Хайринисо Эргашева
413 subscribers
1.24K photos
57 videos
3 files
1.42K links
Download Telegram
Она қадри
2-қисм

Зумрад холанинг кичик ўғли Баҳодирнинг бугун туғилган куни.Уйда ҳаммага  иш етарли,келинлар бири овқатга уннаган,бири ширинлик пишириш билан,яна бири дастурхон тузаб югуриб юришибди.Қуда
лар ҳам ҳадемай куёвларини табриклашга келиб қолишади.
Баҳодир Зумрад холанинг кенжа ўғли бўлгани каби,қайнонасининг ҳам кенжа куёви.Куёвни пайғамбарлар сийлаган ахир.Худога шукр ўғли бирор марта хотинини уриб сўкмаган,доим авайлаб асрайди.Ҳамма шароитини муҳайё қилиб қўяди. Битта эр бўлса шунчалик бўладида.
Бундан ортиқ яна нима  қилсин.Янги уй бўладиган бўлса бир куни Худойим шу кунга ҳам етқазиб қолар.
   Зумрад хола аср намозини ўқиб олиш учун ўз хонаси томон йўл олди.Ҳовлида ўта туриб ошхонадан келаётган овозларни дафъатан эшитиб қолди.
-Қаранг қайнонамни ишларига,ошхонада куймаланиб нима қилади,хонасига кириб ўтирса бўлмайдими а?Ёки биз гўштни куйдириб юборамизми,ёки еб қўямизми?
Келинлар учаласи бирдан қаҳ қаҳлаб кулиб юборишди.Бу кулги ва айтилган гаплар Зумрад холани ерга михлаб қуйгандай,оёқ
ларини кўтара олмай қолди.Аранг хонасига кириб асрни ўқиб олди.Шу ўтиришда қанча пайт ўтирди,ўзи билмайди.
Охирги пайтлар кўнгли кўп ғаш бўлар,лекин келинларини у ҳақида бундай сўзлар айтиши хаёлига ҳам келмас эди.Наҳотки келинларга қайнона бўлиб  бир зуғум ўтқазмаса ҳам шундай беодоблик қилишса.
Буларни эрларини улғайтиргунча қанча азобларни бошидан ўтказган.
Келинларга сарпо йиғиб юрган пайтларида,ши
рин хаёл суриб қанчалар қувонар эди.Ҳаммаси бир сароб учунмиди.Бола
лари уйли жойли бўлганидан кейин,она шўрлик бир чеккага сурилиб ўз хонадонига бегонадай бўлиб қолар эканми?
Зумрад хола ўйлаб ўйига етолмас,чоли тирик бўлганида ҳам бу куйга тушмасмиди,унга ичидаги дардини айтиб йиғлаб йиғлаб олармиди.
Ота шўрлик бу ношукр катта  келинни шундай яхши кўрар эдики,ҳатто қайнонага уни тергашга ,рўзғор ишларида йўл йўриқ кўрсатишга ҳам йўл қўймас эди.
Наҳотки келинлари ичи бошқа,таши бошқа  экан.
Ўғиллари уларни шунақа эканини билишармикан.
  Зумрад хола ошхонада ўзини ўтиришига, келинларим,иш кўрсатиб турганимга хурсанд, деб адашган экан.
Боласининг туғилган кунлиги учун қувончлари бир бўлдию,бу нобокор келинларни қайнона устидан биргалашиб кулишлари бир бўлди.

Давоми бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
4😢3
Она қадри
3-қисм

Кечаси туғилган кундан ювилмай қолган идишларни келинлари ювиб тозалаб олишди ва тушликка овқатга уннай кетишди.
Зумрад хола олис қишлоқда яшайдиган синглисиникига бориш учун тайёргарлик кўра бошлади.Катта ўғли Султонга ишдан эртароқ қайтиб,холасини
кига ташлаб келишни эрталаб ишга кетаётганда тайинлаб юборган эди.Чунки келинларини кечаги гаплари учун бу уйда юраги сиқилиб ўзини ноқулай сеза бошлаган,шу уйдан бир чиқиб кетмаса ҳаловат топа олмаслиги аниқ эди.
Синглиси Зумрад холани хурсанд бўлиб кутиб олди.
Икки келини эса холажонча холажон ,дейишиб тилидан бол томиб иззат ҳурматини жойига қуйишар,жиян
лари Ҳасан ва
Ҳусан эса анчадан буён келмай қуйган холаларини кўрган заҳоти қувониб кетишди.
Опа сингил мазза қилиб дийдорлашди.
Ярим кеч бўлиб кетса ҳам ҳеч гаплари тугай демас эди.
Зумрад холанинг нимадандир ранжиганини синглиси зимдан сезар,ярасини тирнаб қуймайин деб сўрашга ботина олмай ўтирди.
Келинларни қайнонага самимий муомиласи,меҳрибонлигини кўриб Зумрад хола яна ҳам чўкиб борар, нега менинг келинларим тубанликка қараб кетишаябди,гу
ноҳим нима эди?Қаерда хато қилдим?
Икки кун бирга ўтириб опа синглисига уйидаги дилхиралигидан лом лим деб оғиз очмади.Айтганда ҳам нима ўзгаради.
Уйга кетиш керак эканлигини айтганда синглиси ва келинлари,яна бир кунгина қолинг деб роса ялинишди.
Лекин ўғлига икки кундан кейин обкетасан,деб айтиб юборгани учун,Султон кечга томон етиб келди...
Уйларига қайтган қайнона келинлари кўринмаётгани учун бироз ажабланди.
-Келинларим қаерда болам?
-Она маош олгандик,бозорга бир айланайлик деб сўрашувди йўқ демай юбордик.Улар ҳам чиқсинда бир харид қилгани.
-Ҳа майли болам, айланиб дам олиб келишади.Лекин кечки пайт бозор борми?
-Эй онажон,кўча тўла магазин,кийим кечак тўла.
Икки соатлар ўтиб келинлари чуғурлашиб сумкалар кўтариб дарвозадан яхши кайфият билан кириб келишди.Қайнонасининг келганидан бехабар оғзиларидан бемаза ҳазил ҳузул чиқиб ҳиринг ҳиринг кулишар, Султон нимадир дедими,учаласи ҳам бирдан жим бўлиб қолишди.
Товба,қайнона ҳам келинга бир рақибдай гап эканда.Бунча сохталик қилишмаса.Доим бир хил бўлишса,мен уришармидим..
Болалари ва
эрларига жуда замонавий кийимлар,ўзла
рига ҳам янги чиққан фасон
куйлак олишибди.Лекин бирортаси қайнонамга деб битта пайпоқ ҳам олмаганга ўхшайди.
Ёки ҳали келмаган деб ўйлаганмикан.
Ўзи сал нарсага аразлайдиган Зумрад хола, ёмон гумон қилмайин, менга ҳам бирон нарса олгандир, шошилиб уялиб қолмай тағин, деб хаёлидан ўтказди.

