Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Бугун шогирдим @meningcha дан ажойиб ва оригинал ҳадя олдим. Бу китобни ичига ўз ҳаётимдаги қиссамни ёзиб, ижро қилишим кўзда тутилган кўринади.

Совға учун жуда миннатдорман, шогирд! Аллоҳ рози бўлсин! Ниҳоятда севиндим!!!

👉
@umarhalil 👈
YouTube каналимдаги «Аллоҳга ошиқ бандалар» ҳикояси остига билдирилган бир фикрга кулиб юбордим. Бир аёл (ёки қиз) қуйидаги мазмунда коммент ёзяпти: «мазза қилиб эшитяпман, зўр кетяптию, шу лекин қаҳрамонни охирига бориб ўлиб қолишидан қўрқяпман» деб ёзибди 😅

Барака топгур, ҳаваскор ёзувчилар! Сизлардан илтимос, ҳадеб қаҳрамонларни ўлдираверманглар. Ўлдирмасдан ҳам якунлатса бўлади, ўша одам яшаб қолса ҳам ҳикоя таъсирли тугайверади. Ҳикояни йиғлатадиган қиламан деб, фақат ўлимдан фойдаланаверманглар, барака топгурлар. Бу ишларингни оқибатида тингловчиларим мени жаллодга чиқариб юборишяпти. Ҳатто, ҳамма ҳикоянгизда қаҳрамонларни ўлдираверишингиз жонга тегди, дейишяапти. Баъзиларини юраги ёмон ҳам бўлиб қолибди. Бу таъна дашномлар сизларга эмас, менга келади доим. Чунки, уларга мен тақдим қиляпман асарларингизни. Ундай қилмангларда энди, барака топгурлар. Ўлмайдиганидан ёзинглар энди, бир кўнгилларни шод қилайлик 😅

👉 @umarhalil 👈
👍4🤣1
Ҳидоят топган кофир
@umarhalil
Ушбу воқеа юртимизнинг энг таниқли инсонларидан бирининг ҳаётида содир бўлган. Аллоҳ таъоло шу инсон сабабидан бошқа бандасини раҳматига мушарраф қилган.

Ҳикоя сўнгида ҳидоятга сабабчи бўлган ўша таниқли инсоннинг руҳи покларига дуо қилиб қўйинг!

👉 @umarhalil 👈
Бир умр дарбадар
@umarhalil
⚡️ ЯНГИ ТУҲФА ⚡️

«Алвидо, Ватан» аудиокитоби кўпчиликка манзур бўлди ва шу йўналишда ўзига яраша мухлис топа олди. Айнан шу йўналишдаги мухлисларимизга навбатдаги янги аудиокитобни тақдим қилишни бошладим. Ушбу китоб Саййид Мубашшир Косонийнинг «Бир умрдир дарбадар мулки жаҳон кезмоқдаман» деб номланган мемуар асаридир. Аллоҳ таъоло мазкур Аудиокитобни фойдали қилсин.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Айбу нуқсонларни беркитувчи Саттор бўлган зотга ҳамд ва санолар бўлсин.

Мўминнинг шаънини мўминга ҳаром қилган набиййи муҳтарам солаллоҳу алайҳи ва салламга салот ва саломлар бўлсин.

Аммо баъд:

Гуруҳимизда эрталабдан бери менинг оилам шаънига турли хил юзсиз, на шахси, на саъвияси маълум бўлган аккаунтлардан қоралаш, оммани олдида обрўйимизни тўкиш, ҳурматсизларча ғийбат, тушинса тушинмаса оммани олдида беадаблик қилиш ҳолатлари кузатилди. Мен юзма юз қаршимга чиқолмаган ўша аккаунтларга жавоб беришни эп кўрмадим. Аммо, улар учун меҳнат ва ҳиммат қилиб келган одамларинг орасида менинг оиламни уялтирадиган гапларни оммани олдида гапириб, ғийбат қилиб тилидан офат олиб келадиганларнинг борлиги қалбимни оғритди. Албатта, ҳар бир берилган озорларга Ҳаким зотни олдида ҳисоблашадиган вақтимиз келади. Қуйида ҳужжат-ул ислом Имом Ғаззолийнинг гаплари билан мурожаатимни якунлайман. Хулоса ва фаросатни ўзингизга берсин. Аллоҳ кечирсин ҳаммамизни.


