Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Аллоҳ учун ёмон кўришни ўргандинг. Энди Аллоҳ учун яхши кўришни ҳам бошлаб кўр.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Авлиё қайнонанинг жамланган асл варианти энди ютубда 😊

Қайнона келинга гапи билан эмас, амали, яъни ўзи билан намуна бўлади. Ибрат оларлик хонадон

https://youtu.be/MFPy6G8GiIA
Инсон ҳуқуқларини исломчалик химоя қиладиган на бир таълимот, на назария, на бир концепция топилмайди. Агар қўшнингиз чин мўмин бўлса, ҳатто эшигингиз остидаги ажириққа ҳам озор бермайди.

👉 @umarhalil 👈
👍4
Qisqa o'y-fikrlar (Adham Sharqoviy).pdf
725.4 KB
Сизларга Адҳам Шарқовийнинг «Қалам ўйлари» китобини улашган эдим. Бу сафар муаллифнинг яна бир китобини сизлар билан бўлишгим келди.

Ушбу китоб таржимасида қатнашган айрим мутаржимлар бизнинг лойиҳадаги жамоада ҳам бўлишган эди. Дуо қилиб қўясизлар.

👉 @umarhalil 👈
Бир ҳаётки охири жаҳаннам,
Бу ҳаётнинг сафосидан нима наф?!
Бир ҳаётки охири жаннат,
Бу ҳаётнинг жафосидан нима ғам?!

Мужаддид Маҳмуд афанди ҳазратлари (Қуддиса сирруҳу)

👉 @umarhalil 👈
🔥1
Туркистон куни, Туркистон йили, Туркистон асри...

Бугун Америкада Туркистон куни нишонланади.
1958 йил Президент Эйзенхауэр хайрихоҳлиги ва Конгресс қарори билан 13 декабрь Туркистон куни дея эълон қилинган ва нишонлаб келинади.

13 декабрь, Тошкентда пайғамбарнинг мавлудини ҳамда Туркистон мухториятини нишонлаб чиққан оломон большевиклар томонидан ўққа тутилган ва бу биринчи миллий намойишга қарши коммунизмнинг зарбаси эди.

Дарҳақиқат 13 декабрь Ўзбек халқи демократия учун биринчи намойишга чиққан ва қонга ботирилган эди.

Ҳозирги авлодлар эса бу ҳақида кўп нарсани унутишган.

© Карим Баҳриев

👉 @umarhalil 👈
😢1
Одамларга фақирликни тарғиб этадиган ёки арзимас тирикчиликка қаноат қилишга ундайдиган ёки ҳаётдаги хорликка кўндирадиган ёхуд йўқсилликка сабр этишга ва пастликка рози бўлишга чақирадиган даъват фожир даъватдир.

Бундай даъват билан ижтимоий зулмга йўл очишни ва заҳматкаш оммани шахс ёки шахслар хизматида эзишни ирода қилинади.

Ҳаммасидан аввал, бу исломга ёлғон тўқиш ва Аллоҳга туҳмат қилишдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Туҳматга йўлиққан ислом" китобидан Мубашшир Аҳмад таржимаси

👉 @umarhalil 👈
​​Устоз Мубашшир Аҳмаддан шедевр диалог 😅

- Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан.

- Қуръондан нечта оят ва Суннатдан нечта ҳадисдан ҳукм олиш мумкин?

- Билмайман.

- Қуръонда 500 атрофида ҳукм оятлари бор. Ибн Қаййимга кўра, ҳукмлар усули 500 ҳадис атрофида айланади. Батафсил ҳукмлар эса қарийб 4000 ҳадисдан олинади. Энди айтчи, инсонлар шариатдан билиши керак бўлган масалалар қанча?

- Билмайман.

- 1 200 000 (бир миллион икки юз мингта) атрофида. Ана шу ададга Қуръон ва Суннатдан юқорида саналган далилларга мурожаат қилинади. Табиийки, шунча масалага мазкур ададдаги далиллар жуда ҳам камлик қилади. Тўғрими?