Давоми бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
2
Она қадри
4-қисм

Тонгги номоз учун уйғонган Зумрад хола ибодатларини қилиб бўлганидан сўнг, ўрнига чиқиб ўтирган эди,катта невараси Севара ,она кирсам майлими?,деб кириб келди.
,кел болажоним,ке
лақол,нега бунча саҳардан туриб олдинг,уйқунг қочдими,болам,
деб ёнидан жой кўрсатди.
Севаранинг қўлида салафанда нимадир бор,
бир пас индамай туриб, ,,она шу пайпоқни кеча аям менга олиб келган экан,шуни сиз кийинг,менда жуда кўп,деб қўлидагини узатди.
Зумрад хола нима дейишини билмай томоғига нимадир тиқилиб қолди,кўзларига келган ёшни неварасига кўрсатмай ичига ютди.
,,Вой айланайда ўзимни меҳрли болам, менга илиндингми ўзингни нарсангни,,деб сочларини силаб пешонасидан ўпиб қўйди. Болада ,болали
гига бориб пайпоқни олиб келган,лекин онанинг кўнгли ўксиганига бу малҳам бўла олмаслигини у қаердан ҳам билсин.
Аввал пичинг гаплар билан масхаралаган келинлар аста секин ошкора хужумга ўта бошлашди.
Келинларини кадидан манти қилишаётганини кўрган қайнона,ошхонага келиб ,,хамирни юпқагина қилиб ёйинглар болаларим,де
йиши билан катта келин ,ойижон бирор марта хамирни кўрпадай қилиб ёйибмидим,бу нима аҳвол,ўз ҳолимизга қуйсангиз ҳам
шу овқатни кўнглингизда
гидай қилиб пиширамизку,
деди шанғиллаб.
Зумрад хола ҳам аччиғи келдими ,,мени вазифам буларни айтиб кўрсатиш,сен ҳали қайнона бўлсанг тушуниб оласан,деди.
~Худога шукр менинг ҳамма нарсага ақлим етарли,ўзим биламан келин олсам қандай
йўл тутишни.
Зумрад хола худди даврадан қувилган ёш бола каби ошхонадан чиқиб кетди.
Ортига қарамаса ҳам келинларининг юзидаги ифодаларини қанақа эканлигини
яққол ҳис
қилиб туриб, хонасига кириб кетди.
Ўксиб ўксиб йиғлаётган бечора Зумрад хола ўзига биринчи марта раҳми келди.

Давоми бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
😢5👍2
Виждон ажойиб нарса, у бор бўлса эгасига, йўқ бўлса атрофдагиларга қийин...

Эртанги кунгача омон бўлинг яхшилар.
Хайрли тун.
https://t.me/umaroysha
👍85
👍13🥰2👏2🔥1
Она қадри
5-қисм

Зумрад хола ҳаддидан ошаётган бу келинларини
бир таъзирини бериб сал қайтариб қуйсаммикан деб ,кечқурун ишдан келган ўғилларини ёнига чақириб гаплашишни дилига тугди.
Ишдан қайтган болалари овқатланиб бўлишгач,онаси
,,сизларда гапим бор,хонамга бир киринглар,,деб ўзи дастурхонга фотиҳа ўқиб туриб чиқиб кетди.Келинлари нима бўлаётганини сезишиб бир бирларига қош учириб қуйишди.
Онасининг ёнига кириб қатор бўлиб ўтирган ўғиллар ,жим туришиб оналарига қарашди.
- Болаларим сизларга анчадан буён айтолмай юрган бир иккита гапларим бор.Шу хотинларинг бўлар бўлмасга тили чиқиб дилимни оғритадиган одат чиқарди,охирги пайтлар.Бирор иш қилишса ўргатсам кўкка сапчишади аччиқланиб,айниқса Заҳро келин жуда одобини йўқотганда ўғлим.
Мени яна нечи кунлигим бор Худо билади,булар билан она бола бўлиб яшасам дейман.Шу озгина танбеҳ бериб қуйсанглар аёлларингга,
лекин асло қўл кўтарманглар,
хафа бўламан.
Орага ноқулай жимлик чўкди.Катта ўғил ўзининг хотинини исми алоҳида айтилгани учун икки укасини олдида изза бўлиб ,жаҳли чиқди.
-Майли борақолинглар болаларим,дамларингни олинглар
Ўғиллари онасига яхши дам олинг она,дейишдида чиқиб кетди.
Заҳронинг эри хонага кирдию,хотинига қараб ,,Сен учун укаларим олдида изза бўлдим,онамни нега ҳурматини жойига қуймайсан,ё яхши гапирганим учун ўзингдан кетаябсанми?дейиши билан хотини шанғил
лай кетди.
~Онангиз мени хизматларимни кўрдим демади,шунча
сини,бу ёғини билармиди.Тез
роқ уй олиб алоҳида чиқмасак,энди ҳар куни жанжалга баҳона топаверади.
- Онангиз демай,онам десангчи.
-Онам эмас,қайнонам!
Юзига тушган тарсакидан Заҳронинг кўзидан чўғ чиқиб кетгандай бўлди.
Ўзини ҳовлига отди.Ҳаммом тарафга қараб йиғлаб чопиб ўтиб кетди...
Эрталаб нонуштага катта келин чиқмади.
Зумрад хола хавотир олиб,дам
бадам уларнинг эшигига мўралаб қараб қуярди.
Нима бўлса ҳам тинчлик бўлсинда. Кечаги гапларим учун ишқилиб уришиб қолишмаган бўлсинда. Зумрад хола халоватини йўқотиб,худди айбдор боладай бир ҳолга тушиб мунғайиб қолди.

дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
👍2
Она қадри
6-қисм

Заҳро ҳамма чой ичиб бўлганидан кейингина чиқиб келди.Қайнона шўрлик индамай мум тишлаб ўтирар,невара
лари чуғир чуғир қилишиб орадаги ноқулай вазиятни бироз бўлсада юмшатиб турибди.
Ҳар кунги бериладиган миннатли салом, бугун йўқ.Идиш товоқларни тарақ туруқ қилиб йиғиштириб ошхонага кириб кетган Заҳрони ортидан қараб қолган қайнона ўзини келинлик пайтларини ёдга олди.Рахматли қайнотаси Қилич бобонинг қамчисидан қон томар,қайнонаси Бувиш момо доим зир титраб,қўрқиб яшар,болалари ҳам онаизорларини отасидан ҳимоя қилишга ўзларида куч топа олмас,ёшликдан шундай руҳда улғайишган эди.
Қайнотаси маҳаллада оқсоқол ,маҳаллада яшовчилар ҳам у кишига маслаҳат сўрагани келишса салобатидан ҳайиқиб туришар эди.
Зумрад ёш янги келин бўлгани учун,оилавий муносабатларга унча эътибор бермас,рўзғор ишларидан қўли бўшамас,иккита сигирни сутларини пишириб,қатиқ қилиш,сариқ ёғ қилиш,сипир сидир ишлар ,қайнона қайнотанинг кўнглига қараш яна қанча юмушлар унинг зиммасида эди.
Ҳеч эсидан чиқмайди,қайно
наси бир куни кечги овқатга ош дамлади.Эри маҳаллада ким биландир гап талашганми,асабибузилиб уйга келди.Нима овқат қилдинглар,обке,,деган эрига,ош қилдик отаси,деди.
-Ҳеч замонда кечга ҳам ош қиласанми ,ҳар кун ўтим дамлаб азоб бераётганини биласанку,бефа
росат, деб хотинини дўппослай кетди.
Қўрқиб қолган келин бечора ,уйда ҳеч ким йўқлиги учун чопиб чиқиб қўшнини чақириб келди.
-эй,эй,ўртоқ маҳаллаком уят,уят.Сиз шундай муомила қилсангиз аёлингизга бошқалар нима қилсин.
Қилич бобо қўшнини келиб қолишидан бироз унғайсизланиб,нима қилишини билмай қолди.
Шу воқеъаларни эслаб Зумрад хола амин бўлдики ўтган момоларимиз жуда сабрли,қаноатли бўлишган.Шунча таёқни еган қайнонаси ўшанда ҳам бировга лом лим демай,эрталаб
дан ҳеч нарса бўлмагандай эрини ишга чиройли кузатиб қўйган эди.
Ҳозирги энди бу келинларнинг аҳволига қаранг. Қанча енгиллик бўлса шунча ношукрлик.
Катта келини уйидан чиқиб ошхонада ўтирган қайнонани олдига келдида.
-Ойи бизни янги участка олиб ,бир хонасини ўхшатиб бўлса ҳам алоҳида қилинг.Энди ёш бола эмасмиз,муста
қил яшашга ҳаққимиз бор!
Зумрад хола ,,майли қизим ,ўғлим ишдан келсинчи айтаман,тўғри айтаябсан сен.Бу гапинг ҳам яхши,давлатдан қарз олиб бўлса ҳам, уй қуришга ҳаракат қиламиз.
Келин индамай ошхонага кириб кетди.
Зумрад хола тезроқ кеч бўлса боласи билан шу мавзуни ҳал қилишни ният қилди,ўғли бу гапга нима дер экан.Отаси ўлиб бир бирига суяниб оғир кунларни бошидан ўтказганлиги учун ,болаларини бўлак қилиб қўйишни хаёлига келтира олмаса ҳам, лекин шундай қилиш керак. Келиннинг гапларида ҳам жон бор,ундан хафа бўлишга ҳаққим йўқ деб ҳисоблаган Зумрад хола ишроқ намозини ўқиш учун ўрнидан турди.

Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
👍4
Агар қудуқ бўлолмасанг — сув ташувчи челак бўл.
Агар челак бўлолмасанг — унга хизмат қилувчи арқон бўл.
Агар арқон ҳам бўлолмасанг — ҳеч бўлмаса уни айлантирадиган ғилдирак бўл.
Лекин қудуққа улоқтирилиб, шовқин чиқариб, безовталик келтирадиган
беҳуда тош бўлма.