Қалб ғийбати ҳаром

Билгин! Бадгумонлик ёмон сўз каби ҳаромдир. Дилдаги гумон худди бировга яна бировнинг ёмонликларини тил билан етказганингга ўхшайди. Биродаринг ҳақида ёмон гумонга борганингни «шунчаки ўйладим» деган сўзларинг билан оқлай олмайсан. Бу ерда гап қалбнинг ёмонликка боғланиши, бировни ёмон деб ҳукм қилиш устида бормокда. Албатта, гоҳида инсон хотирига кимдир ҳақида кутилмаган ўйлар, баъзи иккиланишлар келиб қолади. Буни ёмон бадгумонлик билан аралаштирмаслик керак. Ёмон гумон шундай нарсаки, нафс унга суянади, қалб унга мойил бўлади.
Оллоҳ таоло дейди: «Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳ-дир!» (Ҳужурот, 12).
Бадгумонликнинг ҳаром қилинишига сабаб - қалб сирларини ғайбларни билгувчи Зотдан бошқа ҳеч ким билмайди. Кўзинг билан кўрмагунча биров ҳақида ёмон гумонга боришга ҳаққинг йўқ. Бу борада «миш-миш»y тахминлар қабул қилинмайди. Модомики, кўзинг билан кўрмаган, қулоғинг билан эшитмаган ва ҳақиқатини англамаган нарса хусусида шубҳага бораётган экансан, билгинки, бу айни ҳаром ишдир.

Қачонки бир мусулмонга нисбатан хаёлингдан ёмон гумон ўтса, шу заҳоти унга ён босиб, ички меҳрингни уйғотмоғинг, чуқур бир ғамхўрлик билан у мусулмонга хайрли дуоларни кўпайтирмоғинг керак. Шунда бу феълингдан шайтон ғазабланади, яна дуо ва ғамхўрлик
билан машғул бўлиб қолишингдан қўрқиб, энди гумон билан сени фитнага солишдан четланади.
Агар бир мусулмоннинг хатосини аниқ билсанг, ёнида ҳеч ким йўқ, ёлғиз пайтида унга насиҳат қил. Шайтоннинг ҳийласига учма, шайтон уни ғийбат қилишингни хоҳлайди. Панд-насиҳат берар экансан, нуқсонини билдириб қўяётганингдан ичингда сурур сезсанг, бераётган ўгитларинг билан ўзингни улуғ санаб, уни камситсанг ва бундан фахр ҳиссини туйсанг, яхшиси, бу панд-насиҳатингдан кеч! Кимнидир гуноҳдан қайтараётган экансан, буни қувнаб эмас, ғам билан изҳор қил. Негаки, унинг қилган гуноҳи туфайли гўё сенинг динингга нуқсон етди, хастага ўхшаб қолгансан, дард эзaяпти. Шунинг учун ҳам унинг насиҳатингсиз гуноҳни тарк этиши насиҳатинг туфайли гуноҳни тарк этишидан сенга суюклироқ бўлмоғи лозим. Агар шу ҳолатни сақлолсанг, бир амалда учта ажрни - насиҳат, ғамхўрлик ва кўмак ажрини жамлаган бўласан.

Ҳурмат ила Омар Халил
🥰1
Бугун соат 22:00 да Омар Халил билан овозли чатда суҳбат ўтказилади.

Мавзу: нотиқлик мактаби, нутқ техникаси, ижро қоидалари ва мавзу юзасидан эркин савол жавоб бўлади.

