Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йигитлар ва қизлар учун икки китоб тавсияси. Ичкарига саёҳат қиладиган икки асар.

👉
@umarhalil 👈
❤3
Эркаклар аёлларига, унаштирилганлар эса бўлажак келинларига ўзларининг номларидан юборишса, албатта мамнун бўлишади, иншааллоҳ.

https://youtu.be/-qefLKc20ic
Рафиқамга
@umarhalil
Эркаклар аёлларига, унаштирилганлар эса бўлажак келинларига ўзларининг номларидан юборишса, албатта мамнун бўлишади, иншааллоҳ.

Шеър муаллифи: @hamidiy

👉 @umarhalil 👈
👍7
Одамгарчилик
@umarhalil
«Диндан чиқсанг ҳам одамгарчиликдан чиқмагин»

© Халқ мақоли

👉
@umarhalil 👈
Ўқиш бошланганидан бери метрода юрадиганлар биладики, соат эрталабки ва кечки пик вақтида вагонда одамлар қапишиб кетишади. Аёл-у эркак бир бирига қапишиб кетиши ва ҳамма бунга одатий ҳолдек қараши, мени ажаблантиради. Она шаҳрим қўқонликларда бир ижтимоий одат бор. Жамоат транспортларига, яъни автобусларни олди тарафига аёл-қизлар, орқа тарафига эркаклар чиқишади. Улар буни онгли равишда ўзлари қилишади ва бу одатга айланган. Одоб, маҳрамиятга чиройли риоя қилиш санъати деса ҳам бўлади. Қанийди, пойтахтда ҳам одамлар онгли равишда ўзлари билиб, масалан, олди икки вагонга аёлллар, орқа икки вагонга эркаклар чиқишга одатланса.

👉 @umarhalil 👈
👍32😢6❤1
Кам ўқисанг - кам биласан. Кам билсанг - кўп хато қиласан. Бутун дунёга мана шу кам қарич назаринг билан баҳо берасан. Воқеаларга кам фаҳминг билан ёндошасан. Одамларнинг хатти-ҳаракатига кам ақлинг билан муносабат билдирасан. Ғоя ва мафкураларга, динга, сиёсатга, ижтимоий ҳодисаларга ўша кам билиминг билан қарайсан. Шу кам билиминг билан фикрлайсан, ўйлайсан, англайсан, тушинасан ва хулоса чиқарасан. Энг ёмони, шу камчилигингни мудом тўғри фикр, тўғри қараш деб ишонасан. Хато фикрлаб қўйишдан асло чўчимайсан. Тилинга осонгина кўчадиган фикрларинг билан ҳисоблашиш борлигини ҳис қилмайсан.

«Яратган Роббинг номи ила ўқи» Аълақ сураси 1-оят

👉 @umarhalil 👈
👍4
Даҳрий билан баҳс
@umarhalil
Ҳудонинг мўжизаларига ишонмайдиган одам билан баҳс.

Агар Фиръавнни олдига радио билан борилса, қадимий Бобилликларга телевизор кўрсатилса, улар буни қандай қабул қилишарди?

Ажойиб баҳсни тинглаб кўринг

👉 @umarhalil 👈
​​Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак, у ерда унинг ҳаққини ўғирлаётган бой бор.

Шайҳ Мутаваллий Шаъровий


Ўша халқнинг ҳаққи бўлган табиий бойликлар: газ, олтин, электр, уран, нефт, металларни сотганлар пулни бюждетга эмас, чўнатига ураётган бўлса, ерларни қариндош-уруғларига текинга, солиқларсиз тақсимлаб бераётган бўлса, қудаларини олий мансабларга тайинлаб қўяётган бўлса, куёвларини, жиянларини, ўғилларини, қизларини бизнес қилиши ва уни ривожлантиришига бюджетдан миллионлаб доллар олиб бераётган бўлса ва уларнинг қандай қилиб шу даражага етганини халқ тушинмаса, улар учун бу бойликлар мавҳум қолаверса, йигирма тўрт соат ишласа ҳам йиллаб мехнатига қарамай ойликлари қадр топар даражада ошмаса, маош рўзғорга ҳаминиқадаргина етиб турса, ишсизлар кўпайиб кетса, четга йигитлар мигрант ва аёллар фохиша бўлиб чиқиб кетаверса, интеллектуаллар пулсиз қолиб мамлакатни тарк этаверса, демак, ўғирлик бўляпти. Буни тўхтатишга вазифадор бўлган одамлар тўхтатмаяаптими, демак, биргалашиб, шерик бўлиб ўғирлашяпти.

