Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Ушбу улов Япониянинг «Тойота» компаниясига тегишли 2015-йилда тақдимот қилинган «Мирай» номли, экологик зарарсиз муқобил ёқилғи (сувдан ажратиб олинадиган) водородга юрадиган янги авлод электромобили. Мутахассислар Автоуловнинг корпус дизайни, ички салони, қулайлиги, кучланиши, чидамлилиги, ҳавфсизлиги каби масалалардан кейин, эндиги уловларни шовқинсиз, атроф-муҳитга зарарсиз ва перспектив ёқилғига ўтқизиш устида бош қотиришади.

Бу ўз соҳасида фундаментал билим ва профессионал тажрибага эга кадрларнинг ишидан далолат.

2021-йилда эса «Узавтомоторс» компанияси дамаснинг «ЯНГИ МОДИФИКАЦИОН» кўринишини тақдим қилди.

Андижонда эса Автомобил йўллари мутахассиси Ҳокимининг диний ташкилотлари иши бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Ҳа, айтганча, Аллоҳ Таъоло ўз ишини давомли ва мукаммал бажарадиганларни севади.

👉 @umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

14-қисм

Қўрбошилар ва аслаҳа таққан шайҳ

Давоми бор...

👉
@umarhalil 👈
Ислом ўғриликка нисбатан жуда қаттиқ ва шу жиноятни қилган одамга нисбатан умрбод травма бўлиб қоладиган жазони жорий қилган. Жазонинг оғирлиги шу жиноятни амалга оширмоқчи бўлган бошқа ўғриларнинг ҳаддини тегиб туриш учун бўлса, бошқа томондан жамият инқирозининг олдини олишда кафолат вазифасини ўтайди. Бир пайтлар Маккада ўғриларнинг қўли кесилган, Русларда боши узилган, бошқа жойларда қамоққа олинган. Ўғрилик бу бир шахс ва бир оила миқёсида эмас, балки давлатлар миқёсида ҳам амалга оширилади. Энг аянчлиси ҳокимият даражасидаги ўғрилик мамлакатда жуда кўплаб одамларнинг қашшоқлашувига, порахўрликнинг гуркирашига, жамият тузилмаларининг ишдан чиқишига, одамларни тинимсиз етишмовчиликдан бахтсизлашувига олиб келади. Мансабда ўтирган шахснинг биргина ўғирлиги бутун жамиятни таназзулга олиб келиши тайин ва биз бу оқибатларни ҳозир ҳам кўриб турибмиз. Ислом мана шу таназзулнинг олдини олиш учун ҳам ўғриликка оғир жазо - қўл кесиш ҳукмини жорий қилди. Мамлакатни заволига сабаб бўладиган жиноятларнинг жазоси оғир ва муқаррар бўлмаса, бу жиноятни содир этаётган шахсда огоҳлик ва қилаётган ишидан ҳуркиш ҳисси бўлмайди ҳамда шу каби ишга мойил бўлганларга тийиб туриш вазифасини ўтамайди. 2014-йилда полиция Бразилия президентининг қурилиш компаниялари билан ноқонуний битимини фош қилади. Яъни, 4 та қурилиш компанияси пора эвазига тендерсиз (танловсиз) давлат маблағлари ҳисобига буюртма олади. Натижада, бутун халқ порахўр президентни истеъфо беришини талаб қилиб чиқади ва у қамоққа олинади.

Сиздаги қурилиш компаниялари давлат буюртмаларини ҳалол ва қонуний тарзда ўз меҳнатлари билан тендерда ютиб оляптими ёки сиз сайлаган раҳбарлар қурилиш компанияларидан пора олиб, сизнинг ҳаққингизга хиёнат қилиб пулларингизни сифатсиз уйларга сарф қилиб юборяртими?

Доктор Мустафо Маҳмуднинг «Қуръон сирлари» китобидан олинган хулосалар.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Аёл эркакни, эркак аёлни тушинмайди, дейишади. Бунинг сабаби ва ечими бор:

Эркакнинг ақли билан қилган ишига аёл қалби билан баҳо бермаслиги ва аёлнинг қалби билан қилган мурожаатига эркак ақли билан жавоб қайтармаслиги керак. Ақлга ақл баҳо берсин, қалбга қалб назар солсин. Шунда муҳаббат риштаси тўғри боғланади.

👉
@umarhalil 👈
Ушбу ҳикояни ўқиб беришим учун канал обуначиларидан кўплаб таклиф ва илтимослар келиб тушганди. Бир неча ҳафта олдин овозлаштириб, ютуб админимга топшириб қўйгандим. Бугун эътиборингизга ҳавола этилибди.

