Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
​​🎁 Азон китоблари марказидан ажойиб янгилик!

Қадрли мухлисларимизга Азон аудиокитоблар каналининг очилишини мамнуният ила эълон қиламиз!

🎧 Эндиликда сиз азизларга нашриётимизда чиқаётган энг яхши китобларни ва бошқа асарларни аудио шаклда тақдим қилиб борамиз.

Бизни кузатиб боринг. Зеро, илм-маърифат йўлида иймонлашамиз

«Azon kitoblari | Аудиокитоблар»
каналига аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAETnUX1BhdqhN6D38w
👍1
1930 йилдан кейин Сталин Туркистонлик зиёлиларни, уламоларни қирғин қилиш бўйича жиддий кураш бошлаган. Большевиклар Қўқон, Наманган, Андижон, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва бошқа кўплаб ҳудудлардаги уламоларни қатл қилдирди. Халқ эса шаҳид бўлган уламолари ортидан қўзғолонлар кўтарди. Қарши чиққанларнинг барчаси ўлдирилди, сургун қилинди, нари борса ҳижратга чиқиб кетди. Оқибатда зиёлиларисиз қолдирилган ўзбек мусулмон халқининг авлоди Сталиннинг портретини кўтариб уни доҳий деб яшашни бошлади.

Қайсидир мусулмон мутафаккири айтган эди: «Агар олимлар бўлмаганда одамлар чорва моллари каби бўлиб қолардилар».

Сталин буни уддалади. Аҳли илмларни қирди, зиёлиларни қатағон қилди. Мана, сиз кўриб турган бир гала чорва молларини пайдо қилди.

Аъзам Ҳошимийнинг «Алвидо ватан» асарини ўқиб чиқарган хулосаларим.

👉 @umarhalil 👈
​​Яқин ўтмишимизда шундай мудҳиш воқеалар бўлганки, улар китобларда эмас гувоҳларнинг хотираларида сақланиб қолган экан.

«Алвидо ватан» китобининг муаллифи айтяпти, Шўро даврида НКВД марказий идорасига Самарқанднинг барча аҳли илмлари мажлисга чақиртирилган. Уларга масжидларда нимани маъруза қилиб беришлари бўйича топшириқ берилиши керак бўлган. НКВД Муҳаммад алайҳиссалом араб қавмларини жоҳилликдан, фақирларни зулмдан химоя қилиб одамларни тўғри йўлга бошлаш учун келгани, Маркс ва Ленин ҳам адашган ва камбағал одамларни ҳақ йўлга бошлагани келгани ва мусулмонларни пайғамбарлари қатори Ленинга эргашишга оят ва ҳадислар билан даъват қилиб беришлари буйруғи берилади. Шунда таркибида ўзбек, татар ва тожик миллатига мансуб бўлган уламолар ўша ернинг ўзида норозилик кўтаришади. Маркс ва Ленин ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг тупукларига ҳам тенг бўла олмаслигини айтишади. Бу қаршиликдан сўнг НКВД ҳамма имомларга руҳсат бериб, ярим тунда рўйхатга олиб қўйилган уламоларнинг ҳаммасини уйларидан олиб кетилади ва ном-нишонсиз сургун қилиб юборилади. Норозилардан бўлган Самарқанднинг 93 сара шайҳларини эса ярим кечаси тоғга мажбурлаб олиб кетилади ва мажбурлаб чуқур қаздиришади. Биринчи уламони мажбурлаб ичига туширишади сўнгра эса отиб ташлашарди. Чала жон бўлиб инграб ётган имомнинг устига иккинчи имомни мажбурлаб оҳак ташлаттиришарди. Шу йўсинда 92 уламони чуқурга отиб кўмишади. Охиргисини эса тириклайин ташлаб устига тупроқ тортиб юборишади. Умридан бор экан, аскарлар кетгандан сўнг амаллаб чуқурдан тирик чиқади ҳамда яширина-яширина Қашқарга ўтиб кетади ва у ердан Ҳиндистонга боради. Ушбу ҳодисани Ҳўқандий ҳазратга айтиб берган ўша самарқандлик кишини шахсан ўзим ҳам 1935 йили Деҳлида учратганман ва ўз оғзидан ҳам эшитганман. Уламоларни тириклайин кўмган аскарлар руслар ва арманлардан иборат бўлиб, уларнинг командири Дадаш исмли арман экан.