Ўғирлик, кўпчиликнинг ҳаққи бузилган, адолат яксон бўлган, ҳаромдан иқтисод бўлаётган жамиятга Аллоҳнинг баракаси ва раҳмати ёғилмайди.

То бир қавм ўзини ислоҳ қилмагунча, Аллоҳ уларни ислоҳ қилмас деб таъкидлаётган Роббул Иззанинг ҳузурида ўзингизни жамиятингизни тозаламагунча, бировларни на ёмонлашга, бировлардан на душман ясашга ҳаққимиз бор.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Университет ёки мактабга қиз бола бошида кепка ё шляпа кийиб борса, дарвоза олдида уни ҳеч ким ички тартиб-қоидага риоя қил деб йўлини тўсиб, бошидагини ечтирмайди. Лекин, бирор қиз бошига рўмол ўраб келса дарҳол дарвоза олдида ички тартиб-қоида бўйича мумкин эмас дея ўқишга киргизишмайди. Айтмоқчиманки, рўмолга бўлаётган таъқиқлар ички низомлар, тартиботлар билан боғлиқ эмас. Бу айнан исломофобиянинг кўрсатгич белгиси. Исломни яхшилик, бағрикенглик, фаровонлик дини эканини амалда исботлай олиш керак. Бунинг учун ҳар бир ўзбек мусулмон амали билан ўзга фикр ва қарашларга тоқатлик, бир бирининг шахсий ҳаётига кескин фикр билан аралашмаслик, бошқанинг юриш туришига радикаллик билан эмас, ҳалимлик билан ёндашиши зарур. Балки шунда одамлар мўтадиллашар, жамиятда мусулмонлардан чўчилмас, уларга ишонч қайтар, фобиялар аста-секин тарқалар. Буларнинг барчаси - ИМҲО, албатта.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Нутқ асослари.PDF
7.3 MB
Ўз нутқи устида ишламоқчи бўлганлар учун саҳна нутқи фанидан ўқув қўлланма

Ваъда қилганимдек, бу мавзудаги дарсликларни кетма кет ташлаб бораман.

👉 @umarhalil 👈
#ПРЕМЪЕРА

Ваниҳоят фурсати келди. Бўлажак раҳбаримизни белгилаб берадиган сайлов яқин. Раҳбарлик катта масъулият. Шу муносабат билан юртига ва халқига бефарқ бўлмаган раҳбарлар учун ажойиб насиҳат тайёрладик.

https://youtu.be/hLOa__vonjE
Раҳбарларга насиҳат...
@umarhalil
#ПРЕМЪЕРА

Раҳбар қандай бўлиши керак?

Сулаймон Қонуний
Явуз Султон Салим
Ли Куан Ю
Умар ибн Абдулазиз
Султон Абдулҳамидхон II
Умар ибн Хаттоб каби ҳукмдорларнинг намуналари.

©Усмон Нури Тўпбошнинг асарлари асосида

👉
@umarhalil 👈
👍1
Бошинга келганга қарамасанг, бошинга тушганида, албатта, қарайсан. Унда фақат нолиганинг қолади холос.

