Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
ЛАЙФҲАК

Одатий рўмол ўраб юрадиган қизларга мастерр-класс:
Ўқишга рўмолингизда борсангиз киргизишмаяптими? Унда эртасига бошингиздаги рўмолни ечиб ўрнига ёстиқжилд ўраб келинг. Агар эшикбон (декан) йўлингизни тўсиб рўмол бн мумкин эмас деса, бу рўмолмас ёстиғимни жилди, ёстиқжилдга ҳали таъқиқ йўқ деб кириб кетаверинг 😉

@umarhalil
😁36🥰7❤1
Кўпчилигимизни пулдан қисиб иқтисодий тақчиллик чуқурчасига ташлаб қўйишдики, оқибат вақтимиз фақат тирикчилик учун ўтадиган бўлиб қолди. Бунинг натижасида кўпчилигимиз на ўз устимизда ишлай оляпмиз, на китоб сотиб олиб илмимизни ошира олаяпмиз. Алалоқибат шуки, фақат тирик қолиш учун яшаяпмиз холос.

@umarhalil ✅
👍10❤1🔥1
Бироз юмор

Йўлчироқнинг сариқ ранги ҳайдовчилар онгида нимани англатишини билиб олинг 😂

@umarhalil ✅
👍5😁4❤1
Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз. Сўнг ана шу хаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.

Мустафо Маҳмуд, "Орзулар" китобидан

@umarhalil
❤3🕊1
Бироз юмор

«Жаннат - қайноналар оёғи остида» 😁😁😁

@umarhalil ✅
😁16❤2👍2😱1🙈1
ҲАМИЙЯТ

Ҳамийят луғатда маҳрамини ва динини айбдан ҳимоя қилиш маъносини англатади.
Ҳикоя қилинишича, жоҳилият даврида бир аъробий чодирининг ташқарисидан бақир-чақир овозларни эшитади. Нималигини билиш учун ташқарига чиқади. Қараса бир гуруҳ инсонлар қўлларида таёқларини кўтариб туришибди. Улардан сўради:
- Нима гап?
Улар:
- Биз чигирткалар тўдасини қувиб юрган эдик. Улар сенинг чодиринг соясига қўнишди. Биз уларни ўлдирмоқчимиз.
Шунда аъробий чодирига кириб кетиб қиличини яланғочлаб чиқди ва деди:
- Менинг ҳимоямга кирган чигирткаларни ҳеч қачон сизларга топширмайман.
У чигирткаларни токи қуёш келиб соя кетгунича қўриқлаб турди. Қуёш тегиб қум қизигач чигирткалар учиб кетишди. Шунда у кишиларга қараб:
- Энди нима қилсангиз қилаверинг, деб чодирига кириб кетди.
Шу кундан эътиборан араблар бировни ҳамийятини мақташмоқчи бўлишса "фалончи чигиртка ҳимоячисидан ҳам ҳамийятлироқ" дейдиган бўлишди.
Арзимаган нарсани ўғирлайдиган киши шаҳарга ҳоким бўлса шаҳарни ҳам ўғирлаб юборади.
Омонат бу ўғирланган нарсанинг миқдори озлигига қарамасдан ўғирликни ёмон кўришдир.
Ростгўйлик эса ёлғон арзимаган нарсада бўлсада ундан нафратланишдир.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳазиллашсалар фақат рост гапириб ҳазиллашар эдилар.
Шунинг учун буюк муҳаддисларимиздан бирлари ҳадис талабида юриб қочиб кетган уловини этагига ем бордай ёлғондан этагини кўтариб уловни чақираётган кишини кўриб ундан ҳадис олмасдан қайтиб кетганлар. Ҳайвонри алдаган инсонни албатта алдайди деганлар.
Мен аниқ ишонаманки, чигирткаларни ҳимоя қилган кишидан инсон ҳимоя сўраса уни албатта ҳимоя қилган бўлар эди.
Чигирткани ёрдамсиз қолдирмаган киши инсонни ёрдамсиз қолдирармиди?!
Катта ишларнинг кичкина ишоралари бўлади.
Ишхонангдаги телефондан арзимас бўлсада ўз манфаатинг йўлида фойдаланишинг омонатга хиёнатдир.
Демак сенга катта давлат ишониб топширилса бемалол давлатни ҳам ютиб юбора оласан...