Нақдар дахшатли кунларни кечирган экан уламоларимиз

👉 @umarhalil 👈
Сивастопольда полиция эрингизни қийнаб ўлдириб қўйса, ортингиздан фақат қариндошларингиз чиқади. Америкада эса бутун халқ ортингиздан чиқади.

Сивасда мансабдор ўз лавозимини суистеъмол қилса, фақат полиция қимирлайди.
Кореяда мансабдор ўз лавозимини суистеъмол қилса бутун миллат қимирлайди.

Қариндошларингизни куч билан, полицияни пул билан жим қилиш мумкин, лекин халқ-миллатни оғзини ёпиб бўлмайди.

👉 @umarhalil 👈
​​ҚУМУРСҚАГА АЙЛАНГАН МИЛЛАТ

Болалигимизда ниначи ва чумоли масалини ўқиган эдик.
Чумоли ёз бўйи меҳнат қилади, ниначи гулдан гулга қўниб ўйнаб юради. Қиш келганда чумоли ғамлаган озуқаси билан қийналмай қишлайди, ниначи эса қийналиб аттанг қилади.

Шу масалдаги чумолига ўхшатаман ўзбекларни. Чумолидан ҳам ўтиб кетганмиз. Соғлиғимизни, асабимизни, умримизни фақат тўй қилиш ва уй қуришга сарфлаймиз. Шу икки мақсад йўлида нимаики хорлик бўлса чидаймиз. Ҳар қандай разилликни " энди тирикчилик, бола-чақа боқиш " важи билан оқлаймиз.

Бизда ахлоқий принцип ёки босиб ўтилмайдиган қизил чизиқ йўқ ҳисоби. На диний кўрсатмаларга амал қиламиз, на дунёвий қонунларга ва этикага бўйсунамиз.

Кўчадан нимаики топсак уйга ташиймиз. Шундай ҳолатлар ҳам бўлдики ҳатто биров уйининг ташқарисига қориган лойни ёки тўккан шағални ва ҳаттоки тоғорадаги хамирини ҳам ўғирлаб кетишди.

Мактаб, боґчаларга берилган таъминотни талон-тарож қилиш, гўдаклар ризқини қийиб тухум,гўшт, печенеларгача ташиб кетиш оддий ҳолга айланди.
Касалхоналарнинг, районоларнинг завхозлигига тайинланиш мўмай даромад манбаи бўлиб қолди.

Раҳбарларимиз етти авлодига етадиган мол-дунёни йиғиб , қариндош уруғигача уй жой қилиб бергани етмагандек хориждан қиммат ҳовлилар сотиб олиб ичини қимматбаҳо санъат асарлари билан тўлдирди. Ундан ҳам ортганини Швейцария банкларига босиб қўйди. Ўшалар ҳам ўзбек эди. Ҳар бир ўзбекда шундай потенциал бор.

Бизда ана шундай чумолидек қимир-қимир қилиб,нима топса уйга ташиб, қора кун учун ғамлаш миллий қадриятга айланди.
Янги мустақиллик йилларида пул алмашганда минглаб одамлар банкдаги пулига ёки заёмига куйиб қолганди. Ана шуларнинг ичида ҳам чумоли мантиғи бўйича яшаганлар кўп эди.

Етар энди шунча чумолидек яшаганимиз. Ниначидек яшашни ҳам ўрганайлик. Ҳаётдан завқ олайлик. Охиратга ишонсангиз билингки бу дунё ўткинчи. Ҳар куннинг ўз қуёши бор. Оллоҳ берган ҳалол бойликдан фойдаланинг, инфоқ эҳсон қилинг. Ҳадеб йиғиб ,итдек қўриқлаб кейин қадрига етмайдиган исрофгар меромхўрга қолдириб, Охиратда ҳисобини сиз беришингиз нима керак.
Охиратга ишонмасангиз, унда сиз учун шу ҳаёт бор холос. Шу берилган имкониятдан фойдаланиб яшаб қолинг. Йиққан бойлигингиз барибир буюрмайди. Ана Каримовлар оиласи шунча миллиярдларни ўғирлаб охири ўзиям итдек ўлиб кетди. Оила аъзолари ҳам лаънатга қолди.
Хуллас, чумолидек тимирскиланавермай сал одамга ўхшаб ўзимизнинг роҳатимиз учун ҳам яшайлик ўртоқлар. Бугун бормиз эртага йўқ. Болалар ҳам ўз ризқи билан туғилади. Ҳаромдан йиғилган мол-дунё уларга ҳам юқмайди барибир.

