Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Қизим осмондаги ойнинг синглиси. Улардан бири ботса, иккинчиси порлайди. Қизим ва мен туганмас муҳаббат қиссасимиз.

© Анас Солиҳ


👉 @umarhalil 👈
🥰7
Вафо билан ўлди
@umarhalil
Кўп нарсанинг қадр-қиймати ўзгариб кераксиз бўлса ҳам, садоқатга бўлган талаб ҳеч замон йўқолмайди.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Аҳмад амаки
@umarhalil
Дунёда кимни хато қилса тўғирлайман деган даъвода юрмайдиган, маҳмадона бўлиб ўзини кўрсатавермайдиган, индамай яхшилик қилиб юрадиган ўрнак бўлгулик рижоллар бор. Аҳмад амаки гўзал хулқда биздан анча пешқадам бўлиб кетган экан.

👉 @umarhalil 👈
Машаққатлар ҳақида
@umarhalil
Нега менга мусибат ва ташвишлар келаверади, дейдиганларга ажойиб жавоб. Буни эшитиб, фикрлар тескари томонга ўзгариб кетса, ажабмас )

👉 @umarhalil 👈
Титратадиган воқеа
@umarhalil
Юракни титратиб юборадиган воқеа

Ушбу воқеа таниқли ёзувчи «Темир Хотин», «Масхарабоз», «Чархпалак» кинофилмларининг ценаристи Шароф Бошбеков томонидан айтиб берилган.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Omar Xalil
Omar Xalil
Ҳикоялар ортидан келаётган можароларга муносабат берилган овозли чатимизнинг ёзиб олинган нусхаси

👉
@umarhalil 👈
Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди.

Халқнинг овози эшитилаётгани ва ҳукуматимизнинг бундай нозик масалаларга муносабати мени хурсанд қилди. Ҳуқуқларимиз қайтаётганидан севинчдамиз.

Ҳозир рўмолни бўйинни қўшиб ўрашга рухсат берилмабди, десам, қувончли хабарни хиралаштираётгандек бўламан. Умид қиламан, бўйнингни кўрсатиб юр, деб ўқитувчилар ўқувчилари кўнглини синдиришмайди.

Энг катта масала ҳал бўлганда, жузъий жиҳатни деб ҳеч ким муаммо кўтармайди. Муроса йўли билан масала тугал ҳал бўлади.

Энди ислоҳотларни тўлиқ тўғри йўлга тушиб олишига сабаб бўладиган мулоҳазамни айтсам: "Мавсумий" қарор ё баёнотларни тўхтатиб, ишларни қонунлар билан тартибга солиш ва уларга риоя қилишга кўникиш даври келди. Ҳа, кўникиш. Чунки биз оғзаки қарор ва буйруқлар билан иш қилишга ўрганиб қолганмиз.

Бу эса жамиятнинг ҳамма қатламига алоқадор масалалар бир кишининг кайфият ва тушунчасига боғланиб қолишига сабаб бўлади.

Масалан, айнан рўмол масаласида Халқ таълими вазирининг фикр ва баёноти икки ой ичида икки хил янграмоқда. Олдинроқ бу йил мактабларда мактаб формасига қатъий риоя қилиниши гапирилган бўлса, ҳозир истиснога рухсат этилиши айтилмоқда.

Агар бу масала Қонун билан тартибга солинса, бутун жамият кимнингдир оғзига қараб қолишига эҳтиёж туғилмайди. Ҳамма Қонунга амал қилади, ундан чиққан жазоланади. Бошқа қонун-қоидалар ҳақида ҳам шу гап.

Рўмол масаласида эса қонун қабул қилишимиз шарт эмас. Бу ҳуқуқни ҳимоя қиладиган Конституциямиз ва айрим қонунларимиз олдини, уни тўсиб турган баъзи қарор ва баёнотлардан тозалаб ташласак кифоя.

Яна кунимиз хурсандчилигига қайтаман: Қизларимиз бошига момоларининг рўмоли қайтаётгани билан ҳаммани табриклайман.

Бу тўғрида ишончли қадам ташлаётган ҳукуматимизга миннатдорчилигимни изҳор қиламан ва қодир Аллоҳдан бу қадамлар янада мустаҳкам бўлишини тилайман!

© Мубашшир Аҳмад
👍5
Одамларнинг гапи
@umarhalil
Аллоҳ учун одамларга яхшилик қилиш бошқа, одамлар учун Аллоҳ номидан иш қилиш бошқа.

Ужб деган махфий шаҳват бор. Амаллари номидан шуҳратга интилиш, ўзлиги ва менини даъво қилиш энг хатарли касалликдир. Ҳатто дин йўлидаман деган ҳадаф остидан - менлик даъвоси ўсиб чиқиши мумкин. Бунинг томири эса НАФС! Ким нафсини покламас экан, дин йўлидаман деса ҳам Аллоҳнинг макрига йўлиқибди.

👉 @umarhalil 👈
👍2😱1
Айб ўзимда экан
@umarhalil
Аллоҳ неъматни юборганда уни қабул қилиб олиш ўзимизга қолар экан. Қабул қилсак, шукр деймиз. Ўтказиб юбориб ғафлатда қолсак, омадсизлик деб хулоса чиқарамиз.

Ушбу бўйдоқ йигитнинг надомати шу хусусда боради. Ибрат олинг, ҳушёр бўлинг.