👉
@umarhalil 👈
Интернет тармоғида ўзбек сегментларида саҳобаи киромлар ҳақида биттагина Абдуллоҳ домланинг дарслари тарқаган экан. Бошқа пичоққа илинадиган аудиоматериал тополмадим. Борлари ҳам қисқа ва парча нарсалар экан. Агар бошқа бор бўлса оммалашмагандир. Миллионлаган ўзбеклар учун бу ўта кам деб ўйлайман. Агар талаб кучли бўлса, саҳобалар шахсияти ҳақида аудиоматериал тайёрлашни ўйлаб турибман. Агар талаб кучли бўлмаса, бу ишга қўл урмай қўявераман.

👉 @umarhalil 👈
👍8
Бу расмни "саҳифам муқоваси" ўлароқ қўйганман. Чунки бундай вазиятга кўп тушаман ва ўзимни расмдаги овчидек ҳис қиламан.

Бўрини отсам, ўлиб қолади ва пастга қулайди. Бундан мувозанатни йўқотиб, ўзим ҳам жарга қулайман. Демак, ўйламай ва пала-партиш отиш ярамайди.

Агар уни отмасам, менга ташланиб ҳалок қилади.

Уни шундай отишим керакки, бўри ўлиб, жарга қуламасдан палланинг ўнг томонига йиқилиши керак ва мувозанат сақлаб қолиниши лозим.

Бу расм менинг турмуш тарзим ва ҳаётий принципимни тасвирлаган. Бунда доим Аллоҳдан тавфиқ сўрайман.

Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ

👉 @umarhalil 👈
👍3
Келиним ҳар куни бизни таомлантиради, уй-жойимизни озода тутади, кийимларимизни ювиб беради, чиройли қилиб дазмол қилади, биздан қоладиган ювуқсиз идишларимизни ювиб беради, ўғлимга нима юмуши бўлса хизмат қилади, зарур бўлса оғриган жойларимизни уқалаб қўяди, набирамизни туғиб беради, едиради, ичиради, тагини тозалайди, ухлатади ва доим муҳофаза қилади. Хонадонимизда нима хизмат бўлса, ҳеч бош тортмай, балки ёқмаса ҳам, малол келса ҳам барибир қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам буларнинг барини биз учун, ҳеч қандай эвазсиз қилади.

Онажоним шу уйга хизмати, меҳнати синган аёл. Менга уй-жой берган, жамиятда келинлик, рафиқа, она мақомларига эришишимга сабабчи бўлган зот. Ўз ўғлини менинг химоямга, кийинишимга, таомланишимга, болаларимга қайғуришга - борингки, менинг ҳамма эҳтиёжларимни таъминлаб беришга вазифадор қилиб тарбиялаган онажонимдир.

Солиҳа ва фаросатли аёллар мана шундай фикрлайди. Бахтиёр яшашни истаётган инсон яқинидан ўзига раҳмат ва марҳамат излайди, буйруқ ва талабни эмас.

👉 @umarhalil 👈
👍3
Шу ҳафта мобайнида қаттиқ бетоб бўлиб, даволаниш, муолажа билан банд бўляпман. Фейсбукдаги фаоллигим анча камайган бўлса-да, онда-сонда кузатувчи мақомида кириб тураман. Бугун икки мавзуда диндор ва секуляр қатлам ўртасидаги кескин резонансга гувоҳ бўлдим:

1. Бир телеграм каналда пойтахтдаги энг зарур жамоат транспорти бўлган метродаги тартибсизликларни диний ракурсдан тартибга солиш бўйича таклиф челленж қилинган. Таклифдаги номукаммаллик ва примитив ёндашув ўз йўлига, майли. Лекин қандай саъвияда бўлган тақдирда ҳам ўзини либерал ҳисоблайдиган секулярлар буни ҳақоратлаб, оммавий қолоқлик ва радикализмда айблаши ўз принципларига ҳам зид келади.

2. Масала, «АзонТВ» да узатилган ғусл ҳақидаги ижтимоий экспериментга секуляр қатлам тарафидан билдирилган ўта радикал муносабат. Ғусл билан боғлиқ оммавий (публик) сўровномани маданиятсизлик, кераксиз аҳмоқона мавзуни кўтариш дея, жуда қўпол муносабатлар бўлган.