👉 @umarhalil 👈
#ПРЕМЬЕРА! - соат 11:30

Ушбу ҳикоя ўқиган ҳикояларим ичида энг яхшиси бўлиб қолар. Аҳмад амакида ҳазратим Абу Бакр розияллоҳу анҳудаги синиқлик, ҳалимлик, олий ҳимматлик, самимийлик фазилатларини кўргандек бўлдим. Ҳа, Аҳмад амаки! Сизни олдингизда Омар Халил ҳам уялди...

❗️Аудиоҳикояни бошқа каналларда тарқатиш мумкин эмас. Телеграмда ҳам. Улашмоқчи бўлсангиз линкини ёки улашмоқчи бўлган кишингизни таклиф қилинг.

https://youtu.be/H7a3H39lZwQ
​​Муслима сингилларимга!

Ўқиш бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. «Виждон эркинлиги тўғрисида»ги қонун таҳрирдан кейин ҳам ўқув муассасаларида рўмол ўраш масаласи яна ички тартиб қоидага қолдирилди. Муаммо эса айнан шу нуқтадан бошланади. Шу фурсатдан фойдаланиб мактабга, олийгоҳларга чиқадиган муслима сингилларимга керакли тавсияларни бериб қўймқочиман:

1. Сатри авратни жорий қилар экансиз, аввало атрофдагиларга исломни тўғри тамсил қилинг.

2. Киядиган кийимингиз ранглари мактаб ёки олийгоҳ жорий қилган форманинг ранги билан мутаносиб бўлсин. Турли хил ранглардан четланинг.

3. Рўмолингизни ҳурпайтирманг ёки турли хил алламбало услубларда ўраб келманг. Бошдаги аврат ҳисобланган жойларни оддий услубда, одамни диққатини тортмайдиган қилиб ўранг. Ҳурпайтириб рўмолни катта қилиб осилтириш ҳам, бошни катта қилиб ишириб олиш ҳам бошқа ўқувчилардан яққол ажратиб қўяди ва акс таъсир беради.

4. Сизга босим бўлганда, асло тортишманг, ғазаб қилманг, адоватга киришманг. Айнан шу томонлама исломофобия сизни нозик нуқтангиздан тутади. Доим самимий бўлиб юринг, самимий гаплашинг, муросали йўлни лозим тутинг.

5. Сиз учун мактаб ёки олийгоҳ аҳамиятли ва қадрли жой эканини билдириб туринг.

6. Ўқитувчилар ва раҳбарият билан ҳеч қачон конфликтга киришмасликка, тўқнашув юзага келса, дипломатик ҳал қилишга урининг. Айниқса ўқитувчингизга бошқалардан кўра кўпроқ ҳурматингиз борлигини ва дарсда ўқитувчи сизни намунали деган хулосага боришига эришинг. Шунда ўқитувчи сизни биринчи химоячингизга айланади.

7. Раҳбарият ташкил қиладиган тадбирларда фаол бўлинг, уларга ёрдам керак бўлганда, сиз кўмакка доим тайёр эканингизни билдириб туринг.

8. Дарсларни яхши ўзлаштиринг, машғулотларда ўзингизни билимингизни кўпроқ намоён қилиб туринг. Бу муаллимларни ҳам, раҳбариятни ҳам ҳурматига сазовор бўлишингизни таъминлайди. Имкон борича, дарс қолдирманг.

Олийгоҳлардаги исломофобияни қувватлайдиган, рўмол ўрашга ҳалал берадиган омиллар:

• Ўқишга кам келиб, кўп дарс қолдириш.
• Дарсларда фаол қатнашмасдан пассив бўлиш. Машғулотларга аҳамиятсизлигини билдириб туриш.
• Интизомсизлик. Турли рангдаги кийимларни кийиб келиш, дарсга кечикиш, кўп гаплашиб ўтириб ўқитувчини назаридан қолиш.
• Мактаб ёки олийгоҳ ишларига бефарқ бўлиш, доим иш чиқса ундан бўйин товлаб, қочишга уриниш.