- Ҳа.

- Унда ҳамма масалангга Қуръон ва Суннатдан далил тополмас экансан. Энди нима қиласан?

- Эээ билмайман.

- Билиб қўй. Энди уммат фуқаҳоларининг даври бошланади. Улар далили бўлмаган миллиондан ошиқ масалани ўзларича ва нафсларига эргашган ҳолда ҳал қилмай, озгина ададдаги ҳукм олинадиган оят ва ҳадисларга қайтаришади. Яъни, қиёс қилишади. Қиёс шариатдаги учинчи далил ҳисобланади. Усул илмини ўқисанг, бошқа далилларни ҳам кўрасан. У далилларнинг ҳаммаси Қуръон ва Суннат атрофида айланади. Уқдингми?

- Сал тушунгандай бўляпман. Усул илми нима?

- Жим бўл! Энди ҳолатингни тушунтираман. "Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан", дейишинг билан икки катта хатога йўл қўймоқдасан.

1. Фуқаҳолар (масалаларни шариат далилларидан оладиган олимлар) бошлиқ бутун умматга сурбетларча туҳмат қиляпсан. Гўё фақат мен Аллоҳ ва Расулининг айтганини қиляпман, деб.

2. Ўзингнинг ўта жоҳил инсон эканингни кўрсатиб қўймоқдасан.

У елкасини ичига тиққан кўйи мўлтираб қараб турарди...


👉 @umarhalil 👈
Мендан диний китобларни ўқишда қайси китобдан бошлаш кераклигини сўрашади. Кимдурлар тематика бўйича тавсия қилади, кимдурлар соддаликдан мураккаблик даражасига қараб тавсия қилади, кимдурлар хронологик категория бўйича тавсия қилади. Умуман олганда, бу тавсияларнинг ўзига хос ҳақиқати ва шу билан бирга нисбийлиги ҳам бор. Менга қолса, динни ўрганишни ақидадан бошлаш керак. Китобларни эса ақида китобларидан бошлаган мақсадга мувофиқ. Одатда, ўзи мусулмон, лекин динини билмайди ва ўрганмоқчи бўлган одамга доим таҳорат, намоз, рўза каби масалалар ўргатилади ва шу китоблар ўқитилади. Оқибатда фақат таҳорат, намоз ва рўза тутишни биладиган мусулмон омма шаклланмоқда холос. Ақидасини яхши билмайди, руҳий тарбияси йўқ авом чала мусулмон фигурасини намоён қилади. Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ айтганларидек,

Ақида билмаган шайтона элдир,
Минг йил амал деб қилса елдир.


Яъни, ўзининг ақидасини билмаган, Аллоҳни танимаган, Роббисининг тавҳидини ҳис қилмаган, қудратини англамаган мусулмонни ибодатида қандай қилиб ҳушъу ва ҳузу бўлади, Аллоҳни яхши танимаган одамнинг намозида қандай қилиб диққат жам бўлсин? Ақидаси бўлмагани учун четдан келган фикрларга ишониб уламоларга тош отаверади, ақидани билмагани учун намоз ўқиб ширк қилаверади, ақидани билмагани учун намоз ўқиб туриб ҳам ҳаром ишларни қилаверадиган, ақидани билмагани учун бидъатларга кириб кетаверадиган, ақидани билмагани учун рўза тутиб ҳам ифторликни маишат қилиб юборадиган омма шаклланди. Шунинг учун ҳамма амалиётлардан олдин, назариётни ўқиб олиш лозим деб ўйлайман. Зотан, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам одамларга ибодат қилишни эмас, аввал тавҳидни, ақидани таълим берганлар ва ана ундан сўнг амалий ибодатларга ўтилган. Қайси ақида китобларни ўқиш борасида араб тилини билганларга доступлар жуда кўп, лекин ўзбек забонлар учун манба кам. Ўзбек тилидаги ақида китоблардан ўқиш муҳим бўлган асарлар қуйидагилар:

1. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг «Фиқҳ-ул Акбар» китоблари ва унга ёзилган ўзбек тилидаги шарҳлар.