© Абдулқодир Полвонов

@umarhalil ✅
👍12❤1
Ассалом алайкум, кичик каналимни ҳурматли аъзолари! Бир неча кундан бери ширин ташвишлар сабаб сафарда юрганим боис каналимга қаролмаяпман. Тез кунда яна ишга қайтаман. Мабодо 13-март куни Андижонга борадиганлар бўлса, 3 кишини олиб кетишим мумкин. Қулайликлар, тоза ва озода қулай ҳамда шинам машина, мусиқий ҳордиқ ва ажойиб суҳбат. Эвазига битта ёғлиққина дуо 😁. Мен тез кунда қайтаман, ҳурматли дўстларим )))
❤2
Ўзи жамиятимизнинг приоритетлари жуда нотўғри шаклланган. Қадриятларимиз машина сотиб олиш ва катта тўй қилиш устига қурилган.

Қишлоқларда ёш йигитлар машина олиш учун итни азобини тортиб, совуқ ўлкаларда ишлаб, уйига келиб, спарк оладида уни ҳовлисига тиқиб, яна қайтиб кетади. Темир терсак ва тақар туқур учун ишлаб-ишлаб умримиз ўтиб кетади. Одамдан кўра машинанинг қадри баланд.

Машина сотиб олмай уни пулини ўзига, оиласига, соғлиғига, фарзандлари таълимига сарфлайдиган одамларга ҳавас қиламан. Улар учун жамиятнинг темир ва латта устига қурилган қадриятларининг бир тийинлик аҳамияти йўқ. Жамият унга қандай баҳо беришига ҳам иши йўқ. Машина олмай оддий жамоат транспортидан фойдаланиб юраверади. Йилда бир икки чет элга саёҳатга ҳам чиқиб дам олади.

Бизчи? Қиладиган ягона саёхатимиз Ўзбекистон-Россия-Ўзбекистон. Эришганимиз темир машина ва икки кунда унутиладиган тўй. На одамдай дунё кезамиз, на инсонлардек дам оламиз. Жамият тиқиштирган тутуруқсиз рамкалар ичига ўзимизни солиб яшаймиз. Ўзимиз учун яшамаймиз. Шунинг учун ўзимизни бахтсиз ҳис қилармиз балки.

Ўзингиз учун яшанг. Улуғроқ қадриятлар танланг. Машина бойлик рамзига айланмай қолганига анча бўлди.

© Нозим Сафари
❤2
«Агар мени мақтамоқчи бўлсанг, индамай қўявер. Чунки, мен ўзимни сендан кўра яхши биламан»

© Абдулмалик ибн Марвон

@umarhalil ✅
👍10❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Таҳлил» кўрсатуви - манипуляция 1-қисм

Mанипуляция – омманинг онгини бошқариш услублари

Сиёсатшунос Анвар Назир ва биолог Жаҳонгир Раҳимов иштирокида.

Mанипуляция – омманинг онгини бошқариш услублари.

Mанипуляциянинг ҳайвонлардаги тажрибаси.

Ижтимоий тармоқлар манипуляция сифатида.

Иқтисодий манипуляциянинг миграцияга таъсири.

@umarhalil ✅
👍3❤2
Коронавирус, Грипп ва шамоллаш симптомларининг қиёсий инфографикаси

@umarhalil
❤2
Бугун Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган бир нафар одам қайд этилди. Хабарда айтилишича, у махсус карантинга, у билан контактда бўлганлар эса (қучоқлашган, қўл бериб саломлашган ва ҳоказо) изоляцияга олиниши айтилган. Аслида, коронавирусга чалинганлар бундан олдин кириб бўлган. (Инсайдернинг айтишича, Хитойдан келган асли Яйпанлик талаба вирусдан вафот этган. Бироқ, расмий баёнотда ис газидан ўлди деб айтишди). У пайтда COVID-19 вируси ҳали пандемия ҳолатига ўтмаган эди. Хуллас, қадрли дўстларим, вирусдан ўзингизни асранг. Бу жуда оддий. Гигиенага, яъни 14 асрдан буён уқтириб келинаётган суннатга амал қилиб юрсак касаллик ҳеч қачон юқмайди.