Ушбу тавсияларга баҳоли қудрат амал қилинса, исломофобиянинг пасайишига, муслималарнинг жамиятда ҳурмат топишлари барқарорлашади, иншааллоҳ.

Бу йилги ўқишда ҳамма муслима фаришта сингилларимга Аллоҳдан муваффақият тилайман. Илоҳим, юзларинг ёруғ, самимий ва беғубор бўлсин.

Ҳурмат ила Омар Халил

👉 @umarhalil👈
👍3
​​Обуначидан савол:

Менга зеҳнимни кучайтирадиган нарсаларни маслаҳат берсангиз. Қанча китоб ўқисам ҳам эсимдан чиқиб қолаверади. Нима қилсам бўлади?

Жавоб:

Зеҳн бошқа нарса, хотира бошқа нарса. Зеҳнни ўтмас қиладиган ва хотирани кучайтирадиган нарсаларни санаб ўтаман:

Зеҳнни қуйидаги нарсалар ўтмаслаштиради:

1. Шаҳватга кўп берилиш
2. Ибодат қилмаслик (Бу руҳий ҳаловатсизликка олиб келади, руҳан зўриққан одамни зеҳнияти самарали ишламайди)
3. Муаммо ва ташвишларни кўплиги ҳамда уларни ичга ютавериш.
4. Доимий стрессда яшаш.
5. Ҳеч қайси ишни диққат билан бажармаслик, кўп чалғитувчи нарсаларга парво қилавериш.
6. Енгил-елпи, фикрлашга ундамайдиган филмлар, клиплар кўриш ва матнлар ўқиш.

Хотирани қувватловчи нарсалар

1. Аллоҳни зикр қилиб юриш (Такбир, Ла илаҳа иллаллоҳ ва асмаул ҳусна каби)
2. Таҳажжуд намозини ўқиб туриш
3. Узун-узун матнларни эринмасдан, шошилмасдан, асосийси тушиниб ўқиш.
4. Мулоҳазага мажбур қиладиган, таҳлил ва тафаккур қилишга ундайдиган филмлар кўриб туриш, асарлар ўқиш.
5. Ёдлашни кўпайтириш. Оят, ҳадис, шеър каби. Такрорлаш хотирани жуда қувватлайди.

Омар Халил

👉 @umarhalil 👈
👍5🔥1
Ўзинга қайтар
@umarhalil
#Шеърият

Ўзимдан кетсам агар Ўзинга қайтар

👉 @umarhalil👈
❤1
Бўйдоқларга
@umarhalil
Бўйдоқлар, сизга гапираман! Қизлар, сиз эшитинг!

👉 @umarhalil 👈
👍3😢2
Қизим осмондаги ойнинг синглиси. Улардан бири ботса, иккинчиси порлайди. Қизим ва мен туганмас муҳаббат қиссасимиз.

© Анас Солиҳ


👉 @umarhalil 👈
🥰7
Вафо билан ўлди
@umarhalil
Кўп нарсанинг қадр-қиймати ўзгариб кераксиз бўлса ҳам, садоқатга бўлган талаб ҳеч замон йўқолмайди.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Аҳмад амаки
@umarhalil
Дунёда кимни хато қилса тўғирлайман деган даъвода юрмайдиган, маҳмадона бўлиб ўзини кўрсатавермайдиган, индамай яхшилик қилиб юрадиган ўрнак бўлгулик рижоллар бор. Аҳмад амаки гўзал хулқда биздан анча пешқадам бўлиб кетган экан.