2. Шайҳ Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг «Сунний ақидалар» китоби

3. Таховий ақидасининг матни ва унга ёзилган шарҳлар

4. Ақоиди Насафий

5. Абу Мансур Мотуридийнинг Тавҳид рисоласи

6. Зиёвуддин Раҳимнинг «Ислом ақидаси» китоби.

Ва бошқа ўзбек тилидаги шу мавзудаги китоблар. Ақидани ўрганиб қилинган ибодатларда мусулмон нима учун ва қандай зот учун намоз ўқиётганини билса, таҳорат олаётганда кимнинг ҳузурига шайланаётганини ҳис қилиб турса, гуноҳ иш рўбаро бўлганда жавобгарлигини аниқ сезиб турса, рўза тутаётганда нима учун тутаётганини билса ҳақиқий иймон лаззатини, ибодат ва ҳаёт моҳиятини топади. Иншааллоҳ, ҳаммамизга Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш насиб қилсин. Бу фикрлар ўзимнинг мутлоқ шахсий фикрларим ва бу билан ҳақиқатни даъво қилишдан ожизман.

👉 @umarhalil 👈
👍1
«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтган одам аввал «Ла илаҳа» дея ҳамма илоҳларни инкор қилади. Сўнг «Иллаллоҳ» дея ягона Аллоҳни тан олади. Демак, аввалдан то охиргача тавҳидга айланди.

© Имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг «Тавҳид» китобларидан

👉 @umarhalil 👈
Ва ниҳоят орзиқиб кутилаётган китоб нашрдан чиқди. Сизларда борми, билмади-у, лекин менда энди бор. Жаннат башорати берилган ўн киши. Бутун мусулмон уммати жаннатга киришни умид қилиб яшайди. Бу 10 шахсиятга эса жаннатга киришлари башорат қилинган. Улар қандай зотлар бўлишганки, айнан улар Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан жаннатга киришлари башорати берилган. Бошқалар ҳам бор эдику, нега айнан улар деган саволга ушбу китобдан жавоб қидирмиз.

👉 @umarhalil 👈
👍2
​​- Намоз ўқиб ҳам, рўза тутиб ҳам, ҳажга бориб ҳам, садақалар қилиб ҳам дўзоҳга тушиш мумкинми?

- Ҳа, мумкин. Қачонки, ўқиётган беш маҳал намозингни одамлар кўрсин, мен намозхонман дейишинг ёки ўзинг намоз ўқиб бошқаларни ўқимаётганидан ўзингни улардан диндорликда устун билиб намозхонлигингдан фаҳрланишинг. Рўза тутаётганда нятинг Аллоҳ учун бўлишни ўрнига одамлар кўрсин, тутмаётганлар билсин, рўза тутинглар, мана мен тутяпман деб кўз-кўз қилишга ўтиб кетишинг. Аллоҳ қодир қилиб ҳажга бориб келганингда, оёқ остингда гиламлар билан кириб келиб, ҳудди ўзингни маъсум ва бошқалардан оппоқроқ мақомда ҳис қилиб ҳожи бўлиб тўрда ўтириб ғурурга кетишинг, эҳсонингни одамларга билдиришга ҳаракат қилишинг - ҳамма-ҳаммаси риё ва ужбга мубтало бўлганингга далолат қилади. Чунки, риё ширк мақомидаги гуноҳи кабирадир. Риёкор банда ибодатларини ягона Аллоҳ учун эмас, балки бошқа одамлар кўрсин, билсин деб ва ўзининг фаҳри, ғурури учун қилгани сабабли бу нарсаларни Аллоҳга шерик қилиб ибодат қилган ҳисобланади. Салафи Солиҳларнинг бирорталари юксак мақомларда бўлишларига қарамай, ҳатто жаннат башорат берилишига қарамай Аллоҳнинг макрига тушиб қолишдан ҳавфда бўлишган. Атрофимиздаги аксар диндорликни кўриб қилаётган амалидан, намозидан, рўзасидан, ҳалолга ва ҳаромга риоясидан, умуман тақвосидан шунақанги ҳаволанадиларки, кўз-кўз қиладиларки, ғурур ва фаҳрга бериладиларки, ўзларини тўғри йўлда бошқаларни залолатда деб мақтанадиларки, ўзларига жаннатдан башоратлар, бошқаларга маъсият ичидаги одамлар ва дўзоҳийлар сифатида қарашадики, Аллоҳ уларни риё ва ужб касаллиги билан макр қилиб қўйишидан қўрқасан киши. Шунинг учун ҳам тасаввуф зарур. Буни хоҳ руҳий тарбия дейилсин, хоҳ тазкия дейилсин, хоҳ тасаввуф дейилсин. Моҳият ва мақсад бир: қалбни даволаш амалиётидир. Аллоҳ бизни шаклий мусулмон ва амалидан кибр ва ужбга борадиган беадаблардан қилмасин.