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
https://t.me/umaroysha
👍4
Она қадри
7-қисм

Она шўрлик кеч бўлгунча минг кўчага кириб чиқди.
Ўғли ишдан келиши билан чақирмади ёнига.
Чунки чарчаб келган ўғлини
кайфиятини бузгиси келмади.
Маошга ишлайдиган боласига ,,уй олиб,чиқиб кет,
бу уйдан,
дейиш қанчалар оғир эканлигини она билиб турибди,лекин келини буни тушунмаса
нима қилсин.
Овқатланиб бўлишгач келинлар дастурхон йиғиштиришга туришди.
Она қулай пайт келганини билиб астагина гап бошлади.
,,Болам ёнимга бир пас ўтир.
Сен энг катта ўғлим бўлганинг учун биринчи сени алоҳида қилмоқчиман,
шунга банкдан қарз олиб бўлсаям бирор уйни иложини қилгин".
Тикилиб турган боласига қарашга юраги дов бермай,юзини бошқа томонга бурди.
-Она бу нима деганингиз,
яхшигина яшаб турибмизку,ёки биз уйга ортиқчалик қилаябмизми?
-Йўқ болам,кўзим тириклигида уй уйларингни тиклаб олинглар,барибир бир уйда бир умр бирга яшай олмайсиз
ларку.
Ўғли бир сўз демай,хонасига кириб кетди.
Онани негадир йиғлагиси келди.Бир пайтлар
ўйнагани кўчага чиқган ўғлини, озгина кеч қолса хавотир оладиган она бугун унга уйдан чиқ, дейиши қанча
лар оғир.
Балки баъзи
ўғил фарзандлар алоҳида қиламиз дейишса қувонар. Лекин тўнғич фарзанд оталаридан айрилганда,онасига суяниб қолгани учунми,ҳеч бўлак бўлишни хохламайди.Доим онаси билан
бирга яшагиси келади.
Хонага хафа бўлиб кирган эрига Заҳро тикилиб ,,ҳа яна нима бўлди,,деди кесатиб
-Онам алоҳида бўлишимиз кераклигини айтдилар,ҳай
ронман,ҳеч бунақа демас эдилар.
-Яхшику,ҳамма ўз аравасини ўзи тортади. Кейин,қачонгача ёш боладай бирга яшамоқчисизлар ўзи?
-Тушунмадим сени ҳам ниятинг шуми?Онамга сен бирор нарса демабмидинг?
-Йўқ,мен келин бўлсам,мени сўзим ўтармиди бу уйда.
Барибир Султоннинг кўнгли хира бўлиб қолди.Лекин қачондир алоҳида уйга кўчиб ўтиш кераклигини ҳам хаёлидан ўтказди,ҳадемай болалар улғайишади,қуда анда бўлишади.
Ҳарҳолда бир ҳовлида ўша пайтда ҳам бирга яшаб бўлмаслигини ҳис қилиб турибди.
Агар эрталаб банкка бориб пул масаласини ҳал қиламан деса,онаси шўрлик хафа бўлишини ҳам билади.Нима қилишини билмай икки ўт орасида қолди.
Тонгда ланж, оғир аҳволда уйғонган Султон нонушта ҳам қилмасдан ишга жўнаб кетди.
Она хавотирда,келин хурсанд.Чунки кўзлаган режасига биринчи қадамни қуйиб бўлганди,бу ёғини энди макр билан бўлса ҳам битиришни ният қилди.
Зумрад хола ,,Заҳро қизим,нега ўғлим чой ичмасдан ишга кетиб қолди,,деган саволига
,,билмадим,,деб қисқа жавоб бердида,ўрнидан туриб ошхонага кириб кетди
Зумрад хола болаларининг улғайиши,оилали бўлиши онанинг ташвишини,
хавотирини камайтиради, деб ўйлар эди. Аксинча кўпайиши эканини аста секин ҳаётий тажрибасидан кўра бошлади.
Бу содда қай
нона ҳали келинидан қанча макр ҳийлалар кўришини
билмас, ўз
ташвиши билан ўзи овора бўлиб ўтирар,ошхона деразасидан қараб турган келин,зимдан кулиб, ҳали юзига тушган ўша
кунги тарсаки учун шундай ўч олайки,деб кўнглидан ўтказди.
Дав бор.