🚫 Қизлар, бир бирингиз билан ўпишиб, қучоқлашиб кўришманг

🚫 Иложи борича қўл бериб саломлашманг

✅ Фақат қўлни кўксингизга қўйиб саломлашинг

✅ Кўчадан келганингизда ёки таомланишдан аввал, албатта қўлингизни совунлаб ювинг ‼️

🚫 Кўзингиз қичиса қўл билан тегманг

🚫 Бурнингизга бармоқ билан тегманг

🚫 Оғзингизга ҳам қўлингиз билан тегманг

🚫 Аксирганингизда оғзингизни кафтингиз бидан тўсманг

✅ Аксирсангиз тирсагингиз билан тўсинг.

✅ Кўзингиз ёки бурнингизни махсус нам салфетка билан артинг

❗️Вирус шиллиқ қаватлар орқали юқади. Хусусан, кўз, бурун ичи, лаб ва оғиз ❗️

📱 Телефонингизни махсус нам салфетка билан артиб туринг ‼️

Биз сабабиятларини қилиб қўямиз. Барчангизни Аллоҳ паноҳида асрсасин 🤲

@umarhalil ✅
❤2
15-март мамлакатимизга «Ўзбекистон» деб ном қўйган, Туркистон бирлиги ғояси тарафдори, юрт ёшларини ўз маблағлари ҳисобидан чет элларда ўқитган, миллатпарвар Файзулла Ҳўжаевнинг Совет томонидан қатл қилинган кун. Аллоҳ ўзи раҳматига олсин, гуноҳларини мағфират қилиб, оҳиратини обод қилсин.

@umarhalil
👍8❤1
‼️ Коронавирус сабаб Ўбекистондаги барча таълим муассасалари карантинга олиниши айтилмоқда ‼️

@umarhalil ✅
❤2👍1🕊1
Ярамаслар! 😁

@umarhalil ✅
😁8❤2
Вирусдан сақланиш йўриқномаси.pdf
4.6 MB
#коронавирус

Янги турдаги тожсимон вирусга (СOVID19) қарши ҳимоя йўриқномаси

Тиббий ва диний тавсиялар

@umarhalil ✅
❤2👍1
ДИҚҚАТ❗️❗️❗️

Агар сиз турли ҳил тадбиркорлик субъектлари томонидан (бозор, дўкон, маиший хизмат кўрсатиш жойлари) нархларни сунъий асоссиз ошириши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 ишонч рақамига ёки 1189 рақамли колл марказга зудлик билан қўнғироқ қилинг! Улар истеъмолчи халққа ноинсофлик қилиб фойдаланганда ўз ҳаққингиз учун курашинг, химоя қилинг. Бундай пайт бирдамлик, аҳиллик, тартиб интизом бўлмаса, вируссиз ҳам ўзимизни еб битирамиз!

@umarhalil ✅
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил

Коронавирус эпидемияси

«Таҳлил»
кўрсатуви сиёсатшунос Анвар Назир иштирокида.

Бунда сиёсий кучларнинг роли борми?

Хитой қандай хулоса чиқаради?

Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилди?

Каналга аъзо бўлиш: 👇👇
@umarhalil ✅
❤2
Narsalarga erkimizni bog‘lab qo‘yganmiz, moddiyatning qulimiz. Bu “ayyor” aqlning xulosalari, oqil aqlniki emas. Ollohni tanigan banda moddiyatga bog‘lanib qolmaydi, u o‘zining qorovuli emas. U – O‘zining egasi, o‘zligini izlayotgan inson.

Rauf Parfi, 1999.

@umarhalil ✅
❤4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил

Mанипуляция – омманинг онгини бошқариш услублари 2-қисм

Оммавий ахборот воситалври манипуляция сифатида ишлайдими?

Манипуляциянинг таъсирига кимлар тушади?

Манипуляциянинг белгилари

Қандай инсон манипуляция қурбони бўлмайди?

@umarhalil ✅
❤2
Audio
Аллоҳни таниш

(Кириш қисми)

Аллоҳнинг мавжудлиги ҳақида тафаккур қилиш, мантиқий мулоҳазалар, илмий қарашлар, фан хулосаси.

@umarhalil ✅
❤5👍3🕊1