© Файзиддин Мўмин
👍1
​​Адолатсиз куч - зулм!
Кучсиз адолат - сароб!


Мусулмонларнинг заифлашувига битта ибора билан ташхис қўйиш мумкин бўлса, юқоридаги фразани айтган бўлардим.

Мусулмон давлатлари орасида кучлилари бор: ресурс, бойлик, географик локация, армия жиҳатидан қудрат соҳиблари мавжуд, лекин содиқлик ва адолатли сиёсат йўқ.

Шундай мусулмонлар борки, юксак тафаккур, одиллик, ҳалоллик, динга содиқлик соҳиблари мавжуд, аммо кучсиз, қувватсиз аҳволда.

Ҳозирги кунимизда ҳам куч адолатсизлар қўлида, адолат эса заифларнинг тилида қолган.

Кучингиз бўлмаган ҳолда адолат ўрнатишингиз, адолат бўлмаганда кучингизни ишлатишингиздан фойда йўқ.

Токи иккисини бирлаштириб тасарруф қилмагунимизча, ислоҳот йўлидан боролмаймиз.

👉 @umarhalil 👈
Давлат раҳбари Қарши шаҳрига сафарга чиққан. Қаршида эса президент келишига газонни бўяшяпти.

Бу ку оддий газонни асл ҳолатини беркитишдир, бундан бошқа улкан иллатларни беркитилмаслигига ишонасизми?

👉 @umarhalil 👈
😱2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфиятни кўтарамиз 😅

Ҳамма нарса дўмбоқ бўлганда қандай бўларди?
#ТАБРИК

Омар Ҳалил барча қадрли обуначиларини кунларнинг саййиди жума айёми билан самимий табриклайди. Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Сизлар билан ҳар доим ҳам мулоқот қила олмасам ҳам, ёзганларингизни ўқиб бораман, кузатаман, бир сўз билан айтганда, бефарқ эмасман, доим эътиборимдасиз. Ораларингизда отам ҳам, онам ҳам, жигарларим ҳам, дўстларим ҳам, устозларим ва шогирдларим ҳам бор. Аллоҳ шу ердаги ҳамма кузатувчиларни ўз паноҳида асрасин, қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила сийласин, ўзаро биродарлик руҳида мустаҳкам қилсин.

Ҳурмат билан канал муаллифи Омар Ҳалил


👉 @umarhalil 👈
🕊1
Сизларга Масару Ибуканинг «Учдан кейин кеч» китобининг ҳосиласини кўрсатмоқчиман. Бугун «Azon kitoblari» марказига 3 ёшли қизалоқ келди. Онасининг айтишича, «Учдан кейин кеч» китобини ўқиб у ердаги методларни бола тарбиясида қўллашган. Натижада эса сиз кўриб турган 3 ёшга эндигина кираётган жажжигина ширин қизалоқ Асмаъул Ҳусна, яъни Аллоҳнинг ҳамма исмларини ёддан айтиб берди, Бақара сурасидан ёд олган, ҳозирда «Билағон болажонга» олиш учун таклиф бўлаётган экан, мактаб ёшида ўқиладиган китобларни 3 ёшданоқ бемалол ўқишни бошлаган. Қизалоқнинг зеҳни, хотираси ёшига нисбатан кучли ривожланиб бўлган. Бунда онанинг ва отанинг ўрни катта, уларнинг тарбия усулларида эса китобнинг ўрни беқиёс. Тасаввур қилинг, бутун жамият шундай тарбия усулидан фойдаланса ва шундай зеҳни ўткир болалар чиқса )))

👉 @umarhalil 👈
«Azon xalq kutubxonasi»га янги китоблар топшириб кетилди. Китобларни олиб кетиб ўқиб келиш мутлақо бепул. Келганлар олиб ўқиб келишяпти ва ўқимаганлардан бир неча қадам олдинда боришяпти. Сиз ҳам қолиб кетманг орқада )

👉 @umarhalil 👈
👍1
Биздаги қайнона-келин муносабатлари армиядаги дед ва духга ўхшайди. Қайнона хонадоннинг дембели, келин эса дух. Қайнона истаганча келинни ўтирғизиб-турғизади, истаса ажраштиради, истаса яшаттиради, истаган пайти иш юклатади, истаган пайти қийнайди. Асосийси келин шу хонадонда қийинчилик кўриб хизматкордек ҳис қилсин ўзини. Келин ҳам вақт ўтиб, дед-қайнона қариб иқтидордан қолганидан сўнг ҳақиқий дембелга айланади. Ҳовлига келадиган янги духга дедлик қилишга тайёр бўлади. Бундай хонадонда на дунёвий ҳақ-қуқуларга, на исломий шариатга амал қилинади. Бу ерда фақат ўрмон қонуни ишлайди.

