Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги нотиқликка бағишланган очиқ дарсимизга 40 нафар атрофида қизлар келишди. Қатнашчилар кўпайгани сари хона ҳам торлик қилиб қолди. 2 соат ичида шогирдларимнинг имкониятлари ва келганларга нотиқлик ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдим.

Иншааллоҳ, кейинги янгилик азон кафесида бўлади. Тез орада эълон қиламан.

👉 @umarhalil 👈
Солиҳ йигит
@umarhalil
Солиҳ инсонларнинг намуна бўладиган ҳаётларини ўқиб сизларга ҳавола қилиб келаман. Мазкур кичик қисса ҳам рамазон ойида сизларга яхши манзур бўлади, деган умиддаман.

👉
@umarhalil 👈
Суюнчи! 🥳 Суюнчи! 🥳 Суюнчи! 🥳

Илк бора ота бўлдим! Аллоҳим меҳрибоним қиз фарзанд билан неъматлантирди! Ширин қизим, покиза қизим, жаннат ҳидларига бурканган қизим! Қаҳрамон аёлимдан Роббим Ўзи рози бўлсин, чеккан машаққатларига жаннати билан мукофотласин! Оталар учун қиз фарзанд кутиш бошқача бўлар экан шекилли, билмадим. Ичимдаги ҳиссиётимни ифодалаб беролмаяпман. Шунчаки, қизалоғимни жонимдан ортиқ севаман!

🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰
❤17🥰5👍4🔥4🐳1
Жаннатим қизалоғим 3,6 кг туғилибди. Бўйи 54 см. Бунақа фарзандлардан 10 та қилишни режалаганман. Меҳрибоним пайғамбарим алайҳиссаломнинг олдиларига кўўўп бўлиб бориш насиб қилсин, деб ният қилганман.

Табриклаган барчадан Аллоҳ рози бўлсин! Жуда ҳам севиндим табрикларингдан. Сизларни яхши кўраман, биз бир оиламиз, бегонамиз йўқ. Йўлимиз, маслагимиз, мақсадимиз бир! Қизалоғимни дуо қилган ҳамма яхшиларимдан миннатдорман
🥰
👍19🥰7🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БАХТ

Болалар орасида бўлганимда ўзимни дунёдаги энг бахтли одам деб биламан.

© Маҳатма Ганди

Жажжи маликаларим японча нимадир ўргатишди, мен эса қайтардим 😅

👉 @umarhalil 👈
😁8👍4❤1
Йигит кишининг иймони, мардлиги, ружулати журъатли ва таваккулга бой ишларда тобланиб борар экан. Ҳиммат талаб қиладиган вазиятларда фидокор бўла олиши чинакам эркаклик хусусиятини шакллантириб бораверар экан. Йигит киши учун эркаклик хусусиятларини сақлаб туриш қадрият даражасига чиқади. Агар йигитнинг олий мақсади нафс бўладиган бўлса, ҳар қандай вазиятда тубанликка эврилиши, назари паст, субутсиз ва моддапараст бўлиб қолиши мумкин. Бундай йигит, одатда эркаклик хусусиятидан айрилган хунаса каби мақомда қолади.

👉
@umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омар Халил ижоди Туркияга ҳам етиб борибди )))

👉
@umarhalil 👈
"Чироқни ўчираётганимда парвоналарга раҳмим келади. Ёқаётганда эса кўршапалакларга. Ўзи бу дунёда бировга озор бермай ҳатто қадам ташлашнинг имкони бормикан?".

👉
@umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тренинга 65 дан зиёд одам келган. Аксарият қисми аёл-қизлардан иборат.

👉
@umarhalil 👈
Мармара денгизи соҳилидан ҳадя )

👉
@umarhalil 👈
👏5🐳1
Kecha, 1-may kuni "Xalqlar do‘stligi" saroyining maydonida konsert bo‘lib o‘tdi. Karantin qoidalari buzilishi bir taraf, bu bayroq nimasi?!

Tasavvur qiling, shu joyda kimdir qora bayroqni, Turkiston bayrog‘ini yoki Amerika bayrog‘ini ko‘tarsa, davlatning reaksiyasi qanday bo‘lardi?

Nega unda bu bayroq uchun jim?!

Bu yil 1-sentyabr kunini nishonlashimiz aniqmi?!

© Санжар Хўжа
❤1
Ҳа, вақти келди!
@umarhalil
Ҳақиқий муҳаббатнинг чақириғига юз бурмагунча нафснинг югурдаги бўлиб юраверасан!

👉 @umarhalil 👈
Сенга эътибор қаратганим, саховат-ла берганларим эвазига сендан бирор нарса кутмайман. Бу борадаги бор умидим, пушаймон бўлмасам бўлди, пушаймон!

👉 @umarhalil 👈
Йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган, бардошинг синаладиган вазият келганда, шу гаплар қўлингдан маҳкам тутади!

Агар Аллоҳ сени мол-дунёдан қисганини, устингда бало ва мусибатларни кўпайтирганини кўрсанг, билгилки, сен Унинг ҳузурида азизсан. Унинг ҳузурида даражанг бор, сени авлиё ва асфиёлари йўлида юрғизиб қўйгандир. У сени кўриб турган.

