ИККИ ҲАЙИТ ОРАСИДА ТЎЙ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#никоҳ #ҳайит
❓883-CАВОЛ: Уйланмоқчиман. Рамазондан кейин тўй қилмоқчи эдик, аммо уйимиздагилар икки ҳайит орасида тўй қилиб бўлмайди деб тўйни қурбон ҳайитидан кейинга суришмоқчи. Уларга буни нотўғри эканини қандай тушунтирсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда бундай тушунча, бундай эътиқод нотўғри ҳисобланади. Икки ҳайит орасида тўй қилсак, бирор мусибат бўлади деган ўй билан тўйни кечиктириш катта хатодир. Агар бу шаръан тўғри бўлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам энг севимли аёллари Оиша разияллоҳу анҳуга Шаввол ойи (икки ҳайит орасидаги ой)да уйланмас эдилар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ўзлари никоҳлари бу ойда бўлганини фахр билан айтганлар ва ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.
عن عاشئة رضي الله عنها قالت تزوَّجَني النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ في شوَّالٍ وبنَى بي في شوَّالٍ، فأيُّ نسائِهِ كانَ أحظَى عندَهُ منِّي، وَكانت عائشةُ تستحبُّ أن تُدْخِلَ نساءَها في شوَّالٍ رواه مسلم
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, Шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар, у Зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ, дер эдилар. Ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар. Имом Муслим ривояти.
Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша разияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🌐 🕌@Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g

Telegram
Umarul Foruq.uz
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻💻:
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻💻:
ЭРИМДАН МАҲРИМ БЎЛГАН УЙНИ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#никоҳ #маҳр
❓919-CАВОЛ: Анча йиллар аввал эримдан ажрашдим. Кейинчалик соғлиғим ёмонлашиши туфайли бир инсонга турмушга чиқдим. Уйимдагилар бу никоҳдан хабарлари бор. Аммо бу эрим уйидагиларига айтмаган экан. Онаси билиб қолиб, ё мени ёки уни танлайсан, деб шарт қўйди. Эрим табиийки, онасини танлади. Маҳримга уй олиб бераман деб ваъда қилган эди. Ҳозир ижарада қийналиб яшаяпман. Эримдан маҳрим бўлган уйни талаб қилишга ҳаққим борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло Ўзи енгиллик берсин. Ҳолатингизни ўзингиз ўйлаган гўзал ҳолатга айлантириб берсин. Аксар ҳолатларда уйдагилар билмайди, кейин ўзим тушунтираман, каби гаплар билан қилинган турмуш мана шундай аянчли, асосан аёл кишини сиз каби аросатда қолиб кетиши билан тугайди.
Агар эрингиз маҳрга уй олиб бераман деган бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Чунки маҳр эркак кишига вожиб саналади. Адо қилмагунича бўйнида қарз бўлиб тураверади.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин», деган (4-оят).
Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, маҳр бериш вожиб бўлади, агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам.
Ушбу оятда эр ўзига хотинликка рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Шу билан бирга, маҳр келиннинг мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Эрингиз маҳрни нима эканини яхши англаса керак. Ундан ташқари ўзингизни қийнаманг. Аллоҳ таоло бир қийинчилик ортидан икки яхшилик беришини айтган. Инша Аллоҳ, яхши кунлар келади. Фақат ундай кунларни сабр-матонат ва гўзал ибодатлар билан қарши олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ
Муҳокама давраси
"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР" (1-қисм)
Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌

Фатво маркази.
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#никоҳ #насл
Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади
Отабек домла Мамадиев
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#никоҳ #насл
Никоҳ билан насл-насаб пок бўлади
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🌐 🕌@Umarulforuq_uz 🕌♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!