.
Мабтун дегани ошқозон касали дегани. Уламолар умумий қилиб ички аъзо касллигидан ўлган ҳадисдаги Мабтунга тўғри келади дейишган.
Қулаш ва бузилиш айнан яшаш жойи қулаши, том босиб қолиши яни зилзила натижасида вафот этган кишидир.
Ва яна буларга автоҳалокат, ёнғин каби турли офатлар сабаб вафот этган кишиларни ҳам қўшиш мумкин
Бугун тонгда бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлган барча мусулмонларга Аллоҳ шаҳидлик мақомини берсин.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Бугун 25-апрель сешанба «Истиқлол» жомеъ масжидида узоқ йиллар имом-хатиб бўлиб хизмат қилган Ёқубжон хожи домла бу фоний дунёни тарк этдилар. Аллоҳ охиратларини обод қилсин. Дин йўлида қилган хизматларини Аллоҳ мукофотласин, тақсиротларини авф айласин. Яқинларига сабру жамил берсин.

Жаноза «Истиқлол» жомеъ масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ_ТАРҚАТИНГ

09.08.2023 й. Чоршанба

07:00ГА СИМ КЎЧА МАҲДУМ ЭШОН ЖОМЕ МАСЖИДДА НАМАНГАН ШАҲРИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ БЎЛГАН, МЕЪРОС ИЛМИ БЎЙИЧА КЎПЧИЛИККА ЙЎЛ КЎРСАТГАН НАМАНГАН ШАҲРИММИЗНИНГ УЛУҒ УСТОЗЛАРИДАН ҲОРУНХОН ХОЖИ ДОМЛАНИ ЗАИФАЛАРИНИНГ ЖАНОЗАЛАРИ БОР ЭКАН.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ_ТАРҚАТИНГ

НАМАНГАН АҲЛИГА ОҒИР ЖУДОЛИК АҲСИКЕНТ АБДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ЖОМЕ МАСЖИДДА ИМОМ БЎЛГАН, МАСЖИДГА УМРЛАРИНИ БАҒИШЛАГАН СОДИҚЖОН ХОЖИ ДОМЛА БУ ФОНИЙ ДУНЁНИ 63-ЁШЛАРИДА ТАРК ЭТДИЛАР!

31.08.2023 ПЕШИН НАМОЗИГА АХСИКЕНТ АБДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД ЖОМЕ МАСЖИДДА АДО ЭТИЛАДИ!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАЪЗИЯ

Бугун 28- ноябрь сешанба Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддиновнинг қиблагоҳлари, кўплаб илҳ аҳлларига хизмат қилган, ўзлари ҳалол касб билан ўткан Анасхон ҳожи бувани вафотлари муносабати билан «Умарул Форуқ» жомеъ масжиди ходимлари ва каналимиз аъзолари номидан чин қалбдан ҳамдардлик изҳор қиламиз. Аллоҳ ҳожи дадани ўз раҳматига олсин. Охиратларини обод қилсин. Оилалари ва яқинларига Аллоҳ сабр берсин.

Жаноза «Маҳдум Эшон» жомеъ масжидида пешин намозида ўқилади.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g