Мен икки масалада ҳам, икки тарафга ҳам тўлақонли ҳайрихоҳлигимни билдирмоқчи эмасман. Гап бир биримизга бўлган муросасиз ҳамда пала-партиш реакциямизда. Юртимиздаги ижтимоий қатламлар, ижтимоий мансубликлар орасидаги муносабатлар бу даражада торайиб, совуқлашиб, мўртлашиб бораётгани мени кўнглимги хира қилади. Чунки секулярлар орасида ҳам, диндорлар орасида ҳам яқинларим, устозларим, дўстларим талайгина.

Бундай ижтимоий муаммоларни таҳлил ва уни ечишга бағишланган тадқиқотлар қиладиган профессионал социологлар керак бизга деб айтиб келардим. Айнан ўзбек характери ва аттитудаларини чуқур ўрганиб, ижтимоий ислоҳотлар қиладиган социологларга жуда муҳтожмиз. Мамлакатдаги қадриятсиз ҳаёт тарзи, сиёсий ахборот майдонидаги манипуляция қурбони бўлаётган халқ, ижтимоий ҳаос, омманинг фақат инстинктив турмуш кечирадиган биомассага айланиши - буларнинг барчаси деградацияга учраб таназзул сари кетаётган миллатни жиддий ўйга толдиряпти. Орамиздаги турли хил қарашларга бўлган тоқатсизликнинг жарлик ҳосил қилиши, кенгбағирликнинг сўнишидан шуни тахмин қилиш мумкинки, қайси қараш ҳокимиятга эга бўлса, ўзидан бошқа қарашларни яксон қилаверади. Жаҳон муросасиз ва тоқатсиз қарашли жамоаларнинг қонли тўқнашувларига жуда кўп гувоҳ бўлган. Жамиятда тартиб ва ислоҳот бировнинг, гарчи хато бўлса-да, фикри ва таклифини ҳурмат ила эшита билиш ва муштарак мақсадларда бошқа камчиликларни кечира олиш ҳамда уларга тоқатли муносабатда бўлиш орқали ислоҳ бўла олади. Бундан бошқа йўл эса фақат қирғинбарот билангина бўлади холос.

👉 @umarhalil 👈
Мардикор аёл
@umarhalil
Мардикорлар оламига хатарли саёҳат қилган журналистнинг кечирганлари ҳақида ҳикоя қилинади

👉 @umarhalil 👈
👍2
Каналимиз қошидаги гуруҳда бир ҳафтада битта китоб муҳокамаси бўлиб ўтади. Канал администрацияси томонидан муйян асар белгиланиб, бир ҳафта мобайнида китобхонлар ўқиб чиқиши учун мухлат берилади. Сўнгра ҳафта охирида бир кун белгиланиб асар устида овозли чат орқали баҳс-мунозара олиб борилади. Чатда нафақат китоб ўқиганлар, балки ўқимаганлар ҳам кириб жонли кузатишлари мумкин бўлади. Ўқиган гапириб фойда топса, ўқимаган эшитиб фойда олади.

Навбатдаги ўқиш учун старт берилган китоб таниқли сиёсий арбоб Никколо Макиавеллининг «Ҳукмдор» асаридир. Асар 5 аср аввалги зеҳният билан ёзилган бўлса-да, бугунги диктатураларни, автократларнинг зеҳниятини, оммани қандай қилиб дин ва бошқа нарсалар билан манипуляция қилиб бошқариш мумкинлиги ҳақидаги қарашларни тушинишга ёрдам беради. Китобнинг электрон шаклини гуруҳдан ёки гуруҳ админларидан сўраб олишингиз мумкин.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Ой қизим!
@umarhalil
Отанинг қизига бўлган муҳаббати ҳеч шартларсиз ва эвазсиз қилинадиган муҳаббатнинг ёрқин намунасидир.

Қуйидаги шеър оймомо қизларимизга бағишланади 🌝

👉 @umarhalil 👈
😁2🥰1😢1