Хайринисо Эргашева
413 subscribers
1.24K photos
57 videos
3 files
1.42K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир нарсани истамоқчи бўлсангиз инсондан истаманг, зеро, берса миннатдир, бермаса иллатдир.
Аллоҳдан истангки берса неъматдир, бермаса ҳикмат.

Ассалому алайкум яхшилар.
Яна бир янги кун учун
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
https://t.me/umaroysha
👍2
Она қадри
13-қисм

Тонгга яқин кўзи илинган Зумрад хола ховлидаги бақир чақирга чўчиб уйғониб кетди.Нима гап деб хавотирланиб югуриб чиққан эди,келини Мадина қайнонани кўриб унга ташланиб кетди
-Сиз,сиз мени шу сафар калтак ейишимга сабабчисиз,сизни дастингиздан тинчлик йўқ бу хонадонда.
Қачон ўз ўрнингизни билиб яшайсиз ойи..
Юзига тушган тарсакидан Мадинани қолган гаплари оғзида қолди.
Зумрад хола нима дейишни билмай анграйиб турар,тўғрида ўзи нима бўлганини билмай туриб ҳозир нима ҳам дейди.
Кўзлари киртайиб ўғлига тикилди.
Ўғил эса кўзларини она
дан олиб қочди.
-Нима гап болам,тонг саҳарлаб жанжал қилишларингга сабаб нима,қушнилар нима дейди,жанжал билан бошланган кунда хайр барака бўлмайди,болажоним,бу яхшилик эмас.
Ўғлининг ўрнига ҳам келин жаврай кетди.
-Мен бир ёмон гап гапирмаган эдим.Ойим билан ҳам тез тез жанжаллашиб қолаябмиз ,ижара уйга бўлса ҳам чиқиб кетайлик деганимни биламан,ура кетди ўғлингиз.Нима эмиш ,,Сен ойимни хизматини қилгинг келмай ижарага чиқмоқчисан,ўзи сезиб юрибман ҳамма кирдикорла
рингни,дедилар.
Мен нима ҳийла қилибманки бунақа дейдилар.Шу каталакдай ҳовлида тиқилиб яшаш жонга тегдику.
Зумрад хола гап нимада эканини энди тушунган эди.
-Ҳа болама,шуни менга айтсанг,мен боламга ётиғи билан ўзим тушунтирар эдимку,ёки мени ҳеч нарсага ақли етмайдиган қари кампир дедингми?
Келин индамай бошини ерга эгди.Гап қайтармаганига ҳам шукр деди ичида Зумрад хола.
Шунча дилхиралик бўлганга яраша,масала охиригача ечилмай қолди.
Ўғли нонушта қилмай ишга кетди,Мадина қайнонасидан ҳам сўрамасдан,бо
лаларини олдида онасиникига кетиб қолди.
Яхши иш бўлмадида.
Зумрад хола
оғир хўрсиниб уйга кирди.
Кичик келини -Ойи нонуштага чиқинг,деб келиб кетганига ҳам ярим соатдан ошди.На нонушта қилгиси келди,на биров билан гаплашгиси.Нега оиласида кундан кунга бундай дилхираликлар кўпайиб бормоқда.Шу келинларга ҳам ҳайронсан,бўлак бўлгинг келибди,айт
майсанларми очиқча,мен қаршилик қилармидим.
Бобойи келажакни сезиб вақтигинасида жўнаб қуя қолган экан.Аёл бошига бу ғалва ортиқчада энди.
Бошга тушганни кўз кўрар экан.
Эртагаёқ бу келинини алоҳида қилишни кўнглига тугиб қўйган эди. Лекин келинни онасини уйига кетиб қолгани нимаси бўлди.Ишдан келган ўғил ,,ойим яна бир ишкал бошлаган, хотиним кетиб қолибди, демайдими.

дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
🔥1😢1
Она қадри
14-қисм

Келинни шу ёшида кетиб қолиши аслида уят.Арзирли сабаб бўлса ҳам,майли эди.Ўзи жанжал бошлаб ўзи кетиб қолиши,бу яхши эмас. Қудалари билан Зумрад холани орасига совуқчилик тушириб қуяди бу кетишида.
Ўғлининг
қилган ишини ҳам маъқулламайди. Аёл кишига қўл кўтарган эркак золим аслида.Аммо эркак тезлашганда ,аёл озгина паст келса,жанжал босилади. Илгари оналаримиз эрларининг юзларига тик қарашмаган,кўчадан келса бир қўлида офтобо,елкасида сочиқ билан чиройли кутиб олишган.
Эндичи,эҳҳее, энди у замонлар қайтиб келмаса керак.Ҳозир қўл ювадиган умивалниклар бор,ёнида сочиқ доим.Илгари умивалник йўқлиги учун эмас,эркакнинг ҳурмати оиладаги ўрни нечоғлик эканининг бир кўриниши эди бу ҳурмат.
Кеч кириб боласи ишдан келганидан кейин Зумрад хола аввал ўғлини чой ичиб бўлишини кутди.Ўғли худди хотинини кетиб қолганини аниқ билгандай уни сўрамади ҳам.Бунга Зумрад хола қийналди,ўзи туфайли бу жанжал бўлган деб ҳисоблаб жуда безовта бўлди.Барибир ўғли билан ётиғи билан гаплашиб олиши кераклигини ҳисоблаб, секингина ,,Болам мени хонамга бир кирсанг гапим бор эди,,деди.
Ўғли кириб келганда онаизор минг бир андиша билан гап бошлади.
,,Болам шу рўзғорингни алоҳида қилишимиз керакда,бола
жоним мен ҳамманг билан бирга яшаганман яъна ҳам яшай оламан,аммо кўриб турибсанку мен билан яшаб бўлмаябди.Қа
рилик ёмон нарса эканда,доим бир можоранинг сабабчиси бўлиб қолаябман.Бир
дан аччиғинг чиқиб кетмасин болам,келиним ҳақ ,уни ҳам қоралаб бўлмайди,битта қозонда иккита калла қайнамайди деб бежиз айтишмаган. Ҳозирча ижара уй топ,кейин четларда бир ишлаб келсанг,уканг ёрдам берар,аканг бор бирор кичикроқ уй қурарсан ёки тайёридан оларсан пул етса,,
Ўғил ҳам бу машмашалар жонига текканми индамай бошини эгди.Бир томонда онаси,бир томонда оиласи,болалари.
Эрта билан дам олиш куни бўлгани учун Мадинани олиб келиш учун кетган ўғли ,келин ва неваралари билан бир пасда қайтиб келишди.Нева
раларини роса соғинган экан,уларни қучоқлаб сира қуйиб юборгиси келмаган Зумрад холани тайёр турадиган кўз ёшлари юзида сизиб оқа бошлади. Неварасини бағрига босиб тургани учун бу кўз ёшини ҳеч ким кўрмади.
Собиржон алоҳида яшай
миз дегани учун қайтиб келгани шундоққина билиниб турган Мадинани оғзи қулоғида,кетиб қолгани эсида ҳам йўқ,юзида на афсус,на хижолатлик бор эди.

Дав бор.

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
👍42
“Аллоҳнинг бандасига бўлган раҳматидан бири шуки, уни шундай синов билан имтиҳон қиладики, у буни ҳеч кимга айта олмайди, айтса ҳам, ҳеч ким уни тўлиқ англамайди. Бу – унинг қалби Аллоҳдан Ўзга ҳеч кимга боғланиб қолмаслиги ва шикоятини фақат Унгагина айтиши учун берилади”.