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
👍3
Она қадри
8-қисм

Султон банкда ишлайдиган ўртоғи Собирга қўнғироқ қилиб кридет олиш ҳақида маслаҳат сўради.Ўртоғи
,,яхши ўйлабсан дўстим,барибир уй жой қилишинг керакку,болаларинг улғайиб қолса тўйлар қиласан,
иншааллоҳ,,деб яхшигина фикрларини айтди.
Кечки пайт йўлга муштоқ бўлиб қараб ўтирган онаизорининг олдига кириб,банкка борганини бир ҳафталарда пул масаласи ҳал бўлишини айтди.Она енгил тортди.
Келинларининг айниқса Заҳрони тунд юзи ва узиб олиб гапиришларидан кундан кунга зада бўлиб бораётган эди она шўрлик.
Қайнона ҳеч қачон келиним ёмон бўлсин демайди.
Заҳро ҳам умид билан фарзанд ўстираябди.
Икки қизи бор,
бир биридан чиройли ақлли қизлар.Каттаси Севарани Зумрад хола илк неварам деб еру кўкка ишонмайди,
иложи бўлса кечаси ҳам ўзи олиб ётгиси
келади.
Заҳрони бир ёмон одати,болаларни ҳам орасига кириб овсинлари билан уришиб қолади. Шуни баҳона қилиб кейин
бир ҳафта ,ўн кун гаплашмай юраверади.
Хуллас ота-онасининг бағрида эрка ўсган қиз,оила қуриб ҳам шу эркалигини қумсар,ҳеч ақл билан иш тутмас эди.
Бугун якшанба деб,келинлар ош дамлашди.Кечки овқатга дастурхон атрофида йиғилган пайтда Заҳро эри Султонга
,,банкдан пулни олганингиздан кейин,уйни мени ўзим танлайман,деди томдан тараша тушгандай.
Султон бир оғиз сўз айта олмай,онасининг ёнида минг хижолат бўлиб унғайсизланди.
«Сенда фаросат борми,озгина.Шу пайт шу гапни мавридими ҳозир»дегандай хотинига нафрат билан қаради.
«Ҳа,нима бўлибди айтсам,куни билан ишда бўлсангиз,кечаси қотиб ухласангиз,
ҳозир айтиб олай дедимда»деб тезгина гап
топиб берди.
Зумрад хола жуда ачинарли аҳволда қолган,олдидаги ошга ҳам қўл чўзгиси келмас,томоғига нимадир тиқилиб,юти
нишни ҳам иложи йўқ эди.
Одам боласи борки,ё бир бирини азоблайди ёки бир бирига малҳам бўлади.Бу икки тоифа инсонларни бир кўришда ажратиб бўлмайди,
қачонки бирга яшаса асл юзи барибир очилар экан.
Эрталаб чап томони билан турганми, Заҳро болаларига ҳар хил бўлмағур гаплар билан қарғаб мактабга жўнатди.Бир пас ҳовлида ўйланиб турдида,эшикни зарб билан қарсиллатиб ёпди ва хонасига кириб кетди.
Бечора Зумрад хола буни нималигини сезиб ўтирибди.Кечаси ўғли буни таъзирини берганга ўхшайди.Шу боласигаям
қийин бўлди.
Икки ўт орасида қолди.На онага на хотинга бўлишини билмай гаранг.
Тезроққина уй олиб кўчиб кетишса эди.
Она бечора фарзанд ўстириб,бир қийналган бўлса,келин олганидан кейинги бу машмашалар ортиқча энди.
Инсонни Аллоҳ таоло меҳнат машаққат учун яратган. Лекин бу меҳнатларни роҳатини кўриши учун нималарга кўпроқ эътибор бериши керак,Зумрад хола ҳозир шу саволга жавоб излаб қолган оналардан бири эди.
Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
4👍1
Аёлнинг иффати — эътиборни ўзига тортмасликдан бошланади.
Эркакнинг иффати эса — кўзини тийишдан бошланади.
Қалбнинг иффати эса — Аллоҳ Таолонинг амрларини улуғлашдан ва унга тўла бўйсунишдан бошланади.

Эртагача омон бўлинг яхшилар.
https://t.me/umaroysha
👍82
“Ҳар бир тонгда қайта туғил! Қайта юр! Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Зеро тананг қариши мумкин, аммо руҳинг доимо ўсиши керак.”
             Мавлоно Румий

Ассалому алайкум яхшилар.
Яна бир янги кун учун АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
https://t.me/umaroysha
👍2
Она қадри
9-қисм

Орадан икки ой ўтиб Заҳро келинни ҳамма орзўлари амалга ошди.
Давлатдан пул ҳам,уй ҳам олишди. Унчалик дабдабали бўлмаса ҳам,ҳарқалай ўзларининг алоҳида бошпанаси бор энди.
Кўч кўронларини олиб кетишаётганда Зумрад холани негадир мазаси бўлмади, юраги сал безовта бўлди.
Кўчиб ўтишгандан кейин Зумрад холага на ўғли, на келини ,,Юринг она биз билан бирга яшайсиз,,дейиш
мади.
Наҳотки мендан шундай безибдими ўз туққан болам ҳам,деб ичидан эзилиб адойи тамом бўлди.
Бу ҳолат балки фарзандлар учун оддий ҳолдир,лекин ҳар қандай она бу гапни ўғлидан кутиши муқаррар.
Энди кичик келинлари ҳам анча тетиклашиб кайвони хотинлардай гапирадиган бўлишган,
Зумрад хола бечора ҳали қанча жанжаллар бўлишини билса эди,ўлиб қуя қолармиди.
Ўғиллари ўзгара бошлганини сезган онанинг танасидан бир томир узилгандай бўлди.
Ошхонага юрак ютиб кира олмайди,чунки ўртанча ўғли Собиржон ,,она нима қиласиз ҳадеб келинларингизни ишига аралашавериб,энди тинч қуйинг шу бечораларни,
булар ёш келинмас энди,ҳам
маси кап катта хотин бўлишган ахир,деганидаёқ, қадами ошхонадан кесилганини билиб бўлган эди.
Вазият кундан кунга ёмон тус олар,Зумрад хола жанжал кўтариб бир фойда қила олмаслигини билар,бу айёр келинларга Худо бас келсин,деб индамай яшар эди.
Келин бировни боласи,лекин мана бу ўғилларига нима бўлган. Аёлларнинг макри буларни кўзини кўр қилдимикан ёки.
Бурунгилар бекорга айтишмаган экан,сен ҳам дединг болам,боланг ҳам дейди болам,,
Қариган сайин овқатларга инжиқ,ҳар нарсани ҳам еб кетавермас экан одам.
Зумрад холани бугун майдагина қилиб тугилган чучвара егиси келди.Мадина келин энди ҳовлини катта келини бўлгани учун ,,болам бугун бир чучвара қилмайсизларми,,дейиши билан ,,йўқ,ўғлин
гиз кечга ош қилиб қўй деб кеттилар,,деб қайнонасини гапини ёқасига ёпиштирди.
Зумрад холани ҳам акслиги тутдими ёки хафа бўлдими,кечки овқатга чиқмади ҳам,емади ҳам.
Биров кириб ,,нега чиқмадингиз она овқатга,,демади.
Туш кўраётгандай эди гуё, шўрлик,тезроқ уйғонса эди..
Бир пайтлар ,Оталар сўзи,ақлнинг кўзи,кўрсатувида томоша қиладиган пастановка бўлаётгандай ҳаётида.
Йиғлаб ухлаб қолган Зумрад холанинг тушига онаси кирди.

Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
3
Она қадри
10~қисм

Тушида Зумрад хола ёшгина қизалоқ,онаси иккаласи бозорда эмиш.Бир растада бирам чиройли куйлак илинганини кўриб Зумрад хола шу куйлакни олиб беринг она менга,деб ўжарлик қилар,онаси қўлидан тортиб юришга мажбур қилиб ётган эмиш.
Катта бозор ўртасида бақириб йиғлай бошлабди.
Онаси шўрлик уялиб нима қилишини билмас ,фақат
,,жим,бас қил,уялмайсанми,,дер,у эса қулоқ ҳам солмай йиғлайверибди...
Уйғониб кетган Зумрад холанинг ёстиқлари жиққа ҳўл эди.
Товба шу ёшда ҳам ёш қизалоқ пайтларни тушда кўриш мумкин эканда.
Тонг ёришиб келар,энди Зумрад холани уйқуси қочган,деразадан ҳовлиги тикилиб ўтирибди.
Бугун синглиси Маърифат қидириб келмоқчи.Шунга Мадина бирор овқатни бошлаб қуймасдан ,ош қилиш кераклигини айтиб қуйишни кўнглига тугиб ўрнидан турди.
-Мадина тушликка бугун ош қиласанда болам ,синглим келади қидириб,мени кўргани.
Мадина на хўп деди ,на йўқ деди.
Зумрад хола бироз қовоғини уйиб қараб турдида
,,эшитмадингми?!,,деди кескин.
,,Эшитдим!Тонг саҳарлаб фақат менга буюртма қилмай,анави кичик келинингиз Лобарга ҳам айтинг,мен бугун ойимни кўргани бормоқчи эдим,деди зарда билан.
,,Ахир сен катта келинсан энди ҳовлимда,сенга айтаманда.
~Мен Лобар билан бир кунда тушганман бу ҳовлига келин бўлиб,ҳеч ҳам каттамасман,тенгдошмиз,деди безрайиб.
,,Тушунмаябман,
сени.Мен Собиржонни Баҳодиржоним
дан икки йил аввал туққанман!Мен билан айтишмай билиб билиб ишингни қил,тушундингми.
Эрталабдан бу шанғиллаган овозга ҳайрон бўлган Собиржон ,,Ҳа қайнона келин нима бўлаябди сизларга,,деб уйдан чиқди.
,,Холанг келар экан шунча йўлдан, мени кўргани,бу хотининг уялмай онасиникига кетаман деяпти.
Бугун меҳмонни кузатиб эртага борар,ўзи кимдан сўраб кетаябди бу?,,дейиши билан ўғли ,,Мендан сўради она мендан,дедию хотинига қараб ,,Бўл тез тайёр,ишга ўтишимда ташлаб ўтаман онангникига,,деди
Зумрад хола ўз боласидан бундай гап кутмагани учун ,келинни олдида мулзам бўлиб бир сўз айта олмай қолди.
Бурунгилар бекорга айтишмаган экан ,,Келининг айниса ўғлингдан кўр,,деб.
Онадек бирор зот бундай аламни ичига юта олмаса керак бу дунёда.
Зумрад хола ҳам ,,Майли болам яхши бориб кел,онангга салом айт,,деб ўз хонасига кириб кетди.Авваллари ,,Юринг она сиз ҳам,,деган сўзлар энди йўқ,аста аста бориш учун рухсат сураш ҳам юқолди.Рухсат сўраш Зумрад хола учун бир ҳукмронлик эмас,озгина бўлса ҳам кўнгли кўтарилиши,ҳур
мати,оналик ўрни борлигини ҳис қилиш эди.Келинлар буни қаердан ҳам тушунишсин.

Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
👍32🔥1
​​
Оиласи, бола-чақаси йўқ,  бир ўта бой одам ҳамма ишчиларини меҳмонга чақириб, ҳар бирининг олдига маълум миқдорда пул ва бир Қуръон қўйибди-да, шу иккисидан истаганингларни олинглар, дебди.

- Қуръонни олардим-у, ўқишни билмайман-да. Шунинг учун пулни ола қоламан, - дебди қўриқчи.

- Хотиним касал, уни даволатишга пул зарур эди, йўқса Қуръонни олган бўлардим, - дебди деҳқон.

- Ўқишни яхши кўраман-у, унга вақтим бўлмайди-да, - дебди ошпаз.

Навбат отбоқар болага келибди. У жуда камбағал бўлиб, ҳатто қорни тўйиб овқатланишга ҳам имкони йўқ экан.

- Пойабзалинг йиртилиб кетибди. Янги пойабзал сотиб олиш учун сен ҳам ҳойнаҳой пулни танласанг керак, - дебди бой.