👉 @umarhalil 👈
Сизларга бир ҳушхабар бор. Эртага овоз ёзиш студиясига бориб бир қоп аудиолар ёзиб келаман. Орзиқиб кутаётганларга, салом деб қўйинглар )
🕊1
- Бир аёлни бахтли қилолмасам нима қилиб юрибман эркак деган номни кўтариб?
Аёллар ўзини шундай бахтли ҳис қилсинки, аёл бўлиб туғилганига шукроналар келтирсин. Эй Роббим! Мени эркак эмас аёл қилиб яратганинга шукр, эркакларга жуда қийин экан, десин.
Аёлимдан сўраб тураман, айт яна сенга нима керак, бахтдан ёрилиб кетишинг учун яна нима қилай, дейман.
Рамазон пайти эди. Тунги иккиларда уйга келдим. Қарасам, хотиним ширин ухлаб ётибди. Майли, безовта қилмай деб ошхонага кирдим-да, саҳарлик қила бошладим. Ярим соатлардан кейин хотиним чиқиб хавотирланиб, дадаси, нима қиляпсиз деб сўради. Боринг ухлайверинг, бугун саҳарликни мен тайёрлайман дедим.
Иншоллоҳ, Аллоҳ умр берса ҳеч бўлмаса бешта етим қиз боқиб олиб, уларни чиройли тарбиялаб яхши жойларга узатмоқчиман. Меҳрга тўйсин, бахтли бўлсин дейман. Дунёдаги ҳамма аёллар бахтли бўлсин дейман.

ШУҲРАТ ҚАЮМОВ раҳимаҳуллоҳ
👍12❤2
Имом ал-Бухорий (роҳимахуллоҳ) 13.900км масофани ҳадис илми учун босиб ўтган.

© Исломбек Ғаниев
👍3
Аллоҳга суяниш
@umarhalil
#Ибратли_одамлар

Эрта тонгда янги туҳфа! Ушбу ҳикоя ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳикмати бор, ҳатто бошимизга мусибат келганда ҳам буни Аллоҳнинг синови деб билиш бор. Ташвиш келганда талвасага тушадиган, сиқилиб ўзини ўққа-чўққа урадиган одамлар учун ўгит бу.

👉 @umarhalil 👈
«Azon xalq kutubxonasi»га Муҳаммад Саййид Тантовийнинг 4 та қисмни жамлаган катта жилдли «Пайғамбарлар тарихи» китоби топшириб кетилди. Келиб қолинг, ўқиб қолинг )

👉 @umarhalil 👈
👍3
Шоядки тақводор бўлсак.pdf
17.7 MB
Омар Ҳалилнинг электрон кутубхонаси тақдим этади.

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 1989 - 1991 йиллари муфтият давридаги интервьюлар, мақолалар, суҳбатлари жамланган «Шоядки тақводор бўлсак» китобларини электрон шаклга келтирдик. Ушбу китоб камёб бўлиб, бошқа нашр қилинмаган. Биз эса уни электрон шаклда сақлаб қолдик. Агар сизда ҳам шундай эски ва камёб китоблар бўлса бизга топширинг, биз эса уни сақлаб қоламиз.

👉 @umarhalil 👈
🕊2
Ўлим фариштаси
@umarhalil
Азроилни кўрган отам!

Шайҳ Муҳаммад Саид Рамазон Бутий оталари ҳақида шундай воқеани ҳикоя қилади...

👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Azon kitoblari» кўрсатувини соғинганлар учун ҳушхабар!

Мактаб дарсликларида Аврангзебни қораланган ва ёмон шахс сифатида ўқитилган. Лекин, агар Аврангзеб бўлмаганда, Ҳиндистон дунёга ақидаси бузилган мусулмонларни етиштирадиган фабрикага айланарди.

Сифатли версияси: https://youtu.be/1PCXg8pIf7I

👉 @umarhalil 👈
👍1
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

Туркистонлик диндорларнинг қирилиши ҳақидаги воқеаларни ҳикоя қилувчи асар.

Давоми бор...

👉 @umarhalil 👈
👍8