👉 @umarhalil 👈
Бугун соат 22:45 да каналимиз қошидаги гуруҳда бир ҳафтада бир асар муҳокамаси бўлиб ўтади. Биринчи мунозара қилинадиган асар Аҳмад Лутфий Қозончининг «Бир виждон уйғонур» асари бўлади. Марҳамат, қуйидаги ҳавола орқали гуруҳда баҳсга қўшилишингиз ёки кузатиб боришингиз мумкин.

https://t.me/joinchat/TQ_PnPeWJ9y2tLBy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йигитни кўрсам доим кайфиятим кўтарилади. Яхшиликка иштиёқим ошади, кўнглимдаги ғашликлар табассум ортидан аста тарқалгандек туйилади. Буракни бирорта инсонни танқид қилганини, жанжалга аралашганини, таъқиқлаш даъвоси билан чиққанини кўрмаганман. У ўз ишини санъат даражасида бажаради, таомларни етим-есирларга улашади, ҳайрия қилади, қоқилганнинг туришига кўмаклашади. Таниқли бўлса ҳам юзидан зиғирча риё ва кибрни сезмайман. Бағрикенг, самимий ва одам ажратмайдиган инсон деб тушинаман. Унинг вазифаси кимга бўлишидан қатъий назар яхшилик қилиб ўтишдек туйилади.

👉 @umarhalil 👈
👍7🔥1
Аллоҳ сўзининг сири
@umarhalil
Олимлар «Аллоҳ» сўзининг бир сирини очишди. Қалбларга сакийнат берувчи аудиолавҳа бўлибди.

👉
@umarhalil 👈
❤‍🔥2👍1
Audio
Селфимания - ўзини ҳаддан зиёд яхши кўриш касаллигининг ижтимоий тармоқларда акс этиши. Ўзини намоён қилавериш орқали одамларни назарига тушиш, уларга танилиб олиш истагининг ижтимоий тармоқларда зоҳир бўлиши селфиманиядир. Бу қалб касаллиги бўлган риё ва ужбнинг очиқ кўринишидир.

👉 @umarhalil 👈
Қачон тўямиз?
@umarhalil
Етишмовчилик нима ўзи? Ризқ ва имкониятларимиз нисбийми?

👉 @umarhalil 👈
Мусибатлар ўтишгаку ўтади, лекин ўзи билан бирга қора сочларни, асаб ҳужайраларини, кўз ёшларни, шижоатни, ёнингда суянчга ярамаганларга бўлган ишончни ва увол бўлган умрни олиб кетади.

👉 @umarhalil 👈
Ҳасан Басрий ҳазратлари итни кўрсалар ҳам ўзларини ундан афзал санамасдилар. У кишидан нега бундай тушунчадасиз деб сўралганда:

- Қиёматда мен жаннатга кирсамгина ундан афзал бўлишим мумкин. Агар дўзох аҳлидан бўлиб қолсам, бу ит юзта Ҳасандан афзалдир, дея жавоб бергандилар.

Ҳали Охиратдаги ҳолим ва натижам ҳал бўлмай туриб бошқа гуноҳкорларни муҳокама қилолмайман. Бугун мен уларни танқид қилиб, нафрат ва қарғишларимни изҳор қилиб қолдирсам, уларнинг гуноҳини оммани олдида тарқатиб шармандалигига ўтин қаласаму, то ўлгунича Аллоҳ уни кечириб ҳидоятига мушарраф қилса, мен қиёматда Аллоҳ ва унинг орасида уятда қолишдан қўрқаман. Гуноҳкорни жазолашни маҳкамага топшириш, ўзим эса яхшилик тилаб дуо қилишим яхши ечимдир.

👉 @umarhalil 👈
Сизларга Омар Халилдан янги туҳфа!

Кўнгиллар бир юмшасин, бир мазза қилиб йиғланглар )

Соат 21:30 YouTube каналимизда намойиш қилинади. Видео манзили қуйидаги ҳаволада:
https://youtu.be/zZf9UkjwfO0
Аллоҳга ошиқ қизалоқ
@umarhalil
Жажжи қизалоқларни жуда қаттиқ яхши кўраман. Ясимин ҳам юрагимдан жой олиб кетди. Уни ғойибона яхши кўриб қолдим. Қани энди тирик бўлсангу, сен билан учрашсак ва сенга музқаймоқ олиб берсам, қизалоғим...

👉 @umarhalil 👈
👍4
Аллоҳга қайтган йигитлар
@umarhalil
Гуноҳ-у маъсиятлар ичра юрган йигитлар жамиятга зарар келтирса келтирадики, фойда келтирмайди. Жамият ўз вақтида уларни тузатиши ва келажак зарарларнинг олдини олиши зарур. Аҳлоқий касалликларнинг шифокорлари эса диний уламолардир.

👉 @umarhalil 👈
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тақдимот

Эртага соат 10:00 да «Apple academy» ўқув марказида «ibook.uz» томонидан нашр этилган Мурат Тосуннинг «Олим етиштирган оналар» китоби намойиш қилинади ва сотувга чиқарилади.

Тадбир меҳмонлари Ҳасанхон қори домла ва Муҳаммадали Эшонқуловлар бўлишади.

Тадбир Омар Халил томонидан очиб берилади

Манзил: Чилонзор тумани, халқлар дўстлиги метроси ёнида.

👉 @umarhalil 👈
👍4