👉 @umarhalil 👈
Машаққатлар ҳақида
@umarhalil
Нега менга мусибат ва ташвишлар келаверади, дейдиганларга ажойиб жавоб. Буни эшитиб, фикрлар тескари томонга ўзгариб кетса, ажабмас )

👉 @umarhalil 👈
Титратадиган воқеа
@umarhalil
Юракни титратиб юборадиган воқеа

Ушбу воқеа таниқли ёзувчи «Темир Хотин», «Масхарабоз», «Чархпалак» кинофилмларининг ценаристи Шароф Бошбеков томонидан айтиб берилган.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Omar Xalil
Omar Xalil
Ҳикоялар ортидан келаётган можароларга муносабат берилган овозли чатимизнинг ёзиб олинган нусхаси

👉
@umarhalil 👈
Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди.

Халқнинг овози эшитилаётгани ва ҳукуматимизнинг бундай нозик масалаларга муносабати мени хурсанд қилди. Ҳуқуқларимиз қайтаётганидан севинчдамиз.

Ҳозир рўмолни бўйинни қўшиб ўрашга рухсат берилмабди, десам, қувончли хабарни хиралаштираётгандек бўламан. Умид қиламан, бўйнингни кўрсатиб юр, деб ўқитувчилар ўқувчилари кўнглини синдиришмайди.

Энг катта масала ҳал бўлганда, жузъий жиҳатни деб ҳеч ким муаммо кўтармайди. Муроса йўли билан масала тугал ҳал бўлади.

Энди ислоҳотларни тўлиқ тўғри йўлга тушиб олишига сабаб бўладиган мулоҳазамни айтсам: "Мавсумий" қарор ё баёнотларни тўхтатиб, ишларни қонунлар билан тартибга солиш ва уларга риоя қилишга кўникиш даври келди. Ҳа, кўникиш. Чунки биз оғзаки қарор ва буйруқлар билан иш қилишга ўрганиб қолганмиз.

Бу эса жамиятнинг ҳамма қатламига алоқадор масалалар бир кишининг кайфият ва тушунчасига боғланиб қолишига сабаб бўлади.

Масалан, айнан рўмол масаласида Халқ таълими вазирининг фикр ва баёноти икки ой ичида икки хил янграмоқда. Олдинроқ бу йил мактабларда мактаб формасига қатъий риоя қилиниши гапирилган бўлса, ҳозир истиснога рухсат этилиши айтилмоқда.

Агар бу масала Қонун билан тартибга солинса, бутун жамият кимнингдир оғзига қараб қолишига эҳтиёж туғилмайди. Ҳамма Қонунга амал қилади, ундан чиққан жазоланади. Бошқа қонун-қоидалар ҳақида ҳам шу гап.

Рўмол масаласида эса қонун қабул қилишимиз шарт эмас. Бу ҳуқуқни ҳимоя қиладиган Конституциямиз ва айрим қонунларимиз олдини, уни тўсиб турган баъзи қарор ва баёнотлардан тозалаб ташласак кифоя.

Яна кунимиз хурсандчилигига қайтаман: Қизларимиз бошига момоларининг рўмоли қайтаётгани билан ҳаммани табриклайман.

Бу тўғрида ишончли қадам ташлаётган ҳукуматимизга миннатдорчилигимни изҳор қиламан ва қодир Аллоҳдан бу қадамлар янада мустаҳкам бўлишини тилайман!

© Мубашшир Аҳмад
👍5
Одамларнинг гапи
@umarhalil
Аллоҳ учун одамларга яхшилик қилиш бошқа, одамлар учун Аллоҳ номидан иш қилиш бошқа.

Ужб деган махфий шаҳват бор. Амаллари номидан шуҳратга интилиш, ўзлиги ва менини даъво қилиш энг хатарли касалликдир. Ҳатто дин йўлидаман деган ҳадаф остидан - менлик даъвоси ўсиб чиқиши мумкин. Бунинг томири эса НАФС! Ким нафсини покламас экан, дин йўлидаман деса ҳам Аллоҳнинг макрига йўлиқибди.

👉 @umarhalil 👈
👍2😱1