👉 @umarhalil 👈
«Azon kitoblari» маркази соққа қилиш учун очилган китоб тужжорлиги эмас. Бу китобларни таҳлаш санъати, кутубхоначилик, одамларга илмни тарғиб қиладиган, китобларни имкон қадар ҳамёнбоп қилишга, Ўзбекситондаги барча нашриётларнинг китобларини жамлашга, бепул китоблар тақдим қилишга мўлжалланган макондир.

👉 @umarhalil 👈
Дилни хира қиладиган инсайд келди. Туркияда Абдукарим акани ҳибсга олишибди. Сабаби терроризмда гумонланиш. Аллоҳ энг яхши вакил!

👉 @umarhalil 👈
Иккинчи аёлга мана шу мақсадда уйланганларнинг қиёматдаги аҳволи жуда аянчли бўлади. Бу ўйинчоқ эмас. Аёлларнинг эркаклар борасида ҳафсаласи пир бўлишига сабаб бўладиган паразит ва муттаҳам эр ҳақида ҳикоя қилинади.

https://youtu.be/rRhtGaTRZig
🔥1
🌸 Кўнгилларни қозониш учун меҳрдан кучлироқ фазилат йўқ 🌸

👉 @umarhalil 👈
❤1
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон домла Туркиянинг Бурса шаҳрида севикли ёзувчи, «Саодат асри қиссалари» муаллифи Аҳмад Лутфий Қозончи ҳафизаҳуллоҳнинг уйларида меҳмон бўлишибди. Қозончига асарларининг ўзбекча таржимасини совға қилишибди. Айтганча, «Саодат асри қиссалари» асарини ўзбек тилига таржима қилган инсон Нуруллоҳ домла бўладилар. Қандай бахтли учрашув! Аллоҳ улардан рози бўлсин!

👉 @umarhalil 👈
Audio
Қайси даъватчининг маърузасини эшитганимда йиғласам уни йўлчи билдим, кимни маърузасидан таъсирланмасам уни бошқа эшитмадим. Қалбида Аллоҳга чин муҳаббати бор одамнинг даъвати ҳам қалбга кириб боради ва эшитган одамни ўзига маҳлиё қилади, йиғлатади, руҳлантиради. Динда даъвогарлик қилади, юзлаб маърузалар айтади, лекин бирортаси ҳам юрагинга етиб бормайди. На йиғлатади, на руҳлантиради, на эсингда қолади. Бугун Акром Малик билан Ҳазрат Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг асарлари шарҳида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маҳшар куни умматларини шафоат қилиш учун дам сирот тарафга, дам тарози тарафга, дам азобга ҳукм қилинаётган умматлари томонга югуриб шафоат қилиш ғамида елиб-югуриб юришлари ҳақида эшитиб кўзимдан ёшим қуйилиб келди. Я Росулуллоҳ! Жонингиз чиқар онда ҳам «Умматим!» деб жон бердингиз! Сизни жудаям қаттиқ соғиндим!!! Жудаям қаттиқ!!!

👉 @umarhalil 👈