Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Аллоҳга қайтган йигитлар
@umarhalil
Гуноҳ-у маъсиятлар ичра юрган йигитлар жамиятга зарар келтирса келтирадики, фойда келтирмайди. Жамият ўз вақтида уларни тузатиши ва келажак зарарларнинг олдини олиши зарур. Аҳлоқий касалликларнинг шифокорлари эса диний уламолардир.

👉 @umarhalil 👈
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тақдимот

Эртага соат 10:00 да «Apple academy» ўқув марказида «ibook.uz» томонидан нашр этилган Мурат Тосуннинг «Олим етиштирган оналар» китоби намойиш қилинади ва сотувга чиқарилади.

Тадбир меҳмонлари Ҳасанхон қори домла ва Муҳаммадали Эшонқуловлар бўлишади.

Тадбир Омар Халил томонидан очиб берилади

Манзил: Чилонзор тумани, халқлар дўстлиги метроси ёнида.

👉 @umarhalil 👈
👍4
Валийлар йўли
@umarhalil
Гуноҳ қилганга бизнинг муносабатимиз

Бу бизнинг йўлимиз

👉
@umarhalil 👈
Ҳаммамиз бир сафдамиз. Миллатимиз тараққиёти учун бел боғлаганмиз. Нима қилсак, миллат юксалиши, халқ бирлашиши, жамият саъвияси кўтарилиши учун қиламиз. Аллоҳ қодир қилганича шу вазифалар билан яшаймиз энди.

Бизнинг ҳам ортимизда буюк оналаримиз турибди. «Олим етиштирган оналар» китоби ҳар бир ўзбек онаси ва бўлажак оналари учун аталгандир.

Тадбирда қатнашган устоз Ҳасанхон қори домлага, акамиз Ғиёсиддин Юсуф оғага, дўстларим Муҳаммадали ва Қамариддин биродарларимга чуқур миннатдорлик билдириб қоламан.

👉
@umarhalil 👈
🔥2
Биз ғарибларни ҳузурига Абдуллоҳ домланинг шогирдлари Қирғизистондан меҳмон бўлиб келишди. Оғаларим билан самимий суҳбат қурдик; иймонлашдик. Устоз Абудуллоҳ домла ҳақларида, раҳматлик Ёрқинжон домла, Домла Ҳиндистоний ва бошқа солиҳ сиймо устозларни хотирладик. Бизнинг оддий ижодий ишларимиз устознинг эътиборларига тушибди. Шу сабабли тез кунларда Қирғизистонга устозни зиёратларига боришга келишдик. Иншааллоҳ, биргалашиб, аҳил ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.

👉 @umarhalil 👈
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омар Халилдан уйланмоқчи ва турмушга чиқмоқчи бўлган йигит ва қизларга ажойиб китоб тавсияси

👉 @umarhalil 👈
​​Баъзан эркак ўзига муносиб аёлга ўша аёл номуносиб эркакка йўлиқиб, хорлик кўргандагина йўлиқади. Аёл ҳам ҳудди шундай, ўзига муносиб эркакка, қачонки ўша эркак ўзига номуносиб аёлга боғланиб қолганидан кейин йўлиқади.

Бир акамизнинг ҳаётида шу билан боғлиқ ажиб ва ҳикматли воқеа содир бўлганини эшитиб қолдим. Биринчи турмушидаги аёли ўзига бино қўйган, ҳудбин, муросага эмас, кўпроқ ўзини ҳақлиги учун курашадиган аёл эди. Эридан аввал ўзига қарашни, уни рози қилишни эмас, ўзини истакларини амалга ошиши қолган нарсалардан устувор бўлган. Эр эса жуда кўнгилчанг, қаттиқ гапирмас, қўл кўтаришгаку қўли бормаган. Эрга итоатсизлик тобора кучаявергач улар ажрашишгача боришган. Орадан бир қанча вақт ўтиб эркак иккинчи марта бошқа аёл билан турмуш қурди. Ҳозирги аёли эрининг ноҳақ зулмидан озор кўрган, эзилиб яшаган аёл бўлган. Ажрашган биринчи аёли эса, бошқа эркакка турмушга чиққан. Ҳозирда бу аёлнинг ҳурсандчилигидан кўра бахтсизлиги кўпроқ. Сабаби ҳозирги турмуш ўртоғининг ҳаётида 4-аёл экан. Қолган хотинлари қайнонасининг зуғумидан чидолмай ажрашиб кетаверган. Ҳозирда аёл ҳомиладор. Эрида турмуш ўртоққа нисбатан ҳафсала қолмаган, умуман эътибор йўқ, сўниб бўлган. Аёлнинг тақдири эса қайнонанинг хоҳиш иродасида қолган. Ҳар куни эшшакдай ишлатгани ишлатган. Бирор марта яхши сўз эшитмайди. Аёл аввалги турмуш ўртоғига қилган хатоларидан қаттиқ пушаймон бўлиб яшамоқда. Ҳомиласининг аҳволи оғир аҳволда. Нариги оиланинг тақдири эса ҳайрли давом этяпти. Бошқа эркакдан зулм кўриб келган аёл, ҳозирги турмуш ўртоғини жуда қадрлайди. Оилада унинг ҳақларини устувор санайди. Бирор марта эрининг овқатини ўзининг ёнига қўйиб, чиқиб кетмаган. Ҳар сафар бошқа ишлари турганда ҳам эрининг таомланиб бўлгунича ёнида бирга бўлган. Эри телефон олиб берай деганида, иккимизга ҳам ўзингизники етади дея жавоб берган. Ҳозир, бу келинчак эрининг биринчи аёлига тинимсиз раҳмат, айтади. Шундай оқкўнгил, ҳамиятли турмуш ўртоқни менга насиб этишига сабабчи бўлагни учун деб.