Аллоҳ таолонинг: "Раббингнинг ҳукмига сабр қил, албатта сен кўз ўнгимиздасан. Ва қойим бўлган пайтингда Раббингни ҳамди билан поклагин", деганини эшитмаганмисан?

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
Гул юборибсан...
@umarhalil
#ШЕЪРИЯТ

Ўзинг келмадингу, гул юборибсан...

👉
@umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

13-қисм

Ватанпарварлар қишлоғи

Давоми бор...

👉
@umarhalil 👈
Ушбу суратдаги катак кўйлакли киши Абдулқодирхондир. Бу инсон «Исломий атом бомбасининг отаси» деган шарафли номга эга. Абдулқодирхон ядровий кучга эга бўлган Ҳиндистон томонидан ҳавфга солинаётганда Покистонда ягона атом бўмбасини ярата олган, бир нечта баллистик ракеталар ихтиро қилиб Покистоннинг ҳарбий қудратини Ҳиндистон билан тенглаб қўйган. Натижада Ҳинд радикал миллатчилари Покистон мусулмонларини Исроилнинг радикал миллатчилари Фаластинни эзаётгани каби эзолмайди. Бу нарсани нима учун келтиряпман, бугун Фаластин, Сурия, Мянма ва Шарқий Туркистон каби мусулмон давлатлари ҳар соҳада орқада қолди, жамики мусулмон давлатлари илмий ривожланишга сарфлайдиган қувватини арзимаган жузъий тортишувларга сарф қилди ва қилмоқда. Физикларни, кимёгарларни, биологларни, технологларни - умуман том маънодаги олимларни етиштиришга қувватимизни, вақтимизни сарфламас эканмиз бундан кейин ҳам яна кўп хорликларни бўйнимизга олишга тўғри келади. Бугунги кун Салоҳиддинлари - Абдулқодирхонга ўхшаган зотлардир.

👉
@umarhalil 👈
Меҳрибоним пайғамбарим алайҳиссалом ёмон гунмонда бўлишдан сақланишга чақирардилар. Бу нарсани ўз танасида ҳис қилган одам бундан келадиган зарарларнинг кўламини жуда яхши билади. Кимгадир нисбатан далилсиз ёмон гумонда бўлишингиз, биринчи навбатда ўзингизнинг ҳаловатингизни кемирса, иккинчидан, агар гумонингиз асоссиз чиқса, ўша одамнинг оқлангунича бўлган даврида ҳаётини ҳароб қиласиз. Ечим нима? Нафсингизга, ақлингизга ва ҳатто фақат ҳислар билан англайдиган қалбингизга эмас, динингизга қараб яшанг. Аллоҳ сизни ўзингиздан кўра қандай яшашингизни яхши билувчидир. Унга қулоқ солинг, унга риоя қилинг. Шунда ўзингиз ҳам беҳаловат бўлмайсиз, бошқаларни ҳам ҳароб қилмайсиз.

👉 @umarhalil 👈
👍4🥰1
Аёл бошим билан
@umarhalil
Бу каби воқеалар атрофимизда кўпайгандан кўпайиб боряпти. Эркаклар сафида бўлганларда ружулат йўқолмасин. Аёллар хорланмасин, улар бизнинг меҳмонимиз, улар омонат! Аллоҳ бу гулларини биздан сўраб олади ҳали!

👉
@umarhalil 👈
❤1
​​Эрсиз ҳам Аллоҳ билан келишиб олса бўладими?

- Бир аёл шайхдан: “Шайх, турмушга чиқишимдан аввал кундузлари рўзадор ва тунлари эса ибодатда қоим қиз эдим. Қуръон тиловатида ажиб лаззатни туяр эдим. Ҳозир эса (турмушга чиққанимдан сўнг) ибодат ҳаловатини йўқотиб қўйгандекман”, деб айтган эди, шайх:
«Эрингга эътиборинг қанақа?» деб сўради. Аёл: «Эй шайх, мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва ибодат ҳаловатини гапирсам, сиз мендан эримни сўраяпсизми?», деди.
Шунда шайх: «Ҳа синглим, шундай. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловати, тоат лаззати ва ибодат асоратини тополмай қолишади, биласанми? Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда:
«Аёл киши токи эрининг ҳаққини адо этмас экан, иймон ҳаловатини топа олмайди», деб айтганлар», дея жавоб берди.

Анвар Аҳмад таржимаси.

• Эр розилигини ўрнига Аллоҳ билан ўзим келишиб оламан, шу эрни розилигисиз ҳам Аллоҳ билан ўртамни чиройли қилиб оламан, деган аёл қаттиқ адашади. Бундай аёл Каъбайи муаззамани ичига кириб ибодат қилса ҳам иймон ҳаловатини, тоат-ибодат лаззатини асло топа олмайди. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ёлғонга чиқариш хеч кимнинг қўлидан келмайди.

👉
@umarhalil 👈