This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вацлав Ҳавелнинг «Кучсизлар кучи» китоби тақдимотида, Sardor Salim ака: «Асар ҳақида бир оғиз сўз билан таъриф берилса, у фақат ҳақиқат учун яша, ёлғонларга рози бўлма, дейди», дея фикр билдирганди.
Олдингизда мураккаб дилемма:
1. Ҳақ йўлда умрни йўқотиш.
2. Ноҳақ йўлда тирик қолиш.
Оқибатда ким ютади?
👉 @umarhalil 👈
Олдингизда мураккаб дилемма:
1. Ҳақ йўлда умрни йўқотиш.
2. Ноҳақ йўлда тирик қолиш.
Оқибатда ким ютади?
👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shogirdim Omina Moida restorani devoriga go‘zal suratlar chizib undan ajoyib videoblog ishlabdi. Sizlarga ham ilindim )
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юксалганинг сари мана шу қарама қаршиликлар ўзанига тушиб бораверасан. Қайси давлат идорасида ишлаганлар, қайси зиёлилар тўғри томонда тура олишди экан-а?!
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барака топсин! Аёлим билан Тошкентда яшай бошлаганимизда кўп қаватли бинодаги қўшниларга бегона бўлишига қарамасдан, овқат улашарди. Ҳолбуки, пойтахтдаги аҳоли турли жойлардан келиб яшаши туфайли ҳамма бегонасираган, қўшничилик-биродарлик деган қадрият яхши шаклланмаган. Сизчи? Қўшнингизга қачон охирги марта яхшилик қилгансиз?
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат коррупцияга ботиб, чиновниклар фақат ўз холодилнигини тўлдирадиган мамлакатда, ҳеч бўлмаганда халқ ўзини ўзи суяб туриши, бирдам ва бир-бирига ғамхўр бўлиши керак.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз жамоатнинг муаммога бўлган муносабатини қоралаш ва уларга маънавий босим қилишдан кўра, ечим беришимиз диннинг мақсадига мувофиқ бўларди.
Ҳаво ўта даражада иссиқ бўляпти, одамлар қийналиб, бундан нолияпти. Модомики, шундай ҳарорат бўлаётган экан, кўчада кимдирлар дарахтларни кесаётган бўлса, тўхтатинглар. Жамоатдагиларнинг ҳар бири, агар қодир бўлса, кўчат, дарахт экинглар. Шунда, ҳаво ҳарорати исиб кетганда ўша дарахтлар ўзимизга соя салқин бўлади. Юртни яшнатсак, бундан фақат ва фақат ўзимизга фойда. Муаммойимиз ҳам аста ҳал бўлади, мазмунида бўлиши керак эмасмикин, деб ўйлайман.
Каналимдаги обуначилар, сизлар кўчат экасизми?

👍1
Бизни айримлар тарк этар, шунча мехнатларга лоқайд бўлиб индамай турар, фойдасини олиб кейинчалик сурар. Биз ҳаммага таъсир ўтказишга даъвогар эмасмиз. Мана шуларнинг орасида қалб қалбга боғланадиган инсонлар бор. Аллоҳ ана ўшаларга мушарраф қилади мехнатимиз самарасини. Аллоҳ сиздан ҳам рози бўлсин, дўстим!
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Устозимиз Мубашшир Аҳмад янги атторлик фирмасини ташкиллабдилар. Аллоҳ бошлаган ишларидан рози бўлсин ва барака берсин!
Қурбон ҳайити муносабати ила ҳадя юборибдилар. Эътиборингиз ва қўллаб қувватловингиз учун ташаккур, устоз!
Бугунги арафа куни ва келаётган ийд-ул Қурбон ҳаммамизга қутлуғ бўлсин! Менга ишонган ва ҳозиргача бирга бўлган мухлисларимга миннатдорлик билдираман.