Шайҳ Али Тантовийнинг қозилик фаолиятида айтган бир аччиқ гаплари ёдимга келди:

Эр-хотин ўртасидаги ажрашишларнинг икки асосий сабабини кўрдим. Булар:

1. Ғазаби келганда оғзига талоқ оладиган нодон эр.

2. Эри ғазаб қилганда гапини тўхтатмайдиган аҳмоқ хотин.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Рашк - бу кўнгил мулкининг химоясидир. Ўзига тегишли кўнгилдан айрилиб қолиш ҳавфидан муҳофаза қилиш чорасидир. Рашк қилаётган инсон ҳеч истисносиз маломат қилинмаслиги керак. Чунки у ўз муҳаббати учун курашмоқда. Фақат биргина ўринда рашк фожеага етаклайди. Қачонки, рашкка бадгумонлик қўшилиб қолса, у энди кўнгилдаги муҳаббат мулкини муҳофаза қилмайди, балки ўз мулкини яксон қилиб, муҳаббатини ўлдиради.

Набий алайҳиссалом рашкни иймондан дедилар, ёмон гумонни эса иймондан айиради дея огоҳлантирдилар. Буни амалда аралаштириб юбораётганлар эса ҳар доим ўзларига ҳам, яқинларига ҳам азият бериб қўяётганлари бор гап.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизлар билан янги тасаввуфий сериални бўлишгим келди.

Фаридиддин Аттор қуддуса сирруҳнинг «Мантиқ-ут Тайр» асарлари асосида «Қушлар ила саёҳат» филми.

Филм «БасмалаТВ» ижодкорлари томонидан дубляж қилинган.

👉 @umarhalil 👈
👍3
Эй йигит! Гар нафсингни покламас экансан, сен учун сатр ҳам фитна бўлиб кўринаверади. Душманни ташқаридан эмас, ичкаридан қидир. Фитна Аллоҳга хиёнатдан келиб чиқади, хиёнат эса доим ичкаридан чиққан.

👉
@umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йигитлар ва қизлар учун икки китоб тавсияси. Ичкарига саёҳат қиладиган икки асар.

👉
@umarhalil 👈
❤3
Эркаклар аёлларига, унаштирилганлар эса бўлажак келинларига ўзларининг номларидан юборишса, албатта мамнун бўлишади, иншааллоҳ.

https://youtu.be/-qefLKc20ic
Рафиқамга
@umarhalil
Эркаклар аёлларига, унаштирилганлар эса бўлажак келинларига ўзларининг номларидан юборишса, албатта мамнун бўлишади, иншааллоҳ.

Шеър муаллифи: @hamidiy

👉 @umarhalil 👈
👍7
Одамгарчилик
@umarhalil
«Диндан чиқсанг ҳам одамгарчиликдан чиқмагин»

© Халқ мақоли

👉
@umarhalil 👈
Ўқиш бошланганидан бери метрода юрадиганлар биладики, соат эрталабки ва кечки пик вақтида вагонда одамлар қапишиб кетишади. Аёл-у эркак бир бирига қапишиб кетиши ва ҳамма бунга одатий ҳолдек қараши, мени ажаблантиради. Она шаҳрим қўқонликларда бир ижтимоий одат бор. Жамоат транспортларига, яъни автобусларни олди тарафига аёл-қизлар, орқа тарафига эркаклар чиқишади. Улар буни онгли равишда ўзлари қилишади ва бу одатга айланган. Одоб, маҳрамиятга чиройли риоя қилиш санъати деса ҳам бўлади. Қанийди, пойтахтда ҳам одамлар онгли равишда ўзлари билиб, масалан, олди икки вагонга аёлллар, орқа икки вагонга эркаклар чиқишга одатланса.