- Тўғри, янги пойабзалга ҳам, бир товуқ сотиб олиб, онам билан бирга ейишга ҳам эҳтиёжим бор. Лекин мен Қуръонни танладим. Чунки онам, Аллоҳ таолонинг биргина сўзи олтиндан ҳам қиммат, таъми эса асалдан ҳам ширин, дейдилар, - деб жавоб берибди отбоқар.

Шундай қилиб у Қуръонни олибди. Ичини очиб қараса, иккита конверт бор экан. Улардан бирида ёнига қўйилган маблағдан кўра анча кўпроқ пул, иккинчисида эса бойга меросхўрлик ҳуқуқи битилган васиқа қоғози турарди.

- Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлган одамни У Зот ноумид қилиб қўймайди, - дебди бой.

Муҳаммад Юсуф қори.
👍5😢3🥰1👏1
Она қадри
11-қисм

Зумрад хола кичик келини билан бир амаллаб меҳмон келишига ошларни дамлаб олишди.
Опа сингил қучоқ очиб дийдорларига қараб юришганда осмондаги ой ҳам тўхтаб қолгандир.Бу ота боболаримиздан қолган гапни асли мағизи опа сингиллик риштаси жуда ўзгачалиги учун эди.
Синглиси билан Зумрад хола анча пайт суҳбатлашиб ўтиришди.
Ёшлик пайтларини эслашганда иккаласининг ҳам кўзларига ёш келди.
Икки кун меҳмон бўлган синглисини қариндош
ларникига навбатига олиб борди. Тушда бировиникига боришса, кечга бошқасиникига.
Зумрад холанинг аввалги ўткирлиги,
чўрткесарлиги
дан асар ҳам қолмаган,доим хаёли паришон,буни синглиси аниқ сезиб турар,лекин
,,нима бўлди,опа,,деб сўрамас,опасига бу яна ҳам оғирлик бўлиб қолишини истамагани учун индамай қуя қолди.Учинчи кун келишида невараси озгина иситмалаб турганини баҳона қилиб хайрлашиб жўнаб кетди.
Келинлари эрлари меҳрибон бўлгани сайин ёмон томонга ўзгара бошлашди. Шу муштипар қайнонасини негадир ёқтирмай қолишган,бир ҳовлида яшагиси келмай қолган эди.
Аёл бечора тўққиз ой вужудида кўтариб,не не азоблар билан дунёга келтирган болалари,уйлан
ганидан кейин аста секин ўз онасидан узоқлашиб хотинлари измига тушиб кетишини ҳеч ҳам ҳазм қилолмаётган эди.
Бугун якшанба,
келинлари ҳар қайсиси ўз кирларини ювиш учун тайёргарлик кўрар,Зумрад хола қайси келиним кирларимни сўраб кирар экан,деб кутиб ўтирибди.
Икки келиндан ҳам дарак бўлмагач,
ўзи ташқарига кирларини кўтариб чиқиб келди.
,,Мадина,Лобар
навбати билан чақирди уларни.
Ҳаммомнинг эшиги очиқ икки келин ниманидир гаплашиб кулишди.
Бу қулоқ ўлгур тешикда,атай қилмайди ҳеч қачон,лекин шу келинларини гапларини доим тасодифан эшитиб қолаверади.
,,Овсин қайнонамнинг кирларини бугун сиз ювинг,ўтган сафар ювгунимча кўнглим айниди,алла
қандай ҳид анқиди кийимларидан,олдинги сувга эмас, охирги кирлар билан машинага солсангиз ҳам бўлади,билиб ўтирибдими".
Эссиз бундай келинлар оламан деб ўйламаган эдим. Хаёлидан бу гапни ўтказа туриб, мажолсиз бориб курсига ўтириб қолди.
Бу туришда охири нима бўлади ,Зумрад хола ҳаво етмаётганидан ёқасидаги тугмаларни қийналиб ечди.Бошидан рўмолини олиб юзини елпиди, оёқ қўллари уюшиб, яхлаб кетаётганидан қўрқиб хонаси томонга юрди. Юрак дорисидан ичиб, жойига чўзилди.

Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
Она қадри
12-қисм

Зумрад хола охирги пайтлар юрса ҳам чарчаб қоладиган даражада мажолсиз бўлиб қолди.
Аввал аввал буни қариликка йўйишди,лекин вазият жиддийлаша бошлагандан кейин шифокорга мурожаат этишди.Улар зимдан текшириб кўришиб,бир аниқ касаллик топа олишмади.Лекин Зумрад хола кундан кунга ортга кетар,иштаҳалари ҳам энди йўқола бошлаган,ранг
лари бир ҳол
бўла бошлади.
Руҳий аҳволи ҳам яхшимас,келинлари билан тез тез уришиб қолар,невараларининг ҳам аввалгидай шўхликлари ёқмас, хонасига келса чиқариб юборар эди.
Энди келинлари фақат зиёни тегаётган касал қайнонадан зерика бошлашди. Кечаси Мадина эрига тап тортмасдан ,,онангиз ўғлимга қайноқ сув сепиб атай куйдирибди деб йиғлади.Эрталаб нонуштада бу ҳақида сўраган ўғлига онаизор кўзлари мўлтираб ,,газни устидан қайноқ сув олаётган эдим,ўғилчанг шундоғ олдимга ўтиб олган эди,қўлларим қалтираб сал қулчасига сачради,атай қилмадим болам,,
,,Нима бўлган тақдирда болам куйибдику,она.
Эҳтиёт бўлсангиз бўлмайдими,
қайноқ сув бошига тушиб кетганда нима бўлар эди.Ўзи қалтираб аранг юраяпсиз,ошхонада нима бор сизга!,,
Она лом лим демай жим қолди.
Наҳотки ўғил ўз онасига ишонмай,шу хотинига ишонса.
Ҳали бу гаплар бу дилхираликлар ҳолва экан.Орадан бир ҳафтача вақт ўтиб,газда қайнаб ётган шўрвани шопириб қуяй бир,ширин бўлади шунда шўрва деб,қозонни қопқоғини очган эди,кўтарилган буғга акса уриб юборди.
Буни кўриб турган келини,,ойи шўрвага тупурдингизми,
қўй гўштини ёқтирмасангиз биздами айб?
-Вой қизим бу нима деганинг?
-Эшитганингиз!
Зумрад хола энди бўлари бўлди.
Кечки дастурхон атрофига йиғилиб шўрва сузилиб келинди.Мадина эрига ,,мана шу шўрвага ойим ,пуф сассиқ қўй гўшти деб қозонга тупирдилар,табингиз тортса ичинг,бўлмаса ахлатга ташланг,,деди.
-Мадина қизим. Бунчаликка борма. Худодан қўрқ, уялмайсанми? Қайнона ўзини оқлай олмаган ёш боладай жавдираб қараб турар эди.
Ўғли ,,омин,,
дедию ўрнидан туриб хонасига кириб кетди.
Она боши айланиб кўзи тинди. Ўрнидан аранг судралиб туриб олдида,ташқарига чиқиб кетди.
Наҳотки ўзи яхши кўриб келин қилган Мадина шу бўлса,ҳамма оласи ичида эканда буни,,
Тонг отгунча ухламади ҳисоб,Хаёли минг кўчага кезиб чиқар,ўзига ҳеч кела олмай фақат йиғлаб ётди.
Ўғиллари бунча бемеҳр бўлиб кетаётганига ўзи ҳам ҳайрон.Шу ниятда улғайтирибдими ахир уларни.
Ўғлинг уйлангунча сеники,уйлан
гандан кейин хотининики дегани шумикан~а?

Дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир нарсани истамоқчи бўлсангиз инсондан истаманг, зеро, берса миннатдир, бермаса иллатдир.
Аллоҳдан истангки берса неъматдир, бермаса ҳикмат.

Ассалому алайкум яхшилар.
Яна бир янги кун учун
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
https://t.me/umaroysha
👍2
Она қадри
13-қисм

Тонгга яқин кўзи илинган Зумрад хола ховлидаги бақир чақирга чўчиб уйғониб кетди.Нима гап деб хавотирланиб югуриб чиққан эди,келини Мадина қайнонани кўриб унга ташланиб кетди
-Сиз,сиз мени шу сафар калтак ейишимга сабабчисиз,сизни дастингиздан тинчлик йўқ бу хонадонда.
Қачон ўз ўрнингизни билиб яшайсиз ойи..
Юзига тушган тарсакидан Мадинани қолган гаплари оғзида қолди.
Зумрад хола нима дейишни билмай анграйиб турар,тўғрида ўзи нима бўлганини билмай туриб ҳозир нима ҳам дейди.
Кўзлари киртайиб ўғлига тикилди.
Ўғил эса кўзларини она
дан олиб қочди.
-Нима гап болам,тонг саҳарлаб жанжал қилишларингга сабаб нима,қушнилар нима дейди,жанжал билан бошланган кунда хайр барака бўлмайди,болажоним,бу яхшилик эмас.
Ўғлининг ўрнига ҳам келин жаврай кетди.
-Мен бир ёмон гап гапирмаган эдим.Ойим билан ҳам тез тез жанжаллашиб қолаябмиз ,ижара уйга бўлса ҳам чиқиб кетайлик деганимни биламан,ура кетди ўғлингиз.Нима эмиш ,,Сен ойимни хизматини қилгинг келмай ижарага чиқмоқчисан,ўзи сезиб юрибман ҳамма кирдикорла
рингни,дедилар.
Мен нима ҳийла қилибманки бунақа дейдилар.Шу каталакдай ҳовлида тиқилиб яшаш жонга тегдику.
Зумрад хола гап нимада эканини энди тушунган эди.
-Ҳа болама,шуни менга айтсанг,мен боламга ётиғи билан ўзим тушунтирар эдимку,ёки мени ҳеч нарсага ақли етмайдиган қари кампир дедингми?
Келин индамай бошини ерга эгди.Гап қайтармаганига ҳам шукр деди ичида Зумрад хола.
Шунча дилхиралик бўлганга яраша,масала охиригача ечилмай қолди.
Ўғли нонушта қилмай ишга кетди,Мадина қайнонасидан ҳам сўрамасдан,бо
лаларини олдида онасиникига кетиб қолди.
Яхши иш бўлмадида.
Зумрад хола
оғир хўрсиниб уйга кирди.
Кичик келини -Ойи нонуштага чиқинг,деб келиб кетганига ҳам ярим соатдан ошди.На нонушта қилгиси келди,на биров билан гаплашгиси.Нега оиласида кундан кунга бундай дилхираликлар кўпайиб бормоқда.Шу келинларга ҳам ҳайронсан,бўлак бўлгинг келибди,айт
майсанларми очиқча,мен қаршилик қилармидим.
Бобойи келажакни сезиб вақтигинасида жўнаб қуя қолган экан.Аёл бошига бу ғалва ортиқчада энди.
Бошга тушганни кўз кўрар экан.
Эртагаёқ бу келинини алоҳида қилишни кўнглига тугиб қўйган эди. Лекин келинни онасини уйига кетиб қолгани нимаси бўлди.Ишдан келган ўғил ,,ойим яна бир ишкал бошлаган, хотиним кетиб қолибди, демайдими.

дав бор

Хайринисо Эргашева
https://t.me/umaroysha
🔥1😢1