Ҳикоя манбаси иффатли қалб каналидир. Матннинг синтактик хатолари ва бошқа камчиликларига Омар Халил канали жавобгар эмас. Биз овоз учун масъулмиз
.

https://youtu.be/iZiVB1S5nX8
👍5❤‍🔥1🔥1🕊1
Ўзбекистон давлат архиви:

Туркистон шахрида қабри жойлашган Хўжа Ахмад Яссавий қаламига мансуб юқори овозда зикрни (зикриарра) тўғри ўқиш ҳақида шариат талқини. Дин уламолари ушбу тарздаги зикрни шариат аҳкомларига мувофиқ деб ҳисоблашган. 1868-1869 йиллар.
Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда.

👉
@umarhalil 👈
Ҳаётимдаги олий мақсадим Роббимнинг муҳаббатини қозониш. Бу йўлдаги вазифам эса фақат яхшилик қилиш. Бу менинг шу дунёдаги шахсий миссиямни белгилаб беради. Ҳар қандай ишда, жойда, вақтда яхшилик қилиб қолишга ҳаракат қилиб яшайман. Сиз ҳам олий мақсадингиз ва шу мақсад сари олиб борадиган вазифаларингизни аниқлаб олганмисиз?

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг розилиги йўлида янги йўлга чиқдик. Янги лойиҳа, янги фаолият билан тез кунда медиани забт этиш йўлида.

👉 @umarhalil 👈
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбарнинг сийратию сувратида ислом бўлмаса, ундан қандай қилиб яхшилик кутяпсиз?

Дин эса икки тиғли қуролга ўхшайди: агар у яхшилар қўлида бўлса, адолат, фаровонлик ва яхшилик боиси бўлади. Агар ярамас қўлларда бўлса, нафрат, қотиллик, иккиюзламачилик ва манфур кимсаларга хизматкорга айлантирилади.

Доктор Салоҳиддин Куфтаро


👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизни чинакам тараққий этиши, давлатни ҳақиқий халқ манфаати учун ишлайдиган бўлиши учун Совет даври ва мустақиллик даври давлат тизимида умуман ишламаган, яшамаган бир одам бўлиши керак, деб ўйлайман.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умар ибн Абдулазиз ўз принципларига қандай риоя қиларди?

Унинг сиёсий иродаси адолат йўлида катта раҳбарларни ҳам четлатишга кучи етарди

👉
@umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вацлав Ҳавелнинг «Кучсизлар кучи» китоби тақдимотида, Sardor Salim ака: «Асар ҳақида бир оғиз сўз билан таъриф берилса, у фақат ҳақиқат учун яша, ёлғонларга рози бўлма, дейди», дея фикр билдирганди.

Олдингизда мураккаб дилемма:
1. Ҳақ йўлда умрни йўқотиш.
2. Ноҳақ йўлда тирик қолиш.

Оқибатда ким ютади?

👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shogirdim Omina Moida restorani devoriga go‘zal suratlar chizib undan ajoyib videoblog ishlabdi. Sizlarga ham ilindim )

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юксалганинг сари мана шу қарама қаршиликлар ўзанига тушиб бораверасан. Қайси давлат идорасида ишлаганлар, қайси зиёлилар тўғри томонда тура олишди экан-а?!

👉
@umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барака топсин! Аёлим билан Тошкентда яшай бошлаганимизда кўп қаватли бинодаги қўшниларга бегона бўлишига қарамасдан, овқат улашарди. Ҳолбуки, пойтахтдаги аҳоли турли жойлардан келиб яшаши туфайли ҳамма бегонасираган, қўшничилик-биродарлик деган қадрият яхши шаклланмаган. Сизчи? Қўшнингизга қачон охирги марта яхшилик қилгансиз?

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат коррупцияга ботиб, чиновниклар фақат ўз холодилнигини тўлдирадиган мамлакатда, ҳеч бўлмаганда халқ ўзини ўзи суяб туриши, бирдам ва бир-бирига ғамхўр бўлиши керак.

👉
@umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий ривожланишда кибрга берилиш олий мақсадни поймол қилади.

Сизда ҳам шундай бўлганми?
Telegram | Instagram |YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Omar Xalil
Мусулмоннинг ақидавий стратегияси
Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз жамоатнинг муаммога бўлган муносабатини қоралаш ва уларга маънавий босим қилишдан кўра, ечим беришимиз диннинг мақсадига мувофиқ бўларди.

Ҳаво ўта даражада иссиқ бўляпти, одамлар қийналиб, бундан нолияпти. Модомики, шундай ҳарорат бўлаётган экан, кўчада кимдирлар дарахтларни кесаётган бўлса, тўхтатинглар. Жамоатдагиларнинг ҳар бири, агар қодир бўлса, кўчат, дарахт экинглар. Шунда, ҳаво ҳарорати исиб кетганда ўша дарахтлар ўзимизга соя салқин бўлади. Юртни яшнатсак, бундан фақат ва фақат ўзимизга фойда. Муаммойимиз ҳам аста ҳал бўлади, мазмунида бўлиши керак эмасмикин, деб ўйлайман.

Каналимдаги обуначилар, сизлар кўчат экасизми?

👉 @umarhalil 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес Аллоҳнинг розилиги учун қилиниши лозим!

👉 @umarhalil 👈
👍1