This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
«Жажжи Рахбаройдан Яхши ва ёмон нарсалар хакида. Болажонларга».
💾┠ 8.8 мб
⏳┠ 1:19 дақиқа
🎙┠ Аюбханова Рахбарой
🌐 🕌@Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g

#ибрат
Ҳеч ким ўзини осмонда абадий қоламан, деб ўйламасин. Аллоҳ истаса, осмонда учганларни ерда судралганларга ем қилади. Шунинг учун халқимизда доно гап бор: оёғинг ердан узилмасин. Қуш каби осмонларда парвоз қилсанг ҳам ҳаёлинг ва кўнглинг ерда бўлсин. Амал бу синов. Бироқ кўпчилик бу синовдан муваффақиятли ўта олмайди. Тез ўзгаради ва тарихни унитади.
Тарихимизда юзлаб хонлар, амирлар ўтган. Деярли 90 фоизини исмини ҳам билмаймиз. Фақатгина ҳақиқий халқига яхшилик қилган ва Ватанига хизмат қилганларгина авлоддан авлодга номлари ўтиб келмоқда. Хулоса сиздан, эслатиб қўйиш биздан.

Совуқда Ношак тоғида ўзи пиёда, аёли ва боласи эшакка мингашган ҳолда кетаётган афғонистонлик эркак.
Энди мана шу эркакка аёлнинг ҳуқуқларини ўргатмоқчи бўлаётган ғарбча маданият соҳибларини тасаввур қилинг.
🕌@Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Совуқда Ношак тоғида ўзи пиёда, аёли ва боласи эшакка мингашган ҳолда кетаётган афғонистонлик эркак.
Энди мана шу эркакка аёлнинг ҳуқуқларини ўргатмоқчи бўлаётган ғарбча маданият соҳибларини тасаввур қилинг.
🕌@Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
▪️ Юзи тирналган банда
▫️ Тошкент ислом институти 2-курс талабалари тайёрлади
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
▪️ Юзи тирналган банда
▫️ Тошкент ислом институти 2-курс талабалари тайёрлади
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит хикоя қилади.
#ибрат
Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли сохаларга оид махсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат ахолиси нихоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Хамбург шахрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз хам бир столга ўтирдик, қорин хам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат хам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган хам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий охангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса бехудага кетказяпсизлар". Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари хақ эди.
Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники".
Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз даркор !!!
Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз эхтимоли катта.
Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.
©️ Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли таржимаси

Telegram
Umarul Foruq.uz
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻💻:
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻💻:
#Ибрат
Тадбиркорман. Ёшим 50 га яқинлашиб қолди. Фарзандларим камоли учун елиб-югурамиз...
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда беҳосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир - жонга оғриқ беради.
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўтган ҳафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу ҳам бир талаба бўлса керак деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Устага олиб борса, тузатса бўлади, ҳаражати кўп эмас.
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга ҳаракат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ҳа, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, ҳеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтқаздим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У раҳмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен ҳам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда ҳам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсонни тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен ҳам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу ҳисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша - мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени ҳидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан меҳрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга ҳам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота ҳижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона ҳам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб маҳзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият ҳам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ ҳолда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Ҳозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни ҳижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жоҳилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллоҳга ҳамд айтдим.

#Ибрат.
Дунё эътирофига сазовор олим Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг тавозуъларини қаранг.
Олдинроқ, юртимизга сафарлари чоғида, жуфту ҳалоллари билан бозорда
олдима-кетин юрганларини трнетда кўриб қойил қолган эдим. Аёллари ўнг қўлларини шайхнинг елкаларига қўйиб олган эди.
Камтарга камол, ман-манга завол мақоли нақадар ҳақ!
Эй биродар навбат ҳам бировнинг ҳаққи, унга хиёнат қилманг.
Сал вазмин бўлинг, бироз сабрли бўлинг!
Абдулатиф Атаханов

Мўмин гапи оз, амали кўп киши бўлади. Мунофиқ гапи кўп, амали оз кимса бўлади. Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат, амали яхшиликдир.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ.
🌐 🕌@Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Мўмин гапи оз, амали кўп киши бўлади. Мунофиқ гапи кўп, амали оз кимса бўлади. Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат, амали яхшиликдир.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ.
🌐 🕌@Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Telegram
Umarul Foruq.uz
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻💻:
Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻💻:
#ибрат
Имом Розий раҳматуллоҳи алайҳ ва вақт қадри.
Имом Розий раҳматуллоҳи алайҳ наздларида вақтларнинг аҳамияти шу даражада эдики, овқатланиш вақти нега илмий машғулотлардан холи бўлади дея афсус чекар эдилар. Чунончи, шундай дер эдилар:
والله إني أتأسف في الفوات عن الاشتغال بالعلم في وقت الأكل فإن الوقت و الزمان عزيز
«Аллоҳга қасамки, албатта, мен овқатланиш вақтида илм ила машғул бўлишлик ўтиб кетишига афсуланаман. Чунки, вақт ва замон қадрлидир».
Вақтни қадрлашик у кишини мантиқ ва фалсафада шундай забардаст имом қилдики, дунё у кишини имом деб тан олади.
Абдулқайюм Комил

Оқибатларни бегоналар бузмайди.
Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…
Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.
Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…
Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.
Бузғунчи бўлманг!

Бир она олтита фарзандини улғайтирган бешикни ёқиб юборди. Чунки фарзандларнинг барчаси бола-чақали бўлиб, оналари ҳолидан хабар олмай қўйишган экан. Бешикни ёқиб бўлгач: “Ҳар гал кўзим тушганида ичим ёнавергач уни ёқиб юбора қолдим”, деб айтган экан.
Оналарни шу аҳволга солиб қўйманг. Уларни тез-тез йўқлаб туринг!

ОЛИМНИНГ ҚАЛБ СЎЗЛАРИ
Бундан бир неча йиллар аввал Муҳаммад Саид Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри ва-ал қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадим:
«Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти. Биз ёз вақтида салқин излаб чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди. Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди.
Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим. Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост. Илло, мен таҳажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим.
Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашларингни соғиндим. Сендай аёлни энди мен тополмайман деб қўрқаман. Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида «Илоҳим охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани), шу гапларингни соғиндим. Илоҳим охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин дейишдан ҳеч қачон эринмаслигингни соғиндим...».
Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бу икки муборак зотларни жаннатларда қайта топишишларини насиб этсин. Даражотларини юқори қилган бўлсин. Роббим бизларни ҳам уларнинг каби мазмунли хаёт кечиришимизни ва бизларга ҳам шундай гўзал жуфтларни тақдир этиб, Ўзи таъминлаган бўлсин.