👉 @umarhalil 👈
👍32😢6❤1
Кам ўқисанг - кам биласан. Кам билсанг - кўп хато қиласан. Бутун дунёга мана шу кам қарич назаринг билан баҳо берасан. Воқеаларга кам фаҳминг билан ёндошасан. Одамларнинг хатти-ҳаракатига кам ақлинг билан муносабат билдирасан. Ғоя ва мафкураларга, динга, сиёсатга, ижтимоий ҳодисаларга ўша кам билиминг билан қарайсан. Шу кам билиминг билан фикрлайсан, ўйлайсан, англайсан, тушинасан ва хулоса чиқарасан. Энг ёмони, шу камчилигингни мудом тўғри фикр, тўғри қараш деб ишонасан. Хато фикрлаб қўйишдан асло чўчимайсан. Тилинга осонгина кўчадиган фикрларинг билан ҳисоблашиш борлигини ҳис қилмайсан.

«Яратган Роббинг номи ила ўқи» Аълақ сураси 1-оят

👉 @umarhalil 👈
👍4
Даҳрий билан баҳс
@umarhalil
Ҳудонинг мўжизаларига ишонмайдиган одам билан баҳс.

Агар Фиръавнни олдига радио билан борилса, қадимий Бобилликларга телевизор кўрсатилса, улар буни қандай қабул қилишарди?

Ажойиб баҳсни тинглаб кўринг

👉 @umarhalil 👈
​​Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак, у ерда унинг ҳаққини ўғирлаётган бой бор.

Шайҳ Мутаваллий Шаъровий


Ўша халқнинг ҳаққи бўлган табиий бойликлар: газ, олтин, электр, уран, нефт, металларни сотганлар пулни бюждетга эмас, чўнатига ураётган бўлса, ерларни қариндош-уруғларига текинга, солиқларсиз тақсимлаб бераётган бўлса, қудаларини олий мансабларга тайинлаб қўяётган бўлса, куёвларини, жиянларини, ўғилларини, қизларини бизнес қилиши ва уни ривожлантиришига бюджетдан миллионлаб доллар олиб бераётган бўлса ва уларнинг қандай қилиб шу даражага етганини халқ тушинмаса, улар учун бу бойликлар мавҳум қолаверса, йигирма тўрт соат ишласа ҳам йиллаб мехнатига қарамай ойликлари қадр топар даражада ошмаса, маош рўзғорга ҳаминиқадаргина етиб турса, ишсизлар кўпайиб кетса, четга йигитлар мигрант ва аёллар фохиша бўлиб чиқиб кетаверса, интеллектуаллар пулсиз қолиб мамлакатни тарк этаверса, демак, ўғирлик бўляпти. Буни тўхтатишга вазифадор бўлган одамлар тўхтатмаяаптими, демак, биргалашиб, шерик бўлиб ўғирлашяпти.

Ўғирлик, кўпчиликнинг ҳаққи бузилган, адолат яксон бўлган, ҳаромдан иқтисод бўлаётган жамиятга Аллоҳнинг баракаси ва раҳмати ёғилмайди.

То бир қавм ўзини ислоҳ қилмагунча, Аллоҳ уларни ислоҳ қилмас деб таъкидлаётган Роббул Иззанинг ҳузурида ўзингизни жамиятингизни тозаламагунча, бировларни на ёмонлашга, бировлардан на душман ясашга ҳаққимиз бор.

👉 @umarhalil 👈
👍2
Университет ёки мактабга қиз бола бошида кепка ё шляпа кийиб борса, дарвоза олдида уни ҳеч ким ички тартиб-қоидага риоя қил деб йўлини тўсиб, бошидагини ечтирмайди. Лекин, бирор қиз бошига рўмол ўраб келса дарҳол дарвоза олдида ички тартиб-қоида бўйича мумкин эмас дея ўқишга киргизишмайди. Айтмоқчиманки, рўмолга бўлаётган таъқиқлар ички низомлар, тартиботлар билан боғлиқ эмас. Бу айнан исломофобиянинг кўрсатгич белгиси. Исломни яхшилик, бағрикенглик, фаровонлик дини эканини амалда исботлай олиш керак. Бунинг учун ҳар бир ўзбек мусулмон амали билан ўзга фикр ва қарашларга тоқатлик, бир бирининг шахсий ҳаётига кескин фикр билан аралашмаслик, бошқанинг юриш туришига радикаллик билан эмас, ҳалимлик билан ёндашиши зарур. Балки шунда одамлар мўтадиллашар, жамиятда мусулмонлардан чўчилмас, уларга ишонч қайтар, фобиялар аста-секин тарқалар. Буларнинг барчаси - ИМҲО, албатта.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Нутқ асослари.PDF
7.3 MB
Ўз нутқи устида ишламоқчи бўлганлар учун саҳна нутқи фанидан ўқув қўлланма

Ваъда қилганимдек, бу мавзудаги дарсликларни кетма кет ташлаб бораман.

👉 @umarhalil 👈
#ПРЕМЪЕРА

Ваниҳоят фурсати келди. Бўлажак раҳбаримизни белгилаб берадиган сайлов яқин. Раҳбарлик катта масъулият. Шу муносабат билан юртига ва халқига бефарқ бўлмаган раҳбарлар учун ажойиб насиҳат тайёрладик.

https://youtu.be/hLOa__vonjE