Абдулҳодий Юсуф
https://t.me/umaroysha
2👍2
Она қадри
15~қисм

Бирор ҳафта ўтиб уч хонали яхши уй топишгани ҳақида Зумрад холага ўғлининг ўзи айтди. Ҳозирча ижарада яшаб туришларини, бир пас ўтиб, янги қурилиши бошланган домлардан, ҳокимият билан гаплашиб қўйганлигини ҳам тушунтирдида, ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди.
Зумрад хола энди болалардан хафа бўлиб қолмас, чунки ҳамма бўлаётган ишлар, қачондир бўлиши муқаррар воқеъалар эди. Бир йил олдин бўлди нима, бир йил кейин. Қайтанга кўзи тириклигида ҳаммасини алоҳида уй жойли бўлиши яхшику. Энди ўз ўзини шу гаплар билан овутиб кўнгли тинч эди.
Бугун дам олиш куни, Мадинани болалари боғча йўқлиги учун уйда, ўйнашаябди.
Катта фарзанди қиз бўлганлиги учун укасини ўйнатиб ўтирар, Мадина уйларини тозалаётган эди.
Қизчаси Шаҳзода барибир ёш болада қўғирчоқларини кийимчаларини ечириб кийинтириб ўзи билан ўзи бўлиб ўйнаб қолганда, укачаси Шамшоджон ҳовли саҳнига чиқиб водопровод олдида кимдир қолдириб кетган шиша стаканни олиб ерга ташлаб юборди. Синган стаканнинг каттагина бўлагини олиб оғзига солди ва тилидан оққан қонга ўзи қўрқиб бақириб юборди.Бу овозни илк эшитган Зумрад хола чопиб ташқарига югурди. Неварасини олдига етгунча икки марта йиқилиб турди. Ҳаллослаб етиб келдию, унинг оғзидаги шишани олиш учун қўл чўзди. Лекин невараси қўрққанидан юзини тескари буриб олди.
Якшанба кунлари ўзи бу неварасига қараганда доим оғзига бир тишлам олмани тишлаб унинг оғзига узатар эди. Бундай овқатланиш неварага жуда ёқар, яъна беринг дегандай оғзини ланг очиб келаверар эди. Келини эса доим оғзингиз билан берманг боламга, бирор вирус ўтиб кетса нима бўлади, деб зарда қилар эди. Ҳозир шу воқеъа эсига тушдида, Зумрад хола неварасига оғзини тутиб борди. Неварача бувисини олма беради деб ўйлаб оғзини катта очди. Шиша бўлагини унинг оғзидан оғзи билан бир амаллаб олдида, ерга туфлади. Зумрад холани ҳам қаеридир кесилиб улгурдими ё неварасини қоними шиша булаги ерга қон аралаш тушди.

Дав бор.

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
2👍1
Қиз фарзандини чиройли тарбия қилиб, Аллоҳу таоло берган неъматлар билан мўл-кўл едириб-кийинтирса, бу қиз фарзанд унга барокат бўлади. Жаҳаннамдан қутулиб, осонлик билан жаннатга киришига васила бўлади.” (Табароний)

Яхши дам олинг яхшилар.
Хайрли тун.
https://t.me/umaroysha
9
Ривоят қилишларича, инсон яратилган пайтда жисмининг бир парча жойи бўш қолиб кетган экан. Ўша жойга бир сиқим уруғ сепилибди ва у "кўнгил" дея аталибди. Балки шу сабабми, кўнгил бошқа аъзолар каби бизга бўйсунмайди. У вужуддан, инсондан ташқаридаги куч бўлиб, ақлни, инсонни бошқаради. Кўнгилнинг ҳеч қачон тўлмаслиги ҳам шундан бўлса керак

Ассалому алайкум яхшилар.
Яна бир янги кун учун
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
https://t.me/umaroysha
👍21
Она қадри
16~қисм

