Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Муслималарга
@umarhalil
#Дует_ижро

🌸 Муслималарга 🌸

🎙 Зокиржон қизи & Омар Халил

👉
@umarhalil 👈
Фаластинлик мазлум мусулмонлар, хорланаётган уйғурлар, эзилаётган роҳинжалар, тушкунлик ва мусибатлар жисму жонимизни қамраб олганда, мана шу хушхабарни етказинг яқинларингизга!

https://youtu.be/DcjWpQaAIsg
Ушбу биллбоард Хадра мавзесидаги Цирк биноси рўпарасида жойлашган.

Суратнинг чап тарафидаги шахс Азамат исмли йигит бўлиб аёл қиёфасида стилистлик касби билан фаолият юритади.

Ёввойи капитализм зеҳниятидаги шаҳар ҳокимлиги Шайхонтоҳур тумани, хусусан Хадра ва Чорсу мавзеларида асосан диндор қатлам яшашини ҳисобга олиб, уларнинг қадриятларини инобатга олиши, педикларнинг ташвиқотини бундай жойларда қўймаслиги керак эди.

Бу менинг субъектив фикрим.

👉 @umarhalil 👈
Жаннатдаги илк лаҳзалар
@umarhalil
Фаластинлик мазлум мусулмонлар, хорланаётган уйғурлар, эзилаётган роҳинжалар, тушкунлик ва мусибатлар жисму жонимизни қамраб олганда, мана шу хушхабарни етказинг яқинларингизга!

👉
@umarhalil 👈
Ўзбек мусулмонлари Исроил-Фаластин можароси билан интернетда банд бўлиб турган пайтларда империалист ва шовинист Россия тарафдори, Туркистонлик ота-оналаримизни қирғин қилган Советларни қўллаб қувватловчи блогер Ислом Капарзо ЎзЛиДеПга аъзо бўлган. Вақти келиб депутатликка сайлов бошланиб, ушбу номзод кўрсатилганда лоқайдларча овоз бериб келадиган авлод ўзи устида чиқарилаётган қонунлардан нолимасин. Чунки устингизга кимлар келиб, кимларни сайлаб кетяпсиз, ишингиз йўқ!

Қуйидаги линкда ўзбекларни 2-сорт кўрадиган, коммунист Соловьёв билан Ислом Капарзонинг интервьюсини кўриб, унинг дунёқарашини тушиниб олишингиз мумкин:
https://youtu.be/ZBXqYBlDw4A

Ҳа, айтганча, «Бирор қавм то ўзини ислоҳ қилмагунча, Аллоҳ ҳам уларни ислоҳ қилмайди».

👉 @umarhalil 👈
Аҳмад Лутфий Қозончининг «Бир виждон уйғонур» асарида XX асрнинг ўрталаридаги Туркияда авж олган ҳудосизлик ва исломофобиянинг касофатидан эътиқодли одамларнинг қийналиши биргина Садоқатхоним тимсолида тасвирланади. Вақт ўтиб бир пайтлар шаккок бўлган ўғли иймонга келиб, мамкалатда яхшилик уруғини сепа бошлайди. Мана шу даврда, азон овози туркча эмас, асл ҳолида чақирила бошлайди, ёпилиб кетган Қуръон мактаблари қайта очила бошлайди. Мана шу ислоҳотлар ниманинг эвазига келди? Қандай эришилди? 50-йилларга келиб сиёсий партияга Аднан Мендерес каби шахсият келди ва ундан сўнг Нажмиддин Эрбакан ва ундан сўнг, гарчи айрим ўринларда популст бўлиб қолаётган бўлса-да, анча-мунча диний ҳақ-ҳуқуқларни тиклаган Эрдоғон каби шахсиятлар келди ҳамда энг асосийси, халқ уларни қўллаб қувватлади, орқасида тиргак бўлди. Овоз беришга бефарқ бўлмади, кимга овоз беришни билди, кимни химоя қилишни билди. Натижада Туркия мусулмон мамлакатлари ичида энг илғори бўлишга муваффақ бўлди. Улар миллат устида бирлаша олди.