Зиёдуллоҳ оғам байрамга ажойиб лавҳ ҳадя қилиб кетдилар. Аллоҳ рози бўлсин! Ҳадя улашиш суннат: у орада меҳр-оқибат ва яхшиликларни ёяди. Сиз ҳам ҳадя улашинг )
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
❤1
Аллоҳга шукур, юртимизда аҳолини динга қайтиши ва имкон доирасида диний қоидаларга риоя қилиш иродаси шаклланиб боряпти. Лекин, Совет даври ва мустақилликдан кейинги 25 йиллик динга бўлган репрессия ва босим ўзбекларни диндан узоқ ушлаб туриш мақсадида олиб борилгани, вақт ўтиб жамиятда исломофобиянинг палак отишига шароит яратиб берди. Бугунги кунда, хусусан, ёш қизларнинг рўмол ёки ҳижоб ўрашига ота ва онадан қаршилик ёҳуд мактаб ҳамда ўқишдан бўлган ғайриҳуқуқий босим оқибатида қизларимизнинг зиддият-аросатда қолаётгани, аёлларнинг эндигина сатри авратга риоя қилиши натижасида ишлаётган ишхоналарида келишмовчилик чиқиб, ишдан кетишларига мажбур бўлишлари ҳолати кўпайиб бормоқда. Мени назаримда, кўп бўлмаса ҳам ёш йигитларни ислом динига рағбати уйғониб, дўстлари доирасини (кругини) ўзгартириши, аввалги ҳаёт тарзини кескин исломга риоя қилиш орқали ўзгартириши айрим исломофобияга чалинган ота-оналар, яқинлар томонидан тазйиқ ва босимларга учрашига сабаб бўляпти. Хулоса қилиб айтганда, айрим аёл-қизларимиз ва ёш йигитларимиз шариатга риоя қиламан деб, оилалари ҳамда ишхоналари билан муаммога дуч келиб ечим тополмай қийналишяпти.
Шу масала юзасидан тез кунда Азон кафеда устоз Мубашшир Аҳмад иштирокларида исломофобиядан азият чекаётган, динига риоя қилиш борасида оиласи ва ишхонаси билан қарама қарши муаммога дуч келиб қийналаётган ёшларга муаммони ҳал қилиш, муроса қила олиш, исломофобияни енгиш борасида амалий тавсиялар, йўл-йўриқлар ўргатиладиган семинар-тренинг ташкиллаш режамиз бор.
Кимда ким шундай муаммога учраётган бўлса, менинг аккаунтимга @omar_xalil алоқага чиқинг ёки шундай танишларингиз бўлса уларга далолат қилиб қўйинг.

Қадрли обуначиларим, овозли ҳикоялар, шеърлар ва аудиокитобларимнинг ашаддий мухлислари! Сизларнинг олдингизда таассуф билан айтаман, 25-майдан бошлаб на телеграмда, на ютубда овозли ижод тўхтаб қолган. Кўплаб мухлислар аудиолар нима сабабдан тўхтаб қолганини сўраб ҳалигача ёзишмоқда. Ижроларни, қалбга тасалли ва ихлос бағишлайдиган ҳикояларни соғинганларини айтишади. Ҳамма саволларга битта қилиб каналда баёнот бериб қўя қолишни лозим топдим.
Шу пайтгача овозларни ТВ студиясига бориб ёзиб, у ердан аудиоматериални олиб ўзим монтаж қилардим. Вақтики, у ердан ҳам чеклов ва шартлар қўйилди. Натижада фаолият тўхтаб қолди. Кейинчалик «Шамс» китоблар дўкони томонидан «Олим етиштирган оналар» китобини овозли қилиб ўқиб бериш таклифи билан чиқишди ҳамда керакли микрофон билан таъминлашди. Шуни баҳонасида кўплаб ҳикояларни, шеърларни сизларга етказиб олиш мақсадида микрофондан бир қанча муддат фойдаланиб олдим.
Буни ҳам вақти тугаб, микрофон эгалари томонидан олиб кетилди. Шундан буён ижодий ишлар тўхтади. Ҳикоялар, шеърлар, аудиокитобларнинг тўхтаб қолганининг ягона сабаби шу.
Аллоҳ насиб қилса, ўзим қулай ва сифатли микрофон сотиб олсам, ижодни яна давом эттираман. Унгача тайм-оут!
Ҳурмат ила Омар Халил!

Бугун онам қаҳрамонлик қилган кун!
Онажонимга бу дунёда то абад таъзимда, жаннатда эса тож кийдирадиган фарзандлардан қилсин.
Шу бугун қаҳрамон онажонимни ҳақларига дуо қилганлардан, Аллоҳ рози бўлсин!
👉 @umarhalil 👈
Онажонимга бу дунёда то абад таъзимда, жаннатда эса тож кийдирадиган фарзандлардан қилсин.
Шу бугун қаҳрамон онажонимни ҳақларига дуо қилганлардан, Аллоҳ рози бўлсин!
👉 @umarhalil 👈
🔥10🥰2
• Сизларга ажойиб янгилигим бор!
• Энди ўзимизни микрофонимиз бор )
• Ижодга қайтамиз )))
• Ижодимизни соғинганларга саломлар бўлсин ))))
👉 @umarhalil 👈
• Энди ўзимизни микрофонимиз бор )
• Ижодга қайтамиз )))
• Ижодимизни соғинганларга саломлар бўлсин ))))
👉 @umarhalil 👈
👍1
Қизим осмондаги ойнинг синглиси. Уларнинг бири ботса, иккинчиси порлайди. Қизим ва мен туганмас муҳаббат қиссасимиз.. 🌸
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
❤12🔥1
Фоҳишалик қисмати
@umarhalil
Фоҳишалик қисматига дучор бўлган аёл ҳикоя қилади.
Мусулмон жамиятида аёлларнинг фохишаликка кириб кетишларининг асосий фактори ҳақида ҳаётий воқеа ҳикоя қилинди.
Воқеадан тафаккур билан хулоса қилиш тингловчининг ўзига қолдирилди.