Қайнонасининг бундай матонатини кўрган келин, ҳайратдан донг қотди. Чунки у боланинг онаси бўлсада бундай қила олмас эди.
Боласини чириллаб йиғлашидан ўзига келган Мадина югуриб унинг олдига бориб, маҳкам қучиб кўтариб уйига олиб кирди.
Кечқурун ишдан келган эрига бу ҳақида айтишга қўрқиб, индамай қўя қолди. Лекин билдирмагани билан Зумрад холанинг кесилган танглайи кечга бориб безовта қилди. Иситмаси кўтарилиб мазаси бўлмай қолди.
Икки уч кун дори ичиб юрди, тўртинчи кундан дори ҳам таъсир қилмай қўйди.
Собиржон онамни шу ҳамишаги қаричилигида деб юргани ҳам яхши. Бўлмаса бу ишлар учун келинни уришса, кейин келиннинг ҳам кўзига балодай кўриниб юради, худди атай чақтиргандай.
Касални яширсанг иситмаси ошкор қилар экан. Зумрад холани кундан кун аҳволи ёмон томонга қараб кетаверди. Ўғиллари эътибор беришса оналарида бир жиддий касал борга ўхшаябди. Тезда касалхонага олиб боришди. Зумрад хола астагина айтган жароҳатни врач тезда текшириб кўрди. Собиржонни алоҳида хонасига чақириб ҳақиқатни айтди.
"Онангизни қонларига инфексия тушган. Шиша синиғини нега оғзига солган ўзи?"
Ҳеч нарсадан хабари йўқ Собиржон докторга нима деб жавоб қайтаришни билмай қолди.
Онасини касалхонага жойлаштириб, уйга келган Собиржон,
~Мадина!
деб баланд овозда чақирди.
Юраги бир нарсани сезиб уйдан ўқдай отилиб чиққан Мадина
~Лаббай дадаси, дея олди аранг.
~Онамни оғзидаги шиша синиғи ҳақида нега мен билмайман?!
~Ўғлингиз мен уйни тозалаётган пайтимда, ҳовлида турган стаканни синдириб қўйиб шишалигини тушунмай бир бўлагини оғзига солибди.Онангиз қўли билан ололмай,иложсиз оғзи билан шиша синиғи чиқариб олибди.Сизни билмай қўяқолсин деб онам айтдирмаган эдилар.
Энди хотинини уришгани билан нима ўзгарарди. Онаси бечорани иситмаси кўтарилгандан кўтарилар, докторлар ҳам бир натижага эриша олмай ҳалак.
Ўғиллари кунда, кун оша хабар олиб туришибди. Улар олиб келган тансиқ таомларни оналари қани энди ея олса.
Зумрад холани ахволи ўзига аён. Куни битган кўринади. Айниқса кечаси чоли тушига кириб айтган гапларидан сергак тортди. Бу туш бежизга эмаслигини юраги сезиб турибди.

Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
Она қадри
17~якунловчи қисм

Зумрад хола иситмаси хуруж қилишига қарамай, кўзи илинибди. Тушида рахматли бобойи эшак арава билан уйларига келган эмиш.
Вой бобой келинг, киринг уйга нега кўчада ўтирибсиз, деган кампирига қарамабти ҳам.
Зумрад хола ҳайрон. Нега бобойи жавоб бермаябди. Ё мени танимаябдими ёки хафами мендан..
Шу пайт уйдан невараси чиқиб бобоси томонга чопибди. Аравага миниб олиб,, бобо ҳайданг тезроқ, кетайлик узоқларга,, дер эмиш. Товба бу невараси гапириш у ёқдан турсин ҳали эплаб юролмайди ҳам.
Шу пайт қаердандир чанг тўзон билан қаттиқ шамол келди. Эшак аравани кўтариб чаппа қилиб ағдариб ташлабди. Зумрад хола қўрққанидан тили калимага келмай неварачасини излабди. Бобойи ҳам невараси ҳам эшшак ҳам йўқ, фақат арава, ғилдираклари чархпалакдай айланиб ётган экан. Неварасини чақираман деса овози чиқмас эмиш. Шу пайт невараси қўлида кўп ўйинчоқлар билан пайдо бўлди.,, буларни қаердан олдинг,, деса.,, Бобом берди,, дебди хурсанд бўлиб.
,, Буви, сизни бувам орқамдан тез етиб борсин, деб кетди, дебди.,, Қизиқ, қаерга бораман мен орқасидан. Қаердан топаман энди бобойимни,, деб кета бошлабди. Кун шунчалик қизиб кетибди, Зумрад хола аранг нафас олар, ҳаво етмай кетаётган эди. Бобой, бобой,, деб бақирар, овози ўзидан бошқага эшитилмаётган эди.,, Туринг она, укол қилиб қўяй, иситмангиз жуда баландку,, Ҳамшира қизнинг овозидан чўчиб уйғонган Зумрад хола, жиққа қора терга ботиб кетган эди..
Кечга томон кўргани келган ўғилларига доктор
,, Онангизни обкетсаларингиз яхши бўлар эди. Икки уч кунлиги бор. Уйгинасида яшасин, Аллоҳ балки раҳм қилса яхши бўлиб кетар,,
Ўғиллари машина билан келишиб оналарини олиб кетишди. Бир кун ўтиб, онизор овқат ҳам емай қўйди. Учинчи кун тилдан қолди. Кўзини юмиб жим ётади шўрлик.
Энди бу дунёда тоборо узилиб борар, ҳали онаси билан, ҳали чоли билан гаплашади. Нималардир деб йиғлайди.
Ўғиллари оналари тетик юрган пайтларда кўп нарсани тушунишмаган экан. Ҳозирги вазиятда уларни ичини нимадир кемираётган, виждон азобими ўзлари ҳам яхши англашмаётган эди.
Зумрад хола беозор мусичадай жон берди.
Жанозасига тумонат одам йиғилди..
Худойилари ўтиб, ҳовлилари ҳувиллаб қолди. Энди ўғиллар бир бирларини юзларига тик қарай олишмас, ўз уйларида эмин эркин юрмас, нимадандир қўрқиб писиб ўтирар, бу ҳолатни ўзгалар онасидан айрилиш азоби бу, деб ҳисоблашар, аммо бу мутлақо бошқа безовталик эди...
Одам вақтида хатосини англолмаса, йиллар ўтган сайин онанинг қанчалик фарзандларига дўстлигини,қанчалик буюк зот эканлигини тушуниб бораверар экан.
Ўтган оналаримизни Аллоҳ рахматига олсин.
Онаси ҳаётларни оналарини Аллоҳ ўзи асрасин.
Алоҳумма Солли аъла Саййидина Муҳаммад.