Буларнинг ҳаммаси сиёсий хушёрлик ва ўз тақдирига бефарқ бўлмаслик омиллари эди.

👉 @umarhalil 👈
Ушбу улов Япониянинг «Тойота» компаниясига тегишли 2015-йилда тақдимот қилинган «Мирай» номли, экологик зарарсиз муқобил ёқилғи (сувдан ажратиб олинадиган) водородга юрадиган янги авлод электромобили. Мутахассислар Автоуловнинг корпус дизайни, ички салони, қулайлиги, кучланиши, чидамлилиги, ҳавфсизлиги каби масалалардан кейин, эндиги уловларни шовқинсиз, атроф-муҳитга зарарсиз ва перспектив ёқилғига ўтқизиш устида бош қотиришади.

Бу ўз соҳасида фундаментал билим ва профессионал тажрибага эга кадрларнинг ишидан далолат.

2021-йилда эса «Узавтомоторс» компанияси дамаснинг «ЯНГИ МОДИФИКАЦИОН» кўринишини тақдим қилди.

Андижонда эса Автомобил йўллари мутахассиси Ҳокимининг диний ташкилотлари иши бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Ҳа, айтганча, Аллоҳ Таъоло ўз ишини давомли ва мукаммал бажарадиганларни севади.

👉 @umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

14-қисм

Қўрбошилар ва аслаҳа таққан шайҳ

Давоми бор...

👉
@umarhalil 👈
Ислом ўғриликка нисбатан жуда қаттиқ ва шу жиноятни қилган одамга нисбатан умрбод травма бўлиб қоладиган жазони жорий қилган. Жазонинг оғирлиги шу жиноятни амалга оширмоқчи бўлган бошқа ўғриларнинг ҳаддини тегиб туриш учун бўлса, бошқа томондан жамият инқирозининг олдини олишда кафолат вазифасини ўтайди. Бир пайтлар Маккада ўғриларнинг қўли кесилган, Русларда боши узилган, бошқа жойларда қамоққа олинган. Ўғрилик бу бир шахс ва бир оила миқёсида эмас, балки давлатлар миқёсида ҳам амалга оширилади. Энг аянчлиси ҳокимият даражасидаги ўғрилик мамлакатда жуда кўплаб одамларнинг қашшоқлашувига, порахўрликнинг гуркирашига, жамият тузилмаларининг ишдан чиқишига, одамларни тинимсиз етишмовчиликдан бахтсизлашувига олиб келади. Мансабда ўтирган шахснинг биргина ўғирлиги бутун жамиятни таназзулга олиб келиши тайин ва биз бу оқибатларни ҳозир ҳам кўриб турибмиз. Ислом мана шу таназзулнинг олдини олиш учун ҳам ўғриликка оғир жазо - қўл кесиш ҳукмини жорий қилди. Мамлакатни заволига сабаб бўладиган жиноятларнинг жазоси оғир ва муқаррар бўлмаса, бу жиноятни содир этаётган шахсда огоҳлик ва қилаётган ишидан ҳуркиш ҳисси бўлмайди ҳамда шу каби ишга мойил бўлганларга тийиб туриш вазифасини ўтамайди. 2014-йилда полиция Бразилия президентининг қурилиш компаниялари билан ноқонуний битимини фош қилади. Яъни, 4 та қурилиш компанияси пора эвазига тендерсиз (танловсиз) давлат маблағлари ҳисобига буюртма олади. Натижада, бутун халқ порахўр президентни истеъфо беришини талаб қилиб чиқади ва у қамоққа олинади.

Сиздаги қурилиш компаниялари давлат буюртмаларини ҳалол ва қонуний тарзда ўз меҳнатлари билан тендерда ютиб оляптими ёки сиз сайлаган раҳбарлар қурилиш компанияларидан пора олиб, сизнинг ҳаққингизга хиёнат қилиб пулларингизни сифатсиз уйларга сарф қилиб юборяртими?