Кўнгил деган кошона.
Бўлса бир кун вайрона.
Ҳар ким ҳар не деса ҳам.
Тушунгувчим сиз онам.

Ҳаётлардан тўйсам ҳам.
Азоблардан куйсам ҳам.
Мен йўқламай қўйсам ҳам.
Йўқлагувчим сиз онам.

Тоғлар эгмас бошини.
Қизғанса бир тошини.
Тутар ризқ ва ошини.
Сахийгинам сиз онам.

Дардлар келса ютгувчи.
Синовни мард кутгувчи.
Дил кўчамдан ўтгувчи.
Нурафшоним сиз онам.

Азиз билиб меҳмонин.
Ясантирар таҳмонин.
Рози қилган Раҳмонин.
Жаннат гулим сиз онам.

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
7👍4
"Қайтиб кирар эшигингни қаттиқ ёпма”, деган ҳикмат инсонни камтарликка, мулоҳазаликка ва ҳикмат билан яшашга чорлайди.
Қаттиқ ёпилган эшик ғурурнинг белгисидир. У инсонни “мен ҳақман,” деган фикрга маҳкам қотириб қўяди. Аммо ҳаётда шундай паллалар бўладики, кечаги қароринг бугун нотўғри чиқиши мумкин. Агар эшик қаттиқ ёпилган бўлса, узр сўраш ҳам, қайтиш ҳам қийинлашади. Эшик эмас, аслида қалб ёпилади....
https://t.me/umaroysha
5
Қалб кўкракдаги қозонга ўхшайди. Шу қозонда қайнаган нарсани сузиб оладиган чўмич тилдир. Бировнинг кимлигини билмоқчи бўлсанг, унинг сўзига эътибор бер. Чунки тил сенга қалбдаги ширин, нордон, хуштаъм ва аччиқ нарсаларни кўрсатади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.
👍2
Қилган яхшилигингизни билмаганлардан хурсанд бўлинг, чунки уларнинг ўрнига сизга оламлар Роббиси жавоб қайтаради.
Аллоҳнинг неъматлари беҳисоб, барчаси учун АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
https://t.me/umaroysha
👍65🥰2
Тўғри инсон бўлишдан қўрқманг.
Юқотадиганингиз, фақат нотўғри инсонлар бўлади халос...

Эртанги кунгача омон бўлинг яхшилар.
https://t.me/umaroysha‌‌
4👍1