Доктор Мустафо Маҳмуднинг «Қуръон сирлари» китобидан олинган хулосалар.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Аёл эркакни, эркак аёлни тушинмайди, дейишади. Бунинг сабаби ва ечими бор:

Эркакнинг ақли билан қилган ишига аёл қалби билан баҳо бермаслиги ва аёлнинг қалби билан қилган мурожаатига эркак ақли билан жавоб қайтармаслиги керак. Ақлга ақл баҳо берсин, қалбга қалб назар солсин. Шунда муҳаббат риштаси тўғри боғланади.

👉
@umarhalil 👈
Ушбу ҳикояни ўқиб беришим учун канал обуначиларидан кўплаб таклиф ва илтимослар келиб тушганди. Бир неча ҳафта олдин овозлаштириб, ютуб админимга топшириб қўйгандим. Бугун эътиборингизга ҳавола этилибди.

Ҳикоя манбаси иффатли қалб каналидир. Матннинг синтактик хатолари ва бошқа камчиликларига Омар Халил канали жавобгар эмас. Биз овоз учун масъулмиз
.

https://youtu.be/iZiVB1S5nX8
👍5❤‍🔥1🔥1🕊1
Ўзбекистон давлат архиви:

Туркистон шахрида қабри жойлашган Хўжа Ахмад Яссавий қаламига мансуб юқори овозда зикрни (зикриарра) тўғри ўқиш ҳақида шариат талқини. Дин уламолари ушбу тарздаги зикрни шариат аҳкомларига мувофиқ деб ҳисоблашган. 1868-1869 йиллар.
Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда.

👉
@umarhalil 👈
Ҳаётимдаги олий мақсадим Роббимнинг муҳаббатини қозониш. Бу йўлдаги вазифам эса фақат яхшилик қилиш. Бу менинг шу дунёдаги шахсий миссиямни белгилаб беради. Ҳар қандай ишда, жойда, вақтда яхшилик қилиб қолишга ҳаракат қилиб яшайман. Сиз ҳам олий мақсадингиз ва шу мақсад сари олиб борадиган вазифаларингизни аниқлаб олганмисиз?

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг розилиги йўлида янги йўлга чиқдик. Янги лойиҳа, янги фаолият билан тез кунда медиани забт этиш йўлида.

👉 @umarhalil 👈
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбарнинг сийратию сувратида ислом бўлмаса, ундан қандай қилиб яхшилик кутяпсиз?

Дин эса икки тиғли қуролга ўхшайди: агар у яхшилар қўлида бўлса, адолат, фаровонлик ва яхшилик боиси бўлади. Агар ярамас қўлларда бўлса, нафрат, қотиллик, иккиюзламачилик ва манфур кимсаларга хизматкорга айлантирилади.

Доктор Салоҳиддин Куфтаро


👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизни чинакам тараққий этиши, давлатни ҳақиқий халқ манфаати учун ишлайдиган бўлиши учун Совет даври ва мустақиллик даври давлат тизимида умуман ишламаган, яшамаган бир одам бўлиши керак, деб ўйлайман.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умар ибн Абдулазиз ўз принципларига қандай риоя қиларди?

Унинг сиёсий иродаси адолат йўлида катта раҳбарларни ҳам четлатишга кучи етарди

👉
@umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вацлав Ҳавелнинг «Кучсизлар кучи» китоби тақдимотида, Sardor Salim ака: «Асар ҳақида бир оғиз сўз билан таъриф берилса, у фақат ҳақиқат учун яша, ёлғонларга рози бўлма, дейди», дея фикр билдирганди.

Олдингизда мураккаб дилемма:
1. Ҳақ йўлда умрни йўқотиш.
2. Ноҳақ йўлда тирик қолиш.

Оқибатда ким ютади?

👉